Skip to main content

Альбумин

Улашиш:
  Reading time 8 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЛЬБУМИН

ALBUMIN

Препаратнинг савдо номи: Альбумин

Таъсир қилувчи модда (ХПН): Альбумин

Дори шакли: Инфузия учун эритма.

Таркиби:

1 мл эритма сақлайди:

Одам плазмасининг оқсиллари (улардан альбумин – камида 97%) 50, 100 мг.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Плазма ўрнини босувчи.

Фармакологик хусусиятлари

Альбумин – одам қонининг оқсил фракциясининг таркибий қисми бўлган табиий оқсилдир. Альбуминнинг молекуляр массаси – 69000 дальтон. Одам қонининг нормал плазмасидаги оқсилларнинг тахминан 60% ни альбумин ташкил қилади. Альбумин оқсил молекуласининг таркибига ҳамма 20 аминокислоталар киради.

Альбуминнинг организмдаги асосий вазифаларидан бири – қоннинг коллоид-онкотик босимини тутиб туриш ҳисобланади.

Альбумин 10% эритмаси турли генезли гипоальбуминемияни тўғрилаш (плазма альбумини танқислигини тўлдиради), коллоидли-онкотик босимни, бузилган марказий ва периферик гемодинамикасини (тўқима суюқлигини қон ҳавзасига ўтишини ошиши ҳисобига артериал босимни (АБ) ва айланаётган қон ҳажмини (АҚҲ) оширади), сув-электролит мувозанатини тиклаш юзасидан самарали воситадир, дори воситаларини яхши ўзлаштирилишига ёрдам беради, дезинтоксикацион ҳусусиятларга эга. Альбумин пигментларни (билирубин), ёғ кислоталарини, айрим металларнинг ионларини, дори воситаларини боғлайди ва ташийди.

Альбумин 5% концентрацияда, қоннинг нормал плазмасига нисбатан кучсиз гипоонкотикдир.

Фармококинетикаси

Альбуминнинг синтези жигарда содир бўлади. Одатдаги шароитларда альбуминнинг йиғинди алмашма пули тана вазнига 4-5 г/кг ни ташкил қилади, ундан 40-45% томир ичида ва 55-60% томирдан ташқарида бўлади. Капилярларнинг ўтказувчанлигини ошиши, альбуминнинг кинетикасини ўзгартиради ва оғир куйишлар ёки септик шок каби ҳолатларда бу тақсимланиш бузилади.

Одатдаги шароитларда альбуминнинг ўртача ярим чиқарилиш вақти (Т1/2) тахминан 19 кунни ташкил қилади. Синтез ва парчаланиш орасидаги мувозанат одатда тескари алоқа принципи бўйича бошқарилиш ҳисобига амалга оширилади. Чиқарилиши асосан ҳужайра ичида лизосомал протеазалар фаоллиги ҳисобига юз беради.

Юборилган альбуминнинг 10% дан камроғи қуйилганидан кейинги биринчи 2 соатда томир хавзасидан чиқади. Альбуминни қуйишни плазма ҳажмига нисбатан аҳамиятли индивидуаль фарқлар бор. Айрим пациентларда плазма ҳажмини ошиши бир неча соат давомида сақланиши мумкин. Бироқ критик ҳолатдаги пациентларда альбуминни томир ҳавзасидан чиқиш тезлигини чамалаб бўлмайди.

Қўлланилиши

  • йўлдош тўқималарнинг шиши билан ёки усиз, онкотик босимни пасайиши билан кечувчи гипопротеинемия ва гипоальбуминемия (плазмада альбумин миқдорини 30 г/л дан пасайиши, ёки умумий оқсилни 50 г/л дан пасайиши);
  • нефритлардаги нефротик синдром;
  • турли генезли шокларда (гиповолемик, травматик, операцион, токсик, йирингли, септик);
  • оғир куйишлар;
  • альбуминни синтезловчи фаолиятни бузилишлари билан кечувчи жигар касалликлари;
  • янги туғилган чақалоқларнинг гемолитик касаллиги; янги туғилган чақалоқлардаги гипербилирубинемия;
  • асцит;
  • сунъий қон айланишини ишлатиш билан ўтказиладиган операциялар;
  • даволовчи плазмаферез, гемодиализ;
  • операциядан олдинги гемодилюцияни ўтказиш ва аутоқон компонентларини тайёрлаш;
  • мия шиши.

 

Қўллаш усули ва дозалари

5, 10% альбумин эритмаси в/и томчилаб юборилади. Альбуминнинг 5% ли эритмаси в/и томчилаб минутига 50-60 томчидан юқори бўлмаган тезликда, 10% эритмалар эса минутига 40 томчидан юқори бўлмаган тезликда юборилади. Турли генезли шокларда альбумин эритмасини оқим билан юбориш артериал босимни тез кўтариш учун қўлланади. Ишлатиш олдидан альбумин эритмасини хона ҳароратигача ёки тана ҳароратигача иситиш керак.

Қўллашга тайёрлаш

Агар визуал кўрикда флаконнинг ёрлиғи ва герметиклиги сақланган бўлса, ёриқлар бўлмаса, флакон ичидаги эритма тиниқ бўлса, қуйқа ва чўкмаларни сақламаса, препарат ишлатишга яроқли ҳисобланади.

Препаратнинг бир марталик дозаси альбумин эритмасининг концентрацияси, беморнинг дастлабки ҳолати ва ёшига боғлиқ. Альбумининг 5% – 10% эритмалари 200-300 мл дозада юборилади, зарурати бўлганида 5% эритманинг дозаси 500-800 мл гача оширилиши мумкин.

Педиатрия амалиётида

Альбуминнинг эритмаларини дозаси тана вазнининг килограммига граммларда (болани 1 г/кг тана вазнидан кўп эмас) ҳисобланиши керак.

Кексалик ёшида

Юқори концентрацияли (20%) эритмаларни қўллашдан ва 5%, 10% альбумин эритмаларини тез юборишдан сақланиш керак, чунки бу юрак- қон томир тизимини ошиқча зўриқишига олиб келиши мумкин.

Гиповолемия

Гиповолемик шокни даволашда, қон айланиш тизимини волемик зўриқишига йўл қўймаслик мақсадида, пациентларнинг гемодинамик кўрсаткичларини кузатиб туриш керак. Агарда ҳужайрадан ташқари дегидратация ўрин тутса, унда альбуминдан кейин, тузли эритма қуйиш керак. 5% альбуминни АҚҲ бироз танқислигида (10-15%) қуйиш ўринлидир.

Қуйишлар

Даволаш давомийлиги оқсилни куйган соҳалар ва сийдик билан йўқотилиши билан белгиланади. Одатда термик шикастланишлардан кейинги биринчи 24 соатда, интерстециал (ҳужайрадан ташқари) суюқликни камайган ҳажмини тиклаш учун кўпроқ туз эритмаларининг катта ҳажмлари қуйилади. 24 соатдан кейин плазманинг коллоид-онкотик босимини тутиб туриш мақсадида альбуминни қўллаш мумкин. Бунда альбуминнинг плазмадаги концентрацияси 25 г/л, умумий оқсил 52 г/л даражида тутиб турилиши керак.

 

Ўткир жигар етишмовчилиги

Команинг ривожланиши ёки усиз бўлган жигар фаолиятининг йўқолишида альбуминни онкотик босимни тутиб туриш ва плазма билирубинини боғлаш мақсадида қўлланади.

Янги туғилган чақалоқларнинг гемолитик касаллиги

Альбумин янги туғилган чақалоқларда гемолитик касаллигини даволашда, плазмани вена ичига юборилишида, сариқлик ва гемолиз билан боғлик бўлган асоратлар хавфини камайтириш учун, эркин билирубинни боғлаш мақсадида буюрилиши мумкин. 1 кг тана вазнига 0,8-1 г доза трансфузия муолажасини бошлашдан тахминан бир соат олдин буюрилади. Болаларда бошланғич гиперволемия мавжудлигида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Оқсилларга бой суюқликларни йўқотиш

Жигар циррози ва юрак етишмовчилиги оқибатидаги асцит, шунингдек экссудатив плеврит, кўпинча суюқликни йўқотилишини талаб этади. Бунда йўқотилаётган оқсил, шу жумладан альбуминнинг миқдори, ҳажмни тўлдирилишига ёки онкотик босимни тутиб туришга қаратилган даволашни талаб қилиши мумкин, бунга альбумин инфузияси ёрдамида эришиш мумкин.

Мия шиши

Мия шишини даволаш учун альбуминнинг гиперонкотик 10% эритмалари ишлатилади.

Аорто-коронар шунтлаш

Замонавий сунъий шунтлаш аппаратлари нисбатан катта бўлмаган ҳажмларни тўлдиришни талаб қилади. Пациентларда альбуминни ва кристаллоидларни ишлатиш билан эришиладиган операциядан олдинги гемодилюция хавфсиз ва яхши ўзлаштирилади.

Эритроцитларни ресуспензиялаш

Катта ҳажмдаги муздан туширилган ювилган эритроцитларни қуйиш ҳаддан зиёд гипопротениемияни ривожланиши билан бирга кечиши мумкин. Бунинг олдини олиш мақсадида альбуминни бевосита муздан туширилган ювилган эритроцитларни трансфузияси олдидан ишлатиш мумкин.

Ножўя таъсирлари

Одатда 5, 10% альбумин эритмаларини юборилиши ножўя таъсирлар ва асоратлар билан кечмайди. Анамнезида оқсил препаратларини, зардоблар, вакциналарни ўзлаштираололмаслигига кўрсатмалари бўлган беморларда, ёки илгари сенсибилизацияланган беморларда, турли даражадаги аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин. Аллергик кўринишлар: эшакеми, этни увишиши, хароратни ошиши, хансираш, тахикардия, А/Б пасайишини, бел сохасида оғриқларни, анафилактик шокни ўз ичига олади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • альбуминни шахсий ўзлаштираолмаслик;
  • оғир анемия;
  • тромбоз;
  • артериал гипертензия;
  • қон кетиши;
  • волемик зўриқишини ривожланишини хавфи (сурункали юрак ва буйрак етишмовчилиги);
  • ўпка шиши;
  • қизилўнгач веналарини варикоз кенгайиши.

Альбуминни қўллашда асосланмаган ҳолатлар:

  • сурункали нефрозда қуйиладиган альбумин, асосий буйрак шикастланишга таъсир кўрсатишга улгурмасдан буйраклар орқали чиқарилади;
  • альбумин молекуласини ярим парчаланиш даврининг давомийлиги туфайли (18-60 кун), беморларда альбуминни инфузиясини оқсил озуқаси манбаи сифатида қараш оқланмаган.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Альбумин яхлит қон эритроцитар масса билан, вена ичига инфузиялар учун стандарт электролит ва карбонсувларнинг эритмалари билан мутаносиб. Бироқ уни оқсил гидролизатлари, аминокислотларнинг эритмалари ва спирт сақловчи эритмаларни билан аралаштириш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Пациентларни волемик зўриқишнинг ривожланишини олдини олиш мақсадида синчиковлаб текшириш керак. Сувсизланиш бўлганида альбуминни тузли эритмалар билан қўшиб қуйиш керак, уларни бевосита альбумин қуйгандан кейин қуйиш керак. Альбумин эритмаларини, агарда улар музлатилган бўлса ёки улар лойқаланган бўлса қўллаш мумкин эмас. Тўлиқ ишлатилмаган флаконларни қайта ишлатиш мумкин эмас. Дарз кетган, олдиндан очилган ёки шикастланган флаконларни бактериал ифлосланиш мумкинлиги туфайли қўллаш мумкин эмас.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Дозани ошириб юборилиши

Жуда юқори доза ва қуйиш тезлигида гиперволемия, бош оғриғи, хансираш, бўйинтириқ веналарини тўлиб кетиши, артериал босимни ошиши, марказий веноз босимни ошиши каби белгилари пайдо бўлади, ўпкаларнинг шиши кузатилиши мумкин.

Даволаш: қуйишни дарҳол тўхтатиш ва пациентнинг гемодинамикаси характеристикасини синчиклаб назорат қилиш керак. Симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

5%, 10% ли инфузия учун эритма 50 мл ва 100 мл дан шиша флаконларда.

Сақлаш шароити

+20С дан +100С гача ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда.

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан олиш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: