Skip to main content

Альбумин

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЛЬБУМИН

ALBUMINUM

 

Препаратнинг савдо номи: Альбумин

Таъсир этувчи модда(ХПН): одам альбумини

Дори шакли: инфузия учун эритма

Таркиби:

1 литр эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: плазма оқсиллари (камида 97% одам альбумини) 200 г/л;

ёрдамчи моддалар: 3,3 г натрий каприл кислотаси; 4,7 г натрий хлориди; 1,0 л гача инъекция учун сув

Таърифи: сариқ-оч жигарранг рангдан сариқ ранггача бўлган бироз товланувчи тиниқ қовушқоқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гурухи: Плазма ўрнини босувчи восита.

АТХ коди: В05АА01

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Альбумин – организмда плазма ўрнини босувчи қон препаратидир. Унинг асосий вазифаси – қоннинг коллоидли-онкотик босимини тутиб туришдир. Альбумин эритмаси турли генезли гипоальбуминемияни тўғрилаш, коллоидли-онкотик босимни бузилган марказий ва периферик гемодинамикасини (тўқкима суюқлигини қон томир хавзасига ўтишини ошиши ҳисобига, артериал босимини ва айланаётган плазма хажмини тез оширади), сув-электролит мувозанатини тиклаш юзасидан самарали воситасидир, дори воситаларини яхши ўзлаштирилишига ёрдам беради, дезинтоксикацион хусусиятларга эга.

 

Қўлланилиши

Шок (гиповолемик, геморрагик, трамаматик, операцион, токсик, йирингли-септик) дегидратация ва конни «қуюқлашишида» айланаётган қон хажмини ошириш мақсадида, нефритлардаги нефротик синдром, гломерулонефрит, оғир куйишлар, ўткир жигар етишмовчилиги (плазманинг онкотик босимини тутиб туриш мақсадида ҳам, ва қон плазмасидаги ортиқча эркин билирубин миқдорини боғлаш мақсадида), асцитда.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Максимал юбориш вакти – 3 соат. Кексалик ёшида концентрацияланган (20%) эритмаларни кўллашдан ва 10% ли альбумин эритмаларини тез юборишдан сакланиш керак, чунки бу юрак-кон томир тизимини ортикча зўрикишида олиб келиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Альбуминни шахсий ўзлаштираолмаслик, гиперволемия, ГБ-III даража, II- III даражали сурункали юрак етишмовчилиги, ўпка шиши, оғир анемия. Буйрак етишмовчилиги, кон кетиши, тромбоз, артериал гипертензияда эхтиёткорлик билан қўлланилади.

 

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни кўллашдан олдин кўздан кечириш зарур: эритма тиниқ, механик киритмалар бўлмаслиги керак. Альбумин эритмасини  инъекция учун сув билан суюлтириш мумкин эмас. Альбумин юборилганида пациентларнинг электролит статусини назорат килиш ва электролит балансини тутиб туриш учун мувофик чораларни кўриш, дегидратацияда эса олдиндан регидратацион даволашни ўтказиш керак.

Альбуминни клиник кўллаш тажрибаси хомиладорликни кечишига, хомилага ёки янги туғилган чакалокка зарали таъсирини кутишга асос бермайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши                                                                                        

Аллергик реакциялар (эшакеми, анафилактик шок), гипертермия, бел сохасида оғриқ.

 

Чиқарилиш шакли

100 мл дан 20% ли альбумин эритмаси инфузион препаратлар учун шиша флаконларда.

 

Сақлаш шароити

+2 дан +10°С гача, ёруғликдан химояланган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихонадан бериш тартиби                                                                                   

Рецепт бўйича.

 

Улашиш: