Skip to main content

Альбумин

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЛЬБУМИН

ALBUMINUM

Препаратнинг савдо номи: Альбумин

Таъсир қилувчи модда (ХПН): одам альбумини

Дори шакли: инфузия учун эритма.

Таркиби.

10% ли инфузия учун эритма

– плазмадан фракциялаш йўли билан олинган альбумин, 10%

Ёрдамчи моддалар:

  • натрий каприлати (2,8-3,4) г/л;
  • натрий хлориди (90-160) ммоль/л;
  • инъекция учун сув 1 л гача.

Таърифи: сариқ рангли тиниқ суюқлик. Яшил тусли бўлишига рухсат берилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: плазма ўрнини босувчи восита.

АТХ коди: B05AA01

 

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Соғлом донорлардан плазма, зардобни фракциялаш йўли билан олинадиган плазма ўрнини босувчи восита. Қон плазмасида альбумин танқислигини тўлдиради, қоннинг коллоид-осмотик (онкотик) босимини тутиб туради, артериал босими ва айланаётган қон ҳажми (АҚҲ) ни тез оширади, суюқликни тўқималардан қон томирларга ўтишига ёрдам беради, дезинтоксикацион хусусиятларга эга. Альбумин – молекуляр масссаси 69000 дальтон бўлган, одам қонининг оқсил фракциясининг таркибий қисми бўлган табиий оқсилдир. Нормада одам қони плазмасида альбумин тахминан 60% ни ташкил этади. Альбуминнинг оқсил молекуласи таркибига барча 20 та аминокислоталар киради. Альбумин синтези жигарда кечади. Альбумин организмда қатор вазифаларни бажаради. Унинг асосий фаолияти – қоннинг коллоид-онкотик босимини тутиб туриш. 100 мг/мл альбумин эритмаси турли генезга эга гипоальбуминемияни, марказий ва периферик гемодинамика бузилишларини, сув-электролит мувозанатини тўғрилайдиган самарали восита ҳисобланади, дезинтоксикацион хусусиятларга эга. Альбумин пигментлар (билирубин), ёғ кислоталари, айрим металлар ионлари, дори воситаларини боғлаб олади ва организмга ташийди. Бундан ташқари, альбумин токсинларни боғлаб олади ва уларни фаолсизлантиради.

Қўлланилиши

Шок (травматик, операцион, токсик); қонни «қуюқлашиши» ва дегидратация билан кечувчи куйишлар; ўткир қон йўқотилиши; йирингли-септик ҳолатлар; жигар касалликлари (альбуминни синтезловчи фаолиятини бузилиши билан); буйрак касалликлари (нефритлар, нефротик синдром) да қўлланади.

Алиментар дистрофияда ривожланадиган турли генезга эга гипопротеинемия, гипоальбуминемия, плазмада альбуминнинг миқдорини 30 г/л дан пастроққа камайиши, ёки коллоид-онкотик босимни 15 мм сим. уст. дан пастроққа, ёки умумий оқсил миқдорини 50 г/л га пасайиши; МИЙ нинг сўрилиш ёки ўтказувчанликни бузилиши билан кечувчи бузилишлари.

Сунъий қон айланишини қўллаш билан кечадиган операциялар; даволовчи плазмаферезда; чақалоқларнинг гемолитик касаллигида, алмашинув қон қуйишни ўтказиш вақтида.

Операциядан олдинги гемодилюцияни ўтказиш ва ауто қон компонентларини тайёрлашда; мия шишида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

10% ва 20% альбумин эритмаси – вена ичига минутига кўпи билан 40-50 томчи тезликда томчилаб юборилади, бир марталик дозаси беморнинг аҳволини оғирлиги ва ёшига қараб, индивидуал белгиланади; 5% ли альбумин эритмаси – минутига кўпи билан 50-60 томчи тезлигида юборилади.

Педиатрия амалиётида 10% ли альбумин эритмаси 1 кг тана вазнига 3 мл дан буюрилади. Кекса одамларда альбуминни 20% ли концентрацияланган эритмаларини қўллашдан ва 5 ва 10% ли эритмаларини тез юборишдан сақланиш керак, чунки бу юрак-томир тизимини зўриқишига олиб келиши мумкин.

Турли генезли шокларда артериал босимни тез кўтариш учун альбумин эритмасини оқим билан юбориш мумкин.

Ножўя таъсирлари

Альбумин эритмасини юборилиши, одатда ножўя реакциялар ва асоратлар билан кечмайди. Айрим, илгари сенсибилизацияга учраган беморларда турли оғирлик даражасидаги аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин. Ножўя реакциялар ва асоратларни (жуда кам ҳолларда) пайдо бўлиш эҳтимоли, хавф гуруҳига таалуқли, яъни анамнезида оқсил препаратлари ва бошқа плазмани ўрнини босувчи дори воситалари, зардоблар ва вакциналарни вена ичига юборишни ўзлаштираолмаслик ҳолатлари бўлган беморларда инкор этилмайди.

Реакциялар ёки асоратлар пайдо бўлган ҳолларда альбумин эритмасини қуйиш дарҳол тўхтатилади ва венадан игнани чиқармай туриб, антигистамин, кардиотоник воситалар, глюкокортикостероидлар, вазопрессор препаратларни (кўрсатмалар бўлса) юбориш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Шахсий юқори сезувчанлик, гиперволемия, IIБ-III даражали юрак етишмовчилиги, ўпка шиши, оғир даражадаги анемия.

Эҳтиёткорлик билан: буйрак етишмовчилиги, қон кетиши, тромбоз, артериал гипертензия.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Альбумин эритмасини юбориш учун алоҳида қуйиш тизими ишлатилади. Кўп қон йўқотилган ҳолларда альбумин эритмасини қон қуйиш билан бирга олиб бориш мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Ишлатишдан олдин препаратни ва ўрамни визуал назоратдан ўтказиш керак: эритма тиниқ бўлиши, ҳеч қандай киритмалар сақламаслиги керак, шиша ўрами герметик, ёриқларсиз бўлиши керак. Касаллик тарихида ёрлиғидаги маълумотларни (препаратнинг номи, ишлаб чиқарувчи – корхона, серия рақами) қайд этиш лозим.

Дегидратацияда олдин организмга суюқликни етарли миқдорда тушишини таъминлаш, сўнгра препаратни юбориш (ичга ва парентерал) мумкин.

Лактация даврида альбуминни қўлланиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Одам плазмасидан тайёрланган дори препаратлари ишлатилганида, аниқланган ва ҳали аниқланмаган вирусли инфекцияларни юқиш хавфини тўлиқ рад этиб бўлмайди.

Юрак фаолияти сусайганида (пайдо бўлиши мумкин бўлган ўткир юрак етишмовчилиги оқибатида) эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Альбумин эритмасини ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида, фақат она учун потенциал фойда, ҳомила ёки бола учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.

Дори воситасини транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилиши мумкинлиги тўғрисида маълумот. Препаратни транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилиши мумкинлиги тўғрисида маълумот йўқ.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юбориш ҳоллари таърифланмаган.

Чиқарилиш шакли

10%, ли инфузия учун эритма 100 мл дан қон, трансфузион ва инфузион препаратлар учун шиша бутилка (флакон) ларда. 1 бутилка (флакон) дан қўллаш йўриқнома билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2 дан 10оС гача ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: