Skip to main content

Улашиш:
  Reading time 1 minute

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАСТЕЛЯН-MF

KASTELYAN-MF

 

Препаратнинг савдо номи: Кастелян-MF

Таъсир этувчи модда: борат кислотаси, фенол, резорцин, фуксин

Дори шакли: сиртга қўллаш учун эритма.

Таркиби:

фаол моддалар: борат кислотаси – 800 мг, фенол – 3,9 г, резорцин – 7,8 г, фуксин – 400 мг;

ёрдамчи моддалар: ацетон – 4,9 мл, этил спирти 95% 9,6 мл, тозаланган сув 100 мл.

Таърифи: тўқ-қизил рангли, ўзига хос фенол ҳидли эритма.

Фармакотерапевтик гурухи: Антисептик восита.

АТХ коди: D08A

 

Фармакологик хусусиятлари 

6-yillik-qizil-jenshen

Антисептик ва замбуруғларга қарши таъсир кўрсатади.

 

Қўлланилиши

– теридаги йирингли ва замбуруғли касалликларда;

– юзадаги яраларда;

– эрозияда;

– ёрилишларда;  

– тери лат ейишида.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга. Эритма терининг яллиғланган жойига пахта тампон ёки суртгич ёрдамида кунига 2-4 марта суртилади. Тери юзаси қуригандан сўнг маз ёки пасталарни суриш мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Тери юзасида қисқа вақтли ўтиб кетувчи куйиш ва оғриқ сезилиши мумкин. 

 

Қўллаш мумкин булмаган холатлар

Препарат компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Дори воситасини тери юзасининг катта қисмига суриш тавсия қилинмайди, дори воситаси таркибидаги фенол қонга сўрилиб, заҳарланишни юзага келтириши мумкин (бош айланиши, холсизлик).

Дори воситаси ўзига хос ранг ва ҳидга эга бўлганлиги сабаб кийимларда доғ қолдириши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроклилик муддати ўтгач қўлланилмасин

 

Чикарилиш шакли

Сиртга қўллаш учун эритма 10 ва 20 мл дан тўқ рангли идишларда. 

Қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутиларга жойланади.

Яроклилик муддати

2 йил. 

 

Саклаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25 0С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Дорихоналардан берилиш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш: