Skip to main content

Катаксол

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАТАКСОЛ

CATAXOL

 

Препаратнинг савдо номи: Катаксол

Таъсир этувчи модда (ХПН): азапентацен 

Дори шакли: кўз томчилари 0,015%.

Таркиби: 

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди: 

фаол модда: натрий азапентацен полисульфонати – 0,15 мг;

ёрдамчи моддалар: борат кислотаси, динатрий тетраборатдекагидрати, калий хлориди, метилпарагидроксибензоати, пропилпарагидроксибензоати, тиомерсал, натрий гидроксиди, инъекция учун сув. 

Таърифи: тўқ қизил рангли тиниқ эритма. 

Фармакотерапевтик гуруҳи: катарактани даволаш учун қўлланадиган восита.

АТХ коди: S01XA

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик ҳусусиятлари 

Фармакодинамикаси

Катаксол – катарактада қўлланадиган офтальмологик препаратдир. Азапентацен кўз гавҳаридаги сульфгидрил гуруҳларини оксидланишдан ҳимоя қилади ва гавҳарни тиниқ бўлмаган оқсилларини сўрилишига ёрдам беради. Кўзнинг олдинги камерасидаги суюқликда мавжуд бўлган протеолитик ферментларга фаоллаштирувчи таъсир кўрсатади. Препарат зўрайиб борувчи катарактага қарши нафақат профилактик восита сифатида, балки тиниқ бўлмаган протеинларни эритувчи восита сифатида қўлланади. 

Фармакокинетикаси 

Препаратнинг фармакокинетикасини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. 

 

Қўлланилиши 

  • қариликдаги катаракта;
  • туғма катаракта;
  • жароҳатдан кейинги катаракта;
  • иккиламчи катарактада қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари 

Фақат маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган.

Катаксол препарати шикастланган кўзнинг конъюнктивасига 2 томчидан суткада 3-5 марта томизилади. 

Томизилгандан сўнг қовоқларни ёпиш ва кўз ёши каналини босиш тавсия этилади, бу дори воситасини тизимли сўрилишини пасайтиради, бунинг натижасида унинг ножўя самаралари пасаяди. 

Препарат узоқ муддат даволаш учун мўлжалланган. Пациентнинг аҳволи ҳатто тез яхшиланганида ҳам даволашни тўхтатиш тавсия этилмайди. 

 

Ножўя таъсирлари 

Ножўя самараларни учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: жуда кам ҳолларда (< 1/10000), учраш тезлиги номаълум (учраш тезлиги кўрсаткичлари мавжуд бўлган маълумотлар бўйича баҳоланиши мумкин эмас). 

Кўриш аъзолари томонидан: жуда кам ҳолларда – кўзларни таъсирланиши, кўз ёшини оқишини ошиши, кўзларни қизариши; учраш тезлиги номаълум – кўзларда оғриқ бўлиши мумкин. 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар 

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири 

Катаксол препаратини бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири аниқланмаган. 

 

Махсус кўрсатмалар 

Контакт линзалардан фойдаланганда Катаксол препаратини қўллаш тавсия этилмайди. препаратни қўллашдан олдин контакт линзаларни ечиш ва препарат томизилгандан сўнг камида 15 минутдан кейин тақиш тавсия этилади. 

Тиқин-томчилагичнинг учини кўзларга ёки ҳар қандай бошқа юзаларга текказиш мумкин эмас. 

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши 

Ҳомиладор аёлларга Катаксол препарати фақат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича ва қатъий назорати остида қўлланиши мумкин. 

Даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак. 

Педиатрияда қўлланиши 

Болаларда Катаксол препаратини қўллаш ҳавфсизлиги аниқланмаган. 

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири 

Препарат томизилгандан сўнг кўриш аниқлигини вақтинчалик йўқотадиган пациентлар диққатни жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи потенциал ҳавфли фаолият турларини бажаришдан сақланишлари керак

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши 

Кўз томчилари дори шаклидаги препаратнинг дозасини ошириб юборилиши юзасидан маълумотлар йўқ. 

 

Чиқарилиш шакли 

Кўз томчилари 15 мл дан пластик флаконда, тиқин-томчилагич ва бураладиган ҳимоя қопқоқчаси билан беркитилган, ҳимоя халқаси билан таъминланган. Флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган. 

 

Сақлаш шароити 

Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. 

Флакон очилганидан сўнг препарат 28 кун давомида ишлатилсин. 

 

Яроқлилик муддати 

3 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби 

Рецепт бўйича берилади.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365