Skip to main content

ВИТРУМ®

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ВИТРУМ®

ДОРИ ПРЕПАРАТИНИ ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА

ЙЎРИҚНОМА

 

Қайд этиш рақами:

 

Препаратнинг савдо номи: ВИТРУМ®

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

ТАРКИБИ: бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка сақлайди:

Таъсир қилувчи фаол моддалар:

Ретинол ацетати (А витамини) ва бетакаротен1                         5000 ХБ2

Колекальциферол (D3 витамини)                                                  400 ХБ3

Альфа-токоферол ацетати (Е витамини)                                      30 ХБ4

Аскорбин кислотаси (С витамини)                                                          60 мг

Тиамин мононитрати (В1 витамини)                                            1,5 мг

Рибофлавин (В2 витамини)                                                                       1,7 мг

Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини)                                  2 мг

Никотинамид                                                                                  20 мг

Цианокобаламин (В12 витамини)                                                  6 мкг

Фолат кислотаси                                                                             400 мкг

Биотин                                                                                              30 мкг

Кальций пантотенати пантотен кислотасига ҳисоблаганда     10 мг

Фитоменадион  (К1 витамини)                                                     25 мкг

Кальций гидрофосфати кальцийга ҳисоблаганда                                  162 мг

Магний оксиди магнийга ҳисоблаганда                                     100 мг

Калий хлориди калийга ҳисоблаганда                                        40 мг

Темир фумарати темирга ҳисоблаганда                                       18 мг

Мис оксиди мисга ҳисоблаганда                                                  2 мг

Рух оксид рухга ҳисоблаганда                                                      15 мг

Хром хлориди хромга ҳисоблаганда                                            25 мкг

Марганец сульфати марганецга ҳисоблаганда                           2,5 мг

Қалай хлориди қалайга ҳисоблаганда                                         10 мкг

Никель сульфати никелга ҳисоблаганда                                     5 мкг

Кремний оксиди кремнийга ҳисоблаганда                                             10 мкг

Натрий метаванадати ванадийга ҳисоблаганда                          10 мкг

Калий хлориди хлорга ҳисоблаганда                                           36,3 мг

Кальций гидрофосфати фосфорга ҳисоблаганда                        125 мг

Натрий молибдати молибденга ҳисоблаганда                            25 мкг

Натрий селенати селенга ҳисоблаганда                                       25 мкг

Калий йоди йодга ҳисоблаганда                                                  150 мкг

1 – бета-каротин синоними

2 – 1515 мкг ретинол эквивалентига эквивалент

3 – 10 мкг колекальциферол эквивалент

4 – 30 мг альфа-токоферол ацетати эквивалент

Ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза, стеарин кислотаси, натрий кроскармеллоза, магний стеарати.

Кобиғи: гипромеллоза, титан диоксиди, триацетин, қуёш шафақи сариқ бўёвчиси (Е110), қизил бўёвчи (Е129).

ТАЪРИФИ

Шафтолидан то оқиш-шафтоли ранглигача бўлган плёнка қобик билан қопланган, капсуласимон таблеткалар, таблетканинг бир томонида бўлувчи рискаси ва бошқа томонида “VITRUM” гравировкаси бор. Ўзига хос ҳиди бўлишига йўл қўйилади.

ФАРМАКОТЕРАПЕВТИК ГУРУҲИ

Поливитамин воситаси + минераллар.

АТХ КОДИ: [А11АА04]

ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Препаратнинг таркибига кирувчи моддалар-нинг хусусиятлари билан белгиланади.

13 витаминлар ва 17 минерал моддаларни сақловчи замонавий мувозанатланган мажмуа. Кунига бир таблетка катта одам организмини соғлиқни мустаҳкамлаш ва ўзини яхши хис қилишни тутиб туриш учун керакли бўлган барча витаминлар ва минерал моддалар билан таъминлайди.

ҚЎЛЛАНИЛИШИ

Гиповитаминозлар, минерал моддалар ва микроэлементлар етишмовчилигини олдини олиш, шу жумладан:

  • жадал жисмоний ва ақлий юкланиш даврида, ўтказилган касалликлардан кейинги тузилиш даврида;
  • етарлича бўлмаган ва мувозанатланмаган овқатланишда.

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

Препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик; А гипервитаминози; D гипервитаминози. 12 ёшгача бўлган болалар.

ПРЕПАРАТНИ ҲОМИЛАДОРЛИК ВА ЛАКТАЦИЯ ДАВРИДА ҚЎЛЛАНИШИ

Препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия қилинади.

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – кунига 1 таблеткадан овқатдан кейин. Препаратни қабул қилишнинг давомийлигини шифокор белгилайди.

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

ДОЗАНИ ОШИРИБ ЮБОРИЛИШИ

Дозани ошириб юборилишининг симптомлари: кўнгил айниши, ҳолсизлик, меъда-ичак бузилишлари.

Доза ошириб юборилган ҳолда шифокорга мурожаат қилиш керак.

Даволаш: ичга фаоллаштирилган кўмир, меъдани ювиш, симптоматик даволаш.

БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАР БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Препарат темир ва кальций сақлайди ва шунинг учун ичакда тетрациклин гуруҳи антибиотикларини, шунингдек антимикроб воситалар – фторхинол ҳосилаларининг сўрилишини кечиктиради. Аскорбин кислотаси (С витамини) сульфаниламидлар гуруҳи микробларга қарши воситалар таъсирини ва ножўя таъсирларини кучайтиради. Алюминий, магний, кальций сақловчи антацид препаратлар, шунингдек холестирамин, темирнинг сўрилишини камайтиради. Тиазид гуруҳи диуретик воситалари бир вақтда буюрилганида, гиперкальциемия эҳтимоли ошади (қонда кальций миқдорини ошиши).

А ва D витаминларини сақловчи препаратлар билан Витрум® ни бирга қўллаш тавсия қилинмайди. Бу ушбу витаминларни дозасини ошириб юборилиши хавфини оширади.

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Тавсия қилинган доза оширилмасин.

Автомобилни ҳайдаш ва бошқа механизмларни бошқаришга таъсир қилмайди.

ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

30, 60, 100 ёки 130 таблеткадан худди ўша материалдан бўлган буралувчи қопқоқли ва фольга ҳимояловчи клапанли ва полиэтилен ҳимоя тасмали полиэтилен флаконларда. Флаконга этикетка ёпиштирилади. Флакон полиэтилен плёнка билан ўралган ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

САҚЛАШ ШАРОИТИ

10 – 300С дан ҳароратда, қуруқ жойда.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ

5 йил. Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

ДОРИХОНАЛАРДАН БЕРИШ ТАРТИБИ

Рецептсиз.

Улашиш: