Skip to main content

Зизифоры цветоножечной трава

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚнома

ЗИЗИФОРЫ ЦВЕТОНОЖЕЧНОЙ ТРАВА

HERBA ZIZIPHORAE PEDICILLATAE

Препаратнинг савдо номи: Зизифоры цветоножечной трава.

Дори шакли: Доривор ўсимлик хом ашёси.

Таркибида: Эфир мойлари, қатронсимон моддалар, флавоноидлар, фенолокислоталар, антоцианлар, урсол кислотаси, кумаринлар, b-ситосерин, витаминлар, қанд, органик кислоталар сақлайди.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антигипертензив восита.

Фармакологик хусусиятлари

Ясноткадошлар (Lamiacеae) оиласига мансуб, ёввойи ўтсимон кўп йиллик ўсимлик – кийик ўтнинг (Ziziphora pedicillata Pazij et Vved) гуллаш даврида йиғилган ва қуритилган ўти.

Спазмолитик, гипотензив ва сийдик ҳайдовчи таъсир кўрсатади.

 

Қўлланилиши

Стенокардия, миокардит, гипертониянинг енгил шакли, сийишни қийинлашуви, сурункали нефритларни даволашда (комплекс даволаш таркибида) қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, дамлама кўринишида ишлатилади. Уни тайёрлаш учун 2 ош қошиқ ўтни эмалланган, шишали ёки чинни идишга солинади, устидан 1 стакан (200 мл) қайнатилган, хона ҳароратидаги сув қуйилади, идишни қопқоғи ёпилиб, қайнаб турган сув ҳаммомида 15 минут давомида тез-тез аралаштириб туриб қиздирилади, кейин хона ҳароратида камида 45 минут давомида совутилади, докадан ўтказилади, қолган ҳом-ашё сиқилади.

6-yillik-qizil-jenshen

10 та фильтр-пакет (10 г) кийик ўти эмалланган идишга солинади, устидан 1 стакан (200 мл) қайноқ сув қуйилади қопқоғи ёпилади ва 15 минут давомида қайнаб турган сув ҳаммомида қиздирилади, сўнгра хона ҳароратида 45 минут давомида совутилади, фильтр-пакетлар олинади ва сиқилади.

Олинган дамламанинг хажми қайнаган сув билан 200 мл гача етказилади.

Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.

1/3-1/2 стакан кунига 2-3 марта 10-14 кун давомида қабул қилинади.

Ножўя таъсирлари

Препаратга юқори сезувчанликда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни шахсий ўзлаштираолмаслик.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

Картон қутиларда, қоғоз ва полиэтилен пакетларда 50 г дан ва картон қутиларда №25 ёки 50 та 1 г ли фильтр-пакетлар.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: