Skip to main content

Серрата

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СЕРРАТА®

SERRATA®

 

Препаратнинг савдо номи: Серрата®

Таъсир этувчи модда (ХПН): Серратиопептидаза (serratiopeptidase).

Дори шакли: ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

Ҳар бир ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: 10 мг серратиопептидаза

Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, енгил магний карбонати, натрий крахмалгликоляти (А тури), магний стеарати, Opadry-YS-1-7027 оқ қобиғи, Opadry –OY-P-7171 оқ  қобиғи, изопропил спирти, дихлорметан, тозаланган сув.

Таърифи: думалоқ шаклга эга, икки томони қавариқ, ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган, оқ рангдаги таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: таянч-ҳаракат аппарати патологиясида ишлатиладиган воситалар. Ферментлар.

АТХ коди: М09АВ.

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамика

Серратиопептидаза патоген бўлмаган ичак бактерияси Serratia E15 олинган бўлиб, протеолитик фермент ҳисобланади. У фибринолитик, яллиғланишга қарши ва шишга қарши фаолликка эга.

Яллиғланиш жараёнини камайтиришдан ташқари серратиопептидаза, яллиғланган тўқималардан оғриқ чақирувчи аминларнинг ажралиб чиқишини блоклаши ҳисобига оғриқни кучсизлантиради. Серратиопептидаза қоннинг альфа-2-макроглобулини билан 1:1 нисбатда боғланади, у унинг антигенлигини ниқоблайди, лекин унинг ферментатив фаоллигини сақлаб қолади. Сўнгра яллиғланиш жойида экссудатга секин ўтади ва қонда унинг даражаси аста-секин камаяди. Брадикинин, гистамин ва серотониннинг гидролизи ёрдамида серратиопептидаза бевосита капиллярлар дилатациясини камайтиради ва уларнинг ўтказувчанлигини назорат қилади.

Серратиопептидаза плазминнинг ингибиторларини блоклайди ва шу билан плазминнинг фибринолитик фаоллигига ёрдам беради. Серратиопептидаза шишни камайтириши ва микроциркуляцияни яхшилаши туфайли балғамнинг ажралишига ёрдам беради.

 

Фармакокинетика

Препарат меъда орқали ўзгармасдан ўтади ва ичакда сўрилади. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига 1 соат мобайнида эришилади. Серратиопептидаза озгина миқдорда сийдикда аниқланади. Серратиопептидаза  ингичка ичакда  сўрилади  ва фаол ҳолатдаги фермент сифатида қонда айланиб юради.

 

Қўлланилиши:

Юқори нафас йўлларининг касалликлари (балғамнинг қовушқоқлигини камайтиради, антибиотикларни яхши сўрилишига ёрдам беради);

Жароҳатлар: спорт шикастланишлари, пайларнинг чўзилиши ва узилиши, синишлар ва чиқишлар (шишларни камайтириш ва жароҳат жойида микроциркуляцияни тиклаш учун);

Жарроҳликдан  кейинги давр (инфекцион асоратларни ва чандиқли битишмаларни профилактикаси ёки даволаш учун, шишни йўқотиш учун);

ЛОР-аъзоларининг касалликлари;

Дерматит  оғриқ билан бирга кузатилганда;

Аъзоларнинг ва ҳужайраларнинг трансплантациясида (трансплантантни кўчишини олдини олиш ва трансплантант кўчган жойларда микроциркуляцияни тиклаш учун).

Қўллаш усули ва дозалари

Перорал қўлланади

Препарат мажмуавий даволашда 10 мг дозада (1 таблетка) овқат қабул қилишдан қатъий назар суткада 2- 3 марта буюрилади.

Таблеткаларни чайнамасдан, 1 стакан сув билан бирга ютиш керак.

Максимал 1 марталик доза – 10 мг.

Максимал 1 суткалик доза – 30 мг.

Даволаш курсининг давомийлиги 1-4 ҳафтагача,  патологик жараённинг характери ва динамикасига боғлиқ  ҳолда  белгиланади.

 

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда: кўнгил айниши, қусиш, анорексия, эпигастрийда дискомфорт, диарея.

Жуда кам ҳолларда: бурундан қон кетиши ва қон аралаш балғамни чиқиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Ошқозон яра кассалиги;
  • Препартга юқори сезувчанлик;
  • Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида;
  • Болалар ва  18 ёшгача бўлган  ўсмирлар;

Эслатма: Қоннинг қуюлиш хусусиятларида, жигар ва буйрак томонидан бузилишлари бўлган беморлар ва антикоагулянтлар билан даволанаётган беморлар серратиопептидаза буюрилган вақтда врач томонидан синчиковлик билан назорат қилинишлари  лозим.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Серратиопептидазани ва карбамазепинни бир вақтда қўлланилганда карбамазепинни қон зардобидаги концентрациясини, ҳамда карбамазепинни самарасини камайтириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик даврида қўлланилиши:

Ҳомиладорлик даврида серратипептидазани қўллаш хавфли эмаслигини исботловчи одамларда ўтказилган тадқиқотлар ҳақида маълумотлар етарли эмас. Бундан ташқари, ҳайвонларда  ўтказилган серратиопептидазани ҳомиладорликка, эмбрионал/ҳомиланинг ривожланишига, туғруққа ва туғилишдан кейинги ривожланишга бўладиган асоратлари ҳақида экспериментал тадқиқотлар етарли эмас. Серратиопептидазани ҳомиладорлик даврида фақат жиддий кўрсатмалар бўлгандагина қўллаш мумкин.

Лактация даврида қўлланилиши: Эмизиш даврида даволашни қўллаш. Серратиопептидаза кўкрак сутига ўтиши маълум эмас. Лактация даврида серратипептидаза билан даволанган бемор оналарнинг болаларида ножўя таъсирлар кузатилмаган.

Дори воситасини автотранспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш кобилиятига таъсири .

Етарлича маълумотлар йўқ.

 Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач, ишлатилмасин.

 

 

Дозани ошириб юборилиши.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, анорексия, эпигастрийда дискомфорт, балғамда қон пайдо бўлиши ва қон кетишлари.

Даволаш: симптоматик даволаш.

 

Чиқарилиш шакли

  • 10 таблеткадан стрипда. 1 та стрип  қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон ўрамда ва 10 та шундай картон ўрами картон қутида №100(10х1х10).
  • 30 таблеткадан стрипда, 1 ёки 5 ёки 10 та шундай стриплар қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида  №30(1х30), №150(5х30), №300(10х30).

Сақлаш шароити

Қуруқ, салқин жойда, 250С дан юқори бўлмаган  ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати.

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: