Skip to main content

Зинацеф

Улашиш:
  Reading time 20 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЗИНАЦЕФTM

ZINACEFTM

Препаратнинг савдо номи: ЗинацефTM

Таъсир қилувчи модда (ХПН): цефуроксим натрий

Дори шакли: инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: 750 мг ёки 1,5 г цефуроксим (цефуроксим натрий шаклида).

Ёрдамчи моддалар: азот (тўлдирувчи газ)

Таърифи: оқ-крем тусли кукун

Фармакотерапевтик гуруҳи: антибиотик (цефалоспоринлар гуруҳи).

 

Фармакологик хусусиятлари

Таъсир механизми

Цефуроксим қўзғатувчиларнинг кенг таъсир доирасига, шу жумладан бета-лактамаза ишлаб чиқарувчи штаммларига нисбатан фаол.

Цефуроксим бактерияларнинг бета-лактамазаларига нисбатан яхши чидамлиликка эгалиги туфайли ампициллин ва амоксициллинга чидамли штаммларнинг кўпчилигига нисбатан фаолдир.

Цефуроксимнинг бактерицид таъсири унинг асосий нишони-оқсиллар билан боғланиши натижасида бактерияларнинг ҳужайра деворини синтезини бостирилиши билан боғлиқдир.

Фармакодинамик самаралари

Орттирилган чидамлиликнинг тарқалганлиги географик жойлашиш ва вақтга боғлиқ бўлади. Маълум микроорганизмлар учун у жуда юқори даражада бўлиши мумкин. Чидамлилик бўйича, айниқса оғир инфекцияларни даволашда, маҳаллий маълумотларга эга бўлиш мақсадга мувофиқ.

in vitro шароитда цефуроксимга сезгир микроорганизмлар

Клиник синовлар натижасида цефуроксимнинг клиник таъсири аниқланган микроорганизмлар юлдузча (*) билан белгиланган

Кўпгина сезгир микроорганизмлар
Граммусбат аэроблар:

Staphylococcus aureus (метициллинга сезгир)*

Коагулазонегатив стафилококклар (метициллинга сезгир)

Streptococcus pyogenes *

Бета-гемолитик стрептококклар

Грамманфий аэроблар:

Haemophilus influenzae, шу жумладан ампициллинга чидамли штаммлар*

Haemophilus parainfluenzae*

Moraxella catarrhalis*

Neisseria gonorrhea*, шу жумладан пенициллиназани ишлаб чиқарувчи ва пенициллиназани ишлаб чиқармайдиган штаммлар

Neisseria meningitidis

Shigella spp.

Граммусбат анаэроблар:

Peptostreptococcus spp.

Propionibacterium spp.

Spirochetes:

Borrelia burgdorferi*

Даволашда орттирилган чидамлиликни ҳисобга олиш зарур бўлган микроорганизмлар
Граммусбат аэроблар:

Streptococcus pneumoniae*

Viridans стрептококклар гуруҳи 

Грамманфий аэроблар:

Bordetella pertussis

Citrobacter spp., C. Freundii дан ташқари

Enterobacter spp., E. aerogenes ва E.cloacae дан ташқари

Escherichia coli*

Klebsiella spp., шу жумладан K. pneumoniae*

Proteus mirabilis

Proteus spp., P. penneri ва P. Vulgaris дан ташқари

Providencia spp.

Salmonella spp.

Граммусбат анаэроблар:

Clostridium spp., C. difficileданташқари

Грамманфий анаэроблар:

Bacteroides spp., B. fragilis дан ташқари

Fusobacterium spp.

Табиий чидамлиликка эга микроорганизмлар
Граммусбат аэроблар:

Enterococcus spp. , шу жумладан E. faecalis ва E. faecium

Listeria monocytogenes

Грамманфий аэроблар:

Acinetobacter spp.

Burkholderia cepacia

Campylobacter spp.

Citrobacter freundii

Enterobacter aerogenes

Enterobacter cloacae

Morganella morganii

Proteus penneri

Proteus vulgaris

Pseudomonas spp., шу жумладан P. aeruginosa

Serratia spp.

Stenotrophomonas maltophilia

Граммусбат анаэроблар:

Clostridium difficile

Грамманфий анаэроблар:

Bacteroides fragilis

Бошқа:

Chlamydia species

Mycoplasma species

Legionella species

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Мушак ичига юборилганидан кейин плазмада цефуроксимнинг максимал концентрацияси 30 дан 45 минутгача бўлган даврда кузатилади.

Тақсимланиши

Плазма оқсиллари билан боғланиши юбориш усулига қараб, 33-50% ни ташкил қилади.

Цефуроксимнинг кўпчилик микроорганизмлар учун минимал бостирувчи концентрациясидан юқори концентрацияларига суяк тўқимаси, синовиал ва кўз ички суюқликларида эришиш мумкин. Цефуроксим, мия пардаси яллиғланганида, гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади.

Метаболизми

Цефуроксим метаболизмга учрамайди ва калава фильтрацияси ҳамда найчалар секрецияси йўли билан чиқарилади.

Чиқарилиши

Мушак ичига (м/и) ёки вена ичига (в/и) юборилганидан кейин зардобдан цефуроксимни ярим чиқарилиш даври тахминан 70 минутни ташкил этади.

Ҳаётини биринчи ҳафталарида цефуроксимни ярим чиқарилиш даври катталарга қараганда 3-5 марта узайиши мумкин.

Пробенецидни ёндош қабул қилиш антибиотик экскрециясини узайтиради, бу зардобда цефуроксимнинг максимал концентрациясини ошишига олиб келади.

Парентерал юборилганидан кейин 24 соат давомида цефуроксим ўзгармаган ҳолда буйраклар орқали деярли тўлиқ (85-90%) чиқарилади, препаратнинг катта қисми биринчи 6 соатда чиқарилади.

Зардобдаги цефуроксимни даражаси диализда пасаяди.

Хавфсизлиги бўйича клиника олди тадқиқотларининг маълумотлари

Қўшимча маълумотлар йўқ

Қўлланилиши

Зинацеф™ кўпчилик бета-лактамазаларга чидамли ва граммусбат ва грамманфий микроорганизмларнинг кенг таъсир доирасига нисбатан фаол бўлган цефалоспоринлар гуруҳига мансуб бактерицид антибиотикдир.

Препаратни цефуроксимга сезгир бўлган бактериялар чақирган касалликларни даволаш учун, шунингдек қўзғатувчи ҳали аниқланмаган даврда ҳам қўллаш мумкин. Цефуроксим натрийга нисбатан сезгирлик географик манзил ва вақтга қараб ўзгаради. Шунингдек, агар мавжуд бўлса, сезувчанлик бўйича маҳаллий маълумотларни ҳам ҳисобга олиш зарур (Фармакологик хусусиятлари, Фармакологик самаралари бўлимларига қаранг)

Қуйидаги ҳолатларда қўлланади:

  • респиратор инфекциялар: масалан, бактериал пневмония, ўткир ва сурункали бронхит, инфекцияланган бронхоэктазлар, ўпка абсцесси, кўкрак қафаси аъзоларини операциядан кейинги инфекцион касалликлари;
  • ЛОР-аъзоларининг инфекциялари: масалан, синусит, тонзиллит, фарингит ва ўрта қулоқ отити;
  • сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари: масалан, ўткир ва сурункали пиелонефрит, цистит, симптомсиз бактериурия;
  • юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари: масалан, целлюлит, сарамас ва жароҳат инфекциялари;
  • суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари: масалан, остеомиелит ва септик артрит;
  • акушерлик ва гинекологик инфекциялар, жу жумладан кичик чаноқ аъзолари касалликлари;
  • гонорея, айниқса пенициллин билан даволаш мумкин бўлмаган ҳолатлари;
  • бошқа инфекциялар, шу жумладан септицемия, менингит, перитонит;
  • қорин бўшлиғи аъзоларида ўтказилган жарроҳлик, чаноқ аъзоларидаги жарроҳлик, юрак-қон томир ва ортопедик операциялар, кизилунғач, ўпка ва томиларда ўтказилган операциялардан сўнг асоратлар хавфи юқори бўлганда инфекцион асоратларни олдини олиш.

Кўпгина ҳолларда Зинацеф™ билан ўтказилган монотерапия самарали ҳисобланади, лекин зарурати бўлганида, айниқса овқат ҳазм қилиш йўлларида ва гинекологик операциялардан сўнг, препаратни аминогликозид антибиотиклари ёки метронидазол билан бирга (перорал, суппозиторийда ёки инъекция орқали) қўллаш мумкин.

Пневмонияни ва сурункали бронхит касаллиги зўрайишини даволашда Зиннат™ (цефуроксим аксетил) билан перорал даволашга ўтишдан олдин  Зинацеф™ қўллаш самарали ҳисобланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Зинацеф™ вена ичига ва/ёки мушак ичига юбориш учун мўлжалланган.

Тананинг бир соҳасига мушак ичига кўпи билан 750 мг эритма юбориш мумкин.

Цефуроксим, шунингдек, аксетил эфири (Зиннат™) шаклида перорал қўллаш учун мавжуд. Бу даволашнинг парентерал шаклидан перорал шаклига ўтиш клиник жиҳатдан зарур бўлган ҳолларда, босқичма-босқич даволаш муолажасини битта антибиотик ёрдамида қўллаш имкониятини беради.

Умумий тавсиялар

  • Катталар

Тавсия этилган дозаси 750 мг ни ташкил этади, суткада 3 марта мушак ичига ёки вена ичига юборилади.

Оғирроқ ҳолатларда препарат вена ичига 1,5 г дозада суткада 3 марта юборилади. Зарурати бўлганида Зинацеф™ препаратини ҳар 6 соатда юбориш мумкин, суткалик доза эса 3 дан 6 г гачани ташкил этиши мумкин.

Баъзи инфекцияларда Зинацеф™ препаратини 750 мг ёки 1,5 г дозада суткада 2 марта (мушак ичига ёки вена ичига) буюриш, кейинчалик Зиннат™ препаратини қабул қилиш самаралидир.

  • Гўдаклар ва болалар

Суткада 30-100 мг/кг, 3 ёки 4 марта юборишга бўлинади.

Кўпчилик инфекциялар учун оптимал дозаси суткада 60 мг/кг ни ташкил этади.

  • Янги туғилган чақалоқлар

Суткада 30-100 мг/кг, 2 ёки 3 юборишга бўлинади (“Фармакокинетикаси”га қаранг).

Гонореяни даволаш

  • Катталар

Тавсия этилган дозаси бир марта 1,5 г (750 мг дан иккита дозаси инъекция учун турли жойларга мушак ичига, масалан, ҳар иккала думбага) юборилади.

Менингит

Зинацеф™ сезгир штаммлар чақирган бактериал менингит касаллигида монотерапия воситаси сифатида қўлланади.

  • Катталар

3 г вена ичига ҳар 8 соатда буюрилади

  • Гўдаклар ва болалар

Вена ичига суткада 150-250 мг/кг, 3 ёки 4 марта юборишга бўлинади.

  • Янги туғилган чақалоқлар

Вена ичига суткада 100 мг/кг буюрилади.

Профилактика

  • Катталар

Қорин бўшлиғи, чаноқ аъзоларида ўтказиладиган операцияларда ва ортопедик аралашувларда Зинацеф™ препарати 1,5 г дозада кириш анестезияси вақтида вена ичига юборилади. Операциядан кейин 8 ва 16 соат ўтгач Зинацеф™ препарати 750 мг дан мушак ичига қўшимча равишда юборилиши мумкин.

Юракда, ўпка, қизилўнгач ва қон томирларда ўтказиладиган операцияларда кириш анестезияси вақтида Зинацеф™ препарати 1,5 г дозада вена ичига, сўнгра 24-48 соат давомида 750 мг дан суткада 3 марта мушак ичига юборилади.

Бўғимни тотал протезлашда Зинацеф™нинг 1,5 г қуруқ кукунини суюқ мономерни қўшишдан олдин метил-метакрилат цемент полимерининг ҳар бир пакетини ичидагиси билан аралаштириш мумкин.

Босқичма-босқич даволаш

  • Катталар

Парентерал ва перорал антибактериал даволашнинг давомийлиги инфекциянинг оғирлиги ва клиник манзарасига қараб аниқланади.

Пневмония: 1,5 г Зинацеф™ препарати суткада 2-3 марта (вена ичига ёки мушак ичига) 48-72 соат давомида, кейинчалик Зиннат™ (цефуроксим аксетил) препарати 500 мг дозада суткада 2 марта 7-10 кун давомида ичга буюрилади.

Сурункали бронхитни зўрайиши: 750 мг Зинацеф™ препарати суткада 2-3 марта (вена ичига ёки мушак ичига) 48-72 соат давомида, кейинчалик Зиннат™ (цефуроксим аксетил) препарати 500 мг дозада суткада 2 марта 5-10 кун давомида ичга буюрилади.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Цефуроксим организмдан буйрак орқали чиқарилади, шу сабабли бошқа шу каби антибиотикларни қўллаш сингари, буйрак фаолиятида жиддий бузилишлар бўлган беморларга препаратнинг суст экскрециясини компенсациялаш мақсадида Зинацеф™ дозасини пасайтириш тавсия қилинади.

Агар креатинин клиренси минутига 20 мл ёки ундан паст бўлган ҳолатларда стандарт дозани (суткада уч марта 750 мг – 1,5 г) пасайтириш зарурати йўқ.

Аҳволини аҳамиятли даражада ёмонлашиши (креатинин клиренси минутига 10-20 мл) катталарга суткада икки марта 750 мг аҳволини жиддий ёмонлашиши бўлган пациентларда (креатинин клиренси минутига <10 мл) суткада бир марта 750 мг етарли ҳисобланади.

Гемодиализда бўлган пациентларга ҳар бир диализ сеанси охирида қўшимча тарзда  750 мг препарат вена ичига ёки мушак ичига юборилади. Зинацеф™ препаратини парентерал юборишга қўшимча равишда перитонеал диализ учун мўлжалланган эритмага қўшиш мумкин (одатда диализ эритмасининг ҳар 2 л.га 250 мг).

Жадал даволаш бўлимида узлуксиз артериовеноз гемодиализ ёки тезлиги юқори гемофильтрацияда бўлган, буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга препарат 750 мг дозада суткада 2 марта тавсия қилинади. Агар тезлиги паст гемофильтрация ишлатилса, у ҳолда буйрак фаолияти бузилган пациентлар учун тавсия этилган дозалар қўлланади.

Инъекция қилиш учун эритма тайёрлаш бўйича йўриқнома

Мушак ичига юбориш учун эритма

750 мг Зинацеф™ препаратига 3 мл инъекция учун сув қўшилади. Тиниқ бўлмаган суспензия ҳосил бўлгунича эҳтиёткорлик билан чайқатинг.

Вена ичига юбориш учун эритма

Зинацеф™ 750 мг кукунини камида 6 мл ёки 1,5 г 15 мл инъекция учун сувда эритинг.

Вена ичига инфузия қилиш учун эритма

Вена ичига инфузия қилиш учун 1,5 г препарат 15 мл инъекция учун сувда эритилади, олинган эритмага 50 ёки 100 мл мутаносиб инфузион эритма қўшилади (эритмаларни мутаносиблиги юзасидан Дориларнинг ўзаро таъсири: Мутаносиблик бўлимига қаранг). Бу эритмаларни бевосита вена ичига ёки агар пациент бошқа парентерал суюқликларни қабул қилаётган бўлса, инфузион тизимнинг найчасига юбориш мумкин.

Ножўя таъсирлари

Ножўя реакциялар жуда кам (<1/10,000) кузатилади ва одатда енгил ва қайтувчан характерга эга.

Кўпчилик реакциялар бўйича бундай ҳисоблаш учун етарлича маълумотлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли, қўшимча ножўя реакцияларнинг учраш сони таҳминийдир. Бундан ташқари, Зинацеф™ билан боғлиқ бўлган ножўя таъсирларнинг учраш сони кўрсатмаларга қараб ўзгариши мумкин. Ножўя реакциялар қанчалик кўп учрашини «тез-тез» даражасидан «камдан-кам» даражасигача аниқлаш учун клиник синовларнинг маълумотлари қўлланди. Барча бошқа ножўя таъсирлар қанчалик кўп учраши (масалан, <1/10000), асосан, постмаркетинг маълумотлари асосида аниқланган бўлиб, каттароқ даражада ножўя реакциялар қанчалик тез-тез юз беришини эмас, балки улар ҳақида маълумотлар қанчалик тез-тез келиб тушишини акс эттиради.

Учраш ҳолатлари сонини аниқлаш учун қуйидаги мезонлар қўлланади:

жуда тез-тез (≥1/10),

тез-тез (≥1/100 дан  <1/10 гача),

баъзида (≥1/1 000 дан <1/100 гача),

кам (≥1/10 000 дан <1/1 000 гача),

жуда кам (<1/10 000).

Инфекция ва инвазиялар
Кам:Candida тури замбуруғларини ўсиши
Қон яратиш ва лимфатик тизими томонидан
Тез-тез:нейтропения, эозинофилия;
Баъзида:лейкопения, гемоглобин даражасини пасайиши, мусбат Кумбс синамаси;
Кам:тромбоцитопения;
Жуда кам:гемолитик анемия.
Цефалоспоринлар эритроцитларнинг мембраналари юзасида сўрилади, препаратга қарши антителалар билан ўзаро таъсирга киришади, бу мусбат Кумбс синамасига (қонни кесишган мутаносиблигини текшириш синамасига таъсир кўрсатиши мумкин) ва жуда кам ҳолларда – гемолитик анемияга олиб келади.
Иммун тизими томонидан

Қуйидагиларни ўз ичига олувчи ўта юқори сезувчанлик:

Баъзида:тошма, эшакеми ва қичишиш;
Кам:медикаментоз иситма
Жуда кам:интерстициал нефрит, анафилаксия, тери васкулити.
Шунингдек тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар, буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишларга ҳам қаранг.

Меъда-ичак йўллари томонидан

Баъзида:қоринда дискомфорт;
Жуда кам:сохтамембраноз колит (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг)
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан
Тез-тез:жигар ферментлари фаоллигини ўтувчан ошиши
Баъзида:билирубин даражасини ўтувчан ошиши

Жигар ферментлари ва билирубин миқдорини ошиши асосан жигар касалликлари бўлган пациентларда учрайди, аммо препаратни жигарга токсик таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан

Жуда кам:     кўп шаклли эритема, токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми; Шунингдек иммун тизими томонидан бузилишларга ҳам қаранг.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан
Жуда кам:қон плазмасида креатинин даражасини ошиши, қонда азот мочевинаси миқдорини ошиши, креатинин клиресини пасайиши (“Махсус кўрсатмалар”, бўлими га, шунингдек Иммун тизими томонидан бузилишларга  қаранг
Умумий ва маҳаллий реакциялар
Тез-тез:юборилган жойда, оғриқ ва тромбофлебитни ўз ичига олиши мумкин бўлган реакциялар.

Юқори дозаларда юборилганида мушак ичига инъекция қилинган жойда оғриқ эҳтимоли кўпроқ, бироқ одатда бу препаратни бекор қилишни талаб қилмайди.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Цефалоспорин антибиотикларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа антибиотиклар каби, Зинацеф™ препарати ҳам ичак флорасига таъсир қилиши мумкин, бу эстрогенларни қайта сўрилишини пасайишига ва мажмуавий перорал контрацептивларнинг самарадорлигини пасайишига олиб келиши мумкин.

Препарат глюкозурияни ферментли усуллар ёрдамида аниқлаш натижаларига таъсир қилмайди. Зинацеф™ мисни қайтарилишига асосланган усуллар (Бенедикт, Феллинг, Клинитест) ёрдамида аниқлаш натижаларига аҳамиятсиз даражада таъсир қилиши мумкин, бироқ бу баъзи бошқа цефалоспоринлар қўллангандаги каби, сохта мусбат натижаларга олиб келмайди.

Зинацеф™ қўлланаётган беморларда қон/плазмадаги глюкозанинг даражасини аниқлаш учун глюкозаоксидаза ёки гексокиназа усулларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Цефуроксим креатининнинг даражасини ишқорий пикрат ёрдамида аниқлаш натижасига таъсир қилмайди

Номутаносиблик

-Зинацефтм ни аминогликозид антибиотиклари билан бир шприцда аралаштириш мумкин эмас.

– натрий гидрокарбонатининг 2,74% ли эритмасининг рН эритманинг рангига таъсир қилмайди, шунинг учун ушбу эритмани Зинацефтм ни эритишда фойдаланмаслик керак. Аммо, агар пациент натрий гидрокарбонатининг инфузион эритмасини вена ичига қабул қилаётган бўлса, Зинацефтм ни инфузион тизимнинг бевосита найчасига юбориш мумкин.

Мутаносиблиги

15 мл инъекция учун сувда эритилган 1,5 г Зинацеф™ препарати ва метронидазол (500 мг/100 мл) эритмалари аралаштирилганида ҳар иккала компонент ўзининг фаоллигини 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда 24 соатгача сақлайдилар.

Зинацеф™ 1,5 г дозада азлоциллин эритмаси билан (1 г 15 мл да ёки 5 г 50 мл да) мутаносибдир; ҳар иккала компонент ўзининг фаоллигини тахминан 4оС ҳароратда 24 соатгача ёки 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда 6 соатгача сақлайди.

Зинацеф™ препарати (5 мг/мл) 5% ҳажм нисбатида ёки 10% ҳажм нисбатида ксилитол эритмасида 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда 24 соатгача сақланиши мумкин.

Зинацеф™ 1% лидокаин гидрохлоридини сақловчи сувли эритмалар билан мутаносибдир.

Зинацеф™ энг кенг қўлланадиган инфузион эритмалар билан мутаносибдир ва ўзининг хусусиятларини ҳона ҳароратида 24 соат давомида сақлайди.

  • Инъекция учун 0,9% ли натрий хлориди эритмаси;
  • Инъекция учун 5% ли глюкоза эритмаси;
  • 0,18% натрий хлориди эритмаси ва 4% инъекция учун глюкоза эритмаси;
  • 5% декстроза эритмаси ва 0,9% натрий хлориди эритмаси;
  • 5% декстроза эритмаси ва 0,45% натрий хлориди эритмаси;
  • 5% декстроза эритмаси ва 0,225% натрий хлориди эритмаси;
  • 10% инъекция учун декстроза эритмаси;
  • 10% инверт қандни инъекция учун сувдаги эритмаси
  • Рингер эритмаси;
  • Рингер лактат эритмаси;
  • 6 М инъекция учун натрий лактат эритмаси;
  • Хартман эритмаси.

0,9% ли натрий хлориди эритмасида ва 5% декстроза эритмасида Зинацефтмнинг барқарорлиги гидрокортизон натрий фосфати борлигида бузилмайди.

Зинацеф™ препарати қуйидаги эритмалар билан вена ичига инфузия кўринишида юборилганида мутаносибдир ва хона ҳароратида 24 соат давомида барқарордир: гепарин (10 ТБ/мл ёки 50 ТБ/мл) 0,9% натрий хлориди эритмасида; калий хлориди (10 ёки 40 мэкв/л) 0,9% натрий хлориди эритмасида.

Махсус кўрсатмалар

Препарат анамнезида пенициллинлар ва бета-лактам антибиотикларига аллергик реакциялари бўлган пациентларга буюрилганида жуда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Цефалоспоринлар гуруҳи антибиотиклари юқори дозаларда фуросемид каби диуретиклар ёки аминогликозидлар билан ёндош даволанаётган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилиши керак, чунки бундай мажмуалашда буйрак фаолиятига нохуш таъсири ҳақида хабарлар берилган Бундай пациентларда, шунингдек кекса ёшли пациентларда ва анамнезида буйрак касалликлари бўлган пациентларда буйраклар фаолиятини назорат қилиш керак (“Қўллаш усули ва дозалари”га қаранг).

Менингитни даволашда қўлланадиган бошқа схемалар каби цефуроксим натрийни билан менингитни даволашда баъзи болаларда эшитишни пасайиши (енгил шаклдан ўртача оғирлик даражасигача) кузатилган. Бошқа антибактериал препаратларни қўллангандаги каби цефуроксим натрий инъекциядан кейин 18-36 соат ўтгач орқа мия суюқлигида Haemophilus influenzae туридаги бактериялар аниқланган. Шунга қарамасдан бу кўринишнинг клиник аҳамияти номаълум.

Бошқа антибиотиклар қўлланганидаги каби, Зинацеф™ препарати қўлланганида ҳам Candida турига мансуб замбуруғларнинг ўсиши кузатилган, препарат билан узоқ вақт даволанганда эса – сезгир бўлмаган бошқа микроорганизмларни ўсиши (масалан, энтерококклар ва Clostridium difficile) кузатилган, бунда препарат билан даволаш курсини тўхтатиш талаб қилиниши мумкин.

Антибиотикларни қўллашда сохтамембраноз колит ҳолатлари ҳақида маълумотлар берилган, бунда унинг оғирлиги енгилдан то ҳаёт учун хавфли даражагача бўлиши мумкин. Антибиотикни қўллаш вақтидан ва ундан кейин беморларда диарея ривожланиши ҳолатларига эътибор бериш лозим. Агар диарея узоқ вақт давом этса ёки кучли бўлса, ёки бемор қорин соҳасида оғриқ ҳис этса, даволашни зудлик билан тўхтатиш ва беморни қўшимча текширувдан ўтказиш зарур.

Зинацеф™ препаратини босқичма-босқич даволаш тартибида қўллашда Зинацеф™ препаратини перорал қабул қилишга ўтиш вақти инфекциянинг оғирлик даражаси, беморнинг клиник ҳолати ва микроорганизмларнинг сезгирлигига қараб белгиланади. 72 соат давомида клиник яхшиланиш кузатилмаганда препаратни парентерал юборишни давом эттириш зарур.

Босқичма-босқич даволашни бошлашдан олдин, Зиннат™ препаратини қўллаш бўйича йўриқномаси билан танишиб чиқиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Цефуроксимнинг эмбриотоксик ва тератоген самараларини ривожланиши ҳақида маълумотлар йўқ. Шунга қарамасдан бошқа препаратлар билан бўлгани каби, уни ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида буюрилганида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Цефуроксим кўкрак сути билан ажралади, шунинг учун лактация даврида уни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Маълумотлар йўқ.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари

 Цефалоспорин антибиотикларини дозасини ошириб юборилиши марказий нерв тизимини таъсирланиши, бунинг натижасида тиришишларга олиб келиши мумкин.

Даволаш

Зардобдаги концентрациясини гемодиализ ёки перитонеал диализ ўтказиш йўли билан пасайтириш мумкин.

Чиқарилиш шакли

750 мг цефуроксим (цефуроксим натрий кўринишида) сақловчи, бромбутил ёки фтордан ҳимояланган ламинирланган бутил резина тиқин билан ва тарани очилишини олдини олувчи қўшимча беркитувчи қоплама билан №1 шиша флакон (I ёки III турдаги шиша) қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

5 (беш) алоҳида картон ўрам (№1) ҳеч қандай маълумотни сақламаган тиниқ полиэтилен плёнкага бирга жойланган.

1,5 г цефуроксим (цефуроксим натрий кўринишида) сақловчи, бромбутил ёки фтордан ҳимояланган ламинирланган бутил резина тиқин билан ва тарани очилишини олдини олувчи қўшимча беркитувчи қоплама билан №1 шиша флакон (I ёки III турдаги шиша) қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Сақланганда Зинацеф™нинг тайёрланган эритмалари ва суспензиясининг ранги тўқроқ бўлиши мумкин.

Яроқлилик муддати

Кукуннинг яроқлилик муддати 24 ой.

Мушак ичига юбориш учун эритма суюлтирилгандан сўнг ва бевосита вена ичига юбориш учун сувли эритмалар ўзининг фаоллигини 25оС юқори бўлмаган ҳароратда 5 соат давомида 4оС (совутгичда) юқори бўлмаган ҳароратда 48 соат давомида сақлайди.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: