Skip to main content

Сертобек Про

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СЕРТОБЕК ПРО

SERTOBEC PRO

Препаратнинг савдо номи: Сертобек Про

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): натрий гиалуронати, хондроитин сульфати

Дори шакли: бўғим ичига юбориш учун эритма

Таркиби:

1 шприц қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

натрий гиалуронати                                    60 мг;

натрий хондроитин сульфати        90 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, натрий дигидрофосфат моногидрати, динатрий фосфат додекагидрати, натрий гидроксиди ёки хлорид кислотаси, инъекция учун сув.

Таърифи: оқ рангдан жигарранг ранггача бўлган тиниқ қовушқоқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: таянч-ҳаракат аппаратининг касалликларини даволаш учун бошқа препаратлар.

АТХ коди: M09AX01

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Сертобек Про гиалурон кислотасининг натрийли тузи ва натрий хондроитин сульфат фракцияларининг стерил, апироген, қовушқоқ буферли сувли эритмасидир. Енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги остеоартрит ёки остеоартроз билан хасталанган пациентларда бўғим ичига синовиал бўшлиққа юбориш учун қовушқоқ эластик имплантат кўринишида қўлланади. Тизза бўғим ёки ҳар қандай бошқа синовиал бўғимларни даволаш учун ишлатилиши мумкин. Умуман олганда, одамнинг синовиал суюқлигини аналоги ҳисобланади.

Гиалурон кислотаси – экстрацеллюляр матрикснинг муҳим компоненти бўлиб, бўғим тоғайи ва синовиал суюқликнинг таркибида юқори концентрацияларда бўлади. Эндоген гиалурон кислотаси синовиал суюқликнинг қовушқоқлиги ва эластиклигини таъминлайди, шунингдек у бўғим тоғайида протеогликанларни шаклланиши учун муҳимдир.

Остеоартрозда синовиал суюқлик ва тоғайнинг таркибида гиалурон кислотасининг сифатини ўзгаришлари ва танқислиги кузатилади. Синовиал тоғайнинг юзасини дегенератив ўзгаришлари ва синовиал суюқликни патологияси фонида гиалурон кислотасини бўғим ичига юбориш бўғимнинг функционал ҳолатини яхшиланишига олиб келади.

Хондроитин сульфати D-глюкурон кислотасининг дисахаридли қолдиқлари ва глюкозаминоглюкандан таркиб топган. Хондропротекторлар гуруҳига киради, тўқималар регенерацияси стимулятори ҳисобланади, тоғай тўқималарида сувни ушланиб қолиши ва амортизацияси фаолиятини тикланишига ёрдам беради. Яллиғланишга қарши таъсирга эга, бўғимларнинг ҳаракатчанлигини ошишига ва оғриқ ҳиссини камайишига ёрдам беради. Хондроитин сульфати тоғай тўқималарининг матрикс тузилмасига киради ва шу орқали метаболик жараёнларга бевосита таъсир кўрсатади. Барча бириктирувчи тўқималарнинг асосий тузилмаси ҳисобланган коллаген синтези ва ҳимоясига ёрдам беради.

Сертобек Про қўлланганида даволаш бошланган вақтдан бошлаб узоқ вақт давомида остеоартрознинг клиник кечишини яхшиланиши кузатилади, яллиғланишга қарши ҳамда оғриқ қолдирувчи самаралари кузатилади.

Қўлланилиши

  • тизза, чаноқ-сон ва бошқа синовиал бўғимларни дегенератив-дистрофик ҳамда травматик ўзгаришлари томонидан чақирилган оғриқларда ва ҳаракат чекланганида;
  • остеоартрозда;
  • синовиал суюқликни вақтинчалик ўрнини алмаштириш ва тўлдириш учун;
  • фаол ҳаёт тарзини кечирадиган ва шикастланган бўғимни мунтазам равишда юклайдиган пациентларни даволашда;
  • ортопедик жарроҳликда ёрдамчи восита сифатида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Сертобек Про фақат бўғим ичига юбориш учун қўлланади.

Сертобек Про инъекцияси фақат шифокор-мутахассислар томонидан асептик шароитларда ўтказилади.

Тайёр шприц стерил футлярдан ечиб олинади, қалпоқчаси ечилади, шундан сўнг бироз бураш орқали фиксация бўладиган стерил игна ўрнатилади. Эритмали шприцга ҳавони кириб қолишидан сақланиш керак.

Бир дона тўлдирилган шприцнинг ичидагисини бўғим ичига, ҳафтада бир марта уч ҳафта давомида кетма-кет юбориш керак. Бир неча бўғимларни бир вақтда даволаш мумкин. Эритмани бўғим бўшлиғига юбориш инъекция вақтида оғриқ пайдо бўлганида тўхтатилиши керак. Охиригача ишлатилмаган эритмани сақлаб қўйиш мумкин эмас. Айнан бир бўғим учун такрорий даволаш курсини камида 6 ойдан кейин ўтказиш мумкин. Ўртача таъсир давомийлиги 9 ой (6 ойдан 12 ойгача) муддатни ташкил этади.

Ножўя таъсирлари

Сертобек Про қўлланаётган пациентларда маҳаллий симптомлар (оғриқ, қизиб кетиш ҳисси, қизариш ва шиш) пайдо бўлиши мумкин. Юқорида кўрсатилган симптомлар ўткинчи характерга эга ва одатда 72 соат ўтгач йўқолади. Кўрсатилган симптомлар ривожланганида шикастланган бўғимга юклама тушишидан сақланиш ва муз босиш тавсия этилади.

Аллергик (қичишиш, тошма, эшакеми) ва анафилактик реакцияларнинг ягона ҳолатлари кузатилган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Сертобека Пронинг компонентларидан биронтасига юқори сезувчанлик;
  • инъекция қилинган соҳада тери қопламларини шикастланиши ёки инфекцияни борлиги;
  • бўғимларнинг инфекцион касалликлари;
  • шикастланган бўғим томонда вена ёки лимфа қон томирлари стази;
  • қон ивиши тизимини бузилишида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Сертобек Про препаратини, етарли даражада тажриба йўқлиги туфайли, бўғим ичига юбориладиган бошқа инъекциялар билан бир вақтда буюриш мумкин эмас.

Тўртламчи аммоний тузларини сақловчи дезинфекция қилувчи воситаларни қўллаш мумкин эмас, чунки гиалурон кислотаси ушбу моддалар таъсирида чўкма ҳосил қилади.

Махсус кўрсатмалар

Шифокор кўрсатмаси бўйича қўллансин.

Муолажа ўтказилганидан сўнг биринчи икки сутка давомида бўғимга ортиқча ҳаракатлар юклаш тавсия этилмайди, айниқса узоқ вақт фаол ҳаракатлар бажаришдан сақланиш керак. Сертобек Про эритмасини юборишдан олдин аспирацион суюқлик олинганида бактериал этиологияли артритни истисно қилиш учун мувофиқ текширувлар ўтказиш керак.

Шикастланган ёки очилган ўрамли воситани ишлатиш мумкин эмас.

Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида Сертобек Про препаратини қўллаш мумкин эмас, чунки клиник маълумотлар йўқ.

Педиатрияда қўлланиши

Сертобек Про воситасини қўллаш билан ўтказилган клиник маълумотлар йўқлиги сабабли, педиатрияда қўллаш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

Бўғим ичига юбориш учун эритма шиша шприцда. 1 шприц 3 мл дан контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрам игнаси ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича

Улашиш: