Skip to main content

Зифорт

Улашиш:
  Reading time 9 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙУРИҚНОМА

ЗИФОРТ

ZYFORT

 

Препаратнинг савдо номи: Зифорт

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): тиамин гидрохлориди, пиридоксин гидрохлориди, цианокобаламин.

Дори шакли: мушак ичига юбориш учун эритма

Таркиби:

Хар бир ампула (3 мл) қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

тиамин гидрохлориди – 100 мг;

пиридоксин гидрохлориди – 100 мг;

цианокобаламин – 5 мг;

ёрдамчи моддалар: бензил спирти, диэтаноламин, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, қизил рангли, ўзига хос ҳидли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: витаминлар.

АТХ коди: А11ЕА

 

Фармакологик ҳусусиятлари

В гуруҳи витаминлари оқсиллар, ёғлар ва углеводларнинг метаболизмини бошқарадиган энзимлар тизимининг асосий компонентлари ҳисобланадилар. Зифорт нерв тизимининг фаолиятига аҳамиятли таъсир кўрсатадиган учта витаминнинг мажмуасидан иборат. Уларнинг ҳар бири нерв ҳужайраларида моддалар алмашинувини нормал кечишида муҳим роль ўйнайди.

В1 витамини

Тиамин гидрохлориди – синтетик препарат бўлиб, сувда эрувчан витаминларга киради. Жигарда фосфорланиш жараёнлари натижасида кўпчилик ферментатив реакцияларнинг коферменти бўлган кокарбоксилазага айланади. В1 витамини углеводлар, оқсиллар ва ёғлар алмашинувини бошқаришда, шунингдек синапсларда нерв қўзғалувчанлигини ўтказиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди, анемик миокардиодистрофияда миокардиоцитларнинг метаболизмини ва уларнинг қисқариш фаолиятини яхшилашга ёрдам беради.

В6 витамини

Пиридоксин организм томонидан тўйинмаган ёғ кислоталарини ишлатилишини яхшилайди, нерв тизими, жигар, қон яратилиш фаолиятига ижобий таъсир қилади. Пиридоксин нерв-мушак ўтказувчанлиги, мушакларни қисқаришини нормаллаштирадиган, тиришишларни ривожланишига қарши таъсир кўрсатадиган, олтингугурт сақловчи аминокислоталар – таурин (метиониндан ва цистеиндан) синтезига ёрдам беради. Триптофан, метионин, цистеин, глутамин ва бошқа аминокислоталар алмашинувида иштирок этади. Гистамин алмашинувида муҳим роль ўйнайди. Липидлар алмашинувини нормаллашишига ёрдам беради.

В12 витамини

Цианокобаламин метаболик, гемопоэтик таъсир кўрсатади. Организмда (асосан жигарда) В12 витаминини фаол шакли ҳисобланган коэнзим шаклига – аденозилкобаламин ёки кобамамидга айланади ва кўпчилик ферментларнинг таркибига киради. Юқори биологик фаолликка эга. Кобамамид дезоксирибоза ва ДНК, креатин ва метионин ҳосил бўлиши учун керак, шунингдек нормал қон яратилиши учун керак – эритроцитларни етилишига ёрдам беради. Эритроцитларда сульфгидрил гуруҳини сақловчи бирикмаларни тўпланишига ёрдам беради, бу уларнинг гемолизга нисбатан толерантлигини оширади. Қон ивиш тизимини фаоллаштиради, юқори дозаларда тромбопластик фаоллик ва протромбин фаоллигини оширади. Қонда холестериннинг концентрациясини пасайтиради. Жигар ва нерв тизимининг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Тўқималарни регенерация ҳусусиятини оширади.

Ушбу витаминларни бир неча таъсир қилиш механизмлари мавжуд: яллиғланиш кўринишлари ва нейронал шишни камайтириш, нерв импульсларини аксонлар бўйлаб ўтишини тиклаш, периферик ҳамда марказий нерв тизимининг нейронларини ҳаддан ташқари қўзғалувчанлигини пасайтириш, тормозловчи нейромедиаторлар синтезини оширишдан иборат.

Фармакокинетикаси

В1 витамини

Препарат парентерал юборилганида қонга тез тушади, аъзолар ва тўқималар ўртасида нисбатан бир хил тақсимланади. Фосфорланиши жигарда амалга ошади. Жигар, юрак, бош мия, буйраклар, талоқда тўпланади. Жигар ва буйраклар орқали чиқарилади, тахминан 8-10% ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

В6 витамини

В6 витаминининг катта бўлмаган концентрациялари жигарда ва миокардда аниқланади, чунки у ерда у тўпланади. В6 витаминини катта қисми буйракларда аниқланади. Йўлдош орқали ўтади, кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Т1/2 15-20 кунни ташкил этади. Буйраклар орқали чиқарилади, вена ичига юборилганида – 2% сафро билан чиқарилади, шунингдек гемодиализ вақтида ҳам ажралиб чиқади.

В12 витамини

Мушак ичига юборилганидан сўнг плазмадаги чўққи концентрациясига юборилгандан сўнг 60 минутдан кейин эришилади. Специфик плазма оқсиллари – транскобаламинлар билан юқори даражада боғланади. Асосан жигарда тўпланади. Жигарда метаболизмга учрайди, Т1/2 6 кунни ташкил этади. Буйрак фаолияти нормал бўлганида 7-10% буйраклар орқали, тахминан 50% ахлат массалари билан чиқарилади; буйрак фаолияти паст бўлганида – 0-7% буйраклар орқали, 70-100% ахлат массалари билан чиқарилади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сутига киради.

 

Қўлланилиши

  • Сурункали алкоголизмнинг оқибатлари (периферик нейропатия, Верника-Корсакова синдроми);
  • токсик полинейропатиялар (токсик моддалар ёки дори воситаларини қабул қилиш оқибатида);
  • диабетик полинейропатия;
  • Бери-Бери касаллиги (қуруқ ва нам);
  • ўткир ва сурункали невритлар ва полиневритлар; уш шохли нерв невралгияси, ишиалгия;
  • Zoster герпеси;
  • Бирмер касаллиги (пернициоз анемия) да қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Зифорт препарати шифокорнинг тавсияси бўйича қўлланади. Қўллаш давомийлиги ва препаратнинг дозасини шифокор белгилайди.

Препарат мушак ичига инъекция учун эритма 3 мл (битта ампула) дан кунига бир марта чуқур юборилади.

Касалликнинг енгил шаклларида шифокорнинг кўрсатмасига кўра препаратнинг дозаси 3 мл (битта ампула) дан ҳар 2-3 кунда бир мартагача камайтирилиши мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Дори воситасини қўллаш баъзи пациентларда қуйидаги ножўя самараларни ривожланишига олиб келиши мумкин.

Скелет-мушак бузилишлари: санчиқлар.

Меъда-ичак бузилишлари: кўнгил айниши.

Тери ва тери ости тўқималарини шикастланиши: кам ҳолларда – тошмалар, қичишиш, уртикария, экзантема, ангиодэма.

Нерв тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: бош айланиши, терлаш, пиридоксиннинг юқори дозаларини узоқ вақт давомида қўллаш ўткир периферик невропатияларни ривожланиши билан намоён бўлади.

Иммун тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: анафилактик реакциялар.

Юрак фаолиятини бузилиши: жуда кам ҳолларда – тахикардия, брадикардия, юрак ритмини бузилиши.

Нафас фаолияти, кўкрак ва кўкс оралиғи томонидан кузатиладиган бузилишлар: жуда кам ҳолларда – диспноэ.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Қуйидаги касалликлари бўлган беморларга Зифорт препаратини қўллаш мумкин эмас:

  • дори воситасининг ҳар қандай компонентига аллергия (ўта юқори сезувчанлик);
  • декомпенсацияланган юрак етишмовчилигини ўткир ва оғир шакллари;
  • полицитемия (қонда эритроцитлар миқдорини ошиши);
  • рак олди касалликларида қўллаш мумкин эмас ;

Кўрсатилган витаминларни буюришдан олдин, юқори сезувчанлик кузатилиши мумкин бўлган пациентларда тери остига синама дозани юбориш тавсия этилади.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

В1 витамини

Тиамин гидрохлориди эритмасини таркибида сульфитлар сақловчи эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас, чунки у уларнинг таркибида бутунлай парчаланади. Бир шприцда тиаминни пенициллин ёки стрептомицин билан (антибиотикларни парчаланиши кузатилади), шунингдек тиамин ва никотин кислотасини (тиаминни парчаланиши кузатилади) аралаштириш мумкин эмас.

Тиришишга қарши препаратлар (фенобарбитал, фенитоин, карбамазепин) билан узоқ вақт давомида даволаш, шунингдек препаратни дигоксин, индометацин, антацид препаратлар билан бирга қўллаш тиаминни танқислигига олиб келиши мумкин. Тиосемикарбазон ва 5-фторфуранил В1 витаминининг фаоллигини ингибиция қилади. Кофеин, таркибида олтингугурт ва эстрогенлар сақловчи препаратларни қўллаш тиаминга бўлган эҳтиёжни оширади. Тиамин қутблантирувчи мушак релаксантлари (дитилин ва бошқалар) нинг кураресимон таъсирини сусайтиради.

В6 витамини

Диуретикларнинг таъсирини кучайтиради; леводопанинг фаоллигини сусайтиради. Изоникотин гидразиди, пеницилламин, циклосерин ва таркибида эстроген сақловчи перорал контрацептивлар пиридоксиннинг самарасини сусайтирадилар. Юрак гликозидлари билан (пиридоксин миокардда қисқартирувчи оқсиллар синтезини ошишига ёрдам беради), глутамин кислотаси ва аспаркам билан (гипоксияга нисбатан чидамлилик ошади) бирга қўллаш мумкин.

В12 витамини

Аскорбин кислотаси, оғир металларнинг тузлари билан фармацевтик жиҳатдан номутаносибдир (цианокобаламинни фаолсизлантиради). Аминогликозидлар, салицилатлар, тутқаноққа қарши дори воситалар, колхицин, К+ препаратлари цианокобаламиннинг сўрилишини пасайтирадилар. Тиамин келтириб чиқарган аллергик реакцияларни ривожланишини кучайтиради. Хлорамфеникол гемопоэтик жавобни пасайтиради. Қоннинг ивучанлигини оширувчи препаратлар билан бирга қўллаш мумкин эмас. Тиаминни фонида аллергик реакцияларни ривожланиш ҳавфи мавжуд.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат қўлланганида, гипервитаминозни олдини олиш мақсадида В гуруҳ витаминларини бошқа манбалардан истеъмол қилинишини инобатга олиш керак, гарчи бундай ҳолатлар, В гуруҳ витаминлари сувда эрувчан ва ортиқча миқдори сийдик билан чиқарилиши сабабли, кам кузатилади.

В гуруҳ витаминларининг юқори концентрациялари бўлган препаратларни такроран инъекция қилиш анафилактик шокни ривожланиш ҳавфини ошириши мумкин. Енгил аллергик реакциялар: аксириш ёки бронхиал астмани енгил шакли, препаратнинг навбатдаги инъекциялари анафилактик шокни ривожланишига олиб келиши мумкин бўлган белгилар бўлиши мумкин.

Препарат ҳомиладор аёлларда мегалобласт анемияни даволашда ишлатилиши мумкин эмас.

Педиатрияда қўлланиши

Препарат 10 ёшдан ошган болаларда қўлланади.

Препаратнинг таркибида бензил спирти бўлганлиги сабабли, уни янги туғилган чақалоқларга ва айниқса чала туғилган болаларга буюриш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда ва лактация даврида препаратни она учун кутилган фойда ҳомила / эмизикли бола учун кузатилиши мумкин бўлган ҳавфдан устун бўлган ҳолдагина қўллаш мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

В гуруҳ витаминлари сувда эрувчанлиги ва ортиқча миқдори сийдик билан чиқарилиши туфайли дозани ошириб юборилиш ҳоллари жуда камдир. Бунда пиридоксиннинг юқори дозаларини узоқ вақт давомида қўллаш ўткир периферик невропатияларни ривожланишига олиб келади.

Қуйидаги симптомлар: қўл, оёқлар ёки бошқа соҳаларда спазм ва ачишиш, увишиш, санчиш, енгил тегилганида ёки термик таъсир кўрсатилганида сезувчанликни камайиши ёки ошиши, мувозанатни камайиши ёки йўқолиши, координацияни бузилишини ривожланиши препаратнинг дозасини ошириб юборилганлигидан далолат бериши мумкин. Бундай симптомлар пайдо бўлганида зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак.

 

Чиқарилиш шакли

3 мл дан қаҳрабо рангли шиша ампулаларда.

№20 ли ўрам 5 ампуладан ПВХ ўрамда, 4 ампула ўрами қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

№5 ли ўрам 5 ампуладан ПВХ ўрамда, 1 ампула ўрами қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

15-30оС хона ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

 

Улашиш: