Skip to main content

Рингер

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РИНГЕР

RINGER

Препаратнинг савдо номи: Рингер

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Натрий хлориди, кальций хлориди, калий хлориди.

Дори шакли: Инфузия учун эритма.

Таркиби:

1 л эритма фаол модда ҳисобида қуйидагиларни сақлайди: натрий хлориди  8,60 г , кальций хлориди 0,25 г , калий хлориди 0,30 г.

Таърифи: Тиниқ, рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тузли эритмалар.

Фармакологик хусусиятлари

Рингер эритмаси экстрацеллюляр суюқлик ва асосий электролитлар (натрий, калий, кальций) ва хлоридларни йўқотилишини ўрнини тўлдиради.

Рингер эритмаси сув-туз ва кислота-ишқор мувозанатини нормаллаштиради ва дегидратация оқибатида ёки катта куйишлар ва жароҳатлар ўчоқларида ҳужайра ташқарисида суюқликни тўпланишида, қорин бўшлиғи аъзоларининг операцияларида, перитонитда ривожланувчи инсон организмидаги суюқлик танқислигини бартараф этади. Рингер эритмаси қоннинг реологик хусусиятларини ва тўқималар перфузиясини яхшилайди, катта қон кетишларида ва шокнинг оғир шаклларида гемотрансфузион даволаш чоралари самарадорлигини оширади.

Шунингдек суюқлик ҳажмини қисқа вақтга ошириши, қонда заҳарли маҳсулотларнинг концентрациясини пасайтириши, диурезни фаоллаштириши натижасида дезинтоксикацион самара кўрсатади.

Фармакокинетикаси

6-yillik-qizil-jenshen

Қон-томир тизимидан тез чиқарилади. Препарат қон-томир хавзасида 30-40 мин сақланиб туради ва интерстициал майдонга ва ҳужайра ичига жуда тез ўтади. 1 соатдан сўнг қон-томирида юборилган эритманинг атиги тахминан ярми қолади. Туз ва суюқлик диурезни ошириб, буйраклар орқали жуда тез чиқарила бошлайди.

Қўлланилиши

Эритроцитлар ўрнини тўлдиришнинг зарурати бўлмаганида плазма ўрнини босувчи восита сифатида, шунингдек шокда, коллапсда, куйишларда, совуқ уришида, узоқ давом этган қусишда, ўткир кўп қон кетишларида, диареяда, операциядан кейинги даврни оғир кечишида, турли келиб чиқишга эга заҳарланишларда кўлланилади. Препарат турли генезли дегидратацияда, гипонатриемияда, гиповолемик шокда (ёрдамчи терапия сифатида), суюқлик йўқотилиши билан кечадиган метаболик ацидозда ишлатилади.

Рингер эритмаси шунингдек жароҳатларни ювиш учун сиртга ҳам қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Суткада 500дан 1000 мл гача вена ичига томчилаб юборилади, юборишнинг ўртача тезлиги –1 кг тана вазнига соатига 3,0 мл ёки минутига 70 томчи ёки соатига 250 мл. Умумий суткалик доза тана вазининг 2-6% ни ташил қилади.

 

Ножўя таъсирлари

Эритмани катта ҳажмда юбориш оқибатида ацидоз ривожланиши мумкин.

Ноадекват юқори дозаларда сув-электролит мувозанати бузилиши мумкин, шунингдек гиповолемия, гипернатриемия, гиперкалиемия, гиперкальциемия, гиперхлоремия, гипергидратация бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанликда,  декомпенсацияланган юрак етишмовчилигида, ўпка шишида, мия шишида,  олигурияда,  анурияда, ацидозда, тромбофлебитда, қон ивиши кўрсатмалари юқори бўлган ҳолатларда, гиперволиемияда, гиперхлоремияда, гиперкальциемияда, гипернатриемияда қўллаш мумкин эмас. Юрак етишмовчилигида, артериал гипертензияда, жигар ёки буйрак фаолиятини бузилишида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Қуйидаги дори воситалари: ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, андрогенлар, анаболик гормонлар, эстрогенлар, кортикотропин, минералокортикоидлар, вазодилататорлар ёки ганглиоблокаторлар билан бир вақтда қўлланганда организмда натрий тутилиши ошиши мумкин.

Калийни тежовчи диуретиклар, ААФ ингибиторлари ва калий препаратлари билан бирга қабул қилинганда гиперкалиемияни ривожланиши хавфи ошади.

Юрак гликозидлари билан мажмуада қўллаганда, уларнинг токсик самараларини эҳтимоли ошади.

Препаратни бошқа дори воситалари учун эритувчи-ташувчи сифатида қўллаш мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Узоқ вақт давомида қўлланилганида плазмада электролитлар концентрациясини ва суткалик диурезни назорат қилиш керак.

Хлорид ионларининг юқори даражаси туфайли, препаратни узоқ вақт қўллаш тавсия қилинмайди.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани сезиларли даражада ошириб юборилганда алкалозни ва гипергидратацияни юз бериши кузатилиши мумкин. Бундай холларда препаратни юбориш дарҳол тўхтатилади. Симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

Инфузия учун эритма 100 мл, 200 мл ва 400 мл дан шиша бутилкаларда.

 

Сақлаш шароити

+25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: