Skip to main content

Зефтизин

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЗЕФТИЗИН

ZEFTISIN

 

Препаратнинг савдо номи: Зефтизин

Таъсир этувчи модда (ХПН): цетиризин гидрохлориди.

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: цетиризин гидрохлориди – 10 мг.

ёрдамчи модда: маккажохори крахмали, нипагин, нипазол, лактоза, тальк, магний стеарати.

қобикнинг таркиби: гидроксипропилметилцеллюлоза, титан диоксиди, тальк, карнаубск ёки асалари муми.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, думалоқ, икки ёқлама қавариқ, қобиқ билан қопланган таблетка.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Аллергияга қарши восита.

АТХ коди: R06AE07

Фармакологик хусусиятлари

Гистамин Н1-рецепторларининг селектив антигонисти. Аллергик реакциянинг «бошланғич» босқичида таъсир кўрсатиб, эозинофиллар миграциясини камайтиради, шунингдек аллергик реакциянинг «кечки» босқичларида медиаторларнинг ажралиб чиқишини чеклайди. Бронхиал астмаси бўлган беморларда цетиризин гистамин чақирадиган бронхоспазмни сезиларли даражада пасайтиради. Бундан ташқари, препарат специфик аллергенлар таъсири билан боғлиқ аллергик реакцияни бартараф қилади. Бу самаралар седатив таъсир билан кечмайди. Амалда антихолинэргик ва антисеротонин таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Препарат ичга қабул қилингандан сўнг овқат қабул қилишдан қатий назар меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Препарат қабул қилингандан максимал самараси 4-8 соат дан кейин эришилади ва 24 соат давом этади. Қон плазмасидаги максимал концентрацияга (Смах) 1 соат давомида эришилади. Препаратнинг 93% қон плазмаси оқсиллари билан мустаҳкам боғланади. Организм тўқималарида яхши тақсимланади, кўкрак сутига ўтади, лекин гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди. Препаратнинг оз миқдори жигарда метаболизмга учрайди, асосий қисми ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2)  катталарда 7-10 соатни, кексаларда эса 12 соатни ташкил қилади. Буйрак фаолияти бузилиши бўлган беморларда (Т1/2) 19 соатдан 21 соатгача узайиши мумкин.

Қўлланилиши

  • сурункали ва мавсумий аллергик ринит;
  • аллергик конъюнктивит;
  • қичишадиган дерматозлар, эшакеми, антионевротик Квинке шишида (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга буюрилади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга овқатдан сўнг 10 мг дозада бир қабулга буюрилади (кечқурун, уйқудан олдин афзал). Катталар учун тавсия қилинадиган суткалик максимал доза 20 мг (1 таблеткадан эраталаб ва кечқурун буюрилади).

Буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар препаратнинг ярим дозасини қабул қилишлари керак.

Буйрак фаолияти нормада бўлган кекса беморларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Препаратни шифокор тавсиясиз 7 кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас.

Ножўя таъсирлари

Препарат одатда жуда яхши ўзлаштирилади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диспептик ҳоллатлар, кўнгил айниши, қусиш, қоринни дам бўлиши ҳисси, қабзият ёки диарея, иштаҳани кучайиши.

Нафас олиш тизими томонидан: оғиз, бурун, халқум, шиллиқ қаватини қуриши, қуруқ йўтал, томоқда оғриқ.

Нерв тизими томонидан: уйқучанлик, чарчоқлик, бош айланиши, қулоқларда шовқин, дезориентация, диплопия, асабийлик, бош оғриғи. кузатилиши мумкин;

Сийдик чиқариш тизими томонидан: кўп терлаш, сийдикни тутилиши.

Аллергик реакциялар: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, тери тошмалари, ангионевротик Квинке шиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратга юқори сезувчанлик;
  • оғир нефропатия;
  • ҳомиладорлик, эмизиш даври;
  • 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Алкоголь ёки марказий нерв тизимининг депрессантлари билан бир вақтда қабул қилинганида, уларнинг сусайтирувчи таъсири ахамиятли кучаяди.

Махсус кўрсатмалар

Даволаш вақтида юқори диққат ва тезкор реакциялар талаб қилинадиган ишларни (шу жумладан транспорт воситаларини ҳайдаш) бажариш, алкогол ва седатив (тинчлантирувчи) воситаларни қабул қилиш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: оғизни қуриши, уйқучанлик, тормозланиш, ҳолсизлик, бош оғриғи, тахикардия, сийдикнинг тутилиши, қабзият, безовталик, таъсирчанлик.

Даволаш: симптоматик. Махсус антидоти йўқ. Меъдани ювиш. Гемодиализ самарали эмас.

Чиқарилиш шакли

Қобиқ билан қопланган таблеткалар, 10 мг дан.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: