Skip to main content

Рибоксин-RG Таблетка

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РИБОКСИН-RG

RIBOXIN-RG

 

Препаратнинг савдо номи: Рибоксин-RG

Таъсир этувчи модда (МНН): Инозин

Дори шакли: Таблеткалар

Таркиби:

Фаол модда: инозин 200 мг.

Ядронинг ёрдамчи моддалари: картошка крахмали, шакар, гипромеллоза, натрий кроскармеллоза (натрий  карбоксиметилцеллюлоза), повидон 25, магний стеарати.

Қобиқнинг ёрдамчи моддалари: гипромеллоза, тальк, титан диоксиди, макроголь 6000 (пролиэтиленгликоль 6000), твин-80, хинолин сариғи Е104.

 

Фармакотерапевтик гуруҳи: Метаболик жараёнларни мувофиқлашитрувчи воситалар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Препарат метаболик жараёнларни бошқарувчи дори воситалари гуруҳига мансуб. Пурин ҳосиласи (нуклеозид), аденозинтрифосфатни (АТФ) ўтмишдоши. Моддалар алмашинуви жараёнларида, хусусан карбонсувлар алмашинувида муҳим ролни ўйнайди, Кребс циклининг қатор ферментларини фаоллигини оширади. Нуклеоидларнинг синтезини рағбатлантиради. Антигипоксик таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Овқат ҳазм қилиш йўлларидан яхши сўрилади. Жигарда глюкурон кислотасини ҳосил қилиб, ва уни кейинчалик оксидланиши билан метаболизмга учрайди. Оз миқдорда буйраклар орқали чиқарилади.

 

Қўлланиши

Юрак ишемик касаллиги, миокардиодистрофия, инфарктдан кейинги ҳолат, юракнинг туғма ва орттирилган пороги, юрак ритмининг бузилиши (айниқса гликозид интоксикациясида), миокардитлар, гепатитлар, жигар циррози, жигарнинг ёғли дистрофияси, шу жумладан алкогол ёки дори воситалари чақирган, урокопропорфирияларни (даволаш комплекс даволаш таркибида).

Радиоактив нурланишда лейкопенияни олдини олишда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни ичга, овқатдан олдин, чайнамасдан, сув билан қабул қилинади. Бошланғич суткалик доза 600-800 мг (200 мг дан кунига 3-4 марта). Яхши ўзлаштирилганда суткалик дозани 1,2-2,4 г гача (400 мг дан кунига 3 марта ёки 600 мг дан кунига 4 мартагача) ошириш мумкин. Даволаш курси 4 ҳафтадан 1,5-3 ойгача узайиши мумкин. Урокопропорфирияда суткалик 800 мг (400 мг дан 4 марта) дозада ҳар куни 1-3 ой давомида қабул қилинади.

Ножўя реакциялари

Препарат одатда яхши ўзлашитирилади. Айрим ҳолларда терини қичишиши, қизариши, сийдик кислотасининг концентрациясини ошиши бўлиши мумкин. Узоқ муддат катта дозаларда қўлланганда подаграни зўрайиши юз бериши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанлик.

Махсус кўрсатмалар

Терини қичишиши ва қизариши пайдо бўлганида препарат билан даволашни тўхтатиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар, 200 мг дан блистерда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: