Skip to main content

Витрум Пренатал

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎИИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИТРУМ ПРЕНАТАЛ

VITRUM PRENATAL

 

Препаратнинг савдо номи: Витрум Пренатал

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

1 плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

Ретинол ацетати (А витамини)

Холекальциферол (D3 витамини)

Альфа-токоферол ацетати (Е витамини)

Аскорбин кислотаси (С витамини)

Тиамин мононитрати (B1 витамини)

Рибофлавин (В2 витамини)

Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини)

Никотинамид

Цианокобаламин (В12 витамини)

Фолат кислотаси

Кальцийга ҳисобланганда кальций карбонати,

кальцийга ҳисобланганида кальций сульфати

Темирга ҳисобланганида темир фумарати

Рухга ҳисоблаганда рух оксид

4000 ХБ1)

400 ХБ2)

11 ХБ3)

100 мг

1,5 мг

1,7 мг

2,6 мг

18 мг

4 мкг

800 мкг

200 мг

 

60 мг

25 мг

  • 1,376 мг ретинол ацетатига эквивалент
  • 10 мкг холекальциферолга эквивалент
  • 11 мг альфа-токоферол ацетатига эквивалент

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, стеарин кислотаси, натрий кроскармеллозаси, магний стеарати, коллоид кремний диоксиди.

қобиғи: гипромеллоза, титан диоксиди, куёш шафақи сариқ, бўёвчиси (Е110), кизил бўёвчи (Е129).

Фармакотерапевтик гуруҳи: поливитамин воситалари + минераллари.

АТХ коди: A11AA04

 

Фармакологик хусусиятлари

Витаминлар ва минераллардан ташкил топган мажмуавий препарат. Унинг таъсири таркибига кирувчи компонентларининг фармакологик хусусиятларига боғлиқ.

Аёллар организмида ҳомиладорлик ва лактация (эмизиш) даврида витаминлар ва минерал моддалар танқислигини тўлдирилишини таъминлайди.

 

Қўлланилиши

  • Ҳомиладорлик ва лактация даврида гиповитаминозлар, минерал моддаларнинг танқислигини олдини олиш;
  • ҳомиладор аёлларда темир танқислиги, қамқонлик ва кальций танқислигининг олдини олиш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга қабул қилинади.

Аёлларга ҳомиладорлик ва туғруқдан кейинги даврда кунига 1 таблеткадан нонуштадан кейин

сув билан қабул қилиш тавсия этилади.

Препаратни қабул қилиш курси шифокор кўрсатмаси бўйича.

Қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат қўлланганида аллергик реакциялар, сийдикни тўқ сариқ рангга бўялиши мумкин бўлиб, бу хавф туғдирмайди, чунки у препаратнинг таркибида рибофлавиннинг борлиги  билан ифодаланади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларига юқори сезувчанлик, А ва D гипервитаминозида, организмда темирни ҳаддан зиёд тўпланишида, қонда кальций миқдорини ошишида, кальцийни  сийдик билан кўп чиқарилишида ва сийдик-тош касаллигида қабул қилиш тавсия қилинмайди.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат темир ва кальций сақлайди, шунинг учун ичакда тетрациклин гуруҳи антибиотикларининг, шунингдек микробга қарши воситалари – фторхинолон ҳосилаларининг сўрилишини кечиктириши мумкин.

Аскорбин кислотаси сульфаниламидлар гуруҳи микробларга қарши воситаларини таъсирини ва ножўя самарасини (шу жумладан сийдикда кристалларни пайдо бўлиши) кучайтиради.

Алюминий, магний, кальций сақловчи антацид препаратлар, шунингдек колестирамин, темирни сўрилишини камайтиради.

Тиазид гуруҳи сийдик ҳайдовчи воситалари билан бир вақтда буюрилганида, гиперкальциемия эҳтимоли ошади.

 

Махсус кўрсатмалар

Тавсия қилинган дозадан оширилмасин. А ва D витаминларини сақловчи препаратлар  билан препаратни бирга қўллаш тавсия қилинмайди. Бу витаминларни дозасини ошириб юборилиш хавфини оширади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач кўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, ҳолсизлик, меъда-ичак бузилишлари.

Даволаш: меъдани ювиш, ичга фаоллаштирилган кўмирни буюриш, симптоматик даволаш.

 

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

30, 60, 100, 200 таблеткадан буралувчи қопқоқли полиэтилен флаконларда.

1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон коробкага жойланади.

15 таблеткадан контур уяли ўрамда.

1, 2, 4, 6 контур уяли ўрамда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга қутига ёки коробкага жойланади

Сақлаш шароити

10°-30°C дан хароратда, қуруқ жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

5йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: