Skip to main content

Оксaлин

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ОКСAЛИН

OXALINUM

 

Препаратнинг савдо номи: Оксaлин

Таъсир этувчи модда (ХПН): оксолин

Дори шакли: назал суртма.

Таркиби:

100 г суртма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: оксолин – 0,25 г;

ёрдамчи моддалар: вазелин мойи, вазелин – 100 г гача.

Таърифи: оқдан то оч-сариқ ранглигача бўлган суртма. Сақланганида пушти тус пайдо бўлишига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Вирусларга қарши восита.

АТХ коди: J05AX

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Маҳаллий қўллаш учун вирусларга қарши воситадир. Грипп вирусига вирулицид таъсирга эга, вирус сақловчи материал билан бевосита контактида хужайраларда вирусни репродукциясига тўсқинлик қилади.

Шиллиқ қаватларга суртилганида резорбтив токсик ва маҳаллий таъсирловчи самара кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Бурун бўшлиғи шиллиқ қаватига қўйилганида препаратнинг 20% гачаси сўрилади. Организмда тўпланмайди ва асосан буйрак орқали бир сутка давомида чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Кўзнинг вирусли касалликлари, вирусли ринитлар. Гриппни олдини олишда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Маҳаллий буюрилади.

Гриппни олдини олиш учун: суртманинг 3 дан 5 мм гача узунликдаги тизимчасини ҳар куни кунига 2-3 марта бурун шиллиқ қаватига грипп эпидемиясини кучайиш ва максимал ривожланиш даврида (25 кун давомида) ёки грипп билан касалланган бемор билан мулоқотда бўлганида суртилади.

Вирусли ринитни даволаш: суртманинг 3 дан 5 мм гача узунликдаги тизимчасини бурун шиллиқ қаватига 3-4 кун давомида кунига 2-3 марта суртилади.

Кўзнинг вирусли касалликлари: суртманинг 2 дан 3 мм гача узунликдаги тизимчасини пастки қовоққа кунига 3-4 марта қўйилади. Бошқа маҳаллий вирусларга қарши даволаш билан бирга суртманинг 2 дан 3 мм гача узунликдаги тизимчасини пастки қовоққа кечқурун қўйилади.

 

Ножўя таъсирлари

Бурун шиллиқ қаватининг тез ўтиб кетувчи ачишиш хисси, ринорея кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга ўта юқори сезувчанлик да қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан.

Икки ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик ва лактация даврида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида фақат она учун тахмин қилинаётган фойда ҳомила/бола учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Маълумотлар йўқ.

Чиқарилиш шакли

0,25% ли маҳаллий қўллаш учун суртма.

10 г дан тиббий суртмалар учун ламинация қилинган полипропилен плёнкали фольгали тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон пеналга жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 10ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш: