Skip to main content

ВИТРУМ® ПРЕНАТАЛ ФОРТЕ

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИТРУМ® ПРЕНАТАЛ ФОРТЕ

VITRUM PRENATAL FORTE

Препаратнинг савдо номи:  ВИТРУМ® ПРЕНАТАЛ ФОРТЕ

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

Бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

бетакатотен                                                                                                  1500 мкг1

ретинол ацетати (А витамини)                                                                  860 мкг2

колекальциферол( D3 витамини)                                                               10 мкг3

альфа Токоферол ацетати (Е витамини)                                                        30 мг4

аскорбин кислотаси (С витамини)                                                                       120 мг

тиамин мононитрати (В1 витамини)                                                        3 мг

рибофлавин (В2 витамини)                                                                        3,4 мг

6-yillik-qizil-jenshen

пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини)                                                          10 мг

никотинамид                                                                                                20 мг

цианокобаламин (В12 витамини)                                                              12 мкг

фолат кислотаси                                                                                         800 мкг

биотин                                                                                                         30 мкг

пантотен кислотасига қайта ҳисоблаганда кальций пантотенати       10 мг

кальцийга қайта ҳисоблаганда кальций карбонати                                200 мг

магнийга қайта ҳисоблагандан магний оксиди                                      25 мг

темирга қайта ҳисоблаганда (темир фумарати)                                      60 мг

мисга қайта ҳисоблаганда мис оксиди                                                     2 мг

рухга қайта ҳисоблаганда рух оксиди                                                     25 мг

марганецга қайта ҳисоблаганда марганец сульфати                              5 мг

хромга қайта ҳисоблаганда хром хлориди                                              25 мкг

молибденга қайта ҳисоблаганда натрий молибдати                              25 мкг

селенга қайта ҳисоблаганда натрий селенати                                         20 мкг

йодга қайта ҳисоблаганда калий йодиди                                                 150 мкг

  • 2500 ХБ Бетакаротенга эквивалент
  • 2500 ХБ А витаминига эквивалент
  • 400 ХБ D3 витаминга эквивалент
  • 30 ХБ Е витаминга эквивалент

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза – 195,66 мг, стеарин кислотаси – 45,00 мг, натрий кроскармеллоза – 28,00 мг, магний стеарати – 15,00 мг, коллоид кремний диоксиди – 7,0 мг;

қобиғи: гипромеллоза – 19,500 мг, титан диоксиди – 9,860 мг, триацетин – 0,600 мг, бриллиант қора бўёвчиси (Е151) – 0,036 мг, қизил бўёвчи (Е129) – 0,004 мг.

Таърифи: капсуласимон шаклли, бир томонида “PRENATAL”, иккинчи томонида “FORTE” гравировкали, ўзига хос хидли, оч-кулрангдан то тўқ-кулранггача рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: поливитамин восита

АТХ коди: А11АА

 

Фармакологик хусусиятлари

Препаратнинг фармакологик хусусиятлари таркибидаги витаминлар ва минераллар мажмуаси билан белгиланади. Препарат аёл организмини ҳомиладорликка тайёргарлик даврида, ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида витамин ва минерал моддаларнинг танқислигини тўлдирилишини таъминлайди.

Қўлланилиши

– ҳомиладорликка тайёргарлик даврида, ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида гиповитаминоз ва минерал моддаларнинг етишмовчилигини олдини олиш;

– ҳомиладорларда темир танқислиги анемиясини, она организмида кальций танқислигини  олдини олиш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Қўллашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг.

Аёлларга ҳомиладорликни режалаштириш босқичида, ҳомиладорлик даврида ва туғишдан кейин кунига бир таблеткадан нонуштадан кейин ичга сув билан қабул қилиш тавсия қилинади. Препаратни қабул қилиш курси шифокор тавсияси бўйича.

Ножўя таъсирлари

Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Сийдик тўқ сариқ рангга бўялиши мумкин, бу хавфли эмас, чунки бу препарат таркибида рибофлавин бўлганлиги билан боғлиқ.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик.

А ва D гипервитаминозида, организмда темирни меъёридан ортиқ тўпланишида, қонда кальций миқдорини ошишида, сийдик билан кальцийнинг чиқарилишини ошишида ва сийдик-тош касаллигида ишлатиш тавсия қилинмайди.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат темир ва кальций сақлайди ва шунинг учун ичакдан тетрациклин гуруҳи антибиотикларини, шунингдек фторхинолонларнинг ҳосилалари бўлган антимикроб воситаларнинг сўрилишини секинлаштириши мумкин. С витамини сульфаниламидлар гуруҳи микробларга қарши препаратларнинг таъсирини ва ножўя самараларини кучайтиради (шу жумладан сийдикда кристалларни пайдо бўлишини ҳам). Алюминий, магний, кальций сақловчи антацид препаратлар, шунингдек Холестирамин темирнинг сўрилишини камайтиради. Тиазид гуруҳи сийдик ҳайдовчи воситалари билан бир вақтда буюрилганида гиперкальциемия ривожланишини эҳтимоли ошади.

Махсус кўрсатмалар

Тавсия этилган доза оширилмасин.

“Витрум® Парентерал Форте” дозасини ошиб кетишидан сақланиш учун А ва D витаминларни сақловчи препаратлар билан бирга ишлатиш тавсия этилмайди

Тиббиётда қўллаш учун дори препаратининг транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига мумкин бўлган таъсири ҳақида маълумотлар

Маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиш симптомлари: кўнгил айниши, ҳолсизлик, кўришнинг бузилиши, меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар.

Тасодифан доза ошириб юборилганида шифокорга мурожаат қилинг.

Даволаш: ичга фаоллаштирилган кўмир буюрилади, меъда ювилади, симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

30, 60, 100 ёки 120 таблеткадан буралувчи полиэтилен қопқоғи ва фольга ҳимояловчи клапани бўлган полиэтилен флаконларда. Флаконга этикетка ёпиштирилади, флакон полиэтилен плёнка билан ёпилади ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ жойда, 10-300С ҳароратда.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365