Skip to main content

ВИТРУМ® ОСТЕОМАГ

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ВИТРУМ® ОСТЕОМАГ

ДОРИ ПРЕПАРАТИНИ ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА

ЙЎРИҚНОМА

 

Қайд қилиш рақами

Препаратнинг савдо номи: ВИТРУМ® ОСТЕОМАГ

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби: бир қобиқ билан қопланган таблетка сақлайди:

Фаол таъсир қилувчи моддалар:

Устрицалар чиғаноқларидан олинган

кальций карбонати кальцийга қайта ҳисоблаганда        600 мг

Колекальциферол (D3 витамини)1)                                                 200 ХБ2)

Магний оксиди магнийга қайта ҳисоблаганда                40 мг

Рух оксиди рухга қайта ҳисоблаганда                             7,5 мг

Мис оксиди мисга қайта ҳисоблаганда                            1 мг

6-yillik-qizil-jenshen

Марганец сульфати марганецга қайта ҳисоблаганда     1,8 мг

Натрий борати борга қайта ҳисоблаганда                                   250 мкг.

1) озуқа ёғи, картошка крахмали, желатин, сукралоза, альфа-токоферол сақловчи колекальциферол концентрати кўринишида солинади.

2) – 5 мкг колекальциферолга эквивалент.

Ёрдамчи моддалар: натрий кроскармеллоза – 80 мг, микрокристаллик целлюлоза – 20,70 мг, магний стеарати – 20 мг.

Плёнка қобиғи: гипромеллоза – 19,345 мг, титан диоксиди – 10,00 мг, триацетин – 0,20 мг, қизил бўёвчи АС (Е129) – 0,44 мг, қуёш шафақи сариқ бўёвчиси (Е110) – 0,01 мг, индигокармин (Е132) – 0,005 мг.

Таърифи:

Овал шаклли, четлари қия, пушти рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар. Таблетканинг бир томонида “VITRUM” гравировкаси ва иккинчи томонида “OSTEOMAG” гравировкаси бор.

Кўндаланг кесимда – таблетканинг ядроси оқдан то кулранг ранглигача.

Фармакотерапевтик гуруҳи:

Кальций-фосфор алмашинувини бошқарувчиси.

АТХ коди: [A11AA03]

Фармакологик хусусиятлари:

Организмда кальций ва фосфор алмашинувини бошқарувчи мажмуавий препарат. Препаратнинг фармакологик таъсири уни таркибига кирувчи ингредиентларнинг хусусияти билан белгиланади.

D3 витамини организмда кальций ва фосфор алмашинувини бошқаради, суяк скелетининг шаклланишида иштирок этади, суяклар структурасини сақланишига ёрдам беради, ичакда кальцийнинг сўрилишини ва буйрак найчаларида фосфор реабсорбциясини кучайтиради.

Магний D3 витамини билан бирга кальцийнинг ўзлаштирилишини оширади, суякларнинг ўсиши ва минерализациясига таъсир қилади, кальций-оксалатли – тошлар ҳосил бўлишини олдини олади.

Кальций суяк тўқимасининг шаклланишида, артериал босимни назоратида ва қон ивиши жараёнида иштирок қилади. Суяклар, тишларнинг шаклланишига, суяк тўқимасининг зичлигини ошишига ёрдам беради. Остеопороз ривожланиши хавфини камайтиради. Нерв ва мушак тизимини нормал фаолият кўрсатишига ёрдам беради.

Рух суякларнинг шаклланишида иштирок қилади.

Марганец энергия ҳосил бўлиши жараёнларида, оқсиллар ва ёғлар метаболизмида, суяклар ва қўшилувчи тўқималарнинг ҳосил бўлишида, остеосинтезда иштирок қилади.

Мис суяк массаси, гемоглобин ва эритроцитлар ҳосил бўлиши жараёнларига таъсир кўрсатади. Суяк ва қўшилувчи тўқима таркибига кирувчи коллагеннинг шаклланишида иштирок қилади, остеопорозни олдини олишга ёрдам беради.

Бор суяклар холатини соғлом тутиб туришда, кальций, фосфор, магнийнинг метаболизми жараёнларида иштирок қилади. Кальцийнинг сўрилишини яхшилайди, D3 витаминининг танқислигини ривожланиш хавфини камайтиради, менопаузадан кейинги остеопорозни олдини олишга ёрдам беради.

Қўлланилиши:

  • остеопорозни (менопаузал, сенил, стероид ва бошқ.) ва унинг асоратларини (суякларни синиши) олдини олиш ва комплекс даволаш;
  • менопауза вақтида ва ундан кейинги вақтда кальций, магний ва D3 витаминининг етишмовчилигини тўлдириш;
  • кексалик ёшида кальций, магний ва D3 витаминининг етишмовчилигини тўлдириш.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:

Буйраклар фаолиятининг яққол бузилишлари, сийдикда ёки қонда кальций миқдорини юқори бўлиши (гиперкальциурия, гиперкальциемия), сийдик-тош касаллиги (кальцийли тошларини ҳосил бўлиши), кальцийни сийдик билан кўп чиқиши. D витамини ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик. 12 ёшгача бўлган болалар.

Қўллаш усули ва дозалари:

Ичга. Катталарга остеопороз ва унинг асоратларини олдини олиш ва комплекс даволаш учун, менопауза вақтида ва кейин кальций, магний ва D3 витаминининг танқислигини тўлдириш учун, шунингдек кекса ёшли шахсларда – кунига 1-2 таблеткадан. Қабул қилиш курси шифокорнинг тавсияларига мувофиқ. 12 ёшдан ошган болаларда остеопороз ва унинг асоратларини олдини олиш ва комплекс даволаш учун – кунига 1-2 таблеткадан. Қабул қилиш курси шифокорнинг тавсиясига мувофиқ.

Махсус кўрсатмалар:

Буйрак етишмовчилиги бўлган шахслар эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак. Ҳомиладорлик ва лактация даврида дозалаш шифокор тавсиясига мувофиқ. Тавсия қилинган доза оширилмасин.

Дозани ошириб юборилишининг симптомлари ва доза ошириб юборилганидаги ёрдам кўрсатиш чоралари:

Дозани ошириб юборилишининг симптомлари: кўнгил айниши, ҳолсизлик, меъда-ичак бузилишлари.

Доза ошириб юборилган ҳолда шифокорга мурожаат қилиш керак.

Даволаш: ичга фаоллаштирилган кўмир, меъдани ювиш, симптоматик даволаш.

Дори препаратини қўллашдаги мумкин бўлган ножўя таъсирлари:

Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Меъда-ичак йўлларининг дисфункцияси (қабзият ёки ич кетиши, қоринни дам бўлиши, эпигастрийда оғриқлар, кўнгил айнаши). Катта дозаларда узоқ муддат қўлланганида сийдик ва қонда кальций миқдорини ошиши мумкин.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири:

Препарат тетрациклин гуруҳи антибиотиклари, ацетилсалицил кислотаси ва бошқа салицилатлар, сульфаниламидлар, бета-адреноблокаторлар ва билвосита антикоагулянтларнинг сўрилишини секинлаштиради. Шунинг муносабати билан препаратни бошқа дори воситаларини қабул қилишдан 2 соат олдин ёки 2 соат кейин қабул қилиш керак.

Тиазид диуретиклар кальцийни сийдик билан чиқарилишини камайтиради. Шунинг учун улар препарат билан бир вақтда қўлланганида гиперкальциемия ривожланиши хавфини кўзда тутиш керак. Ангишвонагул препаратларини қабул қилаётган беморларга катта дозаларда буюриш, аритмиялар пайдо бўлиши хавфини оширади.

Ҳомиладор аёллар, эмизиш давридаги аёллар, сурункали касалликлари бўлган болалар ва катталарда қўллашни имконияти ва ўзига хослиги:

Ҳомиладорлик даврида кальцийнинг суткалик дозаси 1500 мг дан ошмаслиги керак.

Транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига дори препаратининг мумкин бўлган таъсири ҳақида маълумотлар:

Автомобилни ҳайдаш ва бошқа механизмларни бошқаришга таъсир қилмайди.

Чиқарилиш шакли:

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

30 ёки 60 таблеткадан полиэтилен материалдан бўлган буралувчи қопқоқли ва фольга ҳимояловчи клапанли полиэтилен флаконларда. Флаконга этикетка ёпиштирилади. Флакон полиэтилен плёнка билан ўралган ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Яроқлилик муддати:

5 йил. Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Сақлаш шароити:

10-300С ҳароратда, қуруқ жойда.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Дорихоналардан бериш тартиби:

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365