Skip to main content

ВИТРУМ® КАРДИО ОМЕГА-3

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИТРУМ® КАРДИО ОМЕГА-3

VITRUM CARDIO OMEGA-3

Препаратнинг савдо номи: ВИТРУМ® КАРДИО ОМЕГА-3

Таъсир қилувчи модда (ХПН): Омега-3 триглицеридлар

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

Омега-3 кўп тўйинмаган ёғ кислоталарининг этил эфирлари       1000 мг

шу жумладан  уларнинг таркибига қуйидагилар киради:

Эйкозапентаен кислотаси (ЕРА)                                                     300 мг

Докозагексаен кислотаси (DHA)                                                     200 мг

Альфа-токоферол (Е витамини)                                                      2,00 мг.

Капсула қобиғининг таркиби: желатин – 261,7 мг, глицерол – 117,8 мг, тозаланган сув –
235,5 мг.

Таърифи: Тиниқ, оч-сариқдан то тўқ-сариқ ранглигача бўлган овал шаклли юмшоқ капсулалар. Капсула ичидагиси – тиниқ, ёғсимон, ўзига хос ҳидли, оч-сариқдан то тўқ-сариқ ранглигача бўлган суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гиполипидемик восита.

АТХ коди: C10AX06

Фармакологик хусусиятлари

Препарат Омега-3 оиласи эйкозапентаен кислотаси (ЕРА), докозагексаен кислотаси (DHA), кўп тўйинмаган ёғ кислоталари (КТЁК) ва Е витаминининг мажмуасидир.

Препарат яққол гипертриглицеридемия билан ифодаланадиган липидлар алмашинувининг бузилишларида қўлланади, яллиғланишга қарши таъсирга эга. ПЗЛП ва ЖПЗП миқдорини нормаллашига, хужайралар мембраналарини суюқлик хусусиятларини ўзгаришига ва мембрана рецепторларининг функционал фаоллигини ошишига ёрдам беради, бу липопротеидларнинг ферментлар билан липид-хужайра ўзаро таъсирини яхшиланишига, липопротеидлар метаболизмини яхшиланишига ёрдам беради. Қон липидларининг алмашинишини нормаллашишига ёрдам беради. Препаратнинг антиагрегант таъсири, хужайра мембраналаридаги фосфолипидлари таркибидаги арахидон кислотасини алмашиши ёки тромбоксан А2/простагландин Н2 билан рецепторларнинг липид хужайраларига боғлиқ. Яллиғланишга қарши таъсири эссенциал ёғ кислоталарининг биосинтезига қўшилиши билан эришиладиган простагландин Е2 метаболитларини ҳосил бўлишини камайиши билан боғлиқ. Омега-3 кўп тўйинмаган ёғ кислоталари яллиғланишни тормозлайди, артерияларнинг торайиш қобилиятини камайтиради, тромбоцитлар агрегациясини пасайтиради.

Ўрнини босиб бўлмайдиган кўп тўйинмаган ёғ кислоталар мажмуаси липидлар алмашинувини меъёрлаштириш ва атеросклероз ривожланиши хавфини камайтириш учун қўлланади.

Е витамини антиоксидант хусусиятига эга бўлиб, тўқималар нафасида ва бошқа тўқима метаболизмининг муҳим жараёнларида иштирок этади; хужайра ва тўқималарни кўп миқдорда ҳосил бўлган эркин радикаллар ва перекисли оксидланиш маҳсулотларнинг шикастловчи таъсиридан ҳимоялайди.

 

Қўлланилиши

  • дислипидемияни (липид алмашинувни бузилиши) олдини олиш;
  • липидлар алмашинувининг бузилишларини мажмуавий даволаш, шу жумладан парҳез, статинларни ўз ичига олувчи.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга ичга сув билан бирга қабул қилиш тавсия этилади:

  • олдини олиш мақсадида – суткада 1 капсуладан овқатдан кейин 30 минут ўтгач;
  • даволаш учун – 1 капсуладан суткада 2-3 марта, овқатдан кейин 30 минут ўтгач

Даволаш курси камида 3 ой. Такрорий курслар шифокор маслаҳати бўйича.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар. Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: гастроэзофагал рефлюкс ёки балиқ ҳиди ёки мазаси билан кекириш, кўнгил айниши, қусиш, диарея.

Катта дозаларда узоқ вақт қўлланганида сурункали панкреатитнинг зўрайиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, сурункали холецистит ва панкреатитни зўрайиши, гепатобилиар тизим касалликларини зўрайиши, ўт-сафро тош касаллиги, геморрагик синдромни ўз ичига олувчи патологик ҳолатлар. 18 ёшгача бўлган болалар.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Перорал антикоагулянтлар билан бир вақтда қабул қилиш қон кетиши вақтини ошишига ёрдам беради. Варфарин билан бир вақтда қабул қилиш геморрагик асоратларнинг ривожланишига олиб келмайди (лекин мажмуавий қабул қилишда ёки препарат билан даволаш курси тўхтатилганидан кейин протромбин вақтини назорат қилиш керак). “ВИТРУМ® КАРДИО ОМЕГА-3” препаратини қабул қилиш вақтида Е витаминини сақловчи бошқа препаратларни қабул қилиш тавсия этилмайди.

Махсус кўрсатмалар

Тавсия қилинган суткалик дозани оширманг.

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни фақат шифокор кўрсатмаси бўйича қабул қилиш тавсия қилинади.

Тиббиётда қўллаш учун дори препаратининг транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига мумкин бўлган таъсири ҳақида маълумотлар

Маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ол00000олмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилишининг симптомлари: эпигастрал соҳасида оғриқлар, диспептик бузилишлар (кўнгил айниши, қусиш, диарея).

Даволаш: симптоматик, препарат бекор қилиш.

Чиқарилиш шакли

Капсулалар.

60 капсуладан худди ўша материалдан бўлган буралувчи қопқоқли ва фольга ҳимояловчи клапанли ва полиэтилен ҳимоя тасмали полиэтилен флаконларда. Флаконга этикетка ёпиштирилади, флакон полиэтилен плёнка билан ўралади ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

10-300С ҳароратда, қуруқ жойда.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: