Skip to main content

Витомат

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИТОМАТ

VITOMAT

 

Препаратнинг савдо номи: Витомат

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

Ҳар 3 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

В1 витамини (тиамин гидрохлориди)                   25 мг;

В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди)          5 мг;

В12 витамини (цианокобаламин)                           375 мкг;

В5 витамини (кальций пантотенат)                       3 мг;

ёрдамчи моддалар: бензил спирти, инъекция учун сув.

Таърифи: қизил рангли тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: витаминлар.

АТХ коди: A11DB

Фармакологик ҳусусиятлари

Витомат– В гуруҳи витаминларининг мажмуавий препаратидир.

Нейротроп В гуруҳи витаминлари нервлар ва ҳаракат аппаратининг яллиғланишли ва дегенератив касалликларида ижобий таъсир кўрсатади, юқори дозаларда оғриқ қолдирувчи таъсирга эга, қон оқимини кучайишига ёрдам беради ва нерв тизимининг ишини ва қон яратилиш жараёнини нормаллаштиради.

Тиамин гидрохлориди (В1 витамини) – муҳим фаол моддадир. Организмда фосфорланиш жараёни натижасида кокарбоксилазага айланади, у кўпчилик ферментатив реакцияларнинг коферменти ҳисобланади. Углеводлар, оқсиллар ва ёғлар алмашинувида, шунингдек синапслар орқали нерв қўзғалишини ўтказилиши жараёнларида муҳим рол ўйнайди. Ҳужайралар мембраналарини пероксидли оксидланиш маҳсулотларининг захарли таъсиридан ҳимоя қилади.

Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) фосфорланган шаклда аминокислоталарнинг декарбоксилланиш ва қайта аминланиши жараёнларида ва липидлар алмашинувида иштирок этувчи энзимларнинг таркибига киради. Периферик нерв тизими ва марказий нерв тизимининг (МНТ) нормал фаолияти учун зарур.

Иккала витаминнинг физиологик функцияси нерв-мушак ва юрак-қон томир тизимларига ижобий таъсири билан намоён бўлувчи бир-бирининг таъсирини потенциялаш ҳисобланади. В6 витамини танқислигида, кенг тарқалган танқислик ҳолатлари бу витаминлар юборилганидан кейин тез бартараф қилинади.

Цианокоболамин (В12 витамини) хужайра метаболизми жараёнлари учун зарур. Қон яратиш фаолиятига таъсир қилади (анемияга қарши ташқи омил), холин, метионин, креатинин, нуклеин кислоталарини ҳосил бўлишида иштирок этади, оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади.

Кальций пантотенати метаболик таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Парентерал юборилганидан кейин тиамин гидрохлориди инъекция жойидан тез сўрилади ва организмда тақсимланади. Қонда концентрацияси нисбатан паст, бунда плазмада асосан эркин тиамин айланади, эритроцитларда ва лейкоцитларда – унинг фосфорли эфирлари айланади. Фосфорланиши жигарда кечади. Энг фаол фосфорли эфири кофермент фаолликка эга бўлган тиаминдифосфатидир. Тахминан 1 мг В1 витамини ҳар куни метаболизмга учрайди. Метаболитлари сийдик билан чиқарилади. Биологик ярим парчаланиш даври – 0,35 соат. Ёғларда кучсиз эриши туфайли, организмда тиамин гидрохлоридини тўпланиши юз бермайди. Гематоэнцефалик тўсиқ (ГЭТ) ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва она сутида аниқланади.

В6 витамини фосфорланади ва пиридоксаль-5-фосфатгача оксидланади. Қон плазмасида пиридоксал-5-фосфати ва пиридоксал альбуминлар билан боғланади. Хужайра мембранаси орқали ўтиш учун альбумин билан боғланган пиридоксал-5-фосфати ишқорий фосфатаза орқали пиридоксалга гидролизланади. Витаминнинг тахминан 80% қон плазмаси оқсиллари билан боғланади. Пиридоксин гидрохлориди бутун организм бўйлаб тақсимланади, йўлдош орқали ва она сутига ўтади. Организмда 40-150 мг В6 витамини сақланади, унинг кундалик чиқарилиш тезлиги, ўрнини тўлдирилиш тезлиги 2,2-2,4% бўлганида тахминан 1,7-3,6 мг ни ташкил этади. Жигарда тўпланади ва 4-пиридоксин кислотасигача оксидланади, у сўрилганидан кейин максимум 2-5 соат ўтгач сийдик билан чиқарилади.

В12 витамини парентерал юборилганидан кейин ташилувчи оқсил комплексларини ҳосил қилади, улар жигар, суяк кўмиги ва бошқа аъзолар томонидан тез сўрилади. В12 витамини сафрога тушади ва ичак-жигар айланишида иштирок этади, йўлдош тўсиғи орқали ўтади.

Қўлланилиши

Қуйидагилар каби невритлар ва невралгияларни даволаш:

  • уч шохли нерв невралгияси;
  • қовурғалараро невралгия;
  • ишиас;
  • бел синдроми (люмбаго);
  • плексит (бўйин ва елка чигали);
  • умуртқа поғонасининг дегенератив касалликлари оқибатидаги тугунли невритлар;
  • прозоплегия (юз нервини шикастланиши).

Қўллаш усули ва дозалари

Мушак ичига юбориш учун мўлжалланган.

Оғир (ўткир) ҳолатларда: суткада 1 ампуладан ўткир симптомлар йўқолгунича юборлади.

Симптомлар енгиллашганидан сўнг ёки ўртача оғирликдаги ҳолатларда: 1 ампуладан ҳафтада 1-3 марта юборилади.

Даволаш муддати касалликнинг характери ва кечишига боғлиқ ва шифокор томонидан белгиланади.

Ножўя таъсирлари

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, нерв қўзғалувчанлиги, безовталик ҳисси.

Тери томонидан: тошма, қичишиш, эшакеми.

Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда ангионевротик шиш, анафилактик шок бўлиши мумкин.

Препаратни қўллаш тўхтатилганидан сўнг ножўя самаралари йўқолиши керак. Агар симптомлар сақланиб турса, шифокор билан маслаҳатлашинг.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларидан бирортасига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Пиридоксин гидрохлориди юқори дозаларда леводопанинг терапевтик самарасини пасайтириши мумкин. Гидралазин ёки изониазид билан бир вақтда буюриш пиридоксинга бўлган талабни ошириши мумкин. Темир танқислиги анемияси бўлган беморларда В12 витамини билан даволашга жавобан хлорамфениколни ёндош қўллаш блокланиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Тавсия этилган суткалик дозадан ошириш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ушбу дори воситасини қўллашдан олдин ҳомиладор ва эмизадиган аёллар шифокор билан маслаҳатлашишлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозаси ошириб юборилганида даволаш симптоматик ва тутиб турувчи бўлиши керак.

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун эритма 3 мл дан ампулаларда. 5 ампула қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: