Skip to main content

Окоферон

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ОКОФЕРОН

OCOFERON

 

Препаратнинг савдо номи: Окоферон

Таъсир этувчи модда (ХПН): 1000000 ХБ одам рекомбинант альфа-2b интерферони

Дори шакли: кўз томчиларини тайёрлаш учун лиофилизацияланган кукун

Таркиби:

Препаратнинг 1 флакони қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 1000000 ХБ одам рекомбинант альфа-2b интерферони;

ёрдамчи моддалар: натрий гидрофосфат додекагидрати, натрий дигидрофосфат дигидрати, декстран-70, натрий хлориди;

Окоферон учун эритувчи: 1 ампула эритувчи (5 мл) қуйидагиларни сақлайди: метилпарагидроксибензоат (нипагин) (Е 218) – 5 мг, инъекция учун сув сақлайди.

Таърифи: оқ рангли лиофилизацияланган ғовак масса.

Фармакотерапевтгик гуруҳи: офтальмологияда қўлланадиган воситалар.

АТХ коди: S01XA.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Препарат иммуномодулятор ва вирусларга қарши фаолликни номоён этади.

Альфа-2b интерферони хужайра юзасидаги тегишли рецепторлар билан ўзаро таъсирга киришади. Шу туфайли вирусларни хужайра ичидаги репликациясига тўсқинлик қилувчи жараёнларни фаоллаштиради, хужайраларнинг пролиферациясини секинлаштиради. Иммуномодулятор таъсири: альфа-2b интерферони макрофагларнинг фагоцитар фаоллигини, шунингдек Т-хужайралар ва табиий хужайралар-киллерларнинг цитотоксик фаоллигини рағбатлантиради.

Фармакокинетикаси

Ўрганилмаган.

Қўлланилиши

Кўзларни вирусли шикастланиши (герпетик инфекция)да қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Қўллаш олдидан Окоферон 5 мл эритувчида (0,1% ли нипагин эритмаси) эритилади. 1 мл тайёр эритма 200 000 ХБ одам рекомбинант интерферон альфа-2 сақлайди.

Препарат конъюнктива бўшлиғига 2 томчидан шикастланган кўзга ҳар 2 соатда, лекин суткада 6 мартадан ортиқ томизиш мумкин эмас. Касалликнинг симптомлари камайганида томизишни 1 томчигача камайтириш мумкин. Даволаш курси 7-10 кунни ташкил қилади.

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда препарат бекор қилинганидан кейин ўтиб кетувчи маҳаллий реакциялар, шу жумладан маҳаллий аллергик реакциялар, қовоқларни шиши ва гиперемияси, қичишиш, юзни гиперемияси кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Окоферонни бошқа офтальмологик воситалар билан мумкин бўлган ўзаро физик-кимёвий таъсиридан сақланиш учун, уни бошқа дори воситаларини кўзга томизишдан 30 минут

олдин ёки 30 минут кейин томизиш керак.

Махсус кўрсатмалар

Эритувчи сифатида метилпарагидроксибензоат ишлатилади, у аллергик реакциялар, шу жумладан кенг авж олувчи реакцияларни, камдан-кам ҳолларда – бронхоспазм чақириши мумкин.

Кўзнинг вирусли шикастланишини илк кўринишларидаёқ даволашни буюриш керак. Препарат тизимли таъсир кўрсатмайди. Вирусли инфекцияларда Окоферонни тизимли қўллаш учун (инъекциялар, шамчалар) одам рекомбинант альфа-2b интерферони препаратлари билан комплексда қўллаш мақсадга мувофиқдир.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш тажрибаси йўқ.

Болалар.

Болаларда қўллаш тажрибаси йўқ.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.

Препарат қабул қилинганидан кейин кам холларда маҳаллий реакциялар бўлиши мумкинлиги туфайли, қўлланганидан кейиноқ дархол автотранспортни бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Кузатилмаган.

Чиқарилиш шакли

1000000 ХБ дан шиша флаконда. 5 мл дан эритувчи шиши флаконда. Полиэтилен қопқоқ-томизгич илова қилинади.

Сақлаш шароити

Ёруғлик таъсиридан ҳимоя қилиш учун оригинал ўрамида, 2оС дан 8оС гача ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Флакон очилганидан кейин сақлаш муддати – 28 сутка.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш: