Skip to main content

Витапрост® Плюс

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ВИТАПРОСТ® ПЛЮС

дори препаратини тиббиётда қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

 

Препаратнинг савдо номи: Витапрост® Плюс

Халқаро патентланмаган номи: ломефлоксацин+простата безининг экстракти

Дори шакли: Ректал суппозиторийлар

Таркиби:

Бир суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: простата безининг экстракти – 100 мг (сувда эрувчи пептидларга қайта ҳисобланганда – 20 мг), ломефлоксацин гидрохлориди – 400 мг;

ёрдамчи моддалар: қаттиқ ёғ (витепсол (марки Н 15,W 35), суппосир (марки NA 15, NAS 50)) – 2,25 г вазнли суппозиторий олиш учун етарли миқдорда.

Таърифи

Оқдан ёки деярли оқдан кулранг тусли оч кремсимон ранглигача бўлган торпедасимон шаклли суппозиторийлар. Суппозиторийлар юзасида оқ караш пайдо бўлишига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи

Сурункали простатитни даволовчи восита.

АТХ коди: G04BX

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препарат Витапрост® Плюс микробларга қарши ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга.

Ломефлоксацин – фторхинолонлар гуруҳи кенг таъсир доирасига эга бактерицид восита. Суперспирализацияни таъминловчи бактериал ДНК-гираза ферментига таъсир қилиб, унинг тетрамери (гиразанинг А2В2 суббирлиги) билан комплекс ҳосил қилади ва ДНК транскрипцияси ва репликациясини бузиб, микроб хужайрасининг нобуд бўлишига олиб келади. Грамманфий аэроб микроорганизмлар: Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitides, Escherichia coli, Citrobacter diversus, Klebsiella pneumoniae, Enterobacter cloacae, Proteus vulgaris, Salmonella spp., Shigella spp., Moraxella morganii, Haemophilus influenzae e parainfluenzae, Legionella pneumophila, Pseudomonas aeruginosa га нисбатан юқори фаолликка эга. Препаратга Staphylococcus aureus, Staphylococcus epidermidis, Serratie liquifaciens, Serratia marcescens, Pseudomonas aeruginosa, Micopbacterium tuberculosis, Chlamydia trachomatis, Hafnia alvei, Citobacter freundii, Aeromonas hydrophila, Proteus mirabilis, Proteus stuartii, Providencia rettgeri, Providencia alcalifaciens, Klebsiella oxytaca, Klebsiella oxytoca, Klebsiella ozaenae, Enterobacter aerogenes, Enterobacter agglomerans ўртача сезгирдирлар. Препаратга чидамли Staphylococcus spp., Pseudomonas cepacia, Ureaplasma urealyticum, Treponema pallidum, Mycoplasma hominis ва анаэроб бактериялар ўртача сезгирликка эга.

Кўпчилик микроорганизмларга паст концентрацияларда таъсир қилади (90% штаммларни ўсишини бостириш учун керак бўлган концентрация 1 мкг/мл дан ошмайди). Резистентлик кам ривожланади.

Простата безининг эктракти простата безига органотроп таъсир кўрсатади. Простата безининг шишиш даражасини, лейкоцитар инфильтрацияни камайтиради, эпителиал хужайраларининг секретор фаолиятини нормаллаштиради, ацинуслар ширасидаги лецитин доначаларининг сонини оширади, қовуқнинг мушак тонусини рағбатлантиради. Тромб ҳосил бўлишини камайтиради, антиагрегант фаолликка эга, простата безида венулаларнинг тромбозини ривожланишига тўсқинлик қилади. Простата бези ва эякулятнинг параметрларини меъёрлаштиради. Оғриқ ва дискомфортни камайтиради, копулятив фаолиятни яхшилайди.

 

Қўлланилиши

Сезгир микроорганизмлар чақирган, шу жумладан сийдик жинсий йўлларининг яллиғланиш касалликлари билан бирга кечувчи ўткир ва сурункали бактериал простатит. Простата безидаги жарроҳлик аралашувлардан олдинги ва ундан кейинги ҳолатлар.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик.

18 ёшгача бўлган болалар (скелетнинг ўсиш ва шаклланиш даври).

Эҳтиёткорлик билан

Церебрал атеросклероз, тутқаноқ ва марказий нерв тизимининг тутқаноқ синдроми билан кечувчи бошқа касалликлари.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ректал, ичак ўз-ўзидан ёки тозаловчи хўқнадан бўшалганидан кейин 1 суппозиторийдан кунига бир марта қўлланади. Қўллашдан олдин суппозиторийни контур уяли ўрамдан олиш керак. Витапрост® Плюс препарати киритилганидан сўнг пациент 30-40 минут давомида ўрнида ётгани яхши. Даволаш курси простата секретида қўзғатувчи йўқолгунича давом этади ва 10 кундан 30 кунгачани ташкил қилади (даволашнинг давомийлигини шифокор ҳар бир пациент учун шахсий равишда белгилайди).

 

Ножўя таъсири

Витапрост® Плюс препаратининг ножўя таъсирлари, аллергик реакциялардан ташқари унинг таркибидаги ломефлоксацин билан боғлиқ.

Аллергик реакциялар: терини қичишиши, эшакеми, фотосенсибилизация, хавфли экссудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми).

Нерв тизими томонидан: астения, бош айланиши, асабийлик, хавотирлик, чарчоқлик, ланжлик, бош оғриғи, ҳушдан кетиш ҳолатлари, уйқусизлик, галлюцинациялар, тиришишлар, гиперкинезлар, тремор, парестезиялар, депрессия, қўзғалиш.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: сохтамембраноз энтероколит, дисбактериоз, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг қуруқлиги, диарея ёки қабзият, метеоризм, тилнинг рангини ўзгариши, иштаҳани пасайиши ёки булемия, таъмни ўзгариши, “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши.

Қон яратиш аъзолари ва гемостаз тизими томонидан: меъда-ичак йўлларининг аъзоларидан қон кетишлар, тромбоцитопения, фибринолизни ошиши, лимфоаденопатия, пурпура, бурундан қон кетиши.

Юрак-томир тизими томонидан: артериал босимни пасайиши, тахикардия, брадикардия, экстрасистолия, аритмиялар, юрак етишмовчилигини ва стенокардияни кучайиши, ўпка артериясининг тромбоэмболияси, кардиомиопатия, флебит.

Сийдик-жинсий тизими томонидан: гломерулонефрит, дизурия, полиурия, анурия, альбуминурия, уретрал қон кетишлар, кристаллурия, гематурия, сийдикни тутилиши, шишлар; орхит, эпидидимит.

Моддалар алмашинуви томонидан: гипогликемия, подагра.

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: артралгия, васкулит, болдир мушакларини тиришишлари, орқада ва кўкракда оғриқ.

Нафас тизими томонидан: ҳансираш, бронхоспазм, йўтал, балғамни кўп ажралиши, гриппга ўхшаш симптомлар.

Сезги аъзолари томонидан: кўришни бузилиши, қулоқларда оғриқ ва шовқин, кўзларда оғриқ.

Бошқалар: кучли терлаш, этни увишиши, чанқоқлик, суперинфекция.

 

 

Ўзаро таъсири

Перорал антикоагулянтларнинг фаоллигини оширади ва ностероид яллиғланишга қарши препаратларнинг заҳарлилигини оширади.

Буйрак найчалари секрециясини блокловчи дори воситалари препаратнинг чиқарилишини секинлаштиради.

Пенициллинлар, цефалоспоринлар, аминогликозидлар, ко-тримоксол, метронидазол билан қарама-қарши чидамлилик мавжуд эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Витапрост® Плюс препарати билан даволаш даврида микробларга қарши воситалар – фторхинолонлар билан, дозани ошириб юборилишини ривожланиши ва ножўя таъсирларнинг тез-тезлигини ошишига йўл қўймаслик учун, бир вақтда қўллашни чеклаш керак.

Жигар циррозида дозалаш тартибини тўғрилаш (буйракларнинг нормал фаолияти шароитида) талаб этилмайди.

Даволаниш даврида узоқ вақт қуёш нурларининг таъсири ва сунъий ультрабинафша ёритишни ишлатилишидан сақланиш керак. Фотосенсибилизациянинг биринчи белгиларида (терининг сезувчанлигини ошиши, куйиши, гиперемия, шиш, ғўддалар, тошмалар, қичишиш, дерматитни ҳосил бўлиши), ўта юқори сезувчанликда, нейротоксикликнинг кўринишларида (қўзғалиш, тиришишлар, тремор, ёруғликдан қўрқиш, онгни чалкашиши, токсик психозлар, галлюцинацияларда) даволашни тўхтатиш керак.

Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаниш даврида автотранспортни ҳайдашда ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Чиқарилиш шакли

Ректал суппозиторийлар 400 мг+20мг.

5 суппозиторий полиэтилен билан ламинация қилинган поливинилхлорид контур уяли ўрамга жойланган. Бир ёки икки контур уяли ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Яроқлилик муддати

2 йил. Яроқлилик муддати ўтганидан кейин препарат ишлатилмасин.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: