Skip to main content

Витамин D3-LIK сувли эритма

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИТАМИН D3-LIK

VITAMINUM D3-LIK

 

Препаратнинг савдо номи: Витамин D3-LIK

Таъсир этувчи модда (ХПН): Холекальциферол

Дори шакли: Ичга қабул қилиш учун сувли эритма.

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайдиvitamin

Фаол модда: Холекальциферол 15 000 ХБ

Ёрдамчи моддалар: макрогол глицерилрицинолеати, сахароза, натрий гидрофосфати додекагидрати, лимон кислотасининг моногидрати, арпабодиён хушбўйи, бензил спирти, тозаланган сув.

Таърифи: рангсиз, тиниқ ёки бироз товланувчи, арпабодиён ҳидли суюқлик.

Фамакотерапевтик гуруҳи: Витамин.

АТХ коди: А11СС05

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакодинамикаси

Д3 витаминининг сувли эритмаси, ёғли эритмасига қараганда яхшироқ сўрилади (бу чала туғилган болаларда қўлланганида аҳамиятга эга). Оғиз орқали қўлланганидан сўнг холекальциферол ингичка ичакда сўрилади. Жигар ва буйракда метаболизмга учрайди. Холекальциферолнинг қондан ярим чиқарилиш даври бир неча кунни ташкил қилади ва буйрак етишмовчилигида узайиши мумкин.

Препарат йўлдош тўсиғи орқали ва кўкрак сутига ўтади. Организмдан сийдик ва аҳлат билан чиқарилади.

 

Фармакокинетикаси

Д3 витамини рахитга қарши фаол омилдир. Д витаминининг энг муҳим функцияси кальций ва фосфатларнинг метаболизмини бошқариш ҳисобланади, бу скелетнинг минералланиши ва ўсишига ёрдам беради. Д3 витамини одамда қуёш нурларининг таъсири остида терида ҳосил бўладиган Д витаминининг табиий шакли ҳисобланади. Ичакдан кальций ва фосфатларни сўрилишида, минерал тузларни ташилишида ва суякларни кальцификацияси жараёнида муҳим роль ўйнайди, шунингдек буйрак орқали кальций ва фосфатларни чиқарилишини бошқаради. Кальций ионларининг концентрацияси скелет мушакларининг тонусини тутиб туриш, нерв қўзғалувчанлигини ўтказиш, қон ивиши жараёни билан боғлиқ қатор муҳим биокимёвий жараёнларга таъсир қилади. Д витамини шунингдек лимфокинларни ишлаб чиқарилишига таъсир қилиб, иммун тизимининг иш фаолиятида қатнашади.

 

Қўлланилиши

– Д витаминининг танқислигини олдини олиш ва даволаш

– рахитни олдини олиш ва даволаш

– рахитга ўхшаш касалликларни (наслий тубулопатиялар) олдини олиш ва даволаш

– гипокальцемик тетания

– остеомаляциялар ва суякларнинг метаболизмни бузилиши билан бирга кечувчи касалликлар (гипопаратиреоз ва сохта гипопаратиреоз каби)

– остеопорозни, шу жумладан постменопаузал остеопорозни мажмуавий даволашда қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат оғиз орқали оз миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади.

Препарат қуйидаги дозаларда ишлатилади:

Профилактик:

– муддатида туғилган чақалоқлар ҳаётининг 3-4 ҳафтасидан бошлаб, 2-3 ёшгача тўғри парвариш қилиш ва очиқ ҳавода етарлича бўлганда: суткада 500-1000 ХБ (1-2 томчи);

– чала туғилган болалар, 7-10 кунликдан, ёмон ҳаётий шароитларда бўлган эгизаклар ва чақалоқлар: суткада 1000-1500 ХБ (2-3 томчи).

Йилнинг ёзги мавсумида дозани суткада 500 ХБ (1 томчигача) чеклаш мумкин.

– ҳомиладор аёллар: ҳомиладорликнинг бутун даври вақтида кундалик доза 500 ХБ Д3 витамини ёки ҳомиладорликнинг 28 ҳафтасидан бошлаб, суткада 1000 ХБ дан қабул қилиш.

– менопаузадан кейинги даврда суткада 500-1000 ХБ (1-2 томчи).

Терапевтик дозалари:

– рахитда: рахитнинг оғирлик даражаси (I, II ёки III) ва кечиш вариантига қараб, ҳар куни 2000-5000 ХБ (4-10 томчи) дан, 4-6 ҳафта давомида, клиник ҳолат ва қон ва сийдикнинг биокимёвий кўрсаткичларини (кальций, фосфор, ишқорий фосфатаза) синчков назорати остида. 3-5 кун давомида 2000 ХБ дан бошланади, сўнгра яхши ўзлаштирилганида, доза шахсий даволаш дозасигача (кўпинча 3000 ХБ) оширилади. 5000 ХБ доза яққол суяк ўзгаришларидагина буюрилади.

Зарурат бўлганида бир ҳафталик танаффусдан сўнг даволаш курсини такрорлаш мумкин.

Даволаш яққол даволаш самарасига эришилгунча ўтказилади, кейинчалик суткада 500-1500 ХБ профилактик дозага ўтилади.

– рахитга ўхшаш касалликларни даволашда: ёши, тана вазни ва касалликнинг оғирлигига қараб суткада 20000-30000 ХБ (40-60 томчи), қоннинг биокимёвий кўрсаткичлари ва сийдик тахлилини назорати остида. Даволаш курси 4-6 ҳафта. Даволаш шифокорнинг назорати остида ўтказилади.

– менопаузадан кейинги остепорозни мажмуавий даволашда: суткада 500-1000 ХБ (1-2 томчи).

Дозалаш одатда овқат билан қилинаётган Д витаминининг миқдорини ҳисобга олган ҳолда буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Тавсия этилган дозаларда қўлланганида қайд этилмайди.

Д3 витаминига кам ҳолларда қайд этиладиган шахсий юқори сезувчанликда ёки узоқ вақт давомида хаддан ташқари юқори дозаларни қўллаш натижасида, Д3 гипервитаминози пайдо бўлиши мумкин:

– иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш

– бош оғриқлари ва бўғим оғриқлари

– қабзият, оғизни қуриши, полурия

– руҳиятни бузилиши, шу жумладан депрессия, тана вазнини камайиши, қонда кальций миқдорини ва уни сийдик билан чиқарилишини ошиши

– буйракда тошларни ҳосил бўлиши ва юмшоқ тўқималарни кальцификацияси.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– Д гипервитаминози

– қон ва сийдикда кальцийнинг юқори даражаси

– кальцийли буйрак тошлари

– саркоидоз

– препаратнинг компонентларига, айниқса бензил спиртига юқори сезувчанлик

– жигар ва буйрак етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Тутқаноққа қарши воситалар, рифампицин, холестирамин Д3 витаминининг сўрилишини пасайтиради.

Тиазид диуретиклари билан бир вақтда қўллаш гиперкальциемияни намоён бўлиши хавфини оширади.

Юрак гликозидлари билан бир вақтда қўллаш, уларнинг токсик таъсирини кучайтириши мумкин (юрак ритмининг бузилишларини намоён бўлиши хавфи ошади).

Махсус кўрсатмалар

Дозани ошириб юборишга йўл қўймаслик керак.

Аниқ эҳтиёжни шахсий равишда таъминлашда бу витаминни мумкин бўлган барча манбаларни ҳисобга олиш лозим.

Д3 витаминининг давомий қўлланган хаддан ташқари юқори дозалари ёки зарбдор дозалари, сурункали Д3 гипервитаминозининг сабаби бўлиши мумкин.

Боланинг Д витаминига суткалик эҳтиёжи ва уни қўллаш усули шифокор томонидан шахсий равишда белгиланиши ва ҳар сафар даврий текширувлар вақтида, айниқса ҳаётнинг илк ойларида, тузатишлар киритилиши лозим.

Иммобилизация қилинган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Д3 витамини билан бир вақтда кальций препаратларини юқори дозаларда қўллаш мумкин эмас.

Даволаш қон ва сийдикда кальций миқдорини даврий назорати остида олиб борилади.

Препарат кекса ёшдаги шахсларга буюрилганида эҳтиёткорликка амал қилиш лозим, чунки бу тоифа шахсларда кальцийнинг организмда тўпланиши кучаяди.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик даврида, дозани ошириб юбориш ҳолларида тератоген таъсирини кўринишлари юз бериши мумкинлиги туфайли, Д3 витаминини юқори дозаларда қўллаш мумкин эмас.

Эмизадиган аёлларга Д3 витаминини эҳтиёткорлик билан буюриш лозим – она томонидан юқори дозаларда қабул қилинган препарат, болада дозани ошириб юборилиши симптомларини чақириши мумкин.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механик мосламаларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири.

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: иштаҳани пасайиши, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, безовталик, чанқоқлик, полиурия, ич кетиши, ичак санчиғи. Энг кўп учрайдиган симптомлари бош, мушак ва бўғим оғриқлари, руҳиятни бузилиши, шу жумладан депрессия, ступор, атаксия ва ривожланиб борувчи тана вазнини йўқотилишидир. Альбуминурия, эритроцитурия ва полурия, калийни кўп йўқотилиши, гипостенурия, никтурия ва артериал босимни ошиши билан кечувчи буйрак фаолиятини бузилиши ривожланади. Оғир ҳолларда шох пардани хиралашиш, кам ҳолларда кўрув нерви сўрғичини шиши, хатто катаракта ривожланишигача бўлган рангдор пардани яллиғланиши пайдо бўлиши мумкин. Буйракда тошлар ҳосил бўлиши мумкин, шу жумладан, қон томирлари, юрак, ўпка ва юмшоқ тўқималарни қаттиқлашиши мумкин. Кам ҳолларда холестатик сариқлик ривожланади.

Даволаш: препаратни қўллашни тўхтатиш керак. Шифокорга мурожаат қилиш керак. Кўп миқдорда суюқлик ичиш. Лозим бўлса госпитализация талаб қилиниши мумкин.

Чиқарилиш шакли

Ичга қабул қилиш учун сувли эритма 5 мл, 10 мл ёки 25 мл дан, ёруғликдан ҳимояловчи жигарранг-тўқ сариқ рангли флакон-томчилагичларда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: