Skip to main content

Обестат

Улашиш:
  Reading time 16 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ОБЕСТАТ

OBESTAT

 

Препаратнинг савдо номи: Обестат

Таъсир этувчи модда (ХПН): орлистат

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: орлистат – 120 мг;

ёрдамчи моддалар: маннитол, повидон, тозаланган тальк, тозаланган сув.

Таърифи: қопқоқчаси тиниқ, тўқ кўк рангли, танаси тиниқ, оч-мовий рангли, 2 ўлчамдаги, оқ ёки деярли оқ рангли узун пеллетлар сақловчи қаттиқ желатин капсулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: меъда-ичак липазалари ингибитори.

АТХ коди: А08АВ01

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Обестат – узоқ таъсирга эга меъда-ичак липазаларининг кучли, специфик ва қайтувчан ингибиторидир. Унинг терапевтик таъсири меъда ва ингичка ичак бўшлиғида амалга ошади ва меъда ва панкреатик липазаларнинг фаол серинли соҳаси билан ковалент боғ ҳосил бўлишидан иборат.

Бунда фаолсизлантирилган фермент триглицеридлар кўринишида тушувчи овқатдаги ёғларни сўриладиган эркин ёғ кислоталари ва моноглицеридларга парчалаш қобилиятини йўқотади. Парчаланмаган трилицеридлар сўрилмаганлиги туфайли, бунинг оқибатидаги организмга калорияларни тушишини камайиши тана вазнини камайишига олиб келади. Шундай қилиб, препаратнинг терапевтик таъсири тизимли қон оқимига сўрилмасдан амалга оширилади.

Аҳлатдаги ёғ миқдорига қараганда орлистатнинг таъсири қабул қилингандан 24-48 соатдан кейин бошланади. Препарат бекор қилингандан кейин аҳлатдаги ёғ миқдори даволашдан олдин кузатилган даражагача одатда 48-72 соатдан кейин қайтади.

Самарадорлик

Семизлик билан хасталанган беморлар

Клиник тадқиқотларда парҳез билан даволанаётган пациентларга нисбатан орлистат қабул қилаётган пациентларда тана вазнини кўпроқ камайиши кузатилган. Тана вазнини камайиши даволаш бошланганидан кейин биринчи 2 ҳафта давомида бошланган ва ҳатто парҳез билан даволашга салбий жавоби бўлган пациентларда ҳам 6 ойдан 12 ойгача давом этган. 2 йил давомида семизлик билан кечувчи метаболик хавф омилларининг профилини статистик жиҳатдан яхшиланиши кузатилган. Бундан ташқари, плацебо қабул қилганга нисбатан организмда ёғларнинг миқдорини аҳамиятли даражада камайиши аниқланган. Орлистат тана вазнини такроран ошишини олдини олишда самарали. Йўқотилган тана вазнининг 25% дан юқори бўлмаган тана вазнини такроран тана вазнини ошиши пациентларнинг тахминан ярмида кузатилган, бу пациентларнинг қолган ярмида эса тана вазнини такроран ошиши кузатилмаган ёки ҳатто уни кейинчалик камайиши кузатилган.

Семизлик ва қандли диабетнинг 2 типи бўлган беморлар

6 ойдан 1 йилгача давомийликдаги клиник тадқиқотларда орлистат қабул қилувчи ортиқча тана вазни ёки семизлик ва қандли диабетнинг 2 типи бўлган пациентларда фақат парҳез билан даволанган пациентларга нисбатан тана вазнини кўпроқ камайиши кузатилган. Тана вазнини камайиши асосан организмдаги ёғларнинг миқдорини камайиши ҳисобига амалга ошган. Тадқиқот бошланишидан олдин гипогликемик воситаларни қабул қилишга қарамасдан пациентларда гликемиянинг етарли бўлмаган назорати кузатилган. Аммо орлистат билан даволаганда гликемияни назоратини статистик ва клиник жиҳатдан яхшиланиши кузатилган. Бундан ташқари, орлистат билан даволаш фонида гипогликемик воситаларнинг дозасини, инсулиннинг концентрациясини пасайиши, шунингдек инсулинорезистентликни камайиши кузатилган.

Семизлик билан хасталанган беморларда қандли диабетнинг 2 типини ривожланишининг хавфини камайтириш

4 йиллик клиник тадқиқотда орлистат қандли диабетнинг 2 типини ривожланишининг хавфини аҳамиятли даражада (плацебога нисбатан тахминан 37%) пасайтириши намойиш этилган. Хавфни камайиш даражаси ҳатто дастлаб глюкозага толерентликни бузилиши (тахминан 45% га) бўлган пациентларда аҳамиятлироқ бўлган. Орлистат билан даволаш гуруҳида плацебо гуруҳига нисбатан тана вазнини аҳамиятлироқ камайиши кузатилган. Тана вазнини янги даражада тутиб туриш бутун тадқиқот давомида кузатилган. Бундан ташқари, плацебога нисбатан орлистат билан даволанган пациентларда метаболик хавф омиллари профилини аҳамиятли даражада яхшиланиши кузатилган.

Пубертат семизлик

1 йил давомийликдаги клиник тадқиқотда семизлик билан хасталанган ўсмирларда орластатни қабул қилганда ҳатто тана вазни индекси ошган плацебо гуруҳига нисбатан тана вазни индексини камайиши кузатилган. Бундан ташқари, плацебо гуруҳига нисбатан орлистат гуруҳидаги пациентларда ёғ массасини, шунинг бел ва соннинг айланма ўлчамларини камайиши кузатилган. Шунингдек плацебо гуруҳига нисбатан орлистат билан даволанган пациентларда диастолик босимни аҳамиятли даражада пасайиши кузатилган.

Хавфсизлиги бўйича клиника олди маълумотлари

Клиника олди маълумотларига кўра пациентлар учун хавфсизлик профили, токсиклик, генотоксиклик, канцерогенлик ва репродуктив токсикликка тааллуқли қўшимча маълумотлар аниқланмаган. Ҳайвонларда тератоген самарасини йўқлиги туфайли, уни одамларда аниқланишининг эҳтимоли кам.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Тана вазни нормал ва семизлиги бўлган кўнгиллиларда препаратнинг тизимли таъсири минимал бўлган. Препаратни 360 мг дозада бир марта перорал қабул қилингандан кейин плазмада ўзгармаган орлистатни аниқлаш имкони бўлмаган, бу унинг концентрацияси
5 нг/мл дан паст эканлигидан далолат беради.

Умуман олганда, терапевтик дозалар қабул қилингандан кейин плазмада ўзгармаган орлистатнинг концентрацияси кам ҳоллардагина аниқлаш мумкин бўлган, бунда унинг концентрацияси жуда паст (<10 нг/мл ёки 0,02 мкмоль) бўлган. Тўпланиш белгилари кузатилмаган, бу препаратни сўрилиши минимал эканлигини тасдиқлайди.

Тақсимланиши

Vd аниқлаб бўлмайди, чунки препарат ёмон сўрилади. In vitro шароитда орлистат плазмадаги оқсиллар (асосан липопротеинлар ва альбумин билан) 99% дан ортиқ боғланади. Орлистат минимал даражада эритроцитларга кириши мумкин.

Метаболизми

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда олинган маълумотларга кўра орлистатнинг метаболизми асосан ичак деворида амалга оширилади. Семизлик билан хасталанган шахсларда ўтказилган тадқиқотда тизимли сўрилишга учрайдиган препаратнинг минимал фракциясининг тахминан 42% иккита асосий метаболит – М1 (тўрт бўғинли гидролизга учраган лактон ҳалқаси) ва М3 (N-формиллейцин қолдиғи ажратиб олинган М1) га тўғри келади.

М1 ва М3 молекулалари очиқ b-лактон ҳалқага эга ва липазани жуда кучсиз (орлистатга нисбатан мувофиқ равишда 1000 ва 2500 марта кучсизроқ) ингибиция қилади. Терапевтик дозалар қабул қилингандан кейин бундай паст ингибиция қилувчи фаоллик ва паст плазмадаги концентрациялари (мувофиқ равишда ўртача 26 нг/мл ва 108 нг/мл) туфайли, бу метаболитлар фармакологик фаол деб қаралмайди.

Чиқарилиши

Тана вазни нормал ва ортиқча бўлган шахсларда ўтказилган тадқиқотларда чиқарилишнинг асосий йўли бўлиб сўрилмаган препаратни ахлат билан чиқарилиши эканлиги намойиш этилган. Қабул қилинган дозанинг тахминан 97% аҳлат билан чиқарилади, бунда 83% – ўзгармаган орлистат кўринишида чиқарилади.

Орлистат билан структур боғланган барча субстанцияларни буйрак орқали чиқарилиши қабул қилинган дозанинг 2% дан камроғини ташкил қилади. Препаратни организмдан тўлиқ чиқарилиши (ахлат ва сийдик билан) вақти 3-5 кунга тенг. Тана вазни нормал ва ортиқча бўлган кўнгиллиларда орлистатнинг чиқарилиш йўлларининг нисбати тенг бўлган. Орлистат ҳам, М1 ва М3 метаболитлари ҳам сафро билан чиқарилиши мумкин.

Алоҳида клиник гуруҳлардаги фармакокинетикаси

Болаларда препаратнинг бир хил дозалари билан солиштирганда катталардаги орлистат ва унинг метаболитларининг (М1 ва М3) плазмадаги концентрациясидан фарқ қилмаган. Ёғни аҳлат билан сутка давомида чиқарилиши орлистат билан даволаганда овқат қабул қилишдан 27% ни ва плацебо қабул қилганда – 7% ни ташкил қилган.

Қўлланилиши

  • семизлик билан хасталанган беморлар ва тана вазни юқори бўлган пациентларни, шу жумладан семириш билан ассоциацияланган хавф омилларига эга пациентларни ўртача гипокалориялик парҳез билан бирга узоқ вақт даволаш;
  • тана вазни ортиқча ёки семириш билан хасталанган 2 тип қандли диабети бўлган беморларда гипогликемик препаратлар (метформин, сульфонилмочевина ҳосилалари ва/ёки инсулин) билан мажмуада қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларда семизлик билан хасталанган беморлар ва тана вазни юқори бўлган пациентларни, шу жумладан семириш билан ассоциацияланган хавф омилларига эга пациентларни ўртача гипокалориялик парҳез билан бирга узоқ вақт даволашда орлистатнинг тавсия этилган дозаси ҳар бир асосий овқатланиш билан (овқатланиш вақтида ёки овқатлангандан кейин бир соат ичида) бирга 120 мг ли бир капсулани ташкил қилади.

Тана вазни ортиқча ёки семириш билан хасталанган қандли диабетнинг 2 типи бўлган беморларда гипогликемик препаратлар (метформин, сульфонилмочевина ҳосилалари ва/ёки инсулин) билан мажмуада: катталарда орлистатнинг тавсия этилган дозаси ҳар бир асосий овқатланиш билан (овқатланиш вақтида ёки овқатлангандан кейин бир соат ичида) бирга 120 мг ли бир капсулани ташкил қилади.

Агар овқатланиш ўтказиб юборилса ёки агар овқатда ёғ бўлмаса, Обестат препаратини ҳам ўтказиб юбориш мумкин.

Препаратни мувофиқлаштирилган, ўртача калориялик, ёғ кўринишида 30% дан кўп бўлмаган миқдорда калория сақловчи парҳез билан бирга қабул қилиш керак. Ёғлар, углеводлар ва оқсилларни суткалик истеъмол қилинишини учта асосий қабул қилишларга тақсимлаш керак.

Орлистатнинг тавсия этилган дозасини (120 мг суткада 3 марта) ошириш унинг терапевтик самарасини ошишига олиб келмайди.

Жигар ва/ёки буйрак фаолиятини бузилиши, шунингдек кекса пациентларда ва болаларда (12 ёшдан кичик) Обестат препаратининг самарадорлиги ва хавфсизлиги ўрганилмаган.

Ножўя таъсирлари

Клиник тадқиқотлар маълумотлари

Ножўя реакцияларнинг тез-тезлигини таърифлаш учун қуйидаги тоифалар қўлланилади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000) ва жуда кам ҳолларда (<1/10000), шу жумладан алоҳида ҳолатлар.

Орлистатга ножўя реакциялар асосан меъда-ичак йўллари томонидан пайдо бўлган ва ёғли овқатни сўрилишига қаршилик қилувчи препаратнинг фармакологик таъсири билан боғлиқ бўлган. Тўғри ичакдан ёғли ажралмалар ажралиши, бироз миқдорда ажралмалар билан газларни ажралиши, дефекацияга императив қистовлар, стеаторея, дефекацияни тезлашиши, суюқ ич келиши, метеоризм, қоринда оғриқ ёки дискомфорт каби кўринишлар жуда тез-тез кузатилган.

Овқатда ёғларнинг миқдори ошганда уларнинг тез-тезлиги ошади. Беморларни меъда-ичак йўллари томонидан ножўя реакциялар пайдо бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш керак ва уларни айниқса овқатдаги ёғ миқдори юзасиан парҳезга яхши риоя қилиб уларни бартараф этишга ўргатиш керак. Ёғни кам миқдорда сақловчи парҳезга риоя қилиш меъда-ичак йўллари томонидан ножўя таъсирларнинг эҳтимолини камайтиради ва шу орқали пациентларга ёғларни истеъмол қилишни назорат қилиш ва бошқаришга ёрдам беради.

Одатда кўрсатилган ножўя реакциялар кучсиз яққолликда ва транзитор бўлади. Улар даволашнинг эрта босқичларида (биринчи 3 ойда) пайдо бўлган, бунда беморларнинг кўпчилигида бундай реакцияларнинг биронта ҳам ҳолати кузатилмаган.

Обестат препарати билан даволаганда меъда-ичак йўллари томонидан қуйидаги нохуш кўринишлар тез-тез пайдо бўлган: “юмшоқ” ич келиши, тўғри ичакда оғриқ ёки дискомфорт, ахлатни тутиб туролмаслик, қоринни дам бўлиши, тишларни шикастланиши, милкларни шикастланиши.

Шунингдек қуйидагилар жуда тез-тез кузатилган: бош оғриғи, юқори нафас йўллари инфекциялари, грипп; тез-тез: қуйи нафас йўллари инфекциялари, сийдик чиқариш йўллари инфекциялари, дисменорея, хавотирлик, холсизлик.

Қандли диабетнинг 2 типи бўлган беморларда нохуш кўринишларнинг характери ва тез-тезлиги тана вазни ортиқча ёки семизлик билан хасталанган қандли диабети бўлмаган шахслардагилар билан бир хил бўлган. Қандли диабетнинг 2 типи бўлган пациентларда ягона янги ножўя кўринишлар плацебо билан солиштирганда >2% тез-тезликда ва ≥1% инцидентликда пайдо бўлган гипогликемик ҳолатлар (улар углевод алмашинувининг компенсациясини яхшиланиши оқибатида пайдо бўлиши мумкин) ва тез-тез – қоринни дам бўлиши кузатилган.

4 йиллик клиник тадқиқотда хавфсизликнинг умумий профили 1 ва 2-йиллик тадқиқотларда олинган маълумотлардан фарқ қилмаган. Бунда меъда-ичак йўллари томонидан нохуш кўринишларни пайдо бўлишининг умумий тез-тезлиги препаратни 4 йил давомида қўллаш даврида ҳар йили камайган.

Постмаркетинг кузатув

Асосий клиник симптомлари қичишиш, тошма, эшакеми, ангионевротик шиш, бронхоспазм ва анафилаксия бўлган аллергик реакцияларнинг кам ҳолатлари таърифланган.

Жуда кам ҳолларда буллёз тошма, трансаминазалар ва ишқорий фосфотаза фаоллигини ошишининг жуда кам ҳолатлари, шунингдек гепатит ривожланишининг алоҳида, эҳтимол жиддий ҳолатлари таърифланган (Обестат препаратини қабул қилиш билан сабаб-оқибат боғлиқлиги ёки ривожланишнинг патофизиологик механизмлари аниқланмаган).

Обестат препаратини антикоагулянтлар билан бир вақтда буюрилганда протромбинни камайиши, халқаро нормаллашга нисбат (ХНН) кўрсаткичини ошиши ва антикоагулянтлар билан мувофиқлаштирилмаган даволаш ҳолатлари қайд этилган, бу гемостатик кўрсаткичларни ўзгаришига олиб келган.

Ректал қон кетиши, дивертикулит, панкреатит, холелитиаз ва оксалат нефропатия ҳолатлари қайд этилган (пайдо бўлиш тез-тезлиги номаълум).

Орлистат ва тутқаноққа қарши препаратлар бир вақтда қабул қилинганда тиришишлар ривожланиши ҳолатлари кузатилган (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • сурункали мальабсорбция синдроми;
  • холестаз;
  • препаратга ёки капсуладаги ҳар қандай бошқа компонентларга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Амитриптилин, аторвастатин, бигуанидлар, дигоксин, фибратлар, флуоксетин, лозартан, фенитоин, перорал контрацептивлар, фентермин, правастатин, варфарин, нифедипин ГИТТ (гастро-интестинал терапевтик тизим) ва секин ажралиб чиқадиган нифедипин, сибутрамин ёки алкогол билан ўзаро таъсири аниқланмаган (дориларнинг ўзаро таъсири бўйича ўтказилган тадқиқот асосида). Лекин варфарин ёки бошқа перорал антикоагулянтлар билан ёндош даволаганда ХНН кўрсаткичларини кузатиш керак.

Обестат препарати билан бир вақтда қабул қилинганда D, Е витаминлари ва бетакаротенни сўрилиши камайиши кузатилган. Агар поливитаминлар буюрилган бўлса, уларни Обестат препаратини қабул қилгандан камида 2 соатдан кейин ёки уйқудан олдин қабул қилиш керак. Обестат препарати ва циклоспоринни бир вақтда қабул қилганда циклоспориннинг плазмадаги концентрациясини пасайиши кузатилган, шунинг учун циклоспорин ва Обестат препаратини бир вақтда қабул қилганда циклоспориннинг плазмадаги концентрациясини тез-тез аниқлаш тавсия этилади.

Обестат препарати билан даволаш вақтида амиодаронни перорал буюрганда амиодарон ва дезэтиламиодароннинг тизимли экспозициясини пасайиши (25-30%) аниқланган, лекин амиодароннинг фармакокинетикаси мураккаблиги туфайли, бу кўринишнинг клиник аҳамияти номаълум. Амиодарон билан узоқ вақт даволашга Обестат препаратини қўшиш эҳтимол амиодароннинг терапевтик самарасини пасайишига олиб келиши мумкин (тадқиқотлар ўтказилмаган).

Фармакокинетик тадқиқот натижаларининг йўқлиги туфайли, Обестат препарати ва акарбозани бир вақтда қабул қилишдан сақланиш керак.

Орлистат ва тутқаноққа қарши препаратларни бир вақтда қабул қилганда тиришишлар ривожланиши ҳолатлари кузатилган. Тиришишларни ривожланиши ва орлистат билан даволаш ўртасида сабаб-оқибат боғлиқлиги аниқланмаган. Шунга қарамасдан, тиришиш синдромининг тез-тезлиги ва/ёки оғирлик даражасини ўзгариши мумкинлиги юзасидан пациентларнинг ҳолатини мониторинг қилиш керак.

Махсус кўрсатмалар

Обестат тана вазнини узоқ вақт назорат қилиш (тана вазнини камайтириш ва уни янги даражада тутиб туриш, тана вазнини такроран ошишини олдини олиш) юзасидан самарали. Обестат препарати билан даволаш хавф омиллари ва семириш билан бирга кечувчи касалликлар, шу жумладан гиперхолестеринемия, қандли диабетнинг 2 типи, глюкозага толерантликни бузилиши, гиперинсулинемия, артериал гипертензия профилини яхшиланишига ва висцерал ёғ миқдорини камайишига олиб келади.

Ортиқча тана вазнли (ТВИ≥28 кг/м2) ёки семизлик билан хасталанган (ТВИ≥30 кг/м2) қандли диабетнинг 2 типи бўлган беморларда метформин, сульфонилмочевина ҳосилалари ва/ёки инсулин каби гипогликемик препаратлар билан мажмуада қўлланилганда, Обестат ўртача калорияли парҳез билан қўлланилганда углевод алмашинувини компенсациясини қўшимча яхшиланишини таъминлайди.

Клиник тадқиқотларда кўпчилик беморларда А, D, Е, К витаминлари ва бетакаротен концентрацияси орлистат билан тўрт йил давомида даволаганда норма чегарасида қолган. Барча озуқа моддаларини адекват тушишини таъминлаш учун поливитаминларни буюриш мумкин.

Пациент мувофиқлаштирилган, ёғ кўринишидаги калория 30% дан кўп бўлмаган ўртача калорияли парҳезга риоя қилишлари керак. Мевалар ва сабзавотларга бой овқатланиш тавсия этилади. Ёғлар, углеводлар ва оқсилларнинг суткалик истеъмолини учта асосий овқатланишга тақсимлаш керак.

Агар Обестатни ёғларга бой (масалан, суткада 2000 ккал, улардан 30% дан кўпроғи ёғлар, бу 67 г ёғга тўғри келади) овқатланиш фонида қабул қилинса, меъда-ичак йўллари томонидан ножўя реакциялар эҳтимоли ошади.

Қандли диабетнинг 2 типи бўлган беморларда Обестат препарати билан даволаганда тана вазнини камайиши углевод алмашинувининг компенсациясини яхшиланиши билан кечади, бу гипогликемик препаратлар (масалан, сульфонилмочевина ҳосилалари) нинг дозасини камайтириш имконини бериши ёки талаб этиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация

Репродуктив токсиклик бўйича ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда препаратнинг тератоген ва эмбриотоксик самараси кузатилмаган. Ҳайвонларда тератоген самараси йўқлигида одамларда худди шундай самарани кутиш мумкин эмас. Лекин клиник маълумотлар йўқлиги туфайли Обестатни ҳомиладорларга буюриш мумкин эмас.

Орлистатни кўкрак сути билан чиқарилиши ўрганилмаган, шунинг учун уни эмизиш даврида қабул қилиш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

120 мг капсулалар №20 (2х10), №50 (5х10) блистерларда. Қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365