Skip to main content

Виталайн с селеном

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИТАЛАЙН С СЕЛЕНОМ

VITALINUM CUM SELENUM

 

Препаратнинг савдо номи: Виталайн с селеном.

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Бета каротин, альфа-токоферол ацетат, аскорбин кислотаси ва селен.

Дори шакли: Капсулалар.

Таркиби:

Фаол моддалар: Бета-каротин 30% мойда суспензия кўринишида – 6 мг, альфа-токоферол ацетати – 15 мг, аскорбин кислотаси – 75 мг, селен (0,1% селен ачитқи кўринишида – 30 мг ёки 0,2% селен ачитқи – 15 мг) – 0,03 мг.

Ёрдамчи моддалар: асалари муми, тозаланган лецитин, кунгабоқар мойи.

Таърифи: Қизил рангли юмшоқ желатин капсулалар. Капсула ичидаги модда – қизил рангли мойли суспензия.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Витаминлар.

Фармакологик хусусиятлари

Виталайн селен билан препаратининг фармакологик фаоллиги унинг таркибидаги витаминлар: аскорбин кислотаси, альфа-токоферол ацетати ва бета-каротин ва селеннинг комплекс таъсирига боғлиқ.

Аскорбин кислотаси – организмдаги оксидланиш – қайтарилиш жараёнларини бошқаришда қатнашади, карбонсув-оқсил алмашинувини фаоллаштиради, холестерин метаболизмини оширади, қон ивишини оширади, тўқималар регенерациясини, стероид гормонлар, коллаген ва проколлагенлар синтезини кучайтиради. У организмнинг мослашиш имкониятларини оширади ва уни инфекцияларга бўлган қаршилигини кучайтиради.

6-yillik-qizil-jenshen

Альфа-токоферол ацетати – организмда ёғларни оксидланишни ва улардан заҳарли пероксидлар ҳосил бўлишини ингибирлайди, тўйинмаган ёғ кислоталаридаги боғларнинг мустаҳкамлигини барқарорлаштиради. У эритроцитлар, эндотелиоцитлар, энтероцитлар ва бошқаларнинг структураси ва фаолиятини нормаллаштиради. Токоферол коллаген, гем ва оқсиллар биосинтезида иштирок этади, хужайралар пролиферациясини, тўқималар нафаси фаолиятини ва хужайра метаболизмининг бошқа муҳим жараёнларини фаоллаштиради. У гонадотропинлар ҳосил бўлишини, сперматогенезни, уруғланган тухумни, йўлдошни ривожланишини рағбатлантиради.

Бета-каротин – антиоксидант, иммуномодулятор ва яллиғланишга қарши таъсирга эга. Фаол кислородни боғлаб олиш хусусияти ҳисобига препарат хужайра структурасини ташқи муҳитнинг нохуш омиллари таъсирида ёки организмда патологик жараёнлар ривожланишида катта миқдорда ҳосил бўладиган эркин радикаллар таъсирида бузилишдан ҳимоя қилади.

Селен – беморларда қарши жараёнларни секинлаштиришда, цитопротектив хусусиятларга эга, тўқималарни эластликлигини бошқаришда қатнашади, организмда вирусларни тарқалишига ва иккиламчи инфекцияларни ривожланишига ёрдам беради. Глутатионпероксидазанинг фермент тизимини таркибий қисми ҳисобланади. Глутатионпероксидаза ҳужайра ички структурасини эркин кислород радикалларининг зарарловчи таъсиридан ҳимоя қилади.

Фармакокинетикаси

Виталайн селен билан препаратининг таъсири унинг компонентларини мажмуавий таъсири ҳисобланади, шунинг учун кинетик кузатувларини ўтказишнинг иложи йўқ, барча компонентлар биргаликда маркерлар ёки биотадқиқотлар ёрдамида кузатилиши мумкин эмас.

 

Қўлланилиши

Виталайн селен билан препарати поливитамин антиоксидант препарати сифатида қуйидагиларни мажмуавий даволашда қўлланади:

  • витамин (С, Е ва А) етишмовчилигини олдини олиш ва даволаш учун;
  • шамоллаш касалликларига организмнинг қаршилигини ошириш учун;
  • юқори жисмоний ва ақлий юкламаларда;
  • давомли ва/ёки оғир кечувчи касалликлардан кейинги тикланиш даврида;
  • мувозанатланмаган овқатланишда;
  • давомли ва/ёки оғир кечувчи, шунингдек инфекцион касалликлардан кейинги тикланиш даврида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Виталайн селен билан препарати овқатдан кейин, сув билан қабул қилинади.

Олдини олиш мақсадида болаларга 14 ёшдан бошлаб ва катталарга препаратни 1 капсуладан суткада 1 марта 2-3 ой давомида буюриш тавсия қилинади.

Олдини олиш курсини йилда бир неча марта такрорлаш тавсия қилинади.

Даволаш мақсадида Виталайн селен билан препаратининг дозаси шифокор томонидан патологиянинг характери ва яққоллик даражасига, шунингдек организмнинг А, С ва Е витаминларига ва селенга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Ножўя таъсирлари

Препарат тавсия этилган дозаларда қўлланганида ножўя таъсирлар кузатилмайди.

Узоқ муддат давомида юқори дозаларда қўлланганида аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Дори воситасини юқори дозаларда қабул қилиш қоринда оғриқ пайдо бўлишига, К витамини танқислиги бўлган пациентларда қон кетиши, эстрогенлар, гипероксалуриялар қабул қилаётган пациентларда тромбоз хавфини ошишига ва буйракларда тошларни-оксалатларни пайдо бўлиш хавфини ошишига, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган пациентларда гемолиз ривожланиш хавфини ошиши, шунингдек кўзни хиралашиши, бош айланиши, кучли толиқиш ва ҳолсизликни юз беришига олиб келиши мумкин.

Препаратнинг айрим компонентларига, уни бекор қилинганидан кейин, ўтиб кетувчи аллергик реакциялари бўлиши мумкин.

Ножўя реакциялар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни қўллашга қарши кўрсатмалар қуйидагилар:

  • препаратнинг фаол моддаларга ва унинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • А ва Е гипервитаминози;
  • ҳомиладорлик ва лактация даври;
  • болалик ёши (14 ёшгача) ҳисоблнади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кортикостероид препаратлар, тетрациклинлар гуруҳи антибиотиклари, шунингдек этанол ва этанол сақловчи препаратлар бирга истеъмол қилинганда, А провитаминнинг терапевтик самарасини пасайтиради.

Тутқаноғи бўлган беморларда токоферол тиришишга қарши воситаларнинг самарасини ошириши мумкин, уларнинг қонида липидларни, ҳамда А ва Д витаминининг перекисли оксидланиши маҳсулотларининг юқори миқдори аниқланган.

Орал контрацептивлар билан бир вақтда қўлланганида аскорбин кислотасини сўрилиши камаяди.

С Витамини темирни сўрилишини оширади, қисқа таъсирли салицилатлар ва сульфаниламидлар билан даволашда кристаллурия келиб чиқиш хавфини оширади.

Холестирамин, орлистат А ва Е витаминини сўрилишини камайтиради.

Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун бошқа поливитамин препаратлари билан бир вақтда қабул қилинмасин.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни тавсия этилган дозасини ошириш мумкин эмас.

Виталайн селен билан препаратини А витаминини сақловчи препаратлар билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди, бунда охиргисининг дозасини ошириб юборилишини ривожланиш хавфи ошади.

Препаратни қўллаш даврида спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш керак

Ҳомиладорлик ва лактация вақтида қўлланиши

Виталайн селен билан препаратини ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Автомобилни бошқариш, техникалар билан ишлаш қобилиятига таъсири: таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда саклансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Суткалик норма оширилганида Виталайн селен билан препаратини қабул қилинганидан кейин кўнгил айниши, диарея, терини қизариши ва бошқа симптомлар кўринишидаги носпецифик ножўя самаралари бўлиши мумкин, улар препарат бекор қилинганида ўтиб кетади.

Доза ошириб юборилганида нафас билан чиқарилаётган ҳавода саримсоқпиёзнинг ҳиди пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолда препаратни бекор қилиш керак.

 

Чиқарилиш шакли

10 та капсуладан ПВХ/алюмин фольга контур уяли ўрамда.

1 ёки 3 контур-уяли ўрамлар қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15°С дан 25°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365