Skip to main content

Витакапс ДУО

Улашиш:
  Reading time 13 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИТАКАПС ДУО

VITAKAPS DUO

 

Препаратнинг савдо номи: Витакапс ДУО

Таъсир этувчи модда (ХПН): Comb. drug

Дори шакли: Капсулалар

Таркиби:

Қизил рангли бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

Тиамин (В1 витамини)                                                                   – 1,5 мг

Рибофлавин (В2 витамини)                                                           – 1,7 мг

Никотинамид (РР витамини)                                                        – 19,0 мг

Кальций пантотенати (В5 витамини)                                           – 7,7 мг

Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини)                                 – 2,0 мг

Фолат кислотаси (ВСвитамини)                                                    – 0,2 мг

6-yillik-qizil-jenshen

Аскорбин кислотаси (С витамини)                                              – 60,0 мг

Биотин (Н витамини)                                                                     – 0,05 мг

Цианокобаламин (В12 витамини)                                                 – 0,002 мг

α-Токоферол ацетати (Е витамини)                                              – 15,0 мг

Ретинол ацетати (А витамини)                                                     – 3333 ХБ

Холикальцеферол (Д3 витамини)                                                 – 200 ХБ

Яшил рангли бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

Темир (темир фумарати кўринишида)                                         – 10,0 мг

Селен (селен-метионини кўринишида)                                       – 0,05 мг

Хром (хром пиколинати кўринишида)                                        – 0,1 мг

Рух (рух-монометионини кўринишида)                                      – 15,0 мг

Йод (калий йодиди кўринишида)                                                 – 0,150 мг

Кальций (кальций фосфати кўринишида)                                               – 40,0 мг

Магний (магний гидрофосфати)                                                   – 10,0 мг

Ёрдамчи моддалар: магний стеарати, лактоза, мальтодекстрин.

Витаминларни сақловчи қизил рангли капсула қобиғининг таркиби: Желатин, глицерин, титан диоксиди, тозаланган сув, натрий лаурилсульфати, қизил бўёвчиси Е-129.

Минералларни сақловчи яшил рангли капсула қобиғининг таркиби: Желатин, глицерин, титин диоксиди, тозаланган сув, натрий лаурилсульфати, бриллиант кўки Е-133 ва хинолин сариғи Е-104 бўёвчилари.

Таърифи: Витаминларни сақловчи (қизил рангли) капсулалар. Охирлари қизил рангли яримсферик бўлган цилиндр шаклли қаттиқ желатин капсулалар № 1.

Капсулаларнинг ичидагиси – оч-сариқдан то оч-жигарранг ранглигача бўлган кукун.

Тўқ сариқ рангли доғлар бўлишига йўл қўйилади.

Минералларни сақловчи (яшил рангли) капсулалар. Охирлари яшил рангли яримсферик бўлган цилиндр шаклли қаттиқ желатин капсулалар № 0.

Капсулаларнинг ичидагиси – оч-кулрангдан оч-бинафша ранглигача бўлган тўқ кулранг рангли доғлари бўлган кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Витаминлар.

Фармакологик хусусиятлари

Витакапс ДУО – мажмуавий препарат бўлиб, таъсири унинг таркибига кирувчи компонентлари – 12 витаминлар, макроэлементлар ва микроэлементлар билан боғлиқ.

Тиамин мононитрати (В1 витамини) организмга тушганида тиамин пирофосфатини хосил бўлиши билан аденозинтрифосфат кислотаси билан ўзаро таъсирга киришади, у кофермент (кокарбоксилаза) бўлиб, углеводлар алмашинувида, нерв тизимининг фаолиятида иштирок этади, мембраналарни липидларнинг перекисли оксидланиш маҳсулотларидан ҳимоя қилади.

В1 витамини ацетилхолиннинг синтези учун зарур, қон айланишини яхшилайди ва қон яратилишида иштирок этади, миянинг англаш фаоллигини ва фаолиятини оптималлаштиради, турли неврологик касалликларда оғриқни камайтиради.

Рибофлавин (В2 витамини) организмда оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини таъминловчи фаол фосфорланган шаклларига айланади, ҳужайра нафасига ва кўриш туйғусига каталитик таъсир кўрсатади.

Жигарнинг синтетик, антиоксидантлик фаолиятини яхшиланишига ёрдам беради. В2 витамини А витамини билан барча қоронғиликка мослашишда қатнашиб, кўриш аъзосининг холатини яхшилайди, кўзларни толиқишини пасайтиради. Нафас йўлларига турли токсинларнинг салбий таъсирини минималлаштиради.

Рибофлавин организмда пиридоксинни унинг фаол шаклига айланишини тезлаштириш қобилятига эга.

Никотинамид (РР витамини) тўқима нафаси, углеводлар ва ёғлар алмашинуви билан боғлиқ бўлган водородни олиб ўтилиши, кодегидраза I (дифосфопиридиннуклеотиди) ва кодегидраза II (трифосфопиридиннкулеотиди)нинг оксидланиш-қайтарилиш реакциялари билан боғлиқ бўлган ферментларнинг простетик гуруҳининг таркибига киради. Аллергияга қарши таъсирга эга, қўл-оёқларнинг, бош миянинг томирларини спазмларида, атеросклерозда ижобий таъсир кўрсатади. Гиперхолестеринемияси бўлган беморларда унинг таъсири остида паст зичликдаги липопротеинларда холестерин/фосфолипидлар нисбати камаяди.

Никотинамид аминокислоталарнинг алмашинуви учун зарур, ёғларни эйконазоидлар деб номланадиган моддалар – организмнинг метаболик йўлларини бошқарувчи гормонсимон агентларга айланишида иштирок этади.

Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) кофермент сифатида оқсиллар алмашинувида ва нейромедиаторларнинг синтезида иштирок этади, атеросклерозда липидлар алмашинувини яхшилайди. Организмга тушиб у фосфорланади, пиридоксаль-5-фосфатга айланади, аминокислоталарнинг декарбоксилланиши ва қайта аминланишини амалга оширувчи ферментларнинг таркибига киради, ва ҳужайра мембранаси орқали аминокислоталарнинг ташилишига ёрдам беради, фолат кислотасини унинг фаол шаклига айланишига ёрдам беради, гемопоэзни рағбатлантиради, норэпинефрин ва серотониннинг ишлаб чиқарилишига ижобий таъсир кўрсатади.

Кальций пантотенати (В5 витамини) организмда углеводлар, оқсиллар ва ёғларнинг алмашинувида мухим рол ўйновчи коферментларнинг таркибий қисмидир.

Пантотен кислотаси организмга тушиб, пантетинга айланади, у оксидланиш ва ацетилланиш жараёнларида мухим рол ўйнайдиган коэнзим А таркибига киради. Коэнзим А – организмда ҳам оқсилларнинг, ҳам ёғларнинг, ҳам углеводларнинг метаболизмида иштирок этувчи айрим моддаларнинг биридир.

Гликопротеидларнинг ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради, антителаларнинг синтезида мухим роль ўйнайди, бошқа витаминларни ўзлаштирилишига ёрдам беради, гиполипидемик таъсир кўрсатади.

Аскорбин кислотаси (С витамини) организмда оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқарилишида иштирок этади, углеводлар-оқсиллар алмашинувини фаоллаштиради, холестериннинг метаболизмини кучайтиради, қон ивишини оширади, тўқималарнинг регенерациясини, стероид гормонларнинг, коллаген ва проколлагеннинг синтезини кучайтиради, темирнинг сўрилишини яхшиланишига ёрдам беради. У организмнинг мослашиш имкониятларини оширади ва унинг инфекцияларга қаршилигини кучайтиради.

α-Токоферол ацетати (Е витамини) тўқималарнинг регенерацияси учун зарур. Ҳайз кўриш олди синдромида ва кўкракнинг фиброзли касалликларини даволашда фойдали. Қоннинг нормал ивишини таъминлайди; қон босимини пасайтиради; катарактанинг олдини олишга ёрдам беради; атлетик ютуқларни яхшилайди; капиллярлар деворини мустаҳкамлайди; анемиянинг олдини олади, ҳужайралараро модданинг коллаген ва эластик толаларининг шаклланишида иштирок этади, периферик қон айланишига ижобий таъсир кўрсатади, гем ва оқсилларнинг биосинтезида, ҳужайраларнинг пролиферациясида, гонадотропинларни ҳосил бўлишида, йўлдошнинг ривожланишида иштирок этади.

Антиоксидант сифатида липидларни оксидланишини ва эркин радикалларни шаклланишини секинлаштириб, Е витамини ҳужайраларни шикастланишдан ҳимоя қилади. Е витамини қаришни секинлаштиради, қарилик пигментациясининг пайдо бўлишини олдини олиши мумкин.

Биотин (Н витамини) энергетик жараёнларнинг нормал кечиши учун, ёғ кислоталарининг, антителаларнинг, овқат ҳазм қилиш ферментларининг синтези ва никотин кислотасининг метаболизми учун зарур.

Цианокобаламин (В12 витамини) яққол липотроп таъсирга эга, жигарнинг ёғли инфильтрациясини олдини олади, трансметилланиш, водородни олиб ўтиш жараёнларида иштирок этади, метионинни синтезини фаоллаштиради, анаболик таъсир кўрсатади, организмда протеиннинг синтези ва тўпланиш қобилятини кучайтиради, лейкоцитларнинг фагоцитар фаоллигини оширади ва ретикулоэндотелиал тизимининг фаолиятини фаоллаштиради. В12 витамини уйқусизликни енгишга, пасайган қон босимини нормаллаштиришга ёрдам беради, шунингдек уйқу ва тетиклик тартибининг ўзгаришига мослашишга ёрдам беради, бу цианокобаламиннинг мелатонин синтезида иштирок этиши билан тушунтирилади.

Фолат кислотаси (Вс витамини) оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида иштирок этади, турли карбон радикалларини олиб ўтилишида иштирок этувчи, фермент тизимларининг кофактори бўлган тетрагидрофолат кислотасигача метаболизмга учрайди. Фолатли коферментлар пурин ва пиримидин асосларининг, нуклеин кислоталарни ва аминокислоталарнинг биосинтезида иштирок этади, шунингдек организм томонидан глютамин кислотаси ва тирозиннинг ишлатилишини оширади. Фолат кислотаси қон яратиш аъзоларининг фаолиятларини бошқарилиш жараёнларида фаол иштирок этади, макроцитар анемияда антианемик таъсир кўрсатади. Шунингдек ичак ва жигарнинг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, жигарда холиннинг миқдорини оширади ва унинг ёғли инфильтрациясига тўсқинлик қилади; оқ қон таначаларининг нормал хосил бўлиши ва фаолият кўрсатишига ёрдам бериб, иммун тизимини тутиб туради; ҳомиладорликда мухим роль ўйнайди. У эмбрионнинг нерв хужайраларининг шаклланишини бошқаради, нормал ривожланиш учун ўта муҳим ҳисобланади. Фолат кислотаси депрессияларда ва юқори хавотирликда ёрдам беради.

Ретинол ацетати (А витамини) капилляр ва тўқима ўтказувчанлигини нормаллаштиради, тўқималарнинг гипоксияга чидамлилигини оширади, бузилган липид алмашинувига ижобий таъсир кўрсатади.

Холекальциферол (Д3 витамини) ичакда кальций ва фосфорни сўрилишини, буйракларда кальций ва фосфорни қайта сўрилишини, ҳужайра мембраналари орқали кальцийнинг ташилишини, иммун тизимини ривожланишини, суяк тўқимасининг қайта моделланишини, ҳужайраларни пролиферацияси ва дифференциаллашини, липидлар ва бир қатор гормонларнинг синтезини, юрак-томир тизими ва меъда-ичак йўлларининг функционал фаоллигини фаоллаштирувчиси ҳисобланади, қонда паратиреоид гормонининг даражасини пасайтиради.

Хром қонда липидларнинг мувозанатини яхшилайди ва холестериннинг даражасини камайтиради, тиреоид гормонларида йодни химоя қилади, қалқонсимон безининг фаолиятини нормаллаштиради, миокард оқсилларини парчаланишдан ҳимоя қилади, антиатеросклеротик таъсирга эга.

Кальций суяк тўқимасини ҳосил бўлишида, тишларни шаклланишида, қон ивиши жараёнларида, нерв-мушак ўтказувчанлигида иштирок этади

Магний суяк тўқимасини ҳосил бўлишида, тишларнинг шаклланишида, нерв-мушак ўтказувчанлигида иштирок этади, углеводлар ва оқсиллар алмашинувида коэнзим, хужайра ички суюқлигининг ажралмас компоненти хисобланади.

Темир гемоглобин, миоглобин, цитохромоксидазанинг, каталаза ва пероксидазанинг ҳосил бўлиш жараёнларида иштирок этади, кислородни қайтувчан боғлайди, қатор оксидланиш-қайтарилиш реакцияларда иштирок этади; қон яратиш аъзоларининг фаолиятини рағбатлантиради.

Йод қалқонсимон бези гормонларининг эндоген синтези, қалқонсимон безининг нормал морфофункционал холатини таъминлаш учун зарур, липид ва оқсил алмашинувига таъсир қилади.

Селен қариш жараёнини секинлаштиради, цитопротектив хусусиятларга эга, эластик тўқималарни бошқарилишида иштирок этади, вирусларни организмда тарқалишини ва беморларда иккиламчи инфекциялар ривожланишини тутилишига ёрдам беради, глутатион пероксидаза фермент тизимининг бир қисми ҳисобланади, у ҳужайра ички структураларини эркин кислород радикалларининг шикастловчи таъсиридан ҳимоя қилади.

Цинк В гуруҳи витаминларини яхши ўзлаштирилишига ва таъсирига ёрдам беради, эндокрин бошқарилишда, руҳий реакцияларни шаклланишида, бир қатор гормонларни ҳосил бўлишида, қон яратилиш жараёнларида иштирок этади, хужайра мембраналарини ҳимоя қилувчи ва барқарорловчи ферментларнинг таркибига киради, нуклеин кислоталари, оқсиллар, ёғлар, углеводларнинг метаболизмида иштирок этади.

Витаминлар ва минераллар организмда жуда ўзаро боғлиқлар, уларнинг таъсири бир-бирини тўлдирувчидир.

Витакапс ДУО бошқа поливитамин ва минерал комплекслардан бир қатор хусусиятлари билан фарқ қилади:

  1. Препаратда витаминлар ва минераллар турли капсулаларда жойлашган ва алоҳида қабул қилинади, чунки алоҳида қўллаш энг самарали эканлиги маълум, чунки поливитамин комплексларининг таркибидаги минераллар витаминларнинг ўзлаштирилиши ва сўрилишини ёмонлаштирадилар.
  2. Витакапс ДУО таркибидаги витаминлар ва микроэлементлар ЖССТ ва FDA тавсия қилган суткалик эҳтиёжга киради.
  3. Полиминерал комплекси:
  • фақат эссенциал микроэлементларни (зарур, хаётий зарурлиги бўйича алмаштириб бўлмайдиган) – темир, йод, рух, хром, селен сақлайди.
  • микроэлементларнинг органик композициялари ва табиий биологик лигандлар билан микроэлементлар комплексда ишлатилади, чунки бундай комплекслардан микроэлементларнинг энг тўлиқ сўрилиши маълум. Препаратда темир фумарати, селен метионини, хром пиколинати, оптицинк (рух монометионин) ишлатилади;
  • Са ва Mg кимёвий элементлари орасидаги пропорция ҳисобга олинган, чунки организмда минералларнинг ўзаро таъсири катта аҳамиятга эга.
  1. Витаминли комплекс:
  • К витаминидан ташқари барча алмаштириб бўлмайдиган витаминларни сақлайди;
  • витаминларнинг ўзаро таъсири ҳисобга олинган: С ва РР, С ва В12 витаминларининг синергизми; организмга юборилаётган С витаминининг дозасини оширилиши, организмнинг В2 витаминига бўлган эхтиёжини оширади; В2 витаминининг етишмовчилигида тўқималарда С ва В1 витаминларининг даражаси пасаяди;
  • РР витамини никотинамиди кўринишида, чунки у никотин кислотасига қараганда камроқ аллергик реакциялар чақиради;
  • витаминларни қўшиб ишлатиш уларнинг таъсирини кучайтиради ва ножўя самараларининг эҳтимолини пасайтиради:
  • В1 витамини С витаминини оксидланишидан ҳимоя қилади ва А витаминининг таъсирини кучайтиради;

– С витамини А витаминини жигарда тўпланишини тормозлайди;

– Е витамини А витаминини оксидланишини тўхтатади;

– А ва Е витаминлари билан бирга ишлатилганида, Д витаминининг токсиклиги камаяди;

– В12, С, В2 витаминлари фолат кислотасини, унинг фаол шаклига ўтишига ёрдам беради;

– специфик таъсирини кучайиши С, В1, В2, РР, В6 витаминлари ва пантотен кислотаси билан  бирга қўлланганида кузатилади.

 

Қўлланилиши

Витакапс ДУО катталар ва 10 ёшдан ошган болаларда организмнинг витаминлар ва минералларга ошган эҳтиёжини ёки организмга уларни тушишини камайиши билан боғлиқ бўлган гипо- ва авитаминозларни ва организмда минералларнинг етишмовчилигини олдини олиш ва даволаш учун мўлжалланган.

Витакапс ДУОни юқори ақлий ва жисмоний фаолликда, ўсиш даврида, кексалик ёшида, нохуш экологик вазиятнинг салбий таъсирини камайтириш учун қўллаш тавсия этилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Витакапс ДУО кунига 1 қизил капсула ва 1 яшил капсуладан, овқатдан кейин қабул қилиш тавсия этилади. Капсулани бутунлигича, оз миқдорда сув билан ютиш керак.

Ножўя таъсирлари

Препаратнинг алоҳида компонентларига бекор қилинганидан кейин йўқ бўлувчи аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг айрим компонентларига юқори сезувчанлик.

Препаратни А ёки D гипервитаминозлари, гиперкальциемия, буйрак етишмовчилиги бўлганида қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация. Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлигининг адекват ва яхши назоратли клиник тадқиқотлари ўтказилмаган.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Тавсия қилинган суткалик доза оширилмасин.

Керакли дозани хисоблашда овқат билан қабул қилинаётган витаминларнинг миқдорини ҳисобга олиш керак.

Чекиш ва спиртли ичимликларни қабул қилиш витаминлар ва минерал моддаларнинг сўрилишини пасайтиради.

Витакапс ДУОни А ва D витаминларини сақловчи препаратлар билан бирга қўллаш тавсия қилинмайди. Бу ушбу витаминларнинг дозасини ошириб юборилиши пайдо бўлиши хавфини оширади.

Автомобилни бошқариш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозалаш бўйича кўрсатмаларга риоя қилинганида, препарат хатто узоқ муддат қабул қилинганида ҳам дозани ошириб юборилишининг кўринишлари кузатилмайди.

Суткалик доза оширилганида Витакапс ДУО қабул қилинганидан кейин кўнгил айниши, диарея, терининг қизариши ва бошқа симптомлар каби носпецифик ножўя самаралари бўлиши мумкин, улар препарат бекор қилинганидан кейин ўтиб кетади.

Чиқарилиш шакли

10 капсуладан контур-уяли ўрамда.

Витаминларни сақловчи қизил рангли капсулали 3 контур уяли ўрам ва минералларни сақловчи яшил рангли капсулали 3 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25ºC дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365