Skip to main content

Випратокс

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИПРАТОКС

VIPRATOX

 

Препаратнинг савдо номи: Випратокс

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): гюрза заҳари 16 ХТБ, салицил кислотаси, рацемик камфора, оқ қарағай мойи;

Дори шакли: линимент

Таркиби:

1 г линимент қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: гюрза заҳари 16 ХТБ 0,0176 мг, салицил кислотаси 10 мг, рацемик камфора 30 мг, оқ қарағай мойи 30 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, кунгабоқар мойи, оқ юмшоқ парафин, глицерин, эмульгатор Т-2, тозаланган сув.

Таърифи: оқ рангли, ўзига хос камфора ва оқ қарағай мойи ҳидли линимент.

Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий қитиқловчи восита (бўғим ва мушак оғриқларида қўллаш учун).

АТХ коди: М02АХ10.

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакодинамикаси

Випратоксни асосий таъсир этувчи моддаси фосфолипаза, фосфодиэстераза, гиалуронидаза сақловчи ва бошқа фаол моддалар сақловчи гюрза заҳари (Venenum Macroviperae lebetina) ҳисобланади;

Препаратнинг таъсири гюрза заҳари сақловчи токсинлар билан боғлиқ.

Постсинаптик нейротоксинлар скелет мушаклари ва марказий нерв тизимининг айрим бўлимлари субсинаптик мембранасининг Н-холинорецепторларини специфик блоклайди. Пресинаптик нейротоксинлар пресинаптик нерв охирларига таъсир қилади ва медиаторларнинг ажралиб чиқишини кучайишига ёрдам беради.

Мембранофаол нейротоксинлар (полипептидлар-кардио ва цитотоксинлар) ҳужайраларнинг мембраналарига фаол таъсир қилади, шу жумладан уларнинг деполяризациясини чақиради.

Заҳарнинг таркибига бевосита боғлиқ бўлган специфик таъсири билан бирга, препаратнинг даволовчи самараси рефлектор реакциялар билан ҳам боғлиқ бўлиб, улар рецепторларни таъсирланиши, препаратнинг тўқималарга маҳаллий таъсирида ҳосил бўладиган биоген моддаларни сўрилиши билан, организмнинг иммунологик реакцияларга таъсири ва шунингдек «гипофиз-буйрак усти безлари» тизимининг рағбатланиши билан боғлиқ. Маҳаллий қўлланганда гюрза заҳари таъсирловчи ва оғриқсизлантирувчи таъсирга эга.

Салицил кислотаси сиртга қўлланганда антисептик, таъсирловчи, чалғитувчи ва кератолитик таъсир кўрсатиб, таъсир қилувчи компонентларни тўқималарга яхши киришига ёрдам беради.

Оқ қарағай мойи юқори липофиллиги туфайли, эпидермис орқали осон ўтади, ҳам юза жойлашган томирларнинг, ҳам чуқурроқ жойлашган тўқималарнинг томирларини сезувчи нерв охирларига қитиқловчи таъсир кўрсатади.

Камфора борлиги туфайли препарат маҳаллий таъсирловчи, оғриқни қолдирувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади ва терининг сезувчи нерв охирларини қитиқлаб, тўқималар трофикасини яхшилайди.

Фармакокинетикаси

Ўрганилмаган.

 

Қўлланилиши

Ревматизм, невралгия, ишиас, люмбаго, радикулит, миалгия, артралгиядаги оғриқни симптоматик даволашда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ножўя самараларнинг пайдо бўлишидан сақланиш мақсадида, препаратга нисбатан индивидуал сезувчанликни аниқлаш учун терига линиментнинг кўп бўлмаган миқдорини олдиндан суртиш керак.

Оғриқли соҳанинг юзасини ўлчамига қараб, линимент кўп бўлмаган миқдорда 5-10 мг қўйилади ва суткада 1-2 марта терига, оғриқли синдром йўқолгунича яхшилаб ишқалаб сингдирилади.

Даволаш курсини касалликнинг оғирлиги ва даволашнинг самарадорлигига қараб шифокор белгилайди.

 

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий аллергик реакциялар (шу жумладан қичишиш, ачишиш, тошмалар, қуруқлик, кепакланиш, таъсирланиш, контакт дерматит, эшакеми) тана ҳароратини ошиши кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Бронхиал астма, кўк йўтал, бронхоспазмга мойиллик, тиришишларга мойиллик, ўпканинг ўткир туберкулёзи, бош мия ва коронар қон айланишини бузилиши, ангиоспазмлар пайдо бўлишига мойиллик, буйрак ва жигар функциясини оғир бузилишлари, препарат қўйиладиган жойда тери бутунлигини бузилиши, иситма, умумий толиқишда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ўрганилмаган. Ўзаро таъсир бўйича етарлича назорат тадқиқотлари ўтказилмаган бўлса хам, маҳаллий қўллаш учун салицилатларни жуда кўп миқдорда қўллаганда кумарин антикоагулянтлар ва aнтитромбоцитар препаратларнинг самарасини ошириши мумкинлигини истисно қилиб бўлмайди. Кумарин антикоагулянтлар ва антитромбоцитлар препаратларни, жумладан ацетилсалицил кислотасини қабул қилувчи пациентлар эҳтиёткорликка риоя қилиши зарур.

 

Махсус кўрсатмалар

Аллергик реакциянинг кўринишлари бўлган терига суртилмасин.

Препаратни кўзга, очиқ жароҳатлар ва шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўйилмасин. Тасодифан кўзга ва шиллиқ қаватларга тушганида, уларни кўп миқдордаги оқар сувда яхшилаб ювиш керак.

Кекса пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Болалар.

Болаларда қўллаш тажрибаси йўқ, шунинг учун ушбу тоифа пациентларига қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.

Препарат автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Тасодифан шиллиқ қаватларга тушганида линимент кучли таъсирланиш чақиради. Аллергик реакциялар (қичишиш, дерматит, терининг қипиқланиши) кузатилиши мумкин.

Линиментни қўллашни тўхтатиш ва унинг қолдиқларини теридан ювиб ташлаш тавсия этилади. Зарурати бўлганида симптоматик даволаш кўрсатилган.

 

Нотўғри қўлланиши

Суртмани тасодифан ютиб юборганда қусиш ва диарея каби гастроинтестинал симптомларини чақириши мумкин. Даволаш симптоматик.

Суртмани кўп миқдорда тасодифан ютиб юборганда кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, бош оғриғи, бош айланиши, иссиқлик ҳисси/қизариш, тиришишлар, респиратор депрессия ва кома каби ўткир заҳарланиш симптомлари кузатилиши мумкин.

Оғир гастроинтестинал ёки неврологик ўткир заҳарланиш симптомлари бўлган пациентларни симптоматик даволаш. Қусиш чақириш мумкин эмас.

Чиқарилиш шакли

40 г дан тубада қутида.

Сақлаш шароити

8-200С ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365