Skip to main content

Винцет®

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИНЦЕТ®

WINCET®

 

Препаратнинг савдо номи: Винцет®

Таъсир этувчи модда (ХПН): левоцетиризин дигидрохлориди

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 5 мг левоцетиризин дигидрохлориди;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, натрий бензоати, тозаланган тальк, натрий крахмал гликоляти, магний стеарати, натрий лаурилсульфати, натрий кроскармеллоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди, титан диоксиди, гидрокси пропил метил целлюлоза, изопропил спирти, дихлорметан, тозаланган сув.

Таърифи: думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, икки томонлама силлиқ, оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: тизимли қўллаш учун антигистамин препарати.

АТХ коди: R06AЕ09

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Левоцетиризин – цетиризиннинг R-энантиомери бўлиб, гистаминнинг рақобатли антагонистлари гуруҳига киради, Н1-гистамин рецепторларини (Н1-ГР) блоклайди, Н1-ГР га нисбатан юқори даражадаги танловчанликка эга. Левоцетиризин эозинофилларни трансэндотелиал миграциясига олиб келувчи эотаксинларни ингибиция қилиб, аллергик реакцияларнинг гистаминга боғлиқ босқичига таъсир кўрсатади, хужайравий адгезия 1 васкуляр молекуласининг экспрессиясини блоклаб, эозинофиллар миграциясини камайтиради, қон томир ўтказувчанлигини камайтиради, яллиғланиш медиаторлари ажралиб чиқишини чеклайди. Яққол аллергияга қарши таъсирга эга, аллергик реакция ривожланишини олдини олади ва кечишини енгиллаштиради, антиэкссудатив, қичишишга қарши таъсирга эга, деярли антихолинергик ва антисеротонин таъсир кўрсатмайди. Терапевтик дозаларда деярли седатив таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Винцет® перорал қўлланилгандан кейин тез ва жадал сўрилади. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига қабул қилингандан кейин 0,9 соат ўтгач эришилади. Препаратнинг таъсири бир марталик доза қабул қилинганданк кейин 50% беморларда 20 минутдан кейин, 95% беморларда – 1 соатдан кейин бошланади ва 24 соат давомида сақланади. Левоцетиризин қон плазма оқсиллари билан 90% боғланади. Биокираолишлиги 100% га етади. Жигарда кам миқдорда метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври 7-10 соатни ташкил қилади.

Қўлланилиши

  • Қичишиш, аксириш, ринорея, кўз ёши оқиши, конъюнктива гиперемияси каби йил бўйича давом этувчи ва мавсумий аллергик ринит (шу жумладан доимий давом этувчи аллергик ринит) ва аллергик конъюнктивит сипмтомларини даволаш;
  • поллиноз (пичан иситмаси);
  • эшакеми, шу жумладан сурункали идиопатик эшакеми, Квинке шишини даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Овқат қабул қилишдан қатъий назар ичга буюрилади. Таблеткалар чайналмайди ва сув билан ичилади.

Катталар ва 6 ёшдан ошган болалар: 5 мг дан кунига 1 марта ҳар куни буюрилади. Қўллаш давомийлиги касаллик симптоматикасининг кўринишларининг давомийлигига боғлиқ. Ўртача 3-6 ҳафта қабул қилинади, аллергенни қисқа муддатли таъсири ҳолатларида 1 ҳафта давомида қўллаш етарли бўлиши мумкин. Касалликни сурункали узоқ вақт давом этган ҳолларида даволаш 6 ойгача давом этиши мумкин.

Ножўя таъсирлари

Винцет® қўллаганда одатда хавфсиз ва жиддий ножўя самараларни кам чақиради. Лекин айрим ҳолларда бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик, кўнгил айниши, қусиш, оғизни қуриши каби ножўя самаралар кузатилган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг ҳар қандай компонентига ёки пиперазин ҳосилаларига юқори сезувчанлик; сурункали буйрак етишмовчилигининг оғир шакли (креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам); болалалар (6 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан – сурункали буйрак етишмовчилиги (дозалаш тартибига тузатиш киритишни талаб этади), кексалар (калавалар фильтрацияси тезлиги пасайиши мумкин).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Теофиллин билан бирга қўллаганда левоцетиризиннинг ярим чиқариш даври бир мунча ошиши мумкин.

Левоцетиризинни этил спирти ва марказий нерв тизимини сусайтирувчи дори препаратлари билан бирга қўллаш тавсия этилмайди.

Махсус кўрсатмалар

Тавсия этилган суткалик дозани ошириш мумкин эмас. Пациентни левоцетиризин билан даволаш вақтида алкоголни истеъмол қилиш тавсия этилмаслиги ҳақида огоҳлантириш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладор аёлларда левоцетиризинни қўллаш бўйича клиник маълумтолар етарли эмас, шунинг учун препаратни ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.

Левоцетиризин кўкрак сути билан ажралади. Левоцетиризинни қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.

Автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Левоцетиризинни тавсия этилган дозада қўллаганда автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилияти ўзгармайди. Шунга қарамай, даволаш даврида ножўя реакциялар (уйқучанлик, бош айланиши) юзага келишини эътиборга олиб, диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш вақтида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: уйқучанлик (катталарда), уйқучанлик билан алмашинувчи қўзғалиш ва безовталик (болаларда).

Даволаш: препаратни ичга қабул қилгандан кейин меъдани ювиш ёки сунъий қусишни чақириш керак. Фаоллаштирилган кўмирни буюриш, симптоматик ва тутиб турувчи даволашни ўтказиш тавсия этилади. Специфик антидоти йўқ. Гемодиализ самарасиз.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан блистерда. 1 ёки 3 ёки 10 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

Препаратни қуруқ жойда, бевосита қуёш нурларидан узоқда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлаш тавсия этилади.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз

 

Улашиш: