Skip to main content

Вильпрафен®

Улашиш:
  Reading time 12 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИЛЬПРАФЕН®

WILPRAFEN®

 

Препаратнинг савдо номи: Вильпрафен®

Таъсир этувчи модда (ХПН): джозамицин

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: джозамицин – 500 мг;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, полисорбат 80, коллоид кремний оксиди, натрий карбоксиметилцеллюлоза, магний стеарати, метилцеллюлоза, макрогол 6000, тальк, титан диоксиди, алюминий гидроксиди, метакрил кислотаси ва унинг эфирларининг сополимери.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли қобиқ билан қопланган, чўзинчоқ, икки томонлама қавариқ, икки томонида рискаси бўлган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антибиотик, макролид.

АТХ коди: J01FA07.

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакодинамикаси

Макролидлар гуруҳига мансуб антибактериал препарат. Таъсир механизми рибосомаларнинг 50S-суббирлигига қайтувчан боғланиши оқибатида микроб хужайрасида оқсил синтезини бузилиши билан боғлиқ. Терапевтик концентрацияларда, одатда, бактерияларни ўсиши ва кўпайишини секинлаштириб, бактериостатистик таъсир кўрсатади. Яллиғланиш ўчоғида юқори концентрациялари ҳосил қилинганда бактерицид самара кўрсатади.

Джозамицин граммусбат бактериялар (Staphylococcus spp., шу жумладан Staphylococcus aureus нинг метициллинга сезгир штаммлари Streptococcus spp., шу жумладан Streptococcus рyogenes ва Streptococcus pneumoniae, Corynebacterium diphteriae, Listeriae monocytogenes, Propionbacterium acens, Bacillus anthracis, Clostridium spp., Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp.), грамманфий бактериялар (Neisseria menengitidis, Neisseria gonorrhoeae, Moraxella catarrhalis, Bordetells spp., Brucella spp., Legionella spp., Haemophilus ducreyi, Haemophilus influenzae, Helicobacter pylori, Campylobacter jejuni) Bacteroides fragilis сезувчанлиги ўзгарувчан бўлиши мумкин, Chlamydia spp., шу жумладан C. trachomatis, Chlamydoрhila spp. (илгари Chlamydia pneumoniae деб номланган), Mycoplasma spp., шу жумладан Mycoplasma pneumoniae, Mycoplasma hominis, Mycoplasma genitalium, Ureaplasma spp., Treponema pallidum, Borrelia burgdorferi ларга нисбатан фаол.

Джозамицин, одатда, энтеробактерияларга нисбатан фаол эмас, шунинг учун меъда-ичак йўлларининг микрофлорасига озгина таъсир кўрсатади. Қатор ҳолларда макролидларнинг эффлюкси (чидамлиликнинг М-фенотипи) билан боғлиқ бўлган микрорганизмларни эритромицинга ва бошқа 14- ва 15-аъзоли макролидларга резистентлигида фаоллигини сақлайди. Джозамицинга резистентлик, 14- ва 15-аъзоли макролидларга қараганда камроқ учрайди.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин джозамицин меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, овқат қабул қилиш биокираолишлигига таъсир қилмайди. Джозамициннинг плазмадаги максимал концентрациясига қабул қилинганидан кейин 1 соат ўтгач эришилади. 1 г дозада қабул қилинганда қон плазмасидаги максимал концентрацияси 2-3 мг/мл ни ташкил қилади. Джозамициннинг тахминан 15% плазма оқсиллари билан боғланади. Джозамицин плазмадагидан юқори ва узоқ вақт терапевтик даражада сақланувчи концентрациялар ҳосил қилиб, аъзолар ва тўқималарда (бош миядан ташқари) тақсимланади. Джозамициннинг юқори дозалари, айниқса ўпка, бодомсимон безлар, сўлак, тер ва кўз ёши суюқлигида ҳосил бўлади. Балғамдаги концентрацияси плазмадагидан 8-9 марта юқори бўлади. Йўлдош тўсиғидан ўтади, кўкрак сутига секреция қилинади. Джазомицин камроқ фаол метаболитларигача жигарда метаболизмга учрайди ва асосан сафро билан чиқарилади. Препаратнинг ярим чиқарилиш даври 1-2 соатни ташкил қилади, лекин жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда узайиши мумкин. Препаратни буйрак орқали чиқарилиши 10% дан ошмайди.

 

Қўлланилиши

Вильпрофен® препаратига сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган инфекцион-яллиғланиш касалликлари:

Юқори нафас йўллари ва ЛОР аъзоларининг инфекциялари: тонзиллит, фарингит, паратонзиллит, ларингит, ўрта отит, синусит, дифтерия (дифтерия анатоксини билан даволашга қўшимча), скарлатина (пенициллинга ўта юқори сезувчанлик ҳолларида).

Қуйи нафас йўлларининг инфекциялари: ўткир бронхит, сурункали бронхитнинг зўрайиши, касалхонадан ташқари пневмония, шу жумладан атипик қўзғатувчилар томонидан чақирилган, кўкйўтьал, пситтакоз.

Стоматологиядаги инфекциялар: гингивит, перикоронит, периодонтит, альвеолит, альвеоляр абсцесс.

Офтальмологиядаги инфекциялар: блефарит, дакреоцистит.

Тери қопламалари ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари: фолликулит, фурункул, фурункулез, абсцесс, куйдирги, сарамас, акне, лимфангит, лимфаденит, флегмона, панариций, жарохат (шу жумладан операциядан кейинги) ва куйиш инфекциялари.

Сийдик-жинсий тизимининг инфекциялари: хламидиялар ва/ёки микоплазмалар томонидан чақирилган уретрит, цервицит, эпидидимит, простатит, гонорея, сифилис (пенициллинга ўта юқори сезувчанликда), венерик лимфагронулема

  1. H. pylori билан ассоциацияланган меъда-ичак йўлларининг касалликлари: меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, сурункали гастрит ва бошқаларни мажмуавий даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар

Катталар учун Вильпрафен® препаратининг тавсия этиладиган суткалик дозаси 2,5-2 г ни ташкил этади. Суткалик доза бир неча марта қабул қилишига бўлиниши мумкин. Зарурати бўлганида суткалик доза 3 г ва кўпроққа оширилиши мумкин.

Болалар

Вильпрофен® препаратининг суткалик дозаси болалар учун тана вазнига 40-50 мг/кг ҳисобидан, ҳар куни бир неча дозаларга бўлиб буюрилади.

Кичик ёшдаги (2-6 ёш) болаларга Вильпрафен® фақат жиддий касаллик бўлганида буюрилиши мумкин ва қатъий шифокор назорати остида қўлланиши керак.

Антихеликобактер даволаш схемаларида Вильпрафен® 1 г дозада кунига 2 марта 7-14 кун давомида, бошқа препаратлар билан мажмуада уларнинг стандарт дозаларида (фамотидин нунига 40 мг ёки ранитидин кунига 150 мг 2 марта – Вильпрафен® 1 г кунига 2 марта + метронидазол 500 мг 2 кунига 2 марта; омепразол 20 мг (ёки лансопразол 30 мг, ёки пантопразол 40 мг, ёки эзомепразол 20 мг, ёки рабепразол 20 мг) кунига 2 марта – амоксициллин 1 г кунига 2 марта – Вильпрафен® 1 г кунига 2 марта – висмут трикалий дицитрати 240 мг кунига 2 марта; фамотидин кунига 40 мг – фурозалидон 100 мг кунига 2 марта + Вильпрафен® 2 г кунига 2 марта + висмут трикалий дицитрати 240 мг кунига 2 марта) буюрилади.

рН метрия билан тасдиқланган меъда шиллиқ қаватининг ахлоргидрияли атрофияси мавжудлигида: амоксициллин 1 г кунига 2 марта + Вильпрофен® 1 г кунига 2 марта + висмут трикалий дицитрати 240 мг кунига 2 марта) буюрилади.

Оддий ва шарсимон хусунбузарларда Вильпрафен®ни 500 мг дозада биринчи 2-4 хафта давомида кунига икки марта, кейинчалик самарани бир маромда тутиб турувчи даволаш сифатида 8 хафта давомида буюриш тавсия этилади.

 

Ножўя таъсирлари

Бошқа макролидларни қабул қилинганда бўлгани каби, Вильпрафен® препаратини қабул қилинганда ҳам меъда-ичак йўллари томонидан ўртача намоён бўлган аллергик реакциялар (анорексия, кўнгил айниши, қусиш, меъдада оғриқ, диарея) қайд этилган.

Жигар функциясини мониторинги ўртача намоён бўлган жигар етишмовчилигининг бир неча ҳолатларини аниқлаш имкониятини берган, улар препарат бекор қилинганида йўқолган. Юзнинг шишини бир неча ҳолатлари аниқланган.

Нохуш реакциялар қуйидаги мезонларга мувофиқ санаб ўтилган: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез тез (≥ 1/100, <1/10), тез-тез эмас (≥ 1/1000, <1/100), кам ҳолларда (≥ 1/10000, <1/1000), жуда кам ҳолларда (≤1/10000), номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас).

Меъда-ичак йўллари томонидан

Тез-тез – меъдада дискомфорт, кўнгил айниши

Тез-тез эмас – қоринда дискомфорт, қусиш, диарея

Кам ҳолларда – стоматит, қабзият, иштахани пасайиши

Жуда кам ҳолларда– сохтамембраноз колит

Метаболизмни бузилиши

Номаълум – иштаҳани йўқолиши

Тери ва тери ости ёғ клетчаткасининг касалликлари

Номаълум – пурпура, токсик эпидермал некролиз

Иммун тизими томонидан

Номаълум – анафилактик реакциялар

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари

Кам ҳолларда– эшакеми, Квинке шиши ва анафилактоид реакциялар

Жуда кам ҳолларда – буллёз дерматит, кўп шаклли экссудатив эритема, шe жумладан Стивенс-Джонсон синдроми.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан

Номаълум – жигар функциясини бузилиши ва сариқлик, улар одатда жигар функциясини ўртача бузилишини акс эттирувчи холестатик реакцияларни ўз ичига олади (лекин фақат улар билан чекланмайди).

Сезги аъзолари томонидан

Кам ҳолларда дозага боғлиқ эшитишни ўткинчи бузилишлари хақида хабар берилган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • джозамицинга ва препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
  • бошқа макролидларга ўта юқори сезувчанлик;
  • жигар функциясини оғир бузилишларида қўллаш мумкин эмас

Дориларнинг ўзаро таъсири

Вильпрафен® препарати ва терфенадинни бирга қўллашдан сақланиш керак, чунки Вильпрафен®, терфенадин ва астемизол сақловчи антигистамин препаратларининг метаболизмига аҳамиятли даражада таъсир қилиб доза ошириб юборилишининг нисбий кўринишларини чақириши ва хаёт учун хавфли аритмияларни ривожланиши хавфини ошириши мумкин (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Болаларда Вильпрафен® препарати теофиллин ва бошқа ксантинлар билан бирга қўлланганда, элиминациясини секинлашиши оқибатида қон плазмасида ксантинларнинг концентрациясини ошиши мумкин. Агар қон плазмасида теофиллиннинг токсик концентрацияси аниқланса, унинг дозасига тузатиш киритиш ва қон плазмасида унинг концентрациясини мунтазам назорат қилиш керак.

Вильпрафен® препаратини шохкуя алкалоидлари билан бирга қўллаш вазоконстрикцияни ривожланишига олиб келиши мумкин. Эрготизм белгилари пайдо бўлган ҳолларда Вильпрафен®ни бекор қилиш ва тегишли даволаш чораларини (маҳаллий иссиқ, вазодилатацияловчи (қон томирларини кенгайтирувчи) препаратларни буюриш) ўтказиш керак.

Вильпрофен® препарати ва циклоспорин/такролимусни бирга буюриш циклоспорин/такролимуснинг концентрациясини ошишига ва буйракни шикастланишига олиб келиши мумкин. Қон плазмасида циклоспорин/такролимуснинг концентрациясини синчиклаб назорат қилиш керак.

Триазоламни қабул қилиш фонида Вильпрафен® препаратини қабул қилиш, бош айланишини кучайишига олиб келиши мумкин. Триазоламнинг дозаси ошириб юборилган ҳолларда, уни қабул қилиш тўхтатилиши керак.

Вильпрафен® бромокриптин мезилатининг таъсирини кучайтириши мумкин, бу бош айланиши, атаксия ва бошқаларга олиб келиши мумкин. Бромокриптин мезилати билан захарланишда, уни қабул қилиш тўхтатилиши керак.

Вильпрафен® варфарин ва бошқа К витамини антагонистлари каби перорал антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтириши мумкин. Вильпрафен® шунингдек ичак микрофлораси томонидан эндоген К витамини синтезини сусайтириш хусусиятига эга. Қон кетишида Вильпрафен® препаратини ва/ёки перорал антикоагулянтларни қабул қилиш тўхтатилиши керак. Бунда протромбин вақти/халқаро нормаллаштирилган нисбат кўрсатгичлари асосида, қон кетиши ёки коагулопатия оғирлиги даражасини ҳисобга олиш керак.

Вильпрафен® препарат и ва бактериостатик антибиотикларни бирга қўллаш тавсия этилмайди – линкозаминлар билан бирга қўлланганда иккала препаратнинг терапевтик самараси пасайиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Қон плазмасида концентрациясини ошиши туфайли, жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларга Вильпрафен®ни эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Шунингдек агар даволаш давомийлиги 15 кундан кўпроқни ташкил қилса, жигар функциясини назорат қиилш тавсия этилади.

Гарчи ишончли далиллар мавжуд бўлмаса-да, Вильпрафен® препарати ва макролидлар гуруҳининг бошқа антибиотиклари билан даволаш (айниқса давомли), резистент бактериялар ва замбуруғлар ўсишини келтириб чиқариши мумкинлигини истисно қилиб бўлмайди. Бундай ҳолларда антибиотикларни қабул қилиш тўхтатилиши керак, мувофиқ даволашни буюриш лозим.

Терфенадин ва астемизол сақловчи антигистамин препаратларни қабул қилаётган пациентларга Вильпрафен®ни эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки джозамицин уларнинг элиминациясини бузади, бу жиддий аритмияларга олиб келиши мумкин («Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).

Турғун оғир диарея пайдо бўлган ҳолларда, хаёт учун хавфли сохтамембраноз колит ривожланиши мумкинлигини кўзда тутиш керак.

Жигар етишмовчилиги бўлган беморларда Вильпрафен® препарати билан даволашни мувофиқ лаборатория тестларининг (эндоген креатинин клиренсини аниқлаш) натижаларини ҳисобга олган холда ўтказиш керак.

Макролидлар гуруҳининг бошқа антибиотикларига кесишган чидамлилик ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Ўхшаш таъсир механизмига эга бўлган антибактериал препаратларга (линкозамидлар, стрептограминлар) чидамли микроорганизмлар, шунигдек джозамицинга хам чидамли бўлишлари мумкин (чидамлиликнинг MLSb фенотипи, нуқтали мутациялар).

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладор аёлларда ва репродуктив ёшдаги аёлларда Вильпрафен® препарати фақат шифокор назорати остида ва фақат шифокор фойда/хавфни баҳолаганидан кейин қўлланиши мумкин.

Джазомицин кўкрак сутига ўтади

ЖССТ нинг Европа бўлими джазомицинни ҳомиладор аёлларда хламидия инфекциясини даволашда танлов препарати сифатида тавсия этади.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир этиш хусусияти

Вильпрафен® препарати транспорт фоситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Вильпрафен® препаратининг дозасини ошириб юборилиши овқат хазм қилиш тизими функциясининг кўнгил айниши ва қусиш каби бузилишларига олиб келиши мумкин, бу даволаш чораларини кўришни талаб қилиши мумкин.

Чиқарилиш шакли

Қобиқ билан қолпланган таблеткалар 500 мг.

10 таблеткаданПВХ/алюмин фольга блистерда. 1 блистердан тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Яроқлилик муддати

4 йил.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Улашиш: