Skip to main content

Вестибо

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВЕСТИБО

VESTIBO

 

Препаратнинг савдо номи: Вестибо

Таъсир этувчи модда (ХПН): бетагистин

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 24 мг бетагистин гидрохлориди;

ёрдамчи моддалар: повидон К90, микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати, коллоид кремний диоксиди, кросповидон, стеарин кислотаси.

Таърифи: икки томонлама қавариқ, оқдан деярли оқ ранглигача, бир томонида рискали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гистамин препарати.

АТХ коди: N07CA01

Фармакологик таъсири

Фармакодинамикаси

Гистаминнинг синтетик аналогидир, гистаминсимон ва қон томирларни кенгайтирувчи таъсир кўрсатади. Н1-рецепторларнинг кучсиз агонисти ва Н3-рецепторларнинг нисбатан кучли антагонисти ҳисобланади. Кохлеар қон айланишига ва марказий вестибуляр аппаратга таъсир кўрсатади. Бетагистиннинг таъсири қуйидагиларни ўз ичига олади: ички қулоқда қон томирларни кенгайтириш (Н3 ва Н1-рецепторлар орқали), вестибуляр ядроларга нисбатан ингибиция қилувчи самара (Н3-рецепторлар орқали) ва ампуляр рецепторларнинг импульс фаоллиги. Ички қулоқнинг қон томирларидаги Н1-рецепторларига ва қон томир тизимида (stria vascularis) да жойлашган микроциркулятор оқимнинг прекапилляр сфинктерларига, шунингдек Н3-рецепторлари орқали бевосита агонистик таъсири туфайли микроциркуляцияни ва капиллярларнинг ўтказувчанлигини яхшилайди, лабиринт ва чиғаноқда эндолимфанинг босимини нормаллаштиради, базилляр артерияда қон оқимини оширади. Яққол марказий самарага эга, вестибуляр нерв ядроларидаги Н3-рецепторларнинг антагонисти бўлиб бош мия ўзани даражасида вестибуляр ядролардаги полисинаптик нейронларда нейронал ўтказувчанликни нормаллаштиради. Н3-рецепторларига билвосита таъсир кўрсатади, бош мия ўзанида вестибуляр ядроларнинг фаоллигини пасайтирувчи серотонин миқдорини камайтиради. Вестибуляр аппарат томонидан ҳам, кохлеар аппарат томонидан ҳам бузилишларни бартараф этишга ёрдам беради: бош айланишлари тез-тезлиги ва жадаллигини камайтиради, қулоқларда шовқинни камайтиради, эшитиш пасайган ҳолатларда уни яхшиланишига олиб келади. Н1-рецепторларни рағбатлантиради, шунинг учун седатив самара кўрсатмайди ва уйқучанликни чақирмайди.

Фармакокинетикаси

Тез сўрилади, плазма оқсиллари билан боғланиши – паст. Сmax (қон плазмасидаги максимал концентрацияси) – 3 соат. Метаболитлари кўринишида (2-пиридилсирка кислотаси) 24 соат давомида деярли тўлиқ чиқарилади. Т1/2 (ярим чиқарилиш даври) – 3-4 соат.

Қўлланилиши

Ички қулоқ лабиринти шиши, вестибуляр ва лабиринт бузилишлари: бош айланиши, қулоқларда шовқин ва оғриқ, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, эшитишни пасайиши; вестибуляр неврит, лабиринтит, хавфсиз позицион бош айланишлари (шу жумладан, нейрохирургик операциялардан кейин), Меньер касаллиги. Мажмуавий даволаш таркибида – вертебробазилляр етишмовчилик, посттравматик энцефалопатия, бош мия қон томирларининг атеросклерозида қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Овқатланиш вақтида, чайнамасдан, оз миқдордаги суюқлик билан кунига ½-1 таблеткадан ичга қабул қилинади. Максимал суткалик дозаси – 48 мг ни ташкил этади.

Ножўя таъсирлари

Диспепсия (кўнгил айниши, қусиш), тери тошмаси, Квинке шиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, феохромацитома, бронхиал астма, зўрайиш босқичидаги меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, ҳомиладорлик (I уч ойлик) да қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Меъда ва 12-бармоқ ичак яра касаллиги (анамнезида), ҳомиладорлик (II-III уч ойлик), болаларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Антигистамин препаратлари препаратнинг самарасини камайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Терапевтик самара бир қатор ҳолларда даволаш бошлангандан бир неча ойлардан кейин намоён бўлади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: бош оғриғи, юз териси гиперемияси, бош айланиши, тахикардия, АБ (артериал босим) ни пасайиши, бронхоспазм.

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 24 мг.

10 таблеткадан блистерда.

10 таблеткадан 2 ёки 6 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: