Skip to main content

Нозейлин

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НОЗЕЙЛИН

NOZEYLIN

Препаратнинг савдо номи: Нозейлин

Таъсир этувчи моддалар: нафазолин+хлорфенирамин,

Дори шакли: кўз/бурун томчилари

Таркиби

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

нафазолин гидрохлориди               0,5 мг;

хлорфенирамин малеати                 0,5 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий цитрати, борат кислотаси, бензалконий хлориди, динатрий эдетат, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз, ҳидсиз эритма.

Фармкотерапевтик гуруҳи: α2-адреномиметик восита. Н1-гистамин рецепторларининг блокатори. Қон-томирларни торайтирувчи ва антигистамин восита.

АТХ коди: S01GA51

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Офтальмология ва ЛОР-амалиётида маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган мажмуавий препарат.

Препаратнинг таркибига кирувчи альфа-адреномиметик нафазолин қон-томирларни яққол давомли торайтирувчи таъсир кўрсатади, шиш ва гиперемияни камайтиради. Альфа1– ва альфа2-адренорецепторларни қўзғатади, қорачиқни торайтиради, яллиғланишга қарши (шишга қарши) ҳусусиятларга эга. Бурун ва кўзнинг шиллиқ қаватига маҳаллий аппликация қилинганида қон-томирларни торайтирувчи самараси бир неча минутдан кейин кузатилади ва бир неча соат давомида давом этади. Ринитларда веноз синусларга қон оқимини камайтириб, бурун орқали нафас олишни енгиллаштиради. Тизимли таъсири АБ ни ошиши билан намоён бўлади.

Хлорфенирамин, Н1-гистамин рецепторларнинг блокатори бўлиб, аллергияга қарши таъсир кўрсатади, маҳаллий экссудатив кўринишларнинг яққоллигини, бурун, бурун-халқум ва буруннинг ёндош бўшлиқларининг шиллиқ қаватидаги шишларни ва гиперемияни камайтиради, бурун ва кўзлардаги қичишишни, ринорея, бурунни битиши, кўз ёши оқишини бартараф қилади.

Фармакокинетикаси

Нозейлин резорбтив таъсир кўрсатиши мумкин.

Препаратнинг фармакокиетикаси бўйича маълумотлар келтирилмаган.

Препарат маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган, тизимли сўрилиши юзасидан маълумотлар мавжуд эмас.

Қўлланилиши

Нозейлин қуйидагилар:

  • ринитлар (ўткир, аллергик), синуситлар;
  • бурундан қон кетишларда (томирларни торайтирувчи восита сифатида) тўхтатиш ва риноскопия ўтказишни енгиллаштириш учун;
  • тошмали иситма;
  • конъюнктивитлар (аллергик, сурункали);
  • астенопик бузилишлар (кўриш фаолияти ошганида аккомодацияни бузилиши);
  • баҳорги конъюнктивитлар (мажмуавий даволаш таркибида) да қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Фақат маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган.

Кўз томчилари:

Катталар ва 6 ёш ҳамда ундан ошган болаларга препаратнинг тавсия этиладиган дозаси шикастланган (ёки ҳар иккала) кўзнинг конъюнктивасига 1-2 томчидан суткада 4 мартагача томизилади.

Бурун томчилари:

Катталар ва 6 ёш ҳамда ундан ошган болаларга препаратнинг тавсия этиладиган дозаси ҳар бир бурун йўлига 1-2 томчидан суткада 3-4 мартагача томизилади.

Флакон-томчилагичнинг ичидагисини микроблар билан ифлосланишини олдини олиш учун флаконнинг учини бирор-бир юзаларга тегишидан сақланиш лозим. Препаратни томизишлар орасидаги вақтда флаконни зич ёпилган ҳолда сақлаш лозим.

 

Ножўя таъсирлари

Препаратнинг маҳаллий таъсири билан боғлиқ бўлган ножўя таъсирлари: мидриаз, кўз ёшини оқиши, кўз ички босимини ошиши, гиперемияни кучайиши, таъсирланиш, дискомфорт, ачишиш, узоқ вақт давомида қўлланганида – бурун шиллиқ пардасини шиши, атрофик ринит.

Препаратнинг тизимли таъсири билан боғлиқ бўлган ножўя таъсирлари: бош айланиши, бош оғриғи, кўнгил айниши, ҳолсизлик, уйқучанлик, таъсирчанлик, артериал босимни ошиши, тахикардия.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни қуйидаги ҳолатларда:

  • препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик;
  • артериал гипертензия;
  • тахикардия;
  • гипертиреоидизм;
  • яққол атеросклероз;
  • ёпиқ бурчакли глаукома;
  • МАО ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилиш, шунингдек ҳамда улар бекор қилинганидан кейин 14 кун давомида қўллаш мумкин эмас.

Нозейлинни 6 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Нозейлин маҳаллий оғриқ қолдирувчи дори воситаларининг сўрилишини секинлаштиради ва юзаки анестезияда уларнинг таъсирини узайтиради.

МАО ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганида, нафазолинни таъсирида заҳирадаги катехоламинларни ажралиб чиқиши оқибатида, яққол артериал гипертензия кузатилиши мумкин. Бундан ташқари, МАО ингибиторларини қабул қилиш фонида жигарда хлорфенираминнинг метаболизмини секинлашади, бу унинг таъсирини кучайишига олиб келиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Нозейлин узоқ вақт давомида қўлланганида тахифилаксиянинг кўринишлари (самарасини пасайиши) ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Препарат билан 5-7 кун даволангандан кейин қисқа танаффус қилиш тавсия этилади.

Сурункали ринитларда препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Оғир даражадаги юрак-қон томир касалликлари, шу жумладан, юрак ритмини бузилиши, назорат қилиниши қийин бўлган артериал гипертензия бўлган пациентларга, қандли диабет билан хасталанган, ва айниқса кетоацидозга мойиллиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Препаратнинг таркибига кирувчи бензалконий хлориди юмшоқ контакт линзалар томонидан сўрилиши мумкин, шунинг учун Нозейлин препаратини томизишдан олдин линзаларни ечиб қўйиш керак ва препарат инстилляция қилингандан сўнг 15 минут ўтгач яна тақиш мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда ва лактация даврида Нозейлин препаратини, она учун даволашдан кутиладиган фойда ҳомила ёки гўдак учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолатдагина қўллаш мумкин.

Педиатрияда қўлланиши

6 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги ўрганилмаган.

Автомобиль ва бошқа механимларни бошқариш қобилиятига таъсири

Психомотор реакциялар тезлигига препаратни таъсир қилиши мумкинлигини ҳисобга олиб, препарат томизилган заҳоти кўриш ўткирлигини вақтинчалик пасайиши мумкинлиги туфайли, Нозейлин препаратини автотранспортни бошқарадиган ҳамда потенциал ҳавфли механизмлар билан ишлайдиган шахсларга эҳтиёткорлик билан буюриш тавсия этилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиш хавфи препарат тасодифан ютиб юборилганида (айниқса кичик ёшдаги болаларда) юзага келади ва қуйидаги симптомлар: уйқучанлик, тормозланиш, тана ҳароратини пасайиши, юрак қисқаришлари сонини секинлашиши билан намоён бўлади.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, зарурат бўлганида симптоматик даволаш буюрилади.

Чиқарилиш шакли

Кўз/бурун томчилари 15 мл дан ҳимоя халқаси билан маҳкамланган, бураладиган ҳимоя қопқоқли ва тиқин-томчилагичли пластик флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Флакон очилганидан кейин препарат бир ой давомида ишлатилсин!

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365