Skip to main content

Велаксин®

Улашиш:
  Reading time 25 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

(пациентлар учун маълумот)

Велаксин® таъсири узайтирилган капсулалар 37,5 мг

Велаксин® таъсири узайтирилган капсулалар 75 мг

Велаксин® таъсири узайтирилган капсулалар 150 мг

(венлафаксин)

Ушбу дори воситасини қабул қилишни бошлашдан олдин, ушбу йўриқномани тўлиқ ва диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.

  • Бу варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, Сизга уни яна бир марта ўқиб чиқиш керак бўлади.
  • Агарда Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
  • Бу дори воситаси шахсан Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга берманг. Ҳатто, агар уларда касалликнинг худди шу симптомлари бўлса ҳам, у уларга зарар етказиши мумкин.
  • Агар Сизда ҳар қандай ножўя самара пайдо бўлса ёки Сиз бу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самараларини сезсангиз, бу ҳақида даволовчи шифокорга ёки фармацевтга хабар беринг.

Ушбу илова-варақа қуйидаги маълумотни сақлайди:

  1. Велаксин® таъсир узайтирилган капсулалар препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланади
  2. Велаксин® таъсири узайтирилган капсулалар препаратини қўллашни бошлашгача нимани билиш керак.
  3. Велаксин® таъсири узайтирилган капсулалар препаратини қандай қўллаш керак
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя реакциялари
  5. Велаксин® таъсири узайтирилган капсулалар препаратини қандай сақлаш керак
  6. Яроқлилик муддати
  7. Дорихоналардан бериш тартиби
  8. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар

  1. Велаксин® таъсири узайтирилган капсулалар препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланади

Велаксин® таъсири узайтирилган капсулалар препарати норадреналин ва серотонинни қайта қамраб олинишининг ингибиторлари гуруҳига мансуб антидепрессантидир. Бу гуруҳ препаратлари депрессия ва хавотирли бузилишлар каби бошқа холатларни даволаш учун қўлланади. Депрессия ва/ёки хавотирли бузилишлари бўлган одамларда, бош мияда серотонин ва норадреналиннинг даражаси пастроқ бўлади деб ҳисобланади. Антидепрессантларнинг таъсири тўлиқ ўрганилмаган, эҳтимол, улар бош мияда серотонин ва норадреналиннинг даражасини ошириб ёрдам берадилар.

Велаксин® катталарда депрессияни даволаш учун қўлланади. Велаксин® таъсири узайтирилган капсулалар препарати, шунингдек катталарда қуйидаги хавотирли холатларни даволаш учун хам қўлланади: ёйилган хавотирли холатлар, ижтимоий ховотирли холатлар (қўрқув ёки ижтимоий вазиятлардан қочиш) ва саросимали бузилишлар (саросимали хужумлар). Депрессия ёки хавотирли бузилишларни тўғри даволаш ўзингизни хис қилишингизни яхшиланиши учун муҳим. Агар улар даволанмаса, бу ҳолат ўз-ўзидан ўтиб кетмайди, балки ёмонлашиши мумкин ва уни даволаш қийинроқ бўлиши мумкин.

  1. Велаксин® таъсири узайтирилган капсулалар препаратини қўллашни бошлашгача нимани билиш керак.

Велаксин® таъсири узайтирилган капсулалар препаратини қабул қилманг:

  • Агар Сизда венлафаксинга (препаратнинг фаол моддасига) ёки Велаксин® таъсири узайтирилган капсулаларнинг ҳар қандай компонентига аллергия бўлса.
  • Агар Сиз охирги 14 кун давомида ҳар қандай препаратларни қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз: депрессия ёки Паркинсон касаллигини даволаш учун қўлланадиган моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари. МАО нинг қайтмас ингибиторларини бошқа препаратлар, шу жумладан Велаксин® таъсири узайтирилган капсулалар билан бирга қабул қилиш, жиддий, ҳатто хаёт учун хавфли ножўя самаралар чақириши мумкин. Шунингдек, Велаксин® таъсири узайтирилган капсулаларни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин, ҳар қандай МАО ингибиторларини қабул қилишни бошлашда, камида 7 кун кутиш керак (шунингдек “Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири”, “Серотонинли синдром” бўлимларига ҳам қаранг).

Тиббий қўллашдаги эхтиёткорлик чоралари

Велаксин® таъсири узайтирилган капсулалари препаратини қабул қилишни бошлаш олдидан даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Агар Сизда қуйида санаб ўтилган холатлардан бири бўлса, бу препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин шифокор билан маслахатлашинг:

  • Агар Сиз бошқа препаратларни қабул қилаётган, улар Велаксин® билан бирга қўлланганида серотонинергик синдромнинг ривожланиши хавфини оширишлари мумкин (“Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири” бўлимига қаранг) бўлса;
  • Агар Сизга глаукоманинг (юқори кўз ички босими) айрим турлари каби, кўзлар билан муаммолар бўлса;
  • Агар Сизнинг анамнезингизда юқори артериал босим бўлса;
  • Агар Сизнинг анамнезингизда юрак билан муаммолар бўлса;
  • Агар Сизнинг анмнезингизда тиришишлар бўлса (тиришиш ҳуружлари);
  • Агарда Сизнинг анамнезингизда қонда натрийнинг даражаси паст бўлган бўлса (гипонатриемия);
  • Агар Сизда кўкаришлар ҳосил бўлишига мойиллик ёки қон кетишларига мойиллик (анамнездаги қоннинг ивишини бузилиши) бўлса, ёки Сиз қон кетишлари хавфини ошириши мумкин бўлган бошқа препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз;
  • Агар Сизда холестериннинг даражаси ошган бўлса;
  • Агар Сизда ёки Сизнинг оила аъзоларингизнинг анамнезида мания ёки биполяр бузилишлар (кучли қўзғалиш ҳисси ёки эйфория) бўлса;
  • Агар Сизнинг анамнезингизда тажоввузкор хулқ бўлса.

Велаксин® безовталик хисси ёки бир жойда ўтириш ёки туриш мумкин эмаслик холатини чақириши мумкин. Агар Сизда бу холатлар пайдо бўлса, шифокорингизга хабар беринг. Агар Сизда бу холатлардан биронтаси бўлса Велаксин® таъсири узайтирилган  капсулалар препарати билан даволашни бошлашгача, бу хақида шифокорга хабар беринг.

6-yillik-qizil-jenshen

Суицидал фикрлар ва депрессияни ёки хавотирли бузилишларни ёмонлашиши

Агар Сизда депрессия ва/ёки хавотирли бузилишлар бўлса, Сизда баъзида ўз-ўзини ўлдириш ёки ўзингизга зарар етказиш фикри пайдо бўлиши мумкин. Бу холатлар антидепрессантлар билан даволашни бошланғич бочқичида кучайиши мумкин, чунки барча бу дори воситалари бироз вақт ўтганидан кейин (одатда, икки хафта ёки баъзида кўпроқ) таъсири қилишни бошлайди.

Қуйдаги холларда бундай фикрларнинг пайдо бўлишини эҳтимоли каттароқ:

  • Сизда илгари ўз-ўзини ўлдириш ёки ўзига зарар етказиш фикри пайдо бўлган бўлса;
  • Агар Сиз ўсмир бўлсангиз.

Клиник текширишларнинг маълумотлари психиатрик холатлари бўлган, антидепрессантларни қабул қилган 25 ёшгача бўлган катталарда суицидал хулқнинг юқори хавфини кўрсатади.

Сизда ўз-ўзини ўлдириш ёки ўзига зарар етказиш фикри пайдо бўлса, шифокорга мурожаат қилинг ёки дарҳол касалхонага мурожаат қилинг.

Сизга қариндошингиз ёки яқин дўстларингиздан бирига,  Сизда депрессия ёки хавотирли бузилиш борлиги хақида хабар бериш ва улардан ушбу илова-варақани ўқиб беришни сўрасангиз, эҳтимол бу Сизга фойда беради. Агар уларга Сизнинг депрессиянгиз ёки хавотирлигингиз кучайганроқ кўринса, ёки агар Сизнинг хулқингиздаги ўзгаришлар уларни хавотирлантирса, уларни бу хақида Сизга хабар беришларини сўрашингиз мумкин.

Оғизни қуриши

Оғизни қуриши венлафаксин қабул қилган 10% пациентларда аниқланади. Бу кариес хавфини ошириши мумкин. Шунинг учун оғиз бўшлиғининг гигиенасини ўтказишда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Қандли диабет

Қандли диабети бўлган пациентларда серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторларини (СҚҚОСИ) ёки венлафаксинни қўллаш гликемик назоратни ўзгартириши мумкин. Инсулин ва/ёки перорал антидиабетик препаратларнинг дозаларини ўзгартиришнинг зарурати пайдо бўлиши мумкин.

75 мг ва 150 мг капсулалари таркибига қуйидаги бўёвчилар киради: темир II оксиди, темир III оксиди, титан диоксиди. Бўёвчилар аллергик реакциялар чақириши мумкин.

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар

Велаксин® таъсири узайтирилган капсулалар препаратини, одатда болалалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас. Шунингдек, бу синф препаратларини бу ёш гурухини қабул қилиши, суицидга уриниш, суицидал фикрлар ва душманлик (асосан тажаввуз, оппозицион хулқ ва ғазаб) каби ножўя самаралари хавфини мумкин бўлган ошиши билан боғлиқ. Шунга қарамасдан, шифокор Велаксин® таъсири узайтирилган  капсулалар препаратини 18 ёшгача бўлган пациентга буюриши мумкин, чунки у буни пациентнинг фойдасига деб ҳисоблайди. Агар шифокорингиз Велаксин® капсулаларини 18 ёшгача бўлган пациентга буюрган бўлса, ва Сиз буни мухокама қилишни хохласангиз, шифокорингизга мурожаат қилинг. 18 ёшгача бўлган пациентлар Велаксин® таъсири узайтирилган капсулалар препаратини қабул қилганларида, юқорида санаб ўтилган ҳар қандай симптомларни ривожланиши ёки ёмонлашиши хақида шифокорга хабар бериш керак.

Бундан ташқари, бу ёш гуруҳида Велаксин® таъсири узайтирилган капсулалар препаратининг алохида самараларини ўсиш, етилиш, шунингдек, когнитив ва хулқнинг ривожланишига нисбатан хавфсизлиги хали намойиш қилинмаган.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Даволовчи шифокорга ёки фармацевтга Сиз қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштирган ҳар қандай дори воситалари хақида хабар беринг.

Велаксин® таъсири узайтирилган капсулалар ва бошқа воситаларни бирга қабул қилиш мумкинлиги хақидаги қарорни шифокор қабул қилади.

Шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашмасдан ҳар қандай дори воситаларини, шу жумладан рецептсиз бериладиган, табиий ва ўсимлик препаратларини хам қабул қилишни бошламанг ёки тўхтатманг.

Албатта шифокорингизга хабар беринг, Агар Сиз қуйидагиларни қабул қилаётган бўлсангиз:

  • Моноаминооксидаза ингибиторлари (МАОИ: “Велаксин® препаратини қўллашгача” бўлимига қаранг).

Серотонинли синдром

Велаксин® таъсири узайтирилган капсулалар препарати билан даволашда, хаёт учун потенциал хавфли холат, серотонинли синдром ривожланиши мумкин (“Мумкин бўлган ножўя самаралари” бўлимига қаранг), хусусан бошқа дори воситалари билан қабул қилинганида.

Бундай дори воситаларининг мисоллари:

  • триптанлар (мигренни даволаш учун қўлланади);
  • депрессияни даволаш учун дори воситалари, масалан, норадреналин ва серотонинни қайта қамраб олинишининг ингибиторлари, серотонинни қайта қамраб олинишининг танланган ингибиторлари, трициклик антидепрессантлар ёки литий сақловчи препаратлар;
  • линезолид антибиотигини сақловчи препаратлар (инфекцияларни даволаш учун қўлланади);
  • моклобемид, қайтувчан МАОИ сақловчи дори воситалари (депрессияни даволаш учун қўлланади);
  • сибутрамин сақловчи дори воситалари (тана вазнини пасайтириш учун қўлланади);
  • трамадол сақловчи дори воситалари (оғриқни қолдирувчи);
  • далачой сақловчи препаратлар (Hypercum perforanum, депрессияни даволаш учун табиий ёки ўсимлик воситаси);
  • триптофан сақловчи препаратлар (уйқуни бузилиши ва депрессия каби муаммоларни даволаш учун қўлланадиган)

Серотонинли синдромнинг белгилари ва симптомлари ўз ичига олиши мумкин:

безовталик, галлюцинациялар, координацияни йўқолиши, юрак ритмини тезлашиши, тана ҳароратини ошиши, артериал босимни тез кўтарилиб тушиши, юқори рефлекслар, диарея, кома, кўнгил айниши, қусиш. Агар Сизда серотонинли синдром бор деб ўйласангиз, тиббий ёрдамга мурожаат қилинг.

Қуйидаги дори воситалари ҳам Велаксин® билан ўзаро таьсир қилишлари мумкин ва эҳтиёткорлик билан қўлланишлари керак. Агар Сиз қуйидагиларни сақловчи препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, шифокорга ёки фармацевтга хабар бериш айниқса мухим:

  • Кетоконазол (замбуруғларга қарши восита);
  • Галоперидол ёки рисперидон (психиатрик холатларни даволаш учун);
  • Метопролол (юқори артериал босим ва юрак касалликларини даволаш учун бета-блокатор).

Велаксин® таъсири узайтирилган капсулалар препаратини овқат, ичимликлар ва алкогол билан қабул қилиш

Велаксин® таъсири узайтирилган капсулаларни овқат қабул қилиш вақтида қабул қилиш

керак (“Велаксин® ни қандай қабул қилиш керак” бўлимига қаранг).

Велаксин® препаратини қабул қилиш вақтида алкогол истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш ва репродуктив қобилият

Ҳомиладорлик

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, эмизсангиз, ҳомиладорман деб ўйласангиз, хомиладор бўлишни режалаштирган бўлсангиз, бу хақида шифокорингизга хабар беринг. Велаксин® таъсири узайтирилган капсулалар препаратини қабул қилишни фақат, Сизнинг туғилмаган болангиз учун фойда ва хавфнинг потенциал нисбатини шифокор билан мухокама қилгандан кейин қабул қилиш мумкин.

Агар Сиз ҳомиладорлик вақтида Велаксин® капсулаларини қабул қилаётган бўлсангиз, бу хақида акушеркага ва/ёки шифокорга хабар беринг, чунки болада у туғилганидан кейин симптомлардан биронтаси пайдо бўлиши мумкин. Бу симптомлар, одатда, бола туғилганидан кейин биринчи 24 соат давомида ривожланади. Уларга ёмон овқатланиш ва нафас билан муаммолар киради. Агар болада у туғилганидан кейин бу симптомлар бўлса, ва бу Сизни ташвишлантирса, шифокорга ва/ёки акушеркага мурожаат қилинг, улар Сизга маслаҳат беришлари мумкин.

Акушерка ва/ёки шифокорга Сиз Велаксин® таъсири узайтирилган капсулалар препаратини қабул қилаётганингиз хақида маълум эканлигига ишонч ҳосил қилинг. Ҳомиладоролик вақтида шундай дори воситаларини (серотонинни қайта қамраб олинишининг специфик ингибиторлари) қабул қилган ҳолда, янги туғилган чақалоқларда жиддий холатни – тезлашган нафас ва янги туғилган чақалоқни кўкаришига олиб келувчи янги туғилган чақалоқларнинг турғун ўпка гипертензиясини ривожланиш хавфини ошиши мумкин. Бу симптомлар, одатда, бола туғилганидан кейин биринчи 24 соат давомида ривожланади. Бундай вазиятда дарҳол акушеркага ва/ёки шифокорга мурожаат қилиш керак.

Эмизиш

Таъсир қилувчи моддаси кўкрак сутига чиқарилади. Болага таъсир қилиш хавфи бор. Шунинг учун бу масалани шифокор билан маслахатлашиш керак, ва у эмизишни ёки  Велаксин® препарати билан даволашни тўхтатишни ҳал қилади.

Ҳар қандай дори воситаларини қабул қилишдан олдин, шифокор билан маслаҳатлашинг.

Транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш

Велаксин® Сизга қандай таъсир қилишини билмагунингизгача, транспорт воситаларини бошқарманг ва ҳеч қандай асбобларни ёки механизмларни ишлатманг.

  1. Велаксин® таъсири узайтирилган препаратини қандай қабул қилиш керак.

Велаксин® капсулаларини доимо шифокорнинг кўрсатмаларига мувофиқ қабул қилинг. Саволлар пайдо бўлганида шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Дозалаш тартиби

Депрессия, ёйилган хавотирли бузилишлар ва ижтимоий хавотирли бузилишларни даволашда тавсия этиладиган бошланғич доза – суткада 75 мг. Депрессияни даволашда, зарурати бўлганида шифокор дозани аста-секин суткада 375 мг гача ошириши мумкин.

Саросимали бузилишларни даволашда, шифокор пастроқ дозадан (37,5 мг) бошлаши ва уни аста-секин ошириши керак. Ёйилган хавотирли бузилишлар, ижтимоий хавотирли бузилишлар ва саросимали бузилишларда максимал доза суткада 225 мг ни ташкил қилади.

Велаксин® таъсири узайтирилган  капсулалар препаратини хар куни, тахминан куннинг бир вақтида, эрталаб ёки кечқурун қабул қилиш керак.

Қўллаш усули

Капсулаларни бутунлигича, етарли миқдордаги сув билан бирга ютиш керак. Капсулаларни синдириш, майдалаш, чайнаш ёки эритиш мумкин эмас.

Велаксин® таъсири узайтирилган  капсулалар препаратини овқатланиш вақтида қабул қилиш керак.

Жигар ёки буйрак касалликлари бўлганида, шифокор билан маслахатлашинг, эҳтимол дозани тўғрилаш керак бўлиши мумкин.

Шифокор билан маслаҳатлашмасдан Велаксин® таъсири узайтирилган капсулалар препаратини қабул қилишни тўхтатманг (“Агар Сиз Велаксин®ни қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз” бўлимига қаранг).

Агар Сиз Велаксин® таъсири узайтирилган капсулалар препаратини хаддан зиёд кўп қабул қилган бўлсангиз

Агар Сиз Велаксин® препаратини Сизга буюрилган дозадан кўп қабул қилган бўлсангиз, иложи борича тезроқ шифокорингизга ёки яқиндаги касалхонага мурожаат қилинг.

Дозани ошириб юборилишининг мумкин бўлган симптомларига: юрак уришини тезлашиши, фаоллик даражасини ўзгариши (уйқучанликдан то комагача), кўришни ноаниқлиги, тиришиш хуружлари ва тиришишлар, шунингдек қусиш киради.

Агар Сиз Велаксин® таъсири узайтирилган капсулалар препаратини қабул қилишни унутган бўлсангиз

Агар Сиз бир дозани ўтказиб юборган бўлсангиз, уни иложи борича тезроқ қабул қилинг. Шунга қарамасдан, агар навбатдаги дозани қабул қилиш вақти келган бўлса, вақтида қабул қилинмаган дозани ўтказиб юборинг; одатдагидек бир дозани қабул қилинг.  Велаксин® таъсири узайтирилган капсулалар препарати буюрилган суткалик дозадан ортиқ миқдорини қабул қилманг

Агар Сиз Велаксин® таъсири узайтирилган капсулалар препаратини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз

Ҳатто агар ўзингизни ҳис қилишингиз яхшиланган бўлса ҳам, шифокор билан маслаҳатлашмасдан хеч қачон даволашни тўхтатманг ва дозани пасайтирманг..

Агар шифокор Сизга энди Велаксин® таъсири узайтирилган капсулалар препаратини қабул қилиш талаб қилинмайди деб қарор қилса, у Сизда даволашни тўлиқ тўхтатишгача дозани аста-секин пасайтиришни сўраши мумкин. Велаксин® препаратини қабул қилиш тўхтатилганида, айниқса юқори дозалар қабул қилинганидан кейин препарат кескин бекор қилинганида, ножўя самараларини пайдо бўлиши маъум. Айрим пациентларда чарчоқлик, бош айланиши, ҳушдан кетиш олди холати, бош оғриғи, уйқусизлик, тунги дахшатлар, оғизни қуриши, иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, диарея, юқори қўзғалувчанлик, психомотор қўзғалиш, онгни чалкашиши, қулоқларда жаранглаш, қулоқларда шовқин, кам ҳолларда – электрошок ҳисси, кўп терлаш, тиришиш ҳуружлари ёки грипп учун характерли симптомлар каби симптомлар кузатилиши мумкин.

Шифокор Сизга Велаксин® таъсири узайтирилган капсулалар препарати билан даволашни аста-секин бекор қилиш қандай бўлиши кераклигини тушунтириб беради. Агар Сизда ташвиш чақирувчи бу ёки бошқа симптомлар пайдо бўлса, шифокор билан маслаҳатлашинг. Агар Сизда бу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

  1. Тиббий қўллашдаги мумкин бўлган ножўя самаралари

Барча дори воситалари каби, ушбу препарат ножўя реакциялар чақириши мумкин, лекин улар хамма пациентларда ҳам пайдо бўлавермайди.

Агар Велаксин® таъсири узайтирилган  капсулалар препаратини қабул қилгандан кейин, ўз ахлатингизда майда оқ гранулаларни кўрсангиз, безовта бўлманг. Велаксин® таъсири узайтирилган  капсулалар препаратини фаол модда венлафаксин фаол моддаси билан сфероидлар ёки майда оқ шарчалар сақлайди. Бу сфероидлар капсулалардан овқат хазм қилиш йўлларига тушади. Сфероидлар овқат ҳазм қилиш йўллари бўйлаб сурилган сари венлафаксин аста-секин чиқарилади. Сфероидларнинг “қобиғи” эримайди ва ахлат билан чиқарилади. Шунинг учун  ҳатто агар Сиз ахлатингизда сфероидларни кўрган бўлсангиз ҳам, Сиз қабул қилган венфалаксиннинг дозаси сўрилган бўлади.

Аллергик реакциялар

Қуйидаги симптомлардан бирон-бир пайдо бўлган холда, Велаксин® таъсири узайтирилган  капсулаларни қабул қилишни тўхтатинг:

  • Кўкракда босилиш, ҳуштаксимон нафас, ютишни ёки нафасни қийинлашиши
  • Юз, томоқ, қўллар ёки оёқларни шиши.
  • Ҳаяжонланиш ёки қўзғалиш ҳисси, бош айланиши, пульсация туйғуси, бирдан терини қизариши ва/ёки иссиқлик туйғуси.
  • Кучли тошма, қичишиш ёки эшакеми (кўпинча қичишувчи терида катталашувчи қизил ва оқ доғлар).

Дарҳол шифокорга хабар беринг ёки яқиндаги касалхонанинг шошилинч ёрдам бўлимига мурожаат қилинг.

 

Жиддий ножўя самаралари

Агар Сиз қуйидаги белгилардан биронтасини сезсангиз, Сизга шошилинч тиббий ёрдам талаб қилиниши мумкин:

  • Тез ёки мунтазам бўлмаган юрак ритми каби юрак ритмининг бузилиши, юқори артериал босим.
  • Кўришни ноаниқлиги, қорачиқларни кенгайиши каби, кўзлар билан муаммолар.
  • Бош айланиши, санчилиш ҳисси, ҳаракатларни бузилиши, тиришиш хуружлари ёки тиришишлар каби нерв тизимини бузилишлари.
  • Ўта юқори фаоллик ва эйфория каби психиатрик бузилишлар.
  • Даволашни бекор қилиш (“Велаксин® ни қандай қўллаш керак”, “Агар Сиз Велаксин® препаратини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз” бўлимларига қаранг).

Агар Сиз бирон-бир нохуш самарани, қуйида кўрсатилган, ёки ушбу Йўриқномада эслатилмаган нохуш реакцияларни аниқласангиз, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Ножўя самараларини, уларни пайдо бўлиш тез-тезлиги бўйича тўлиқ рўйхати:

Ножўя самараларининг тез-тезлиги (пайдо бўлиш эҳтимоли қуйидагича таснифланади:

Жуда тез-тез: 10 пациентлардан биттадан кўпроғида учрайди;

Тез-тез: 100 пациентлардан 1-10 тасида учрайди;

Тез-тез эмас: 1000 пациентлардан 1-10 тасида учрайди;

Кам: 10000 пациентлардан 1-10 тасида учрайди;

Тез-тезлиги номаълум: мавжуд бўлган маълумотлар асосида тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас.

Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас; гематомалар, қора қатронсимон ахлат ёки қонли ахлат, бу ички қон кетишининг белгиси бўлиши мумкин.

Тез-тезлиги номаълум: шиллиқ қаватларни қонувчанлиги, қон кетиши вақтини ошиши, қонда тромбоцитларни сонини пасайиши, бунинг натижасида гематомалар ҳосил бўлишини ва қон кетишларнинг хавфи ошади, қон касалликлари, уларнинг натижасида инфекциялар хавфи ошиши мумкин.

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Тез-тезлиги номаълум:  нафасни қийинлашишини ва бош айланишини, шу жумладан артериал босимнинг пасайишини чақирувчи, жиддий аллергик реакциялар,

Эндокрин тизими томонидан

Тез-тезлиги номаълум:  қонда пролактиннинг (сут ҳосил бўлишини рағбатлантирувчи гормон) концентрациясини ошиши.

Моддалар алмашинуви ва овқатланиш томонидан бузилишлар

Тез-тез: қон зардобида холестериннинг даражасини ошиши, тана вазнини пасайиши.

Тез-тез эмас: тана вазнини ошиши.

Тез-тезлиги номаълум: қонда натрийнинг даражасини пасайиши, бу чарчоқлик ва онгни чалкашишини, мушакларнинг тортилишини, тиришишлар ва комани, сувни ҳаддан зиёд кўп истеъмол қилишни (антидиуретик гормоннинг секрециясини бузилиши синдроми) чақириши мумкин.

Руҳиятни бузилиши

Тез-тез: одатдаги бўлмаган туш кўришлар, либидони пасайиши, уйқусизлик, юқори қўзғалувчанлик, седатив самара, онгни чалкашиши, ўзидан ва реалликдан узоқлашганлик (ёки ажралганлик) ҳисси

Тез-тез эмас: хислар ёки эмоцияларни йўқлиги, галлюцинациялар, психомотор қўзғалиш.

Кам: патологик юқори кайфият.

Тез-тезлиги номаълум: онгни чалкашиши, ўзига-ўзи шикаст етказиш ёки ўз-ўзини ўлдириш фикрлари, тажаввузкорлик.

Нерв тизими  бузилишлари

Жуда тез-тез: оғизни қуриши (10,0%), бош оғриғи (30,3%).

Тез-тез: бош айланиши, юқори мушак тонуси, санчилиш ҳисси, тремор.

Тез-тез эмас: мушакларни ихтиёрсиз ҳаракатлари, психомотор қўзғалиш, координация ва мувозанатни бузилиши.

Кам: безовталик ҳисси ёки бир жойда ўтираолмаслик ёки тураолмаслик, тиришишлар.

Тез-тезлиги номаълум: мушак кучланиши билан бирга юқори ҳарорат, онгни чалкашиши ёки психомотор қўзғалиш, шунингдек кўп терлаш ёки, агар Сизда мушакларни назорат қилиб бўлмайдиган тортилиши бўлса – бу хавфли нейролептик синдром сифатида маълум бўлган жиддий ҳолатнинг симптоми бўлиши мумкин; эйфория хисси, уйқучанлик, пародоксал уйқуни тутилиши, қўполлик, безовталик, алкоголли мастлик ҳисси, кўп терлаш ёки мушак кучланиши, у серотонинергик синдромнинг симптоми ҳисобланади, ригидлик, спазмлар ва мушакларни ўзича ҳаракати.

Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар

Тез-тез: кўришни ноаниқлиги, қорачиқларни кенгайиши, кўришни бузилиши.

Тез-тезлиги номаълум: глаукома (кўзларда кучли оғриқ ва кўришни пасайиши ёки ноаниқлиги).

Эшитиш аъзоси томонидан бузилишлар ва лабиринт томонидан  бузилишлар

Тез-тез эмас: қулоқларда жаранглаш.

Юрак томонидан бузилишлар

Тез-тез: юрак уришини ҳис қилиш.

Тез-тез эмас: тезлашган юрак ритми.

Тез-тезлиги номаълум: патологик, тез ёки нотекис юрак ритми, у хушдан кетишга олиб келиши мумкин.

Томирлар томонидан бузилишлар

Тез-тез: юқори артериал босим, юзни қизариши.

Тез-тез эмас: бош айланиши ҳисси (хусусан, ўриндан жуда кескин турганда), ҳушдан кетиш.

Тез-тезлиги номаълум: артериал босимни пасайиши.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан

Тез-тез: эснаш.

Тез-тезлиги номаълум: йўтал, хуштаксимон нафас, ҳансираш ва юқори ҳарорат, улар лейкоцитларнинг сонини ошиши билан бирга кечувчи ўпканинг яллиғланишини симптомлари ҳисобланади (ўпка эозинофилияси).

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Жуда тез-тез: кўнгил айниши (20,0%), оғизни қуриши (10,0%),

Тез-тез: иштаҳани пасайиши, қабзият, қусиш.

Тез-тез эмас: таъм туйғуларини ўзгариши, тишларни ғичирлаши, диарея.

Тез-тезлиги номаълум: меъда ости безини яллиғланиши.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тезлиги номаълум: жигарни яллиғланиши.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар

Жуда тез-тез: кўп терлаш (шу жумладан, тунги) (12,2%).

Тез-тез эмас: тошма, сочларни патологик тўкилиши, қуёш ёруғига юқори сезувчанлик.

Тез-тезлиги номаълум: тери тошмаси, у оғир пуфаклар ҳосил бўлишига ва терини кепакланишига олиб келиши мумкин; қичишиш, эшакеми.

Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар

Тез-тезлиги номаълум: тушинтириб бўлмайдиган мушак оғриғи, оғриқ ёки кучсизлик (скелет мушакларини ўткир некрози).

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас:  сийишни қийинлашиши ёки тезлашган қистовлар.

Тез-тез эмас: сийдикни тутилиши.

Кам: сийдикни тута олмаслик.

Жинсий аъзолар ва сут безлари томонидан

Тез-тез: патологик эякуляция/оргазм (эркакларда); оргазмнинг йўқлиги; эректил дисфункция (импотенция); кўп қон кетиши ёки мунтазам бўлмаган қон кетишини кўпайиши каби ҳайз кўришни бузилиши.

Тез-тез эмас: патологик оргазм (аёлларда).

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар

Тез-тез: кучсизлик (чарчоқлик); этни увишиши.

Тез-тез эмас: ангионевротик шиш.

Лаборатория ва инструментал текширишларнинг натижаларига таъсири

Тез-тезлиги номаълум: жигар фаолиятининг синамаларини натижаларида оғишни кузатилиши.

Баъзида Велаксин® таъсири узайтирилган капсулалар препарати, артериал босимни ошиши ёки юрак ритмини бузилиши, қонда жигар ферментлари, натрий ёки холестерин даражасини аҳамиятсиз ўзгариши каби Сиз учун сезилмайдиган нохуш самаралар чақириши мумкин. Жуда кам Велаксин® препарати қонда тромбоцитлар фаолиятини пасайтириши мумкин, бунинг натижасида гематомаларнинг ҳосил бўлиши ёки қон кетишларнинг хавфи ошади. Шунинг учун шифокор вақти-вақти билан, хусусан Велаксин® таъсири узайтирилган капсулалар препарати узоқ муддат қабул қилинганида, қоннинг таҳлилини буюриши мумкин.

Агар бу ножўя самараларидан бирон-бир жиддийлашса ёки Сиз ушбу илова-варақада санаб ўтилмаган ножўя самараларни ўзингизда аниқласангиз, бу ҳақида шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

 

  1. Велаксин® таъсири узайтирилган капсулалар препаратини қандай сақлаш керак.

Қуруқ жойда, 30оС дан паст ҳароратда сақлансин.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин!

Агар Сиз унинг сифатини ўзгаришини кўринадиган белгиларини аниқласангиз, Велаксин® таъсири узайтирилган капсулалар препаратини ишлатманг.

Дори воситаларини маиший чиқиндилар ёки оқава сувларга ташлаш мумкин эмас. Агар керак бўлмаган препаратни йўқотиш керак бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф- муҳитни ифлосланишини олдини олишга ёрдам бериши мумкин.

  1. Яроқлилик муддати

Яроқлилик муддати ўрамида кўрсатилган.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин препаратни ишлатманг.

  1. Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича берилади.

  1. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

Велаксин® таъсири узайтирилган капсулалар препарати нима сақлайди

Таъсир қилувчи модда: ҳар бир капсулада мувофиқ 37,5 мг, 75 мг ва 150 мг венлафаксин (42,42 мг, 84,84 мг ва 169,68 мг венлафаксин гидрохлориди шаклида).

Ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза, натрий хлориди, этилцеллюлоза, тальк, диметикон, калий хлориди, повидон, сувсиз коллоид кремний диоксиди, ксантан камеди, темир II оксиди.

CONI-SNAP-3 капсуласи таркиби (Велаксин® 37,5 мг):  темир II оксиди, индигокармин.FD ва С мовий 2, эритрозин FD ва С қизил 3, титан диоксиди, желатин.

CONI-SNAP-2 капсуласи (Велаксин® 75 мг) ва CONI-SNAP-0EL капсуласи (Валкесин®
150 мг) таркиби:
 темир II оксиди, темир III оксиди, титан диоксиди, желатин.

Велаксин® таъсири узайтирилган капсулалар препаратининг ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси

Велаксин® таъсири узайтирилган  капсулалар 37,5 мг:

қаттиқ желатин капсулалар CONI-SNAP-3, ўзи бекиладиган, рангсиз тиниқ асоси 43000 ва оч-зарғалдоқ рангли L530 қопқоқчаси билан.

Велаксин® таъсири узайтирилган  капсулалар 75 мг:

қаттиқ желатин капсулалар CONI-SNAP-2, ўзи бекиладиган, рангсиз тиниқ асоси 43000 ва зарғалдоқ-жигарранг рангли L530 қопқоқчаси билан.

Велаксин® таъсири узайтирилган капсулалар 150 мг:

қаттиқ желатин капсулалар CONI-SNAP 0EL, ўзи бекиладиган, рангсиз тиниқ асоси 43000 ва зарғалдоқ-жигарранг рангли L530 қопқоқчаси билан.

Капсулаларда маркировка йўқ. Капсулаларнинг юзасида шикастланишлар ёки кукуннинг излари бўлмаслиги керак. Капсулалар оқ ёки сариқ рангли, ҳидсиз ёки деярли ҳидсиз паллетлар сақлайди.

 

Ўрами: таъсири узайтирилган 14 капсуладан ПВХ/ПВДХ/алюмин фольга блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.:

Улашиш: