Skip to main content

Вел Дроп Макс

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВЕЛ ДРОП МАКС

VEL DROP MAX

 

Препаратнинг савдо номи: Вел Дроп Макс

Таъсир этувчи модда (ХПН): натрий карбоксиметилцеллюлоза

Дори шакли: кўз томчилари

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: кармеллозани натрийли тузи* (натрий карбоксиметилцеллюлоза (Цекол 2000)) – 5 мг;

ёрдамчи моддалар: стабилизация қилинган оксихлорид комплекси, натрий хлориди, кальций хлорид дигидрати, калий хлориди, магний хлориди гексагидрати, борат кислотаси, 10% ли хлорид кислотаси, 10% ли натрий гидроксиди, инъекция учун сув.

* натрий кармеллозани сақланиши қўлланидиган субстанцияга боғлиқ.

Таърифи: тиниқ, рангсиз бироз қовушқоқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: кўз касалликларини даволаш учун қўлланадиган препаратлар.

АТХ коди: S01AX

6-yillik-qizil-jenshen

 

Фармакологик ҳусусиятлари

Вел Дроп Макс маҳаллий офтальмологик препаратдир. Дори воситасининг компонентлари фармакологик таъсир кўрсатмайди, препаратнинг таъсири фаол модданинг физикавий ҳусусиятларига асосланган.

Натрий карбоксиметилцеллюлоза шиллиқ пардаларни намлатувчи таъсир кўрсатади ва кўз ёш плёнкасини барқарор бўлишига ёрдам беради, қуруқ ва таъсирчан кўзларни намлаш учун ишлатилади. Кўзларни қуришини асосий сабаби бўлиб шамол, қуёш, иссиқ / кондиционер, компьютерда ишлаш / кўп ўқиш ва баъзи дори воситаларининг таъсири ҳисобланади. Натрий карбоксиметилцеллюлоза кўз томчилари кўзларнинг намлигини сақлаб туради, шикастланиш ва инфекциядан ҳимоя қилади, қуруқ кўзларнинг ачишиш, қичишиш ва кўзда ёт жисмни ҳис қилиш каби симптомларини камайтиради. Молекуляр оғирлиги юқори бўлганлиги сабабли, натрий карбоксиметилцеллюлоза шох пардаги ўтмайди.

Фармакокинетикаси

Одамда фармакокинетик тадқиқотлар ўтказилмаган. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда препаратнинг канцерогенлиги, мутагенлиги, фертилликка таъсири ёки тератоген самаралари юзасидан маълумотлар олинмаган.

Қўлланилиши

  • кўзни қуриши оқибатида уни ачишиши ва таъсирланишини вақтинчалик енгиллатиш учун, шунингдек навбатдаги таъсирланишдан ҳимоя воситаси сифатида;
  • шамол ёки қуёш таъсирида ёки компьютерда узоқ вақт давомида ишлаш оқибатида кўзларни бироз таъсирланиши билан чақирилган дискомфортни вақтинчалик енгиллаштириш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Заруратга қараб, шикастланган кўз (лар) га 1 ёки 2 томчидан томизилади.

Даволаш давомийлиги даволовчи шифокор томонидан белгиланади.

Бошқа маҳаллий офтальмологик препаратлар билан бирга қўлланганида препаратларни қўллаш орасидаги 10-15 минутлик интервалга риоя қилиш керак.

Кўз томчиларини томизишдан олдин қўлларни яхшилаб ювиш керак. Сўнгра кўрсаткич бармоқ билан пастки қовоқ эҳтиёткорлик билан пастга тортиш, бошни орқага эгиш, кўзларни юқорига қаратиш ва коньюнктивага 1-2 томчидан томизиш керак. Инстилляциядан сўнг кўриш аниқлигини қисқа муддатли бузилиши бўлиши мумкин. Уни бартараф қилиш учун кўзларни бир неча марта очиб ёпиб харакат қилиш керак.

Ножўя таъсирлари

Жуда кам ҳолларда кўзларнинг гиперемияси, ачишиши каби ножўя самаралари ривожланади. Бундай ҳолларда препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга шахсий ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Маълумотлар йўқ. Бошқа маҳаллий офтальмологик воситалар бир вақтда қўлланганида томизишлар ўртасида тавсия этилган интервалларга риоя қилиш керак.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик даврида ушбу препаратни қўллаш ҳавфи мавжуд эмас. Карбоксиметилцеллюлоза тизимли қон оқимига сўрилмайди, ва демак репродуктив фаолиятга ҳамда эмбриофетал ривожланишга тизимли таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари қайд этилмаган. Унинг фаол компонентлари умумий қон оқимига сўрилмайди ва тизимли таъсир кўрсатмайди.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Флакон очилганидан сўнг препаратни 30 кун давомида ишлатиш мумкин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: