Skip to main content

Валодип

Улашиш:
  Reading time 35 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВАЛОДИП

VALODIP

 

Препаратнинг савдо номи: Валодип.

Таъсир этувчи модда (ХПН): амлодипин + валсартан

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

Таъсир этувчи моддалар:

1 таблетка 5 мг+80 мг: 5 мг амлодипин (амлодипин бесилат) ва 80 мг валсартан.

1 таблетка 5 мг+160 мг: 5 мг амлодипин (амлодипин бесилат) ва 160 мг валсартан.

1 таблетка 10 мг+160 мг: 10 мг амлодипин (амлодипин бесилат) ва 160 мг валсартан.

Ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, маннитол, магний стеарати, коллоид кремний диоксиди.

Плёнка қобиқ: опадрай II оқ, темир II оксиди бўёвчиси Е172.

Таърифи:

6-yillik-qizil-jenshen

5 мг+80 мг ли таблеткалар: думалоқ, икки ёқлама бироз қавариқ, тўқ доғлари бўлиши мумкин бўлган жигаррангроқ-сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган, фаскали таблеткалар.

5 мг+160 мг ли таблеткалар: овал, икки ёқлама қавариқ, тўқ доғлари бўлиши мумкин бўлган жигаррангроқ-сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

10 мг+160 мг ли таблеткалар: овал, икки ёқлама қавариқ, жигаррангроқ-сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: мажмуавий гипотензив восита (“секин” кальций каналларнинг блокатори + ангиотензин II рецепторларининг антагонисти).

АТХ коди: С09DB01.

Фармакологик хусусиятлари

Артериал босимни (АБ) назорат қилиш бўйича бир бирини тўлдирувчи механизмга эга икки фаол моддани сақловчи мажмуавий гипотензив препарат. Амлодипин, дигидропиридиннинг ҳосиласи, “секин” кальций каналларининг блокаторлари синфига, валсартан – ангиотензин II рецепторларининг антагонистлари синфига киради. Бу  компонентларнинг мажмуаси ўзаро тўлдирувчи гипотензив таъсирга эга, бу улар алоҳида қўллангандаги АБ га  нисбатан, АБ ни яққолроқ пасайишига олиб келади.

Фармакодинамикаси

Амлодипин/Валсартан

Амлодипин ва валсартан мажмуаси аддитив ва терапевтик дозалар диапозонида АБ ни дозага боғлиқ пасайтиради. Амлодипин/валсартан мажмуасининг бир дозаси қабул қилинганда гипотензив самара 24 соат давомида сақланади.

Асоратларсиз юмшоқ ва ўртача артериал гипертензияси (ўртача диастолик АБ (ДАБ)
≥95 мм сим. уст. ва <110 мм сим. уст.) бўлган пациентларда, амлодипин/валсартан мажмуасининг плацебога нисбатан клиник самарадорлиги исботланган.

ДАБ) ≥110 мм сим. уст. ва <120 мм сим. уст. бўлган артериал гипертензияда “ўтирган” ҳолатдаги АБ ни пасайиши, ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) ингибитори ва тиазид диуретик мажмуасини қўллангандаги билан бир ҳил бўлган.

Гипотензив самара узоқ муддат сақланади. Препаратни қабул қилишни бирдан тўхтатиш, АБ ни кескин ошиши билан бирга кечмайди (“бекор қилиш” синдроми йўқ).

Терапевтик самара пациентининг ёшига, жинсига ва тана вазни индексига боғлиқ эмас.

Амлодипин/валсартан билан мажмуавий даволаш ўтказилганда, илгари амлодипин билан даволаш фонида АБни илгари эришилган назорати ва яққол периферик шишлари бўлган пациентларда периферик шишларни камроқ ривожланиш эҳтимоли билан бирга артериал босимни қиёсий назоратига эришилади.

Амлодипин

Амлодипин – дигидропиридин ҳосиласи, СККБ, антиангинал ва гипотензив таъсир кўрсатади. Кардиомиоцитлар ва қон томирларининг силлиқ мушак хужайраларига кальций ионларинни мембраналар орқали киришини ингибиция қилади. Амлодипиннинг гипотензив таъсир механизми қон томирларининг силлиқ мушакларига бевосита бўшаштирувчи таъсири билан боғлиқ, бу периферик қон томирлар қаршилиги (УПҚТҚ) ва АБ ни пасайишига олиб келади.

Амлодипин терапевтик дозаларда артериал гипертензияси бўлган пациентларда қон томирларини кенгайишини чақиради, бу АБ ни пасайишига олиб келади (“ётган” ва “турган” холатларда). Амлодипин давомли қўллангандаги АБ ни пасайиши юрак қисқаришлари сонини (ЮҚС)  ва қон плазмасида катехоламинларнинг концентрациясини жиддий ўзгаришлари билан кечмайди.

Қон плазмасидаги амлодипиннинг концентрацияси ёш пациентларда ҳам, кекса ёшли пациентларда ҳам, клиник самарага мос келади.

Буйрак фаолияти нормал бўлган артериал гипертензияси бўлган пациентларда амлодипин терапевтик дозаларда, буйрак қон томирларининг қаршилигини камайишига ва калава фильтрацияси тезлигини ошишига ва фильтрацион фракцияни ўзгаришисиз ёки протеинуриясиз самарали буйрак қон оқимига олиб келади.

Амлодипин, бошқа СККБ каби, юракнинг чап қоринчаси (ЧҚ) фаолияти нормал бўлган пациентларда тинч ҳолатда ва жисмоний юкламада (ёки рағбатлантиришда) юрак фаолиятининг гемодинамик кўрсаткичларини ўзгаришини: ЧҚ (dP / dt) босимни ошишини максимал тезлигига ёки якуний диастоик босимга (ЧҚ ЯДБ) ёки СҚ якуний диастолик хажмга (ЧҚ ЯДХ) ахамиятли таъсир қилмай, юрак индексини аҳамиятсиз ошишини чақиради. Амлодипинни терапевтик дозалар доирасида қўллаш, хатто бета-адреноблокаторлар билан бир вақтда қўлланганида ҳам, манфий инотроп самара чақиради.

Амлодипин интакт хайвонлар ва одамларда синоатриал тугун фаолиятини ёки атриовентрикуляр ўтказувчанликни ўзгартирмайди. Артериал гипертензияси ёки стенокардияси бўлган пациентларда амлодипинни бета-адреноблокаторлар билан қўллаш ЭКГ да нохуш ўзгаришлар билан бирга кечмаган.

Стабил зўриқиш стенокардияси, вазоспастик стенокардияси ва коронар артерияларнинг ангиографик тасдиқланган шикастланиши бўлган пациентларда амлодипиннинг клиник самарадорлиги исботланган.

Валсартан

Валсартан ичга қабул қилиш учун, оқсил табиатга эга бўлмаган ангиотензин II рецепторларнинг (АТ1 тур) селектив антагонисти хисобланади.

Ангиотензин II нинг самараларига жавобгар бўлган АТ1 кичик тур рецепториларни танлаб блоклайди. Валсартан таъсири остидаги АТ1 рецепторларнинг блокадаси оқибатида ангиотензин II нинг концентрациясини ошиши, блокланмаган АТ2 кичик тур рецепторларини рағбатлантириши мумкин, улар АТ1 рецепторлар рағбатлантирилгандаги самараларга қарши таъсир қилади. Валсартан АТ1 рецепторларга нисбатан агонистик фаолликка эга эмас, Валсартиннинг АТ1 кичик тур рецепторларига яқинлиги, АТ2 кичик тур рецепторларига нисбатан 20 000 марта юқоридир.

Валсартан шунингдек киназа II сифатида маълум бўлган ААФ ни ингибиция қилмайди, у ангиотензин I ни ангиотензин II га айланишини олдини олади ва брадикининни парчалайди. ААФ га таъсири йўқлиги туфайли, брадикининнинг ёки Р субстанциясининг самаралари потенцияланмайди, шунинг учун ангиотензин II рецепторларининг антагонистлари қабул қилинганда қуруқ йўтал ривожланишининг эҳтимоли кам. Валсартан билан даволашда қуруқ йўтал ривожланишининг тез-тезлиги, ААФ ингибиторларини қўллаш билан солиштирилганда сезиларли даражада пастлиги исботланган. Валсартан юрак-қон томир тизимининг фаолиятини бошқарилишида иштирок этувчи бошқа гормонларнинг рецепторлари ёки ионли каналлар билан ўзаро таъсирга киришмайди ва блокламайди.

Артериал гипертензияда валсартан ЮҚС га таъсир қилмай, АБ ни пасайтиради.

Валсартаннинг бир марталик дозаси ичга қабул қилинганидан кейин гипотензив самара 2 соат давомида ривожланади, АБ ни максимал пасайишига эса, 4-6 соат давомида эришилади.

Валсартаннинг гипотензив самараси у қабул қилинганидан кейин 24 соат давомида сақланади. Валсартан такрорий қабул қилинганда АБ ни максимал пасайишига, дозадан қатъий назар, 2-4 ҳафта ўтгач эришилади ва узоқ муддатли даволаш давомида эришилган даражада тутиб турилади. Валсартанни қабул қилишни бирдан тўхтатиш АБ ни ахамиятли ошиши ёки бошқа нохуш кўринишлар (“бекор қилиш” синдроми) билан бирга кечмайди.

Фармакокинетикаси

Тўғри пропорционаллик

Амлодипин ва валсартаннинг фармакокинетикаси тўғри пропорционаллик билан характерланади.

Амлодипин/Валсартан

Амлодипин/валсартан мажмуаси ичга қабул қилингандан кейин қон плазмасидаги валсартан ва амлодипиннинг максимал концентрацияси (Сmax) га мувофиқ 3 соат ва 6-8 соат ўтгач эришилади. Сўрилиш тезлиги ва даражаси, уларнинг хар бири алоҳида қабул қилингандаги валсартан ва амлодипиннинг биокираолишлигига эквивалентдир.

Амлодипин

Сўрилиши: ичга қабул қилингандан кейин амлодипин меъда-ичак йўлларидан (МИЙ) секин сўрилади. Сmax га 6-12 соат ўтгач эришилади. Мутлоқ биокираолишлиги 64-80% ни ташкил қилади. Биокираолиши овқат қабул қилишга боғлиқ эмас.

Тақсимланиши: тақсимланиш ҳажми тахминан 21 л/кг ни ташкил қилади. In vitro маълумотлар бўйича: қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 97,5% ни ташкил қилади.

Биотрансформацияси: амлодипин жигарда нофаол метаболитларини ҳосил бўлиши билан жадал (тахминан 90%) метаболизмга учрайди.

Чиқарилиши: амлодипин қон плазмасидан ярим чиқрилишининг (Т1/2) 30 дан 50 соатгача терминал даври билан, икки босқичда чиқарилади. Қон плазмасидаги мувозанат концентрациясига ичга давомли қўллангандан кейин 7-8 кун давомида эришилади. 10% ўзгармаган амлодипин ва 60% амлодипин метаболитлари кўринишида буйрак орқали чиқарилади.

Валсартан

Сўрилиши: валсартан ичга қабул қилингандан кейин Сmax га 24 соат ўтгач эришилади. Ўртача мутлоқ биокираолишлиги 23% ни ташкил қилади. Валсартан овқат билан қабул қилинганда биокираолишини (“концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон қиймати бўйича (AUC)) тахминан 40% га, Сmax эса – тахминан 50% га пасайиши аниқланади. Ичга қабул қилингандан кейин тахминан 8 соат ўтгач, валсартаннинг плазмадаги концентрациялари, овқат билан қабул қилган пациентлар гурухида ва оч қоринга қабул қилган гурухда тенглашади. AUC ни камайиши клиник аҳамиятли хисобланмайди, шунинг учун валсартанни овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин.

Тақсимланиши: вена ичига юборилгандан кейин мувозанат ҳолати давридаги валсартаннинг тақсимланиш ҳажми тахминан 17 соатни ташкил қилади, бу валсартанни тўқималарда экстенсив тақсимланмаслигини кўрсатади. Валсартан қон плазмаси оқсиллари сезиларли даражада (94-97%) билан, асосан зардоб альбумини билан боғланади.

Биотрансформацияси: валсартан яққол метаболизмга учрамайди. Қабул қилинган дозанинг фақатгина 20% қон плазмасида метаболитлари кўринишида аниқланади. Гидроксилли метаболити қон плазмасида паст концентрацияларда аниқланади (валсартан AUC 10% дан камроқ). Бу метаболит фармакологик фаол эмас.

Чиқарилиши: валсартан икки фазада чиқарилади: 1 соатдан камроқ ярим чиқарилиш (Т1/2а) даври билан ά-фаза ва Т1/2β) – тахминан 9 соат билан β-фаза. Валсартан асосан ўзгармаган ҳолда сафро билан ичак орқали (тахминан 83%) ва буйрак орқали (тахминан 13%) чиқарилади. Вена ичига юборилгандан кейин, валсартаннинг плазма клиренси тахминан
2 л/соат ни ташкил қилади ва унинг буйрак клиренси 0,62 л/соат ни ташкил қилади (умумий клиренсдан тахминан 30%). Валсартаннинг Т1/2 6 соатни ташкил қилади.

Алоҳида гуруҳ пациентларидаги фармакокинетикаси

Болалар (18 ёшгача бўлган)

Бу гуруҳ пациентларда препаратни қўллаш бўйича фармакокинетик маълумотлар йўқ.

Кекса ёшли (65 ёшдан ошган) пациентлар

Ёш пациентлар ва кекса ёшли пациентларда қон плазмасида амлодипиннинг Сmax (ТСmax) га эришиш вақти бир хил. Кекса ёшли пациентларда амлодипиннинг клиренси пасайиш мойиллигига эга, бу AUC ва Т1/2 ни ошишига олиб келади.

Кекса ёшли пациентларда валсартаннинг тизимли таъсирининг ўртача қиймати (AUC), ёш пациентларга нисбатан 70% га ортиқ, шунинг учун дозани оширишда эҳтиёткорлик талаб этилади.

Буйрак фаолиятини бузилиши

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда фармакокинетик параметрлар ўзгармайди. Валсартаннинг буйрак клиренси қон плазмасидаги умумий клириенсининг бор-йўғи тахминан 30% ни ташкил қилади, шунинг учун буйрак фаолияти ва валсартаннинг тизимли таъсири (AUC қиймати бўйича) орасида корреляция аниқланмаган.

Буйрак фаолиятини енгил ва ўртача даражада бузилишлари (креатинин клиренси (КК) минутига 30-50 мл) бўлган пациентларда бошланғич дозани ўзгартириш талаб этилмайли.

Жигар фаолиятини бузилиши

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда препаратни қўллаш тажрибаси чекланган. Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар амлодипиннинг паст клиренсига эга бўладилар, бу AUC ни тахминан 40-60% олиб келади. Ўртача, жигар фаолиятини енгил (Чайлд-Пью шкаласи бўйича 5-6 балл) ва ўртача (Чайлд-Пью шкаласи бўйича 7-9 балл) бузилиши бўлган пациентларда, мувофиқ ёш, жинс ва тана вазни бўлган соғлом кўнгиллиларга нисбатан валсартаннинг биокираолиш даражаси (AUC қиймати бўйича) икки марта юқори бўлади.

Қўлланилиши

Артериал гипертензия (мажмуавий даволаш кўрсатилган пациентларда).

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, оз миқдордаги сув билан бирга, овқат қабул қилишдан қатъий назар, суткада 1 марта қабул қилинади.

Тавсия этиладиган суткалик доза – Валодип препаратининг 5/80 мг, 5/160 мг ёки 10/160 мг амлодипин/валсартан мажмуасини сақловчи 1 таблеткасини ташкил этади.

Валодип препаратини қабул қилишни суткада 1 марта 5/80 мг дозадан бошлаш лозим. Дозани даволаш бошлангандан кейин 1-2 ҳафта ўтгач ошириш мумкин.

Максимал суткалик доза – 5/320 мг (валсартанга қайта ҳисоблаганда) ёки 10/160 мг (амлодипинга қайта ҳисоблаганда) ёки 10/320 мг.

Алоҳида гуруҳ пациентлари:

Амлодипин

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар: дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар: эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Кекса ёшли пациентлар: дозани оширишда эҳтиёткорлик талаб этилади.

Валсартан

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар: буйраклар фаолиятини бузилиши (КК ≥30 мл/мин) бўлган пациентларда бошланғич дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар: валсартанни оғир жигар етишмовчилиги, билиар циррози ва холестази бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас. Енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги жигар етишмовчилигида валсартаннинг максимал суткалик дозаси – 80 мг ни ташкил этади. 5/160 мг, 10/160 мг ва 10/320 мг дозадаги Валодип препаратини қўллаш мумкин эмас.

Кекса ёшли пациентлар: дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Ножўя таъсирлари

Жахон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) ножўя самаралар ривожланиши тез-тезлигининг таснифи:

жуда тез-тез                          ≥1/10

тез-тез                                   ≥1/100 дан <1/10 гача

тез-тез эмас                          ≥1/1000 дан <1/100 гача

кам  ҳолларда                        ≥1/10000 дан <1/1000 гача

жуда кам  ҳолларда               <1/10000 дан бошлаб

тез-тезлиги номаълум       мавжуд бўлган маълумотлар асосида аниқлаш мумкин эмас

Валодип препарати

Инфекцион ва паразитар касалликлар:

тез-тез: назофарингит, грипп.

Иммун тизими томонидан бузилишлар:

Кам ҳолларда: ўта юқори сезувчанлик.

Моддалар алмашинуви ва овқатланиш томонидан:

тез-тез: гипокалиемия.

тез-тез эмас: анорексия, гиперкальциемия, гиперлипидемия, гиперурикемия, гипонатриемия.

Рухиятни бузилиши:

кам ҳолларда: ховотирлик.

Нерв тизими томонидан бузилишлар:

тез-тез: бош оғриғи.

тез-тез эмас: координацияни бузилиши, бош айланиши, постурал бош айланиши, парастезия, уйқучанлик.

Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар:

тез-тез эмас: кўришни ёмонлашиши.

кам ҳолларда: кўришни бузилиши.

Эшитиш аъзоси томонидан бузилишлар ва лабиринт бузилишлари:

тез-тез эмас: вертиго.

кам ҳолларда: қулоқларни шанғиллаши.

Юрак томонидан бузилишлар:

тез-тез эмас: юрак уришини ҳис қилиш, тахикардия.

кам ҳолларда: хушдан кетиш.

Қон томирлари томонидан бузилишлар:

тез-тез эмас: ортостатик гипотензия.

кам ҳолларда: АБ ни яққол пасайиши.

Нафас тизими, кўкрак фафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар:

тез-тез эмас: йўтал, томоқ ва халқумда оғриқ.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан бузилишлар:

тез-тез эмас: диарея, кўнгил айниши, қоринда ноқулайлик хисси, қориннинг юқори қисмида оғриқ, қабзият, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуруқлиги.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар:

тез-тез эмас: эритема, тери тошмаси.

Кам ҳолларда: экзантема, гипергидроз, терини қичишиши.

Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар:

тез-тез эмас: артралгия, белда оғриқ, бўғимларни шиши.

Кам ҳолларда: мушак спазмлари, бутун танада оғирлик хисси.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар:

Кам ҳолларда: поллакиурия, полиурия.

Жинсий аъзолар ва сут безлари томонидан бузилишлар:

Кам ҳолларда: эректил дисфункция.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар:

тез-тез: астения, юқори чарчоқлик, юзни шиши, юз терисига қонни “оқиб клиши” хисси, шишлар, периферик шишлар, кекириш.

Қўшимча маълумотлар

Амлодипин/валсартан мажмуасини олаётган пациентларда периферик шишлар, фақат амлодипин билан даволанган (9%) пациентлардагига қараганда, камроқ (5,8%) учраган.

Амлодипин

Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар:

жуда кам ҳолларда: лейкопения, баъзида пурпура билан кечувчи тромбоцитопения.

Иммун тизими томонидан бузилишлар:

жуда кам ҳолларда: ўта юқори сезувчанлик.

Моддалар алмашинуви ва овқатланиш томонидан бузилишлар:

жуда кам ҳолларда: гипергликемия.

Рухиятни  бузилишлари:

тез-тез эмас: депрессия, уйқусизлик/уйқуни бузилиши, кайфиятни беқарорлиги.

Кам ҳолларда: онгни чалкашиши.

Нерв тизими томонидан бузилишлар:

тез-тез: бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик.

тез-тез эмас: таъмни бузилиши, парестезия, хушдан кетиш, тремор, гипестезия.

жуда кам: мушак гипертонуси, периферик нейропатия, нейропатия.

тез-тезлиги номаълум: экстрапирамид бузилишлар.

Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар:

тез-тез эмас: кўришни ёмонлашиши, кўришни бузилиши.

Эшитиш аъзоси томонидан бузилишлар ва лабиринт бузилишлари:

тез-тез эмас: қулоқларни шанғиллаши.

Юрак томонидан бузилишлар:

тез-тез: юрак уришини хис қилиш.

жуда кам ҳолларда: аритмиялар (шу жумладан брадикардия, қоринча тахикардияси ва бўлмачалар фибрилляцияси) ва миокард инфаркти.

Қон томирлари томонидан бузилишлар:

тез-тез: юз терисига қонни “оқиб келиши” хисси, АБ ни яққол пасайиши.

жуда кам ҳолларда: васкулит.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар:

тез-тез эмас: хансираш ринит.

жуда кам ҳолларда: йўтал.

Овқат хазм қилиш тизими томонидан бузилишлар:

тез-тез: кўнгил айниши, қоринда ноқулайлик хисси, қориннинг юқори қисмида оғриқ.

тез-тез эмас: ахлатни ўзгариши, диарея, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши, диспепсия, қусиш.

Кам ҳолларда: гастрит, милкларнинг гиперплазияси, панкреатит.

Жигар ва сафро чиқариш йўллари томонидан бузилишлар:

жуда кам ҳолларда: жигар ферментлари “фаоллигини” ошиши (кўпинча холестаз кўринишлари билан), қон плазмасида билирубин концентрациясини ошиши, гепатит, жигар ички холестази, сариқлик.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар:

тез-тез эмас: алопеция, экзантема, эритема, фотосезувчанлик реакцияси, терини қичишиши, гипергидроз, пурпура, тери тошмаси, тери рангини ўзгариши.

жуда кам ҳолларда: кўпшаклли эритема, эшакеми, эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми, ангионевротик шиш.

Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар:

тез-тез: тўпиқларни шиши.

тез-тез эмас: артралгия, белда оғриқ, мушак спазмлари, миалгия.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар:

тез-тез эмас: сийишни бузилиши, никтурия, поллакиурия.

Жинсий аъзолар ва сут безлари томонидан бузилишлар:

тез-тез эмас: эректил дисфункция, гинекомастия.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар:

тез-тез: кучли толиқиш, периферик шишлар.

тез-тез эмас: астения, дискомфорт, лоҳаслик, юракда нокардиоген оғриқ, оғриқ.

Лаборатор ва инструментал маълумотлар:

Тез-тез эмас: тана вазнини пасайиши/ошиши.

Валсартан

Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар:

тез-тезлиги номаълум: гемоглобин ва гематокритни пасайиши, лейкопения, нейтропения, баъзида пурпура билан кечувчи тромбоцитопения.

Иммун тизими томонидан бузилишлар:

жуда кам ҳолларда: ўта юқори сезувчанлик реакцияси.

Эшитиш аъзоси томонидан бузилишлар ва лабиринт бузилишлари:

тез-тез эмас: вертиго.

Қон томирлари томонидан бузилишлар:

тез-тезлиги номаълум: васкулит.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар:

тез-тез эмас: йўтал.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан бузилишлар:

тез-тез эмас: қоринда ноқулайлик ҳисси, қориннинг юқори қисмида оғриқ.

Жигар ва сафро чиқариш йўллари томонидан бузилишлар:

тез-тезлиги номаълум: жигар ферментлари “фаоллигини” ошиши, қон плазмасида билирубин концентрациясини ошиши.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан:

тез-тезлиги номаълум: терини қичишиши, тери тошмаси, ангионевротик шиши.

Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар:

тез-тезлиги номаълум: миалгия.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар:

тез-тезлиги номаълум: қон плазмасида креатинин концентрациясини ошиши, буйрак фаолиятини бузилиши, шу жумладан ўткир буйрак етишмовчилиги.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар:

тез-тез эмас: кучли толиқиш.

Лаборатор ва инструментал маълумотлар:

тез-тезлиги номаълум: қон зардобида калий миқдорини ошиши.

Препаратнинг компонентлари хақида қўшимча маълумотлар

Компонентлардан хар бири қўлланганда илгари хабар берилган нохуш кўринишлар, хатто агар улар клиник тадқиқотларда кузатилмаган бўлсада, Валодип препарати қўлланганда ўрин тутиши мумкин.

Амлодипин

тез-тез: уйқучанлик, бош айланиши, юрак уришини хис қилиш, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, тўпиқларни шиши;

тез-тез эмас: уйқусизлик, кайфиятни ўзгарувчанлиги (шу жумладан хавотирлик), депрессия, тремор, таъмни бузилиши, хушдан кетиш, гипестезия, кўришни бузилиши (шу жумладан диплопия), қулоқларни шанғиллаши, АБ ни яққол пасайиши, ҳансираш, ринит, қусиш, диспепсия, алопеция, пурпура, тери рангини ўзгариши, гипергидроз, терини қичишиши, экзантема, миалгия, мушакларни тиришиши, оғриқ, сийишни бузилиши, сийишни тезлашиши, импотенция, гинекомастия, кўкракда оғриқ, лоҳаслик, тана вазнини ошиши, тана вазнини камайиши;

кам ҳолларда: онгни чалкашиши;

жуда кам ҳолларда: лейкопения, тромбоцитопения, аллергик реакциялар, гипергликемия, мушак гипертонуси, периферик нейропатия, миокард инфаркти, аритмиялар (шу жумладан брадикардия, юрак қоринчаси тахикардияси ва бўлмачалари фибрилляцияси), васкулит, панкреатит, гастрит, милкларнинг гиперплазияси, гепатит, сариқлик, “жигар” ферментлари фаоллигини ошиши (кўпроқ холестаз оқибатида), ангионевротик шиши, кўп шакилли эритема, эшакеми, эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми, фотосезувчанлик. Экстрапирамид синдромнинг алохида холлари таърифланган.

Валсартан

тез-тезлиги номаълум: гемоглобин ва гематокритни пасайиши, нейтропения, тромбоцитопения, қон зардобида калий миқдорини ошиши, “жигар” ферментлари фаоллигини ошиши, қон плазмасида билирубин концентрациясини ошиши, буйрак фаолиятини бузилиши, шу жумладан буйрак етишмовчилиги, ангионевротик шиш, миалгия, васкулит, ўта юқори сезувчанлик, шу жумладан зардоб касаллиги.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Амлодипинга, дигидропиридин қаторининг бошқа ҳосилаларига, валсартанга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
  • Оғир жигар етишмовчилиги (Чайлд-Пью шкаласи бўйича 9 балл), билиар цирроз ва холестаз;
  • Оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси (КК) минутига 30 мл дан кам), гемодиализда бўлган пациентларда қўллаш;
  • Қандли диабети ёки буйрак фаолиятини бузилиши (КК минутига 60 мл), бўлган пациентларда аликсирен билан бир вақтда қўллаш;
  • Ҳомиладорлик ва эмизиш даври;
  • Оғир артериал гипотензия (систолик АБ 90 мм сим. уст паст);
  • Шок (шу жумладан кардиоген шок);
  • Юракнинг чап қоринчаси чиқарув йўлининг обструкцияси (шу жумладан гипертрофик обструктив кардиомиопатия (ГОКМП) ва оғир даражали аортал стеноз;
  • Ўткир миокард инфарктидан кейинги гемодинамик беқарор юрак етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас;
  • Бирламчи гиперальдостеронизм.

Буйрак трансплантациясини ўтказган пациентларда, шунингдек болалар ва 10 ёшгача бўлган ўсмирларда Валодип препаратини қўллаш хавфсизлиги аниқланмаган.

Эҳтиёткорлик билан: жигар фаолиятини енгил (Чайлд-Пью шкаласи бўйича 5-6 балл) ва ўртача (Чайлд-Пью шкаласи бўйича 7-9 балл) оғирлик даражасидаги бузилиши, шунингдек ўт йўлларининг обструктив касалликларида, буйраклар фаолиятини енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги (КК минутига 30-50 мл) бузилишлари, буйрак артерияларининг бир ёки икки томонлама стенози ёки ягона буйрак артериясининг стенози, NYHA таснифи бўйича III-IV функционал синф сурункали юрак етишмовчилиги, гиперкалиемия, гипонатриемия, ош тузини истеъмол қилиш чекланган пархез, айланаётган қон ҳажмини (АҚХ) камайиши (шу жумладан диарея, қусиш), наслий ангионевротик шиши ёки ангиотензин II рецепторларининг антагонистлари (ААФ II) билан аввал ўтказилган даволаш фонидаги шиши бўлган пациентларда қўллаш эҳтиёткорлик билан ўтказилиши керак.

Шунингдек, бошқа вазодилататорлар қўлланганида бўлгани каби енгил ва ўртача даражадаги митрал ва аортал стенози бўлган пациентларда қўлланганида ўзига хос эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Валодип препарати

Валодип (амлодипин/валсартан) препарати учун дориларнинг умумий ўзаро таъсири

Диққатни талаб этувчи бир вақтда қўлланадиган воситалар

Бошқа гипотензив препаратлар (масалан, альфа-адреноблокаторлар, диуретиклар) ва гипотензив таъсир кўрсатувчи дори воситалари (масалан, трициклик антидепрессантлар, простата безини хавфсиз гиперплазиясини даволаш учун альфа-адреноблокаторлар), гипотензив самарани кучайтириши мумкин.

Амлодипин учун дориларнинг ўзаро таъсири

Бир вақтда қўллаш нохуш ҳисобланган воситалар

Грейпфрут ёки грейпфрут шарбати: айрим пациентларда биокираолишлигини ошиши мумкинлигини ва гипотензив таъсирини кучайишини хисобга олиб, бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

Эҳтиёткорликни талаб этувчи бир вақтда қўлланадиган воситалар

CYP3A4 изоферменти ингибиторлари

CYP3A4 изоферментининг кучли ёки ўртача ингибиторлари (протеаза ингибиторлари, верапамил ёки дилтиазем билан, азол гуруҳи замбуруғларга қарши дори воситалари, эритромицин ёки кларитромицин каби макролидлар билан) бир вақтда қўллаш, амлодипиннинг тизимли экспозициясини ахамиятли ошишига олиб келиши мумкин. Кекса ёшли пациентларда бу ўзгаришлар клиник аҳамиятга эга, шунинг учун тиббий кузатув ва дозага тузатиш киритиш зарур.

CYP3A4 изоферментининг индукторлари (тиришишга қарши препаратлар (масалан, карбамазепин, фенобарбитал, фенитоин, фосфенитоин, примидон), рифампицин, тешик далачой сақловчи ўсимлик препаратлари): эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки бир вақтда қўлланганда қон плазмасида амлодипиннинг концентрацияси пасайиши мумкин.

Симвастатин

Амлодипин 10 мг дозада ва симвастатинни 80 мг дозада бир вақтда такроран қўллаш, симвастатин билан монотерапиядаги худди шундай ҳолатга нисбатан, симвастатиннинг экспозициясини 77% га оширади. Амлодипин олаётган пациентларга симвастатинни суткада 20 мг дан кўп бўлмаган дозасини қўллаш тавсия этилади.

Дантролен (вена ичига юбориш): хайвонлардаги экспериментларда верапамил ичга қабул қилингандан ва дантролен вена ичига юборилгандан кейин ўлим билан якунланувчи фибрилляция ҳоллари ва гиперкалиемия билан ассоциацияланган юрак-қон томир етишмовчилиги ҳоллари кузатилган. Гиперкалиемия ривожланиши хавфини хисобга олиб, хавфли гипертермия ривожланишига мойиллиги бўлган пациентларда “секин” кальция каналларининг блокаторларини, шу жумладан амлодипинни бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.

Диққатни талаб этувчи бир вақтда қўлланадиган воситалар

Бошқалар

Клиник тадқиқотларда амлодипин тиазид диуретиклар, альфа-адреноблокаторлар, бета-адреноблокаторлар, ААФ ингибиторлари, узоқ таъсир этувчи нитратлар, тил остига қўллаш учун нитроглицерин, дигоксин, варфарин, аторвастатин, силденафил, маалокс (алюминий- ёки магний сақловчи антацид препаратлар, семитикон), циметидин, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП), антибиотиклар ва ичга қабул қилиш учун гипогликемик воситалар билан аҳамиятли ўзаро таъсирга киришмайди.

Валсартан учун дориларнинг ўзаро таъсири

Бир вақтда қўллаш мумкин эмас

Қандли диабети ва буйрак фаолиятини бузилиши (КК минутига 60 мл дан кам) бўлган пациентларда, АРА II, шу жумладан валсартан ёки ААФ ингибиторларини аликсирен билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

 

 

 

Бир вақтда қўллаш нохуш ҳисобланган воситалар

Литий

Литий препаратлари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди, чунки қон плазмасида литийнинг концентрациясини қайтувчан ошиши ва интоксикация ривожланиши мумкин. Литий препаратлари билан бир вақтда қўллаш зарурати бўлганида, қон плазмасида литийнинг концентрациясини синчиклаб назорат қилиш керак.

Калийни тежовчи диуретиклар, калий препаратлари,  калий сақловчи озуқа қўшимчалари ва қон зардобида калий миқдорини ошириши мумкин бўлган бошқа дори воситалари ва моддалар (масалан, гепарин).

Калийнинг миқдорига таъсир қилувчи препаратлар билан бир вақтда қўллаш зарурати бўлганида, қон плазмасида калийнинг миқдорини назорат қилиш тавсия этилади.

Эҳтиёткорликни талаб қилувчи бир вақтда қўлланадиган воситалар

НЯҚП, шу жумладан циклооксигеназа 2 (ЦОГ-2) нинг селектив ингибиторлари ва суткада 3 г дан ортиқ дозадаги ацетилсалицил кислотаси ва носелектив НЯҚП.

Бир вақтда қўлланганда гипотензив самарани сусайиши, буйрак фаолиятини бузилишларини ривожланиш хавфини ошиши ва қон плазмасида калий миқдори ошиши мумкин. Даволашни бошида буйрак фаолиятини бахолаш, шунингдек сув-электролит баланси бузилишларини мувофиқлаштириш тавсия этилади.

Олиб ўтувчи- оқсилларнинг ингибиторлари

In vitro тадқиқотларнинг натижалари бўйича валсартан ОАТР1В1 ва MRP2 олиб ўтувчи оқсиллар учун субстрат хисобланади. Валсартанни ОАТР1В1 олиб ўтувчи оқсилларнинг ингибиторлари (масалан, рифампицин, циклоспорин) ва MRP2 олиб ўтувчи оқсилларнинг ингибитори (масалан, ритонавир) билан бир вақтда қўллаш, валсартаннинг тизимли экспозициясини (Сmax ва AUC) ошириши мумкин. Буни бир вақтда даволашни бошида ва тугашида ҳисобга олиш керак.

Бошқалар: валсартан билан монотерапияда қуйидаги дори воситалари: циметидин, варфарин, фуросемид, дигоксин, атенолол, индометацин, гидрохлортиазид, амлодипин ва глибенкламид билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлар аниқланмаган:

Махсус кўрсатмалар

Гипонатриемияли ва/ёки АҚХ камайиши бўлган пациентлар

Асоратланмаган артериал гипертензияси бўлган, амлодипин/валсартан мажмуаси билан даволанаётган пациентларда, 0,4% холларда яққол артериал гипотензия кузатилган.

РААТ фаоллашган пациентларда (масалан, диуретикларнинг юқори дозаларини олаётган, дегидратацияси ва/ёки гипонатриемияси бўлган пациентларда), ангиотензин II рецепторларининг антагонистлари қабул қилинганда, симптоматик артериал гипотензия ривожланиши мумкин. Даволашни бошлашдан олдин натрий миқдорини тиклаш ва/ёки, хусусан, диуретикларнинг дозасини камайтириш йўли билан АҚХ тўлдириш ёки даволашни синчков тиббий кузатув остида бошлаш тавсия этилади.

АБ ни яққол пасайиши ривожланганда: пациентнинг оёқларини кўтариб, горизонтал ҳолатда ётқизиш ва, зарурати бўлганда 0,9% ли натрий хлориди эритмасини вена ичига инфузиясини ўтказиш керак. Валодип препарати билан даволашни гемодинамик кўрсатгичлар барқарорлашгандан кейин давом эттириш мумкин.

Гиперкалиемия

Калийни тежовчи диуретиклар, калий препаратлари, калий сақловчи биологик фаол қўшимчалар ёки қон плазмасида калий миқдорини ошириш хусусиятига эга бўлган бошқа препаратлар (масалан, гепарин) билан бир вақтда қўлланганда, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Қон плазмасида калий ионлари миқдорини мунтазам назорат қилиш керак.

Буйрак артериясининг стенози

Буйрак артериясининг бир томонлама ёки икки томонлама стенози ёки якка буйрак артериясининг стенози бўлган пациентларда, мочевина ва креатининнинг зардобдаги концентрацияларини ошиши мумкинлигини хисобга олиб, Валодип препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Буйрак трансплантациясидан кейинги холат

Яқинда буйрак трансплантациясини ўтказган пациентларда амлодипин/валсартан мажмуасини қўллаш хавфсизлиги аниқланмаган.

Жигар фаолиятини бузилиши

Валсартан асосан сафро билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Пациентларда Т1/2 узаяди, AUC эса – ошади. Жигар фаолиятини ёнгил (Чайлд-Пью шкаласи бўйича 5-6 балл) ёки ўртача (Чайлд-Пью шкаласи бўйича 7-8 балл) бузилиши ёки ўт йўлларининг обструктив касалликлари бўлган пациентларда Валодип препаратини қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Буйрак фаолиятини бузилиши

Буйрак фаолиятини енгил ва ўртача бузилишлари бўлган пациентларда Валодип препаратининг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди. Буйрак фаолиятини ўртача бузилиши бўлган пациентларда қон плазмасида калий миқдорини ва креатинин концентрациясини назорат қилиш тавсия этилади. Буйрак фаолиятини бузилиши (КК минутига 60 мл дан кам) бўлган пациентларда, АРА II, шу жумладан валсартан, ёки ААФ ингибиторларини аликсирен билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Бирламчи гиперальдостеронизм

Бирламси гиперальдостеронизмда РААТ шикастланишини хисобга олиб, бу пациентларга ангиотензин II рецепторларининг антагонистларини, шу жумладан валсартанни буюриш мумкимн эмас.

Ангионевротик шиш

Валодип препарати билан даволаш фонида ангионевротик шиш (шу жумладан нафас йўлларининг обструкциясини чақирувчи халқум ва товуш бойламларининг шиши ва/ёки юз, лаблар, томоқ ва/ёки тилнинг шиши) бўлган пациентлар орасида, анамнезида ангионевротик шиш, шу жумладан ААФ ингибиторларига ҳам, шишни ривожланиш ҳоллари кузатилган. Ангионевротик шиши ривожланган ҳолларда, препаратни дарҳол бекор қилиш ва такроран қўллаш имкониятини истисно қилиш керак.

Юрак етишмовчилиги/ўтказилган миокард инфаркти

Буйрак фаолияти РААТ фаоллигига боғлиқ бўлиши мумкин бўлган пациентларда (масалан, оғир СЮЕ), ААФ ингибиторлари ва ангиотензин II рецепторларининг антагонистлари билан даволаш, олигурия ва/ёки азотемияни ўсиши, кам ҳолларда эса – ўткир буйрак етишмовчилиги ва/ёки ўлим билан якунланиши мумкин. Бундай якунланишлар валсартан қўлланганда таърифланган. СБЕ ёки ўтказилган миокард инфаркти бўлган пациентларда, буйрак фаолиятини доимо баҳолаш керак.

NYHA таснифи бўйича ноишемик этиологияли III-IV функционал синфи СЮЕ бўлган пациентларда, амлодипинни қўллаш, плацебо билан солиштирганда икки гурухлар орасида СЮЕ ёмонлашиш тез-тезлигини ишончли фарқи бўлмаганда, ўпка шишини ривожланиш тез-тезлигини ошиши билан кечган. “Секин” кальций каналларининг блокаторлари, шу жумладан амлодипинни, СЮЕ бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки юрак-қон томир асоратларни ривожланиш ва ўлим хавфи ошиши мумкин.

Аортал клапаннинг енгил ва ўртача даражадаги ва митрал клапан стенози

Хар қандай вазодилататорлар қўлланганда бўлгани каби, митрал стенози ва енгил ва ўртача даражали аортал стенози бўлган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Амлодипин/валсартан мажмуаси фақат артериал гипертензияси бўлган пациентларда ўрганилган.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик

Ҳомиладорликда Валодипни қўллаш мумкин эмас.

Ангиотензин II антагонистлари рецепторларининг таъсир механизмини хисобга олиб, препарат ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўлланганда ҳомила учун хавфни инкор этиш мумкин эмас.

Ренин-ангиотензин-альдостерон тизимига (РААТ) бевосита таъсир қилувчи хар қандай бошқа препарат каби, Валодип препаратини хомиладорлик вақтида, шунингдек ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларда қўллаш мумкин эмас. РААТ га таъсир этувчи воситалар қўлланганда, туғруқ ёшидаги аёлларни бу препаратларни ҳомиладорлик вақтида ҳомилага салбий таъсирининг потенциал хавфи борлиги хақида хабардор қилиш керак. Ҳомиладорлик режалаштирилганда хавфсизлик профилини хисобга олиб пациентни муқобил гипотензив даволашга ўтказиш керак. Ҳомиладорлик аниқланган ҳолларда, Валодип препаратини қабул қилишни тўхтатиш ва, зарурати бўлганида, муқобил гипотензив даволашга ўтказиш керак.

РААТ га бевосита таъсир қилувчи бошқа воситалдар каби, Валодип препаратини хомиладорликнинг II-III уч ойликларида қўллаш мумкин эмас, чунки фетотоксик самаралар (буйрак фаолиятини бузилиши, ҳомила бош суягини суякланишини секинлашиши, олигогидроамнион) ва неонатал токсик самаралар (буйрак етишмовчилиги, артериал гипотензия, гиперкалиемия) ва хомиланинг ўлимини чақириши мумкин. Агар препарат ҳомиладорликнинг II-III уч ойликларида қўлланган бўлса, ҳомиланинг буйракларини ва бош суякларини ультратовуш текширувини ўтказиш керак. Оналари Валодип препаратини қўллаган янги туғилган чақалоқлар кузатув остида бўлишлари керак, чунки янги туғилган чақалоқда артериал гипотензия ривожланиши мумкин.

Эмизиш даври

Эмизиш даврида Валодип препаратини қўллаш тавсия этилмайди. Лактация даврида Валодип препаратини қўллаш зарурати бўлса, эмизишни тўхтатиш керак.

Автотранспорт ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири:

Валодип препарати қўлланганда транспорт воситаларини ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа техник мосламаларни бошқаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки бош айланиши, чарчоқлик ва кўнгил айниши пайдо бўлиши мумкин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ҳозирги вақтда дозани ошириб юборилиши ҳоллари хақида маълумотлар йўқ. Валсартаннинг дозаси ошириб юборилганда АБни яққол пасайиши ва бош айланиши ривожланишини кутиш мумкин. Амлодипиннинг дозаси ошириб юборилганда рефлектор тахикардия ва хаддан зиёд вазодилатация ривожланиш эхтимоли билан артериал босимни яққол пасайишига олиб келиши мумкин (яққол ва турғун артериал гипотензия ривожланишини хавфи, шу жумладан шок ривожланиши ва ўлим билан якунланиши мумкин).

Даволаш: симптоматик, унинг характери препарат қабул қилингандан ўтган вақтга, ва симптомларнинг оғирлик даражасига боғлиқ. Доза тасодифан ошириб юборилганда қусишни чақириш керак (агар препарат яқинда қабул қилинган бўлса) ёки меъдани ювишни ўтказиш керак. Соғлом кўнгиллиларда амлодипин қабул қилинган захоти ёки 2 соатдан кейин фаолланган кўмирни қўллаш, уни сўрилишини сезиларли пасайишига олиб келган. Валодип препаратини қабул қилиш фонидаги АБ ни яққол пасайишида, пациентнинг оёқлари кўтарилган ҳолда чалқанча “ётган” ҳолатга келтириш, юрак-қон томир тизимининг фаолиятини бир маромда тутиб туриш бўйича чораларни, шу жумладан юрак ва нафас тизимлари фаолиятини, АҚХ ва чиқарилаётган сийдик хажмини мунтазам назоратини ўтказиш юзасидан, фаол чораларни кўриш  керак. Қарши кўрсатмалар бўлмаганида қон томирлари тонуси ва АБ ни тиклаш мақсадида, қон томирларни торайтирувчи воситаларни (эҳтиёткорлик билан) қўллаш мумкин. Кальций каналларининг блокадасини бартараф қилиш учун кальций глюконати эритмасини вена ичига юбориш мумкин.

Гемодиализ ўтказилганда валсартан ва амлодипинни чиқарилиши эҳтимоли кам.

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 5 мг + 80 мг, 5 мг+ 160 мг, 10 мг+ 160 мг:

5 мг + 80 мг ли таблетаклар:

10 ёки 14 таблеткадан блистерда:

– 10 таблеткали блистер: 3, 6 ёки 9 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида;

– 14 таблеткали блистер: 2 ёки 4 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида;

5 мг + 160 мг, 10 мг+ 160 мг ли таблетаклар:

– 7 таблеткали блистер: 4 ёки 8 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида;

– 10 таблеткали блистер: 3, 6 ёки 9 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

30оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365