Skip to main content

Валериана-LIK настойка

Улашиш:
  Reading time 1 minute

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВАЛЕРИАНА –LIK настойка

Tinctura VALERIАNUM-LIK

 

Препаратни савдо номи: Валериана-LIK настойка

Дори шакли: настойка

Таркиби: эфир мойларини (кўп қисмини мураккаб эфир борнеол ва изовалериан кислотаси ташкил этади), эркин валериан кислотасини, борнеол, органик кислоталарни, алкалоидларни (валерин ва хотенин), ошловчи моддаларни, қандни сақлайди

Таърифи: қизғиш-қўнғир рангли (қуёш нури таъсири остида тўқлашади), ўзига хос хушбўй ҳидли ва ширинроқ-тахир хуштаъмли, тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: седатив воситалар.

Фармакологик хусусиятлари

Ўртача меъёрда тинчлантирувчи ва спазмолитик таъсир кўрсатади. Ундан ташқари сафро ҳайдовчи, меъда-ичак йўли шиллиқ қавати секрециясини кучайтирувчи, юрак уришини камайтиради ва юрак қон томирларини кенгайтиради.

Қўлланилиши

Юрак асаб қўзғалувчанлигида, уйқусизликда, мигренда, юрак-томир тизимини енгил функционал бузилишларида, меъда-ичак спазмаларида (мажмуавий даволаш таркибида).

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қабул қилинади, катталарга 20-30 томчидан кунига 3-4 марта, болаларга ёшига мувофиқ (болага неча ёш бўлса шунча томчи).

 

Ножўя таъсирлари

Уйқучанлик, тушкунликка тушиш, иш қобилиятининг пасайиш ҳоллари учрайди. Баъзан аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанлик.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Тинчлантирувчи, уйқу чақирувчи, ва юрак дори воситаларини, ҳамда спазмолитикларни таъсирини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

6-yillik-qizil-jenshen

 

Чиқарилиш шакли

Настойка, 20 мл, 25 мл, 40 мл ва 50 мл дан флаконларда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 150 С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365