Skip to main content

Валериана илдизпояси илдизи билан

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВАЛЕРИАНА ИЛДИЗПОЯСИ ИЛДИЗИ БИЛАН

RHIZOMATA CUM RADICIBUS VALERIANAE

Препаратнинг савдо номи: Валериана илдизпояси илдизи билан.

Дори шакли: Доривор ўсимлик хом ашёси.

Таркиби:

Эфир мойи (асосий қисмини мураккаб эфир борнеола ва изовалериан кислотаси ташкил қилади) эркин валериан кислотаси, борнеол, органик кислоталар, алкалоидлар (валерин ва хатинин), буриштирувчи моддалар, қанд .

Таърифи: Майдаланган хом-ашё, тешик, диаметри 7 мм бўлган элакдан ўтадиган турли шаклли илдиз ва илдизпоя бўлакчалари, оч жигарранг рангда. Кучли хушбўй ҳидли. Ўткир, хуштаъм, ширин-аччиқроқ таъмли.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Седатив воситалар.

Фармакологик хусусиятлари

Валерианадошлар (Valerianaсеае) оиласига мансуб, маданий ва ёввойи ўсувчи Валериана (Valerianaе officinalis L.) кўп йиллик ўтсимон ўсимликнинг кузда ёки эрта баҳорда йиғилган, қуритилган ва майдаланган илдизпояси ва илдизлари.

Тинчлантирувчи таъсир кўрсатади: марказий нерв тизимини қўзғалувчанлигини камайтиради, ухлатувчи дори воситаларини таъсирини кучайтиради. Шунингдек спазмолитик хусусиятларга хам эга (валериан кислотаси мавжудлиги сабабли).

Қўлланилиши

Нерв қўзғалувчанлигини, уйқусизликни, неврозларни, вегето-томир дистониясини, меъда-ичак йўлларини спазмини даволашда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозаси

Ичга дамлама ҳолида буюрилади. Дамламани тайёрлаш учун 2 ош қошиқ майдаланган илдизи ва илдизпоясини эмалланган идишга солинади, устидан 200 мл қайноқ қайнатилган сув қуйилади, қопқоғи ёпилади, қайнаб турган сув ҳаммомида 15 минут давомида қиздирилади, хона ҳароратида 45 минут давомида совутилади, докадан ўтказилади, сиқилади ва қайнатилган сув билан ҳажми 200 мл гача етказилади. Тайёр дамламани совуқ, жойда 2 сутка сақлаш мумкин.

Катталарга 1-2 ош қошиқдан, катта ёшдаги болаларга – 1 десерт қошиқдан, кичик ёшдаги болаларга – 1 чой қошиқдан кунига 3-4 маҳал ичишга буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Уйқучанлик ва меҳнат қобилиятини пасайиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга шахсий юқори сезувчанликда қўлланилмайди.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Тинчлантирувчи, спазмолитик ва юрак воситаларини таъсирини кучайтиради.

 

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

 

Чиқарилиш шакли

Картон ўрамда, қоғоз ёки полиэтилен пакетларда 30 г, 50 г, дан.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: