Skip to main content

Уголь активированный МС

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

УГОЛЬ АКТИВИРОВАННЫЙ МС

CARBO AKTIVATUS MS

 

Препаратнинг савдо номи: Уголь активированный МС

Таъсир этувчи модда (ХПН): фаоллаштирилган кўмир.

Дори шакли: таблеткалар 

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 250 мг фаоллаштирилган кўмир;

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали.

Таърифи.: қора рангли, яссицилиндрик, бироз ғадир-будир, фаскали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: энтеросорбция қилувчи восита.

АТХ коди: A07BA01

 

Фармакологик хусусиятлари

Препарат адсорбция қилувчи ва носпецифик детоксикация қилувчи таъсирга эга. Меъда-ичак йўлларининг ичида фаоллаштирилган кўмир турли табиатли эндоген ва экзоген заҳарли моддаларни, шу жумладан бактерияларни, бактериал токсинларни, овқат аллергенларини, дори препаратларини, заҳарларни, алкалоидларни, оғир металл тузларини ва газларни боғлайди ва организмдан чиқаради.

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакокинетикаси

Сўрилмайди, парчаланмайди, меъда-ичак йўллари орқали 24 соат давомида тўлиқ чиқарилади.

Қўлланилиши

Турли келиб чиқишга эга бўлган экзоген ва эндоген заҳарланишларда заҳарсизлантирувчи восита сифатида қўлланади.

Овқат токсикоинфекцияларни, сальмонелёзни ва дизентерияни мажмуавий даволашда.

Дори препаратлари (психотроп, ухлатувчи, наркотик воситалар ва бошқалар), алкалоидлар, оғир металл тузлари ва бошқа заҳарлар билан заҳарланишда.

Диспепсия, метеоризм билан кечувчи меъда-ичак йўлларининг касалликларида.

Овқат ва дори аллергиясида.

Гипербилирубинемияда (вирусли гепатит ва бошқа сариқликлар) ва гиперазотемияда (буйрак етишмовчилиги).

Ультратовуш ва рентгенологик текширишлар олдидан аввал ичакда газ ҳосил бўлишини камайтириш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, таблеткаларда ёки аввал майдалангандан сўнг сувли аралашма кўринишида, овқатланишдан ва бошқа дори воситларни қабул қилишдан бир соат олдин қўлланади. Препаратнинг керакли миқдори ½ стакан сувда аралаштирилади.

Катталарга дозалаш тартиби ўртача 1,0-2,0 г (4-8 таблетка) дан суткада 3-4 марта, катталар учун максимал бир марталик доза – 8 г гача.

Болаларга препарат тана вазнига ўртача 0,05 г/кг ҳисобидан суткада 3 марта буюрилади, максимал бир марталик доза тана вазнига 0,2 г/кг гача.

Ўткир касалликларда даволаш курси – 3-5 кун. Аллергия ва сурункали касалликларда – 14 кунгача. Такрорий курс – шифокорнинг тавсияси бўйича 2 ҳафтадан сўнг.

Ўткир заҳарланишларда даволаш меъдани фаоллаштирилган кўмирнинг сувли аралашмасини ишлатиш билан ювишдан бошланади, сўнгра ичга 20-30 г препарат берилади.

Метеоризмда препарат ичга 1-2 г (4-8 таблетка) дан суткада 3-4 марта буюрилади. Даволаш курси 3-7 кун.

Ножўя таъсирлари

Қабзият, диарея. Узоқ муддат (14 кундан ортиқ) қўлланганида кальцийни, витаминларни, озиқ моддаларни сўрилиши пасайиши мумкин. Аҳлат қора рангга бўялиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Меъда ва 12 бармоқ ичак яра касаллигини зўрайиши, носпецифик ярали колит, меъда-ичак йўлларидан қон кетишлар, ичак атонияси, препаратни шахсий ўзлаштираолмаслик, самараси сўрилганидан кейин ривожланадиган антитоксик дори воситаларни бир вақтда буюришда (метионин ва бошқалар) қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Фаоллаштирилган кўмир у билан бирга бир вақтда ичга қўлланадиган дори препаратларининг самарадорлигини пасайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Интоксикацияларни даволашда меъдада (уни ювишдан олдин) ва ичакда (меъда ювилганидан сўнг) фаоллаштирилган кўмирнинг ортиғи билан ҳосил қилиш лозим. Муҳитда фаоллаштирилган кўмирнинг концентрациясини камайиши ичакда боғланган моддани десорбцияси ва унинг сўрилишига ёрдам беради; резорбцияни олдини олиш учун меъдани фаоллаштирилган кўмир билан такроран ювиш ва фаоллаштирилган кўмирни буюриш тавсия этилади. Агар заҳарланиш энтерогепатик циркуляцияда иштирок этувчи моддалар (юрак гликозидлари, индометацин, морфин ва бошқа опиатлар) томонидан чақирилган бўлса, фаоллаштирилган кўмирни бир неча кун давомида қўллаш лозим. Препаратлар 10-14 кундан ортиқ ишлатилганида витаминлар ва кальций препаратларини профилактик буюриш керак. Қуруқ жойда, атмосферага газлар ёки буғларни чиқарувчи моддалардан алоҳида сақлаш лозим. Очиқ ҳавода (айниқса нам) сақлаш сорбцион хусусиятини пасайтиради.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 250 мг.

10 таблеткадан контур уясиз ўрамда.

10 таблеткадан контур уяли ўрамда.

1, 2, 3, 5 ёки 10 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутига жойланади.

Контур ўрамларни тенг миқдордаги йўриқномалар билан гуруҳ ўрамига жойлашга рухсат берилади.

Сақлаш шароити

Қуруқ жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил

 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365