Skip to main content

Лориста® Н 100

Улашиш:
  Reading time 17 minutes

Илова-варақа: Пациент учун маълумот

Лориста® Н 100, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Лозаратан калий/гидрохлоротиазид

 

Ушбу препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин бу илова-варақани ҳаммасини диққат билан тўлиқ ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумотни сақлайди.

  • Бу илова-варақани сақлаб қўйинг. Сизга уни яна ўқиб чиқиш керак бўлиши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
  • Бу препарат шахсан Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга берманг. Ҳатто агар Сизда касалликни ўхшаш белгилари аниқланса ҳам, бу уларга зарар етказиши мумкин.
  • Агар Сизда ножўя самаралар ривожланса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу ушбу илова-варақада кўрсатилмаган ножўя самараларга ҳам тааллуқли. 4 бўлимга қаранг.

Ушбу илова-варақада қандай маълумотлар сақланади

  1. Лориста® Н 100 препарати нима ва у нима учун мўлжалланган
  2. Сиз Лориста® Н 100 препаратини қўллашни бошлашдан олдин нималарни билишингиз керак
  3. Лориста® Н 100 препаратини қандай қўллаш керак
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар
  5. Лориста® Н 100 препаратини қандай сақлаш керак
  6. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот
  1. Лориста® Н 100 препарати нима ва у нима учун мўлжалланган

Лориста® Н препарати ангиотензин II рецепторларини антагонисти (лозартан) ва диуретикнинг (гидрохлоротиазид) мажмуасидир. Ангиотензин II – организмда ишлаб чиқариладиган модда бўлиб, у қон томирларни торайишига мажбурлаб, рецепторлар билан боғланади. Бу артериал қон босимини ошишига олиб келади. Лозартан ангиотензинни бу рецепторлар билан боғланишини бартараф қилиб қон томирларини бўшашига олиб келади, бу эса ўз навбатида артериал босимини пасайтиради. Гидрохлоротиазиднинг таъсири буйраклар орқали сув ва тузни кўп миқдорда ўтказилишига боғлиқ. Бу ҳам артериал босимни тушишига ёрдам беради. Лориста® Н гипертония касаллигини даволаш учун (артериал босимини ошиши) қўлланади.

2.Сиз Лориста® Н 100 препаратини қўллашни бошлашдан олдин нималарни билишингиз керак

Лориста® Н 100 препаратини қабул қилманг:

  • агар Сизда лозартанга ва/ ёки гидрохлоротиазидга, ёки ушбу препаратнинг бошқа компонентларига (6 бўлимда санаб ўтилган) аллергия бўлса;
  • агар Сизда бошқа сульфаниламид ҳосилаларига (масалан, бошқа тиазидларга, ко-тримаксазол каби айрим антибактериал препаратларга, агар Сизни ишончингиз комил бўлмаса шифокорингиздан сўранг) аллергия бўлса,
  • агар Сизда жигар функциясини оғир бузилиши бўлса,
  • агар Сизда калийни паст даражаси, даволанганда тўғриланмайдиган натрийнинг паст даражаси ёки кальцийни юқори даражаси бўлса,
  • агар Сиз подагра билан хасталанган бўлсангиз,
  • агар Сиз 3 ва ундан кўп ойдан бери ҳомиладор бўлсангиз (шунингдек яхшиси Лориста® Н 100 препаратини ҳомиладорликни эрта муддатларида қўллашдан сақланишингиз керак – “Ҳомиладорлик” бўлимига қаранг),
  • агар Сизда буйрак функциясини оғир бузилиши бўлса ёки сизни буйракларингиз сийдик ишлаб чиқармаса,
  • агар Сизда диабет ёки буйрак функциясини бузилиши бўлса ёки Сиз артериал босимини пасайтириш учун алискирен сақлаган препаратларни қўллаётган бўлсангиз .

Махсус кўрсатмалар

Лориста® Н 100 препаратини қўллашдан аввал шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Агар Сиз ўзингизни ҳомиладорман деб ҳисобласангиз (ёки ҳомиладор бўлишингиз мумкин бўлса) шифокорни хабардор қилиш керак.

Лориста® Н 100 препаратини ҳомиладорликнинг эрта муддатида тавсия қилинмайди ва      3 ойдан катта муддатдаги ҳомиладорликда қўлланмайди, чунки уни бу даврда қўллаш болага жиддий зарар келтириши мумкин (“Ҳомиладорлик” бўлимига қаранг).

Лориста® Н 100 препаратини  қўллашни бошлашдан аввал бу вақтда шифокорингизга хабар қилишингиз муҳим:

  • агар илгари Сизда юз, лаб, томоқ ёки тилни шиши ривожланган бўлса,
  • агар Сиз диуретикларни (сийдик ҳайдовчи воситалар) қабул қилаётган бўлсангиз,
  • агар Сиз туз чекланган парҳезда бўлсангиз,
  • агар Сизда кучли қусиш ва/ёки диарея бўлса ёки бўлган бўлса,
  • агар Сиз юрак етишмовчилиги билан хасталанган бўлсангиз,
  • агар Сизда жигар функциясини бузилиши бўлса (2. “Лориста® Н 100 препаратини қўлламанг” бўлимига қаранг),
  • агар Сизда буйрак артерияларининг торайиши (буйрак артерияларини стенози) ёки фақат битта фаолият кўрсатаётган буйрак бўлса, ёки яқинда Сиз буйрак кўчириб ўтказилганлигини бошдан кечирган бўлсангиз,
  • агар Сизда артерияларни торайиши (атеросклероз), стенокардия (юракни яхши ишлаши туфайли кўкракда оғриқ) бўлса,
  • агар Сизда “аортал ёки митрал клапанини стенози” (юрак клапанларини торайиши) ёки “гипертрофик кардиомиопатия” (юрак мушакларини қалинлашишини чақирадиган касаллик) бўлса,
  • агар Сизда қандли диабет бўлса,
  • агар Сизда подагра бўлган бўлса,
  • агар Сизда аллергик реакциялар, астма ёки бўғимларда оғриқ чақирадиган касалликлар, тери тошмалари ва иситма (тизимли қизил югурик) бўлса ёки бўлган бўлса,
  • агар Сизда кальцийни юқори даражаси ва калийни паст даражаси бўлса ёки Сиз калийни миқдори паст бўлган парҳезда бўлсангиз,
  • агар Сизда анестезияни бажариш керак бўлса (хатто стоматологга борганда) ёки операциядан олдин, ёки агар Сиз қалқонсимон олди безининг функциясини текшириш учун таҳлилларни топширмоқчи бўлсангиз, Сиз лозартан калий ва гидрохлоротиазид сақлаган таблеткаларни қўллаётганингизни ҳақида шифокорга ёки тиббиёт ходимига хабар қилишингиз керак,
  • агар Сиз бирламчи гиперальдостеронизм (буйрак усти безларининг бу безлардаги ўзгаришлар чақирган альдостерон гормонининг юқори секрецияси, билан боғлиқ синдром) билан хасталанган бўлсангиз,
  • агар Сиз юқори артериал босимини даволаш учун қуйидаги препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз:
    • ААФ ингибиторларини (масалан, эналаприл, лизиноприл, рамиприл), хусусан агар Сизда қандли диабет билан боғлиқ буйраклар томонидан бузилишлар аниқланган бўлса,
    • алискирен.

Сизни шифокорингиз буйракларингизни функциясини, артериал босимни ва қонда электролитларни миқдорини (масалан, калий) мунтазам интервалларда текшириш мумкин. Шунингдек “Лориста® Н 100 препаратини қўлланмасин” сарлавҳаси остида маълумотга қаранг.

 

Болаларда ва ўсмирларда қўлланиши

Болаларда Лориста® Н 100 препаратини қўллаш тажрибаси йўқ. Шунинг учун Лориста® Н 100 препаратини болаларда қўллаш керак эмас.

Бошқа дори препаратлари ва Лориста® Н 100

Агар Сиз бошқа препаратларни қўллаётган, яқинда қўллаган ёки қўллашни режалаштирилган бўлсангиз шифокорингизга ёки фармацевтга хабар қилинг. Лориста® Н 100 препаратида сақланадиган гидрохлоротиазид каби диуретиклар бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсирлашиши мумкин.

Литий сақлаган препаратларни Лориста® Н 100 препарати билан бир вақтда шифокорни синчков кузатувисиз қабул қилмаслик керак.

Агар Сиз калий препаратларини, калий сақловчи туз ўрнини босувчиларни ёки калий тежовчи препаратларни, бошқа диуретикларни (сийдик ҳайдовчи воситалар), айрим сурги воситаларини, подаграни даволаш учун дори препаратларини, юрак ритмини ёки қандли диабетни назорат қилиш учун дори препаратларни (ичга қабул қилиш учун препаратлар ёки инсулинлар) қўллаётган бўлсангиз махсус эҳтиёткорлик чоралари (масалан, қон таҳлиллари) мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин.

Сизни шифокорингиз буюрилган дозани ўзгартириши ва/ёки бошқа эҳтиёткорлик чораларини кўриши мумкин.

  • ААФ ингибиторларини ёки алискиренни қўлланганда (шунингдек “Лориста® Н 100 препаратини қўлламанг” ва “Махсус кўрсатмалар” сарлавҳаси остидаги маълумотларга қаранг).

Шунингдек, агар Сиз қуйидаги препаратларни қўллаётган бўлсангиз бу ҳақда шифокорга хабар қилишингиз муҳим:

  • артериал қон босимини тушириш учун бошқа препаратлар,
  • стероидлар,
  • ракни даволаш учун препаратлар,
  • оғриқ қолдирувчи препаратлар,
  • замбуруғли инфекцияларни даволаш учун препаратлар,
  • артритни даволаш учун препаратлар,
  • колестирамин каби холестеринни даражасини тушириш учун қўлланадиган катронлар,
  • мушакларни бўшаштирувчи препаратлар,
  • ухлатувчи воситалар,
  • морфин каби опиоид препаратлар,
  • адреналин каби “прессор аминлари” ёки худди шу гуруҳдаги бошқа препаратлар,
  • диабетни даволаш учун ичга қабул учун препаратлар ёки инсулинлар.

Агар рентгенологик муолажалар ўтказиладиган бўлса ва йодли контраст моддани юбориладиган бўлса, илтимос Сиз шунингдек марҳамат қилиб ўз шифокорингизга Лориста® Н 100 препаратини қўллаётганлигингиз хақида хабар қилинг.

 

Лориста® Н 100 препаратини овқат, ичимликлар ва алкоголь билан қабул қилиш

Сизга бу таблеткаларни қабул қилиш вақтида алкоголни қўллаш тавсия қилинмайди: алкоголь ва Лориста® Н 100 таблеткалари бир-бирини таъсирини кучайтириши мумкин. Ош тузи ҳаддан зиёд миқдорда Лориста® Н 100 таблеткалари препаратини таъсирини нейтраллаштириши мумкин. Лориста® Н 100 таблеткаларини овқатни қабул қилишдан қатъий назар қўллаш мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз, ҳомиладор бўлишингиз мумкинлигини тахмин қилсангиз, ушбу дори препаратини қўллашдан аввал шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорлик

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз (ёки ҳомиладор бўлишингиз мумкин бўлса) шифокорни хабардор қилиш керак. Сизни шифокорингиз одатда Сизга Лориста® Н 100 препаратини қабул қилишни ҳомиладорлик бошланишдан олдин ёки дарҳол Сизни ҳомиладор эканлигизни билган заҳоти тўхтатиш кераклиги тўғрисида маслаҳат беради ва Сизга Лориста® Н 100 препаратини ўрнига бошқа препаратни қўллаш тўғрисида маслаҳат беради. Лориста® Н 100 ҳомиладорликни эрта босқичида тавсия қилинмайди ва Сиз уни 3 ойдан кўп муддатдаги ҳомиладорликда қўлламаслигингиз керак, чунки бу агар Сиз препаратни ҳомиладорликни уч ойли муддатдан кейин қўллайдиган бўлсангиз, Сизни болангизга жиддий зарар келтириши мумкин.

Эмизиш даври

Агар Сиз эмизсангиз ёки эмизишни бошлашни режалаштирсангиз шифокорга хабар қилинг Лориста® Н 100 ни эмизикли оналарга тавсия қилинмайди, ва агар Сиз эмизишни ҳоҳласангиз шифокорингиз Сизга бошқа препаратни танлаб бериши мумкин.

Кекса ёшдаги шахсларда қўлланиши

Лориста® Н 100 кўпчилик кекса пациентларга ва ёш пациентларга бир хил яхши таъсир қилади ва уларда бир хил яхши ўзлаштирилади. Кекса ёшдаги пациентларни кўпчилигига ёш пациентлардаги худди шундай доза талаб қилинади.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш

Сиз бу препарат билан даволашни бошласангиз, Сиз алоҳида эътиборни талаб қилиш мумкин бўлган топшириқларни (масалан, транспорт воситаларини бошқариш ёки хавфли қурилмаларни эксплуатация қилиш) буюрилган препаратни қандай ўзлаштираолишингизни билмагунингизча бажармаслигингиз керак.

Лориста® Н 100 лактоза сақлайди.

Агар Сизни шифокорингиз Сизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик борлигини айтса, ушбу дори препаратини қўллашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг.

  1. Лориста® Н 100 препаратини қандай қўллаш керак

Препаратни ҳар доим шифокор ёки фармацевт Сизга қандай буюрган бўлса, шундай аниқлик билан қўллаш керак. Агар Сизда шубҳалар пайдо бўлган бўлса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Сизни шифокорингиз Сизни ҳолатингизга ва Сизни бошқа препаратларни қўллаётганингизга қараб, Лориста® Н 100 препаратини мувофиқ дозаларини танлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Сизни шифокорингизни Лориста® Н 100 препаратини артериал қон босимини бир маромда назорат қилинишини таъминлаш учун буюрган зарур бўлган муддат давомида қўллашни давом эттириш муҳим.

Юқори артериал босими

Юқори артериал босими бўлган пациентларнинг кўпчилиги учун Лозартан/ГХТ ни артериал босимини 24 соат давомида назорат қилиш учун тавсия қилинадиган дозаси суткада лозартан/ГХТ 50 мг/12,5 мг таблеткаси ташкил қилади. Бу дозани лозартан/ГХТ 50 мг/12,5 мг қобиқ билан қопланган таблетка учун 2 таблеткадан суткада бир мартагача ошириш, ёки Лозартан/ГХТ 100 мг/25 мг плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар (янада юқори доза) учун суткада 1 таблеткагача ўзгартириш мумкин. Лозартан/ГХТ 50 мг/12,5 мг қобиқ билан қопланган таблеткалар учун максимал суткалик доза 2 таблеткадан суткада 1 мартани ёки лозартан/ГХТ 100 мг/25 мг плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар (янада юқори доза) учун суткада 1 таблеткани ташкил қилади.

Лориста® Н 100 100 мг/12,5 мг (лозартан/ГХТ 100 мг/12,5 мг) плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препарати артериал қон босимини қўшимча назорат қилиш зарур бўлган ҳолларда лозартанни дозасини 100 мггача оширилган пациентлар учун мумкин.

Агар Сиз Лориста® Н 100 препаратини керагидан ортиқ миқдорда қабул қилган бўлсангиз

Дозани ошириб юборилиш ҳолларида тезда тиббий ёрдам кўрсатишни мумкин бўлиши учун шифокорга мурожаат қилиш лозим. Дозани ошириб юборилиши артериал қон босимини пасайишини, юрак уришини ҳис қилиш, пульсни секинлашишини ва сувсизланишини чақириши мумкин.

Агар Сиз Лориста® Н 100 препаратини қўллашни унутган бўлсангиз

Лориста® Н 100 препаратини ҳар куни шифокорни кўрсатмасига мувофиқ қўллашга ҳаракат қилинг. Аммо Сиз препарат қабулини ўтказиб юборган бўлсангиз, препаратни қўшимча дозада қабул қилманг, одатдаги схемага қайтинг. Агар Сизда ушбу препаратни қўлланишга нисбатан қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар

Барча дори воситаларига хос ушбу препарат ҳам, гарчи ҳаммада бўлмаса ҳам, учрамаса ҳам ножўя самараларни чақириши мумкин.

Агар Сизда қуйидаги симптомлар ривожланса, Лориста® Н 100 препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва дарҳол бу ҳақида шифокорга хабар беринг ёки яқиндаги касалхонани шошилинч ёрдам бўлимига мурожаат қилинг:

Оғир аллергик реакциялар (тошма, қичишиш, юз, лаб, оғиз ёки томоқни шиши, бу ютишда ёки нафас олишда қийинчилик туғдириши мумкин). Бу жиддий, аммо кам учрайдиган ножўя самара бўлиб, у 10000 пациентдан 1 дан кўпида, аммо 1000 пациентдан 1 дан камида учрайди. Сизга тиббий ёрдам ёки госпитилизация талаб қилиниши мумкин. Қуйидаги ножўя самаралар аниқланган:

Тез-тез (10 одамдан 1 да пайдо бўлиши мумкин):

  • Йўтал, юқори нафас йўлларини инфекциялари, бурунни битиши, синусит, гайморит,
  • Диарея, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, овқатни ҳазм бўлмаслиги,
  • Мушак оғриқлари,ва тиришишлар, оёқларда оғриқ, белда оғриқ,
  • Уйқусизлик, бош оғриғи, бош айланиши,
  • Ҳолсизлик, чарчоқлик, кўкракда оғриқ,
  • Калийни даражасини ошиши (бу юрак ритмини бузилишини чақириши мумкин), гемоглобин даражасини пасайиши,
  • Буйрак функциясини ўзгариши, шу жумладан буйрак етишмовчилиги,
  • Қонда қандни ҳаддан зиёд паст даражаси (гипогликемия).

Тез-тез эмас (100 одамдан 1 да пайдо бўлиши мумкин):

  • Анемия, терида қизил ёки жигарранг доғлар (баъзида, хусусан панжаларда, оёқларда, қўлларда ва думбада, бўғимларда оғриқ билан, бармоқларни ва товонни шиши билан ва меъдада оғриқ билан), қонталашлар, лейкоцитлар сонини камайиши, қон ивишини бузилиши, тромбоцитлар сонини камайиши.
  • Иштаҳани йўқолиши, сийдик кислотаси даражасини ошиши ва яққол подагра, қонда қанд даражасини ошиши, қонда электролитлар даражасини нормадан ўзгариши.
  • Безовталаниш, асабийлашиш, ваҳимали бузилишлар (қайталанувчан ваҳималар хуружи), онгни чалкашиши, депрессия, патологик туш кўришлар, уйқуни бузилиши, уйқучанлик, хотирани ёмонлашуви.
  • Ачишиш ёки шунга ўхшаш ҳисслар, оёқ-қўлларда оғриқ, титраш, мигрень, ҳушдан кетиш.
  • Кўриш ноаниқлиги, ачишиш ёки кўзларни санчиб оғриши, конъюнктивит, кўришни бузилиши, буюмларни сариқ рангда кўриш.
  • Қулоқларни жаранглаши, ғувиллаш ёки чирсиллаш, вертиго.
  • Паст артериал қон босими, у тана ҳолатини ўзгариши билан боғлиқ бўлиши мумкин

(турмоқчи бўлганда енгил бош айланиши ёки ҳолсизлик ҳисси, стенокардия

(кўкракда оғриқ), юрак ритмини бузилиши, бош мияда қон айланишини ўткир бузилиши (ТИА, “микроинсульт”), юрак хуружи, юрак уришини ҳис қилиш.

  • Қон томирларини яллиғланиши, улар кўпинча тери тошмаси ёки қонталашлар билан кечади.
  • Томоқда оғриқ, ҳансираш, бронхит, пневмония, ўпкаларда суюқлик (бу нафас олишни қийинлашишини чақиради), бурундан қон кетиши, тумов, бурунни битиши.
  • Қабзият, ичак тутилиши, метеоризм, меъдани бузилиши, меъдада спазм, қусиш, оғизни қуриши, сўлак безларини яллиғланиши, тиш оғриғи.
  • Сариқлик, (кўзларни ва терини сарғайиши), меъда ости безини яллиғланиши.
  • Эшакеми, қичишиш, терини яллиғланиши, тошма, терини қизариши, ёруғликка юқори сезувчанлик, терини қуриши, юзни қизариши, терлаш, сочни тўкилиши.
  • Қўлларда, елкада, сонда, тизза ёки бошқа бўғимларда оғриқлар, бўғимларни шиши, таранглик, мушак заифлиги.
  • Тез-тез сийиш, шу жумладан тунги вақтда, буйрак функциясини бузилиши, шу жумладан буйракларни яллиғланиши, сийдик чиқариш йўлларини инфекциялари, сийдикда қанд.
  • Жинсий майлни пасайиши, импотенция
  • Юзни шиши, локал шиш (шиш), иситма.

Кам ҳолларда (1000 одамдан 1 да пайдо бўлиши мумкин) ҳолларда:

  • Гепатит (жигарни яллиғланиши), жигар функцияси кўрсаткичларини нормадан ўзгариши.

Номаълум (мавжуд маълумотларга асосан  аниқлаш мумкин эмас):

  • Гриппсимон симптомлар.
  • Тушунтириб бўлмайдиган мушак оғриқлари, тўқ (чой рангида) сийдик
  • (рабдомиолиз).
  • Қонда натрийнинг паст даражаси (гипонатриемия).
  • Умумий ҳолатни ёмонлашуви (қувватсизлик).
  • Таъмни бузилиши (дисгевзия).

 

  1. Лориста® Н 100 препаратини қандай сақлаш керак

Ушбу препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак.

Ушбу препаратни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дори препаратларини канализация ёки маиший чиқиндилар билан бирга ташлаб юбориш мумкин эмас. Сиз қўлланмайдиган бошқа дори препаратларини қандай утилизация қилиниши ҳақида фармацевтдан сўранг. Бундай чоралар атроф муҳитни ҳимоя қилинишига ёрдам беради.

 

  1. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

Лориста® Н 100 препаратининг таркибига нима киради

  • Таъсир этувчи моддалар: лозартан калий ва гидрохлоротиазид. Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка 100 мг лозартан калийни ва 12,5 мг гидрохлоротиазидни сақлайди.
  • Ёрдамчи моддалар:

ядроси: желатинланган крахмал, микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати, магний стеарати.

қобиғи: гипромеллоза, макрогол 4000, тальк ва титан диоксиди (Е171).

 

 

 

Лориста® Н 100 препарати ва ўрам ичидаги қандай кўринишга эга

Лориста® Н 100 таблеткалари: оқ, овал, икки ёқлама қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

10 ёки 14 таблеткадан ПВХ/ПВДХ фольгали ва алюмин фольгали блистерда.

 3 ёки 6 блистердан (10 таблеткадан блистерда) илова-варақа билан бирга картон қутига жойланади.

2 ёки 4 блистердан (14 таблеткадан блистерда) илова-варақа билан бирга картон қутига жойланади.

Бериш тартиби

Шифокор рецепти билан берилади.

Улашиш: