Skip to main content

Цинарикс таблетка

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ЎРАМ ВАРАҚАСИ: ИСТЕЪМОЛЧИ УЧУН МАЪЛУМОТ

ЦИНАРИКС қобиқ билан қопланган таблеткалари

Фаол модда: артишок барглари экстракти

 

Ушбу ўрам варақасини диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумотлар сақлайди.

Ушбу препаратни шифокор рецептисиз олиш мумкин. Лекин, Сиз даволашдан яхши натижаларга эришиш учун, Цинарикс қобиқ билан қопланган таблеткаларини эҳтиёткорлик билан қўллашингиз керак.

  • Ушбу илова варақани сақлаб қўйинг. У сизга яна керак бўлиб қолиши мумкин.
  • Агар сизга кўпроқ маълумот керак бўлса, шиофкорингиз билан маслаҳатлашинг.
  • Агар сиздаги симптомлар 14 кундан кейин енгиллашмаса ёки ёмонлашса, Сиз шифокор билан маслахатлашингиз керак.
  • Агар бирон-бир ножўя самаралар жиддийлашса ёки ушбу илова-варақада кўрсатилмаган бирон-бир ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақда шифокорингизга хабар беринг.

 

Ушбу варақага нималар киритилган

  1. Цинарикс қобиқ билан қопланган таблеткалари нима ва уни нима учун қўлланилади.
  2. Сиз Цинарикс қобиқ билан қопланган таблеткаларини қабул қилишни бошлашингиздан олдин.
  3. Цинарикс қобиқ билан қопланган таблеткаларини қандай қабул қилиш керак.
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар.
  5. Цинарикс қобиқ билан қопланган таблеткаларини қандай сақлаш керак.
  6. Кейинги маълумот.
  1. ЦИНАРИКС ҚОБИҚ БИЛАН ҚОПЛАНГАН ТАБЛЕТКАЛАРИ НИМА ВА УНИ НИМА УЧУН ҚЎЛЛАНИЛАДИ.

Ушбу препарат сафро ишлаб чиқаришини рағбатлантирувчи холеретик модда ҳисобланади.

Таъсир механизми:

Артишок барглари стандартлаштирилган экстракти сафро ишлаб чиқаришни рағбатлантиради ва овқат ҳазм қилиш учун керак бўлган панкреатик ферментлар секрециясини оширади.

Терапевтик қўлланилиши:

Доривор ўсимлик препарати.

Ёғли овқат ёки оғир ҳазм қилинадиган овқат қабул қилингандан кейин, айниқса, ўт чиқариш йўлларининг функционал ўзгаришларида овқат ҳазм қилиш бузилишлари ва метеоризмни даволаш учун.

Холецистэктомиядан кейинги даволаш.

6-yillik-qizil-jenshen

Зардобида юқори (қон) липид даражаларининг кучсиз ривожланган шаклларида адъювант даволаш.

Жигар фаолияти бузилгандаги умумий даволаш жараёнида ёрдамчи модда сифатида қўлланади.

  1. СИЗ ЦИНАРИКС ҚОБИҚ БИЛАН ҚОПЛАНГАН ТАБЛЕТКАЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ БОШЛАШИНГИЗДАН ОЛДИН.

Цинарикс қобиқ билан қопланган таблеталарини қабул қилмаслик керак

Агар Сизда артишок экстрактига, дасторгулдошлар оиласига кирувчи бошқа ўсимликлар

ёки Цинарикс қобиқ билан қопланган таблеткаларининг бошқа ингредиентларига аллергия (юқори сезувчанлик) бўлса.

Агар Сизда бирон-бир қуйидаги бузилишлар бўлса:

  • ўткир жигар дистрофияси
  • ўт йўлларини тиқилиб қолиши
  • ўт қопи эмпиемаси (ўт қопини йиринг билан тўлиб қолишига олиб келувчи бузилишлар).

Цинарикс қобиқ билан қопланган таблеткалари билан айниқса эхтиёт бўлиш керак

  • Агар сиздаги симптомлар 14 кундан кейин енгиллашмаса ёки ёмонлашса, Сиз шифокор билан боғланишингиз керак.
  • Маълумотлар йўқ бўлгани учун, Цинарикс қобиқ билан қопланган таблеткаларини 12 ёшгача бўлган болалар қабул қилмаслиги керак.

 

Бошқа тиббий препаратларни қабул қилиш

Шу кунгача бўлган вақтда хеч қандай ўзаро таъсирлар кузатилмаган.

Агар Сиз бошқа ҳар қандай, шу жумладан рецептсиз олинган тиббий препаратларни қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, илтимос шифокорингизга хабар беринг.

 

Цинарикс қобиқ билан қопланган таблеткаларини овқат ва ичимликлар билан қабул қилиш

Ҳозирги вақтгача ҳеч қандай ўзаро таъсирлар кузатилмаган.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳар қандай препаратни қабул қилишдан олдин шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Артишок экстракти билан ҳомиладор аёлларда тадқиқотлар ўтказилмаган. Артишок экстрактининг фаол моддалари кўкрак сутига ўтиши номаълум.

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизаётган бўлсангиз, Цинарикс қобиқ билан қопланган таблеткаларини қабул қилаётганда эҳтиёт бўлиш керак. Шифокорингиз даволаш фойдаси ва хавфини баҳолаб, солиштириши керак.

 

Механизмларни ҳайдаш ва бошқариш

Цинарикс қобиқ билан қопланган таблеткалари механизмларни хайдаш ва бошқариш қобилиятига таъсир этади.

Цинарикс қобиқ билан қопланган таблеткаларининг баъзи бир ингредиентлари тўғрисида муҳим маълумот

Ушбу тиббий препарат лактоза ва сахароза сақлайди. Агар Сизга, Сизда баъзи бир қандларга ўзлаштираолмаслик борлиги ҳақида хабар берилган бўлса, шифокорингиз билан маслахатлашмасдан Цинарикс қобиқ билан қопланган таблеткаларини қабул қилманг.

  1. ЦИНАРИКС ҚОБИҚ БИЛАН ҚОПЛАНГАН ТАБЛЕТКАЛАРИНИ ҚАНДАЙ ҚАБУЛ ҚИЛИШ КЕРАК

Цинарикс қобиқ билан қопланган таблеткаларини хар доим шифокорингиз тавсиясига риоя қилиб, қабул қилинг. Агар Сиз бирон нарсага ишонч ҳосил қилмасангиз, шифокорингиз билан маслаҳатлашингиз керак.

Агар шифокорингиз бошқача буюрмаган бўлса одатдаги доза қуйидагиларни ташкил этади:

Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар:

1-2 қобиқ билан қопланган таблетка суткада уч марта. Цинарикс қобиқ билан қопланган

таблеткаларини етарли миқдордаги алкоголсиз суюқлик (масалан, 1 стакан сув) билан овқатланишдан бир оз олдин қабул қилинг.

Болаларда қўллаш тажрибаси йўқ.

Цинарикс қобиқ билан қопланган таблеткалари шифокор тавсия қилгандан узоқ муддат давомида қабул қилиш мумкин эмас. Агар Сиздаги симптомлар 2 ҳафта давомидаги даволанишдан кейин яхшиланмаса, шифокор билан маслаҳатлашишингиз керак.

Агар Сиз Цинарикс қобиқ билан қопланган таблеткаларини буюрилгандан ортиқ қабул қилган бўлсангиз

Дозани ошириб юборилиши холатлари кузатилмаган.

 

Агар Сиз Цинарикс қобиқ билан қопланган таблеткаларини қабул қилишни унутган бўлсангиз

Ўтказиб юборилган дозанинг ўрнини тўлдириш учун икки баробар дозани қабул қилманг.

  1. БЎЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН НОЖЎЯ САМАРАЛАР

Барча тиббий препаратлар каби, Цинарикс қобиқ билан қопланган таблеткалари ножўя самаралар сабаби бўлиши мумкин, лекин улар ҳаммада ҳам кузатилмайди.

Агар бирон-бир ножўя самаралар жиддийлашса ёки Сиз ушбу иловада қайд қилинмаган бирон-бир ножўя самараларни сезсангиз, илтимос бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг.

Жуда кам ҳолатларда меъда-ичак йўллари томонидан кучсиз бузилишлар (кучсиз диарея, эпигастрал соҳадаги бузилишлар, кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши) кузатилади.

  1. ЦИНАРИКС ҚОБИҚ БИЛАН ҚОПЛАНГАН ТАБЛЕТКАЛАРИНИ ҚАНДАЙ САҚЛАШ ЗАРУР

Цинарикс қобиқ билан қопланган таблеткалари ёруғликдан ҳимоя қилиш учун оригинал ўрамида сақлансин. 25оС дан паст бўлган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Цинарикс қобиқ билан қопланган таблеткалари қуйида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин фойдаланилмасин. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.

Тиббий препаратларни оқава сувларда ёки маиший чиқиндилари билан йўқотиш мумкин эмас. Кейин ишлатиш зарурати бўлмаган тиббий препаратларни қандай қилиб йўқ қилиш тўғрисида шифокорингиздан сўранг. Бу чоралар Сизга атроф муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

  1. КЕЙИНГИ МАЪЛУМОТ

Цинарикс қобиқ билан қопланган таблеткалари нима сақлайди

  • Фаол модда: артишок барглари эксракти

Қобиқ билан қопланган 1 таблетка 55 мг экстракти (қуруқ экстракт кўринишида) Cynarasacolymus L. (артишок), барглар (артишок барги) (экстракция коэффиценти = 4-6 : 1, экстракцион эритма: тозаланган сув).

  • Бошқа ингредиентлар 58,6 мг лактоза, 106,6 мг сахароза, мальтодекстрин, коллоидли кремний диоксиди, целактоза (целлюлоза, лактоза), коповидон, кросповидон, тальк, магний стеарати, титан диоксиди (Е171), акация, метилцеллюлоза, кальций карбонати, повидон, глицерин 85%, индиготин (Е-132, ранг индекси №73015), сариқ хинолин
    (Е-104, ранг индекси №47005:1), Эудрагит Е125, монтангликолли мум сақлайди.

 

 

 

Цинарикс қобиқ билан қопланган таблеткалари қандай кўринишга эга ва ўрам ичидагиси

24 ва 60 дона қобиқ билан қопланган яшил рангли таблеткалар сақловчи блистерлар, ташқи ўрамга жойлаштирилган. Шунингдек кенг оғизли контейнерда қобиқ билан қопланган 300 таблетка ҳам бўлади.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365