Skip to main content

Церебролизат

Улашиш:
  Reading time 8 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЦЕРЕБРОЛИЗАТ

CEREBROLYSATUM

Препаратнинг савдо номи: Церебролизат

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

Қорамол ва чўчқа бош миясининг

аминокислоталар (қуруқ моддага қайта ҳисобланганда)

ва пептидлар сақловчи гидролизати, йиғиндиси                       – 47-77 мг/мл

аминокислоталарнинг умумий миқдори                         – 27-42 мг/мл

шу жумладан эркин аминокислоталар:

L-Лизин                                                                               – 0,4-5,5 мг/мл

L-Гистидин                                                                          – 0,3-4,5 мг/мл

L-Аргинин                                                                           – 0,8-5,4 мг/мл

L-Аспарагин  кислотаси                                                    – 1,0-3,5 мг/мл

6-yillik-qizil-jenshen

L-Треонин                                                                            – 0,7-4,2 мг/мл

L-Серин                                                                               – 0,4-3,5 мг/мл

L-Глутамин кислотаси                                                       – 3,0-6,5 мг/мл

L-Аланин                                                                             – 0,8-5,2 мг/мл

L-Пролин                                                                             – 0,4-4,2 мг/мл

Глицин                                                                                 – 0,7-2,1 мг/мл

L-Валин                                                                               – 1,3-4,1 мг/мл

L-Метионин                                                                        – 0,4-2,0 мг/мл

L-Лейцин                                                                             – 2,0-6,0 мг/мл

L-Фенилаланин                                                                   – 0,4-2,0 мг/мл

L-Изолейцин                                                                       – 0,8-3,6 мг/мл

L-Тирозин                                                                            – 0,2-0,7 мг/мл

Фенол                                                                                   – 3 мг/мл

Таърифи: тиниқ сарғиш суюқлик

Фармакотерапевтик гуруҳи: ноотроп.

АТХ коди: N06BX.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Экспериментал маълумотлар қорамол ва чўчқа миясидан олинган, қуйи молекуляр пептидларни сақловчи препаратларни парентерал юборишда, гематоэнцефалик тўсиқ бузилганда бош миянинг шикастланган қисмларида унинг эҳтиёжи миқдорига таъсир қилиб, шунингдек бош мияда моддалар алмашинуви жараёнини бузилишида ижобий самарани намоён қилиб, глюкозани ўтиши тезлигини ошириш қобилиятига эга эканлигини кўрсатди. Бундан ташқари, биологик фаол нейропептидлар сақловчи препаратлар сут кислотасининг церебрал концентрацияси даражасини пасайтириш қобилиятига эга.

Қорамол ва чўчқа миясининг гидролизатлари асосида олинган препаратлар учун барча ёш гуруҳлари учун психометрик тестлар ёрдамида олинган нейрофизиологик кўрсаткичларнинг клиник яхшиланишининг миқдорий баҳолари мавжуд.

Фармакокинетикаси

Эркин аминокислоталар ва пептидлар йиғиндисини ўз ичига олган церебролизатнинг мураккаб таркиби туфайли, фармакокинетик ташҳисларни қўйиш қийин ҳисобланади.

 

Қўлланилиши

  • бош миянинг органик характердаги моддалар алмашунувини бузилиши, шу жумладан Альцгеймерга ўхшаш қариликдаги эсдан оғишлар;
  • инсультдан кейинги давр;
  • бош мия жароҳатларида (бош мияни чайқалиши, лат ейишлар, бош мияда жарроҳлик аралашувлари) қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Парентерал қўлланилади. Доза ва даволаш давомийлиги касалликнинг тури ва оғирлигига, шунингдек беморнинг ёшига боғлиқ бўлади. Чўққи дозаси бўлган 50 мл гача эришиш билан, бир марталик дозани буюриш мумкин, бироқ даволаш курсини ўтказиш мақсадга мувофиқдир.

Тавсия этилган оптимал даволаш курси 10-20 кун давомида ҳар кунги инъекцияларни ташкил қилади.

Ўткир ҳолатлар (ишемик инсульт, бош мия жароҳатлари, нейрохирургик операцияларнинг асоратлари)10 мл дан  50 мл гача
Бош мия  инсультининг резидуал даври ва бош миянинг жароҳатли шикастланишлари5 мл дан  50 мл гача
Психоорганик синдром ва депрессияда5 мл дан  30 мл гача
Альцгеймер касаллигида, қон томир касаллиги ва аралаш генезли деменцияда5 мл дан  30 мл гача
Нейропедиатрия амалиётидасуткада 1-2 мл

Даволашни самарасини ошириш учун даволаш натижасида беморнинг ҳолати яхшиланиши кузатилмагунигача такрорий курсларни ўтказиш мумкин. Биринчи курсни ўтказгандан сўнг, буюриш даврийлиги ҳафтада 2 мартагача ёки 3 мартагача камайтирилиши мумкин. Церебролизат инъекция ҳолида қўлланилади: мушак ичига (5 мл гача) ва вена ичига (10 мл гача). 10 мл дан 50 мл гача бўлган дозаларни фақат инфузия учун стандарт эритмаларда суюлтиргандан сўнг, секин вена ичи инфузияси кўринишида юбориш тавсия этилади.

Ножўя таъсири

Тез-тез ножўя самаралар – 1/100 кўп – 1/10 кам; кам ҳоллардаги ножўя самаралар –1/1000 кўп – 1/100 кам; жуда кам ҳоллардаги ножўя самаралар – 1/10000 кўп – 1/1000 кам; жуда кам ҳоллардаги ножўя самаралар – 1/10000 дан кам.

Хаддан зиёд тез юборилганида кам ҳолларда иссиқлик ҳисси, кўп терлаш, бош айланиши ва (алоҳида ҳолларда) тезлашган юрак уриши ёки аритмиялар кузатилиши мумкин.

Меъда-ичак йўллари томонидан: жуда кам ҳолларда иштаҳани йўқолиши, диспепсия, диарея, қабзиятлар, кўнгил айниши ва қусиш.

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: жуда кам ҳолларда фаолликнинг кутилган самараси қўзғалувчанлик билан бирга кечган (агрессив харакат, онгни чалкашиши, уйқусизлик билан намоён бўлган).

Қорамол ва чўчқа бош миясидан олинган, пептидларни сақловчи препаратлар билан даволаниш даврида кўп тутқаноқсимон ҳушдан кетишлар ва тиришишларни келиб чиқиши ҳақидаги алоҳида хабарлар мавжуд.

Иммун тизими томонидан: жуда кам ҳолларда бош оғриғи,  бўйинда, оёқ-қўлларда, белнинг пастки қисмида оғриқ ҳислари, ҳансираш, қалтираш ва коллапс ҳолатлари билан намоён бўлувчи юқори сезувчанлик реакциялари ва аллергик реакциялар аниқланган.

Маҳаллий  реакциялар: жуда кам ҳолларда терини қизариши, қичишиш ва инъекция жойида ачишиш кузатилади.

Бошқалар: қорамол ва чўчқа миясидан олинган, пептидларни сақловчи препаратларни қабул қилишда жуда кам ҳолларда гипервентиляция, гипотония, чарчоқлик ҳисси, тремор, депрессия, апатия, онгни чалкашиши ва гриппсимон симптомлар (шамоллаш, йўтал, нафас йўлларининг инфекциялари).

Церебролизат кўпинча кекса ёшли пациентларда қўлланилганлиги сабали, ушбу гуруҳ популяцияда юқорида кўрсатилган ҳолатлар тез-тез кузатилади, улар препаратни қўллаш билан боғлиқ бўлмаган ҳолатда ҳам ривожланади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • фенолга ёки унинг ҳосилаларига ўта юқори сезувчанлик;
  • ўткир буйрак етишмовчилиги;
  • тутқаноқ хуружи;
  • 18 ёшгача бўлган болалар (ушбу тоифали пациентларда хавфсизликни тасдиқловчи махсус тадқиқотлар йўқ, болаларда юқори сезувчанлик ҳақида маълумотлар йўқ);
  • ҳомиладорлик ва лактация даври (ҳомиладорлик вақтида фенолнинг ўзаро таъсирига дучор бўлган ҳайвонларда туғма нуқсонлар аниқланган);
  • юракнинг ишемик касаллиги (фенол оқибатида ва ЮИК дан юқори ўлим ҳақида хабарлар бор + фенол юрак ритмини ўзгаришларини чақиради);
  • юрак ритмини бузилиши ҳолатида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Антидепрессатларнинг самарасини кучайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Ампула очилганидан кейин эритма дарҳол ишлатилиши лозим.

Ҳаддан зиёд тез инъекция қилинганда иссиқлик ҳисси, кўп терлаш, бош айланиши кузатилиши мумкин. Шунинг учун препаратни секин юбориш лозим.

Фенол соғлиқ учун жиддий хавф солиши мумкин: у марказий нерв тизимига таъсир қилиши ва жигар ҳамда буйракнинг шикастланишини чақириши мумкин. У мутаген самарага эга ва фенол репродуктив токсиклик кўрсатиш қобилиятига эга эканлиги ҳақида тасдиқлар мавжуд.

Фенолнинг такрорий таъсири бош оғриғи, кўнгил айниши, бош айланиши, ютишни қийинлашиши, ич кетиши, қусишни чақириши мумкин, фенол марказий нерв тизими, жигар ва буйракка таъсир кўрсатиши мумкин.

Препаратнинг қуйидаги инфузия учун стандарт эритмалар билан мутаносиблиги текширилган ва тасдиқланган (24 соат давомида ҳона ҳароратида ва ёруғлик мавжуд бўлган жойда):

  • 0,9% ли натрий хлорид эритмаси (9 мг натрий хлориди/мл);
  • Рингер эритмаси (Na+ – 153,98 ммоль/л; Са2+ – 2,74 ммоль/л; К+ – 4,02 ммоль/л; СL – 163,48 ммоль/л);
  • 5% ли глюкоза эритмаси.

Церебролизатни витаминлар ва юракни қон айланишини яхшиловчи препаратлар билан бир вақтда буюриш мумкин, бироқ ушбу препаратларни бир шприцда Церебролизат билан аралаштириш мумкин эмас. Фақат тиниқ эритмани ва фақат бир марта юбориш лозим.

Аллергик диатезлар, тутқаноқлар, тиришиш хуружларида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида қўлланилиши.

Церебролизат препаратини инсоннинг репродуктив фаолиятига таъсири хақидаги маълумотлар йўқ.  Ҳомиладорликда Церебролизат фақат она учун кутилаётган фойда ва ҳомила/бола учун потенциал хавф нисбатини синчков баҳолагандан сўнг қўлланилиши мумкин. Препаратни қўллаш вақтида эмизишни тўхтатиш лозим.

Автотранспорт ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.

Диққат концентрацияси ва тез психомотор реакцияларни талаб этувчи фаолиятни бажариш қобилиятини бузишининг эҳтимолини истисно этиб бўлмайди, шунинг учун даволаниш вақтида автомобилни бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлашдан сақланиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препарат қўлланганида ҳозирги вақтгача дозани ошириб юбориш ҳоллари таърифланмаган.

Чиқарилиш шакли

1 мл дан ампулаларда, 10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга қутида;
5 ампуладан контур уяли ўрамда, 1 ёки 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга қутига жойланган. 5 мл дан ампулалар, 5 ампуладан контур уяли ўрамда,
1 ёки 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365