Skip to main content

Централ-Б

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЦЕНТРАЛ-Б

CENTRAL-B

 

Препаратнинг савдо номи: Централ-Б

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): ўсимликлардан олинган мажмуавий препарат

Дори шакли: қаттиқ желатин капсулалар

Таркиби

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

Пассифлоранинг сув-спиртли қуруқ экстракти              25 мг

Дўлананинг сув-спиртли қуруқ экстракти                      25 мг

Валериананинг сув-спиртли қуруқ экстракти                100 мг

ёрдамчи моддалар: енгил магний карбонат асоси, сувсиз каллоид кремний диоксиди, магний стеарати, микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати.

капсула қобиғининг таркиби: желатин, титан диоксиди, натрий индиготиндисульфонати, темир (II) оксиди.

6-yillik-qizil-jenshen

Таърифи: корпуси оқ рангли, қопқоқчаси яшил рангли, оқ рангли доғлари бўлган, ўзига хос хидли жигарранг кукун билан тўлдирилган №0 ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: седатив восита.

АТХ коди: N05CM

Фармакологик хусусиятлари

Централ-Б – седатив таъсирга эга бўлган мажмуавий фитопрепаратдир. Унинг таркибига учта компонент – доривор ўсимликлар: пассифлора, дўлана ва валериананинг қуруқ, сув-спиртли экстрактлари киради:.

Пассифлора экстракти таркибида алкалоидлар ва флавоноид-витексин сақлайди, марказий нерв тизимига юмшоқ тинчлантирувчи таъсир кўрсатади, уйқуни тикланишига ёрдам беради, безовталик ва асабийликни камайтиради, силлиқ мушакларга нисбатан спазмолитик таъсирга эга, юрак фаолиятини яхшилайди, седатив таъсир кўрсатади.

Дўлана экстракти таркибида флавоноидлар, холин, ацетилхолин, буриштирувчи моддалар, фитосеринлар ва бошқаларни сақлайди. Тритерпен бирикмалар ва флавоноидлар мавжудлиги туфайли, спазмолитик, таъсир кўрсатади; юрак ва бош миядаги қон-томирларини танлаб кенгайтириб, гипотензив таъсир кўрсатади, веноз босимини меъёрлашувига ёрдам беради, қон-томирлар деворларининг фаолиятини яхшилайди. Юмшоқ седатив таъсирга эга.

Валериана экстракти асосий компоненти борнеол ва изовалериан кислотасининг мураккаб эфири бўлган эфир мойини, шунингдек эркин валериан кислотаси ва борнеол органик кислоталар (шу жумладан, спазмолитик таъсир кўрсатувчи валериана кислотаси), алколоидлар (валерин ва хатинин), буриштирувчи моддалар, қандлар ва бошқа биологик фаол моддаларни сақлайди. Седатив таъсирга эга, рухий толиқиш ва неврастенияга учун характерли бўлган зўриқиш ва таъсирчанликни камайтиради. Спазмолитик таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Централ-Б препаратининг таъсири унинг таркибидаги компонентларнинг биргаликдаги ҳусусиятлари билан ифодаланади, шунинг учун кинетик кузатишларни ўтказиш имкони йўқ.

Қўлланилиши

  • юқори нерв қўзғалувчанлик;
  • асабни зўриқиши;
  • таъсирчанлик;
  • хавотирлик, эзилиш хисси;
  • уйқуни бузилиши, уйқусизлик.

Қўллаш усули ва дозалари

Централ-Б ичга, етарли миқдордаги сув билан қабул қилинади.

Препарат катталар ва 12 ёш ва ундан катта болалар учун мўлжалланган.

Нерв қўзғалувчанлиги ошганида, асабни зўриқишида, таъсирчанликда, хавотирлик ва эзилиш хиссида одатда 1-2 капсуладан суткада 3 марта буюрилади.

Максимал суткалик доза-6 капсулани ташкил этади.

Уйқуни бузилишида ва уйқусизликда препаратнинг дозаси 2 капсулани ташкил этади, уйқудан ярим соат олдин қабул қилинади.

Ножўя таъсирлари

Централ-Б препарати одатда яхши ўзлаштирилади.

Кам ҳолларда: аллергик реакциялар, холсизлик.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • 12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Централ-Б юрак гликозидлари, транквилизаторлар, марказий нерв тизимининг фаолиятига сусайтирувчи таъсир кўрсатадиган моддалар, хамда алкоголнинг таъсирини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Централ-Б препаратини қўллаш давомийлиги чекланмаган. Препарат бекор қилинганида абстиненция синдроми ривожланмайди.

Бирон-бир жиддий касалликни ўтказгандан сўнг препаратни қўллаш мумкин эмас.

Централ-Б уйқуни бузилиши ва нерв қўзғалувчанлигини енгил шаклларида қўлланади.

Препаратни қабул қилиш вақтида алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш тавсия этилади.

Ҳомиладорликда ва лактацияда қўлланиши

Хомиладорлик ва лактация даврида препаратни, она учун кутилаётган фойда хомила ёки бола учун кузатилиши мумкин бўлган хавфдан ахамиятли даражада устун бўлган ҳолдагина қўллаш тавсия этилади.

Педиатрияда қўлланиши

Централ-Б препаратини 12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаниш вақтида автотранспортни ҳайдаш ва диққатни жамлаш ҳамда психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турларини бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки уйқучанлик ривожланиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: бош айланиши, қоринда спастик оғриқлар, кўкракни сиқилиши, қорачиқларни кенгайиши, кўнгил айниши, қусиш.

Даволаш: меъдани ювиш мумкин, зарурати бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

Қаттиқ желатин капсулалар. 15 капсула блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Намлик ва ёруғликдан химояланган жойда, 25° С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365