Skip to main content

Цеффаст

Улашиш:
  Reading time 13 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЦЕФФАСТ

CEFFASTUM

 

Препаратнинг савдо номи: Цеффаст

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): цефотаксим

Дори шакли: инъекцион эритма тайёрлаш учун кукун.

Таркиби:

Цефтриаксон натрийли тузи (цефотаксимга қайта ҳисобланганда) 0,5 ёки 1 г.

Таърифи: оқ ёки сарғиш оқ рангли, тахир таъмли кристалл кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антибиотиклар (цефалоспоринлар гуруҳи).

АТХ коди: J01DA10

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармокодинамикаси

6-yillik-qizil-jenshen

Цефалоспоринлар гуруҳи учинчи авлодига мансуб, микробларга қарши кенг таъсир доирасига эга бўлган ярим синтетик препарат. Бактерицид таъсир кўрсатади. Кўпчилик граммусбат ва грамманфий микроорганизмларнинг β-лактамазаларига чидамли. Кимёвий табиати жиҳатидан цефотаксим цефалоспоринларнинг биринчи ва иккинчи авлодига мансуб антибиотикларига яқин, бироқ, унинг ўзига хос тузилиши грамманфий бактерияларга нисбатан юқори фаоллигини таъминлайди.

Таъсир механизми микроорганизмлар қобиғидаги пенициллинни боғловчи оқсилларга нисбатан юқори яқинлиги, мембрана билан боғланган транспептидазаларга ацетил гуруҳчасини бириктириш ҳамда пептидогликанларнинг кўндаланг уланган занжирчаларини шикастлаши билан боғлиқ – пептидогликаннинг полимераза жараёнини блоклайди, микроорганизмлар хужайра деворининг мустахкамлиги ва пишиқлигини таъминловчи мукопептид ишлаб чиқарилишини бузади (муреин ҳосил бўлишини бузади).

Цефотаксимга сезгир микроорганизмлар:

Граммусбат: Стафилококклар – Staphylococcus spp. (пенициллиназани ишлаб чиқарувчи ва ишлаб чиқармайдиган штаммлари) (метициллинга резистент штаммлардан ташқари), Staphylococcus aureus, Staphylococcus epidermidis; Стрептококклар – Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp., Peptostreptococcus species, Streptococcus spp. (D гуруҳидан ташқари), Streptococcus agalactiae (B гуруҳ стрептококклари), Streptococcus pneumonia, Diplococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes (A гуруҳига мансуб β-гомолитик стрептококклар); Бошқалар – Corynebacterium diphtheria, Bacillus myroides, Bacillus subtilis, Enterococcus spp. (баъзи штаммлари).

Грамманфий: Энтеробактериялар – Bacteroides spp., Enterobacter spp., Enterobacter aerogenes, Enterobacter cloacae, Escherichia coli, Citrobacter spp., Klebsiella spp., Klebsiella oxytoca, Klebsiella pneumonia, Salmonella spp., Proteus inconstans, Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Proteus indolе, Providencia spp., Providencia rettgeri, Serratia spp., Serratia marcescens, Pseudomonas spp. (баъзи штаммлари); Бошқалар – Acinetobacter spp., Aeromonas hydrophilia, Bordetella pertussis, Citobacter, Eubacterium, Haemophilus influenzae (шу жумладан ампициллинга резистент штаммлари), Haemophilus parainfluenzae, Moraxella, Morganella morganii, Neisseria gonorrhoeae (шу жумладан пенициллиназани ишлаб чиқарувчи штаммлари), Neisseria meningitidis, Propionibacterium acnes, Pseudomonas aeruginosa (кўпгина штаммлари), Shigella spp., Veillonella spp., Yersinia; Анаэроб: Clostridium perfringens, Clostridium species, Fusobacterium spp., Fusobacterium nucleatum.

Цефотаксимга камроқ сезгир микроорганизмлар: Грамманфий: Acinetobacter baumanii, Bacteroides fragilis, Helicobacter pylori.

Цефотаксимга резистент микроорганизмлар: Граммусбат: Clostridium difficile, Enterococcus spp., Listeria monocytogenes, Staphylococcus group D,; Грамманфий: Pseudomonas aeruginosa (некоторые штаммы), Burkholderia cepacia (Pseudomonas cepacia), Stenotrophomonas maltophilia.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Мушак ичига (м/и) 500-1000 мг юборилгандан кейин қондаги максимал концентрацияси (Cmax) (мувофиқ равишда 11,7 ва 20,5 мкг/мл) га 30 минутдан кейин эришилади. Вена ичига (в/и) 0,5-1 г юборилгандан кейин 5 минутдан сўнг Cmax мувофиқ равишда 38,9 ва 101,7 мкг/мл ни ташкил қилади. Қондаги бактерицид концентрацияси 12 соатдан ортиқ сақланиб туради.

Тақсимланиши

Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 25-40% ни ташкил қилади. Биокираолишлиги (F) – 90-95% ни ташкил қилади.

Цефотаксим миокардга; суякларга, ўт пуфагига, терига, юмшоқ тўқималарга, синовиал суюқликка, перикардиал, перитонеал суюқликка, орқа мия суюқлигига, плевра суюқлигига, балғамга, сафрога, сийдикка, кўкрак сутига; йўлдош тўсиғи орқали амниотик суюқлиги ва киндик ичакчасига ўта олади (самарали концентрацияларни ҳосил қилади):.

Чиқарилиши

Цефотаксимнинг плазмадан ярим чиқарилиш даври (T1/2) – 1 соат ни ташкил қилади.

Буйрак орқали чиқарилади – юборилган дозанинг тахминан 60% 6 соат давомида чиқарилади. Қисман сафро билан, шунингдек кўкрак сути билан хам чиқарилади. Цефотаксимнинг тахминан 20-36% ўзгармаган ҳолда, 15-25% антибактериал фаолликка эга бўлган дезацетилцефотаксим (асосий метаболит), 20-25% – иккита нофаол метаболит – M2 M3 кўринишида чиқарилади. 14 сутка давомида 1 г дозада ҳар 6 соатда в/и такроран юборилганда организмда тўпланиши кузатилмайди.

Ўзига хос клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар ва кекса ёшдаги шахсларда препаратнинг T1/2 тахминан икки марта узаяди.

ЁшT1/2
Янги туғилган чақалоқлар0,75-1 соат
Чала туғилган чақалоқлар (тана вазни 1500 г дан кам)4,6 соат
Тана вазни 1500 г дан ортиқ бўлган болалар3,4 соат
80 ёшдан ошган пациентлар2,5 соат

 

Қўлланилиши

Препаратга сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган инфекцион-яллиғланиш касалликлари: юқори ва қуйи нафас йулларининг касалликлари (энтерококклар томонидан чақирилган касалликлардан ташқари); сийдик-таносил ва кичик чаноқ аъзоларининг касалликлари (шу жумладан ўткир ва сурункали пиелонефритлар, сифилис, гонорея); тери ва юмшоқ тўқималарнинг касалликлари (шу жумладан инфекцияланган жароҳатлар ва куйишлар); суяк ва бўғим касалликлари (шу жумладан остеомиелит, септик артрит); гинекологик ва туғруқдан кейинги инфекциялар (шу жумладан хламидиоз, пенициллиназа ишлаб чиқарувчи микроорганизмлар томонидан чақирилган инфекциялар); эндокардит; Лайм касаллиги (кана боррелиози, спирохетоз); терламага оид иситма; сепсис; септицемия; перитонит; интраабдоминал инфекциялар; сальмонеллёзлар; бактериал менингит (листериозли менингитдан ташқари) да қўлланилади. Иммунитети сусайган пациентлардаги инфекцияларда. Жарроҳлик аралашувларида инфекцияларни ва операциядан кейинги  асоратларни олдини олиш учун қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Буюрилаётган вақтда дисклардан фойдаланиб, цефазолинга нисбатан микроорганизмларнинг сезувчанлигини аниқлаш тавсия қилинади.

Доза касалликнинг оғирлиги, инфекция тури, организмнинг ҳолати, пациентнинг ёши, вазни ва буйрак фаолиятига қараб аниқланади.

Мушак ичига (м/и) ёки вена ичига (в/и) (томчилаб ёки оқим билан) юборилади.

Препаратни мушак ичига юбориш учун флакон ичидаги 500 мг кукунни 1% ли лидокаин эритмасининг 2 мл ёки 0,5% ли новокаин эритмасининг 3 мл да эритилади, флакон ичидаги 1000 мг ни эса 1% ли лидокаин эритмасининг 3,5 мл ёки 0,5% ли новокаин эритмасининг 5 мл да эритилади. Агар беморга лидокаин ва новокаин препаратларини қўллаш мумкин бўлмаса, унда препарат 0,9% ли натрий хлориди эритмасининг 3-5 мл ёки инъекция учун сувнинг 3-5 мл да эритиб юборилади. Мушак ичига чуқур юборилади. Хар бир думбага кўпи билан 1 г препарат юбориш тавсия қилинади.

Вена ичига оқим билан юбориш учун препаратнинг бир марталик дозаси 0,9% ли натрий хлориди эритмаси ёки инъекция учун сувнинг 10 мл да эритилади ва 3-5 минут давомида аста-секинлик билан юборилади.

Вена ичига томчилаб юбориш учун 0,5-1,0 г препарат 100-250 мл миқдордаги 5-10% ли глюкоза ёки 0,9% ли натрий хлориди эритмасида ёки Рингер ёхуд 5% ли натрий бикарбонати эритмасида эритилади ва 20-40 минут давомида (юбориш тезлиги минутига 60-80 томчи) юборилади.

Эритиш мобайнида флаконлар кукун бутунлай эригунча яхшилаб чайқатилади.

Тана вазни 50 кг дан ортиқ бўлган болалар ва катталарга ҳар 4-12 соатда м/и ёки в/и (оқим билан ёки томчилаб) – 1-2 г дан юборилади. Тана вазни 50 кг дан кам бўлган болаларга –суткада 50-180 мг/кг дозада юборилади, юборишлар сони 2-6 мартани ташкил қилади.

Катталар:

Бир марталик ўртача доза – 0,25-1 г; бир марталик максимал (энг юқори) доза – 2 г ни; суткалик ўртача доза – 2-4 г ни; суткалик максимал доза – 12 г ни ташкил қилади; юборишлар сони – суткада 2-4 мартани, даволаш давомийлиги эса – 5-10 кунни ташкил этади.

Болалар:

Бир марталик ўртача доза – 10-50 мг/кг; бир марталик максимал доза – 20-50 мг/кг; суткалик ўртача доза – 50-100 мг/кг; суткалик максимал доза – суткада 180 мг/кг (тана вазни 50 кг дан кам бўлганда); юборишлар сони – суткада 2-4 мартани, даволаш давомийлиги эса – 5-10 кунни ташкил этади.

Операцияларидан кейинги инфекцияларни олдини олиш учун – умумий кириш (бошланғич) анестезияси вақтида бир марта 1 г дозада (зарурат туғилганида 6-12 соатдан сўнг такроран юбориш мумкин); асоратланмаган, шунингдек сийдик чиқариш йўлларининг инфекцияларида – 1 г дан ҳар 8-12 соатда; асоратланмаган ўткир гонореяда –1 г бир марта; ўртача оғирликдаги инфекцияларда 1-2 г дан ҳар 8-12 соатда; кесарев кесиши операцияси вақтида – киндик венасига қисқичлар қўйилганда: 1 г, сўнгра биринчи дозадан кейин 6 ва 12 соат ўтиб – қўшимча 1 г дан; оғир инфекцияларда – 2 г дан юбориш буюрилади (суткалик максимал доза – 12 г).

Болалар:

Оғирлиги

(кг)

Вақт оралиғи

(соат)

Дозаси

(мг/кг)

чала туғилган чақалоқлар1250
янги туғилган чақалоқлар, чақалоқлар ва кичик ёшдаги болалар6-1250-100
тана вазни 50 кг гача4-1250-180

Буйрак касалликларида:

Буйракнинг чиқариш фаолияти бузилганда дозалаш тартиби креатинин клиренсини (КК) ҳисобга олган ҳолда ўрнатилади. Препаратнинг дозаси оширилиб, юборишлардаги вақт оралиғи оширилади. КК 20 мл/мин/1,73 м2 ва ундан кам бўлганда суткалик доза икки марта камайтирилади. Препаратни оргнаизмдан қисман (62,3%) гемодиализ орқали чиқариб юборса бўлади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар: ўта юқори сезувчанлик реакциялари (тери тошмаси, қичишиш, иситма), гиперемия, эшакеми, эозинофилия, кўп шаклли экссудатив эритема (шу жумладан хавфли эксудатив эритема ёки Стивенс-Джонсон синдроми), кам ҳолларда – бронхоспазм, токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), эт увишиши, иситма, ангионевротик шиш (Квинке шиши), анафилактик шок.

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: тиришишлар, бош айланиши, умумий лоҳаслик, чарчоқ, бош оғриғи.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, диарея/қабзият, қорин дам бўлиши, дисбактериоз, жигар фаолиятини бузилиши, кам ҳолларда – сохта мембраноз колит, стоматит, глоссит.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: буйрак касалликлари бўлган беморларни юқори дозада даволаш мобайнида – буйрак фаолиятини бузилишлари кузатилиши мумкин (бундай холатларда доза камайтирилади), интерстициал нефрит, олигурия.

Лаборатор кўрсаткичлар томонидан: қон зардобидаги жигар трансаминазалари (АЛТ, АСТ), ЛДГ, ИФ фаоллигини транзитор ошиши ва билирубин, мочевина, азот ҳамда креатинин концентрацияларини ошиши, Кумбснинг мусбат реакцияси.

Маҳаллий реакциялар: юборилган жойда оғриқ ва ачишиш, гиперемия, флебит.

Бошқалар: умумий ҳолсизлик, кучли толиқиш, периферик шишлар, тўсатдан иссиқлик ҳисси, вагинал ва орал кандидоз, узоқ вақт даволанганда – суперинфекция.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратга (шу жумладан пенициллинларга, бошқа цефалоспоринлар ва карбапенемларга) нисбатан юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан:

  • чала туғилган чақалоқлар;
  • янги туғилган ва 1 ойликкача бўлган чақалоқлар;
  • яққол буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги;
  • сохта мембраноз колитда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа антибиотикларнинг эритмалари билан битта шприцда ёки инфузион эритмада фармацевтик номутаносиб.

Аминогликозидлар, полимиксин “B” ва ҳалқали диуретиклар билан бир вақтда қўлланилганда нефротоксиклик кучаяди.

Буйрак найчалари секрециясини блокловчи препаратлар (пробенецид), цефотаксимнинг плазмадаги концентрациясини оширади ва уни чиқарилишини секинлаштиради (ножўя кўринишлар ҳавфи ошади).

Антиагрегантлар (НЯҚВ (носпецефик яллиғланишга қарши воситалар), салицилатлар, сульфинпиразон) билан бирга қўлланилганда қон кетишлари ҳавфини оширади.

Цефотаксим билвосита антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланилганда синергик таъсир намоён қилади.

Азлоциллин ёки мезлоциллин билан бир вақтда қўлланилганда цефотаксимнинг клиренси пасаяди, бунда унинг дозасини камайтириш керак бўлади.

Махсус кўрсатмалар

Анамнезида цефалоспоринларга ўта юқори сезувчанлиги бўлган беморларга цефотаксимни қўллаш қатъий ман қилинади. Агар беморда ўта юқори сезувчанлик реакцияси пайдо бўлса, даволаш дарҳол тўхтатилиши керак.

Цефотаксимни бошқа антибиотиклар билан бир шприцда ёки эритмада аралаштириш мумкин эмас.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларда нефротоксик белгилар  (сийдикда азот ва қонда креатинин миқдорларининг ошиши) кузатилиши мумкин. Бундай холларда препаратнинг дозаси буйрак фаолиятини бузилиш даражасига қараб камайтирилади ва муолажа ушбу кўрсаткичларнинг ўзгаришига қараб (хафтасига бир мартадан кам бўлмаган ҳолда) олиб борилади. Шунингдек гемодиализ ўтказилаётган беморларда ҳам препаратнинг қондаги миқдори мунтазам равишда аниқлаб турилади.

Нефротоксик препаратлар билан бирга қўллаш буйрак фаолиятини, ўн кундан ортиқ қўллаш эса қон ҳужайралари таркибини назорат қилишни талаб этади.

Кекса ва ҳолсизланган беморларга “K” витаминини қўллаш тавсия қилинади (гипокоагуляциянинг олдини олиш мақсадида).

Даволаниш вақтида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш мумкин эмас – дисульфирамнинг таъсирига ўхшаш самаралар (юз гиперемияси, қорин ва меъда соҳасида спазм, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, АБ ни пасайиши, тахикардия, нафас қисиши) юз бериши мумкин.

Препаратни лактация даврида буюриш зарурати туғилганда, эмизишни тўхтатиб туриш керак.

Препарат узоқ вақт қўлланилганида периферик қон манзараси ва буйрак фаолиятини кўрсаткичларини назорат қилиш, шунингдек дисбактериозни олдини олишни амалга ошириш зарур. Препарат давомли қўлланганда шунингдек микроорганизмларнинг резистентлиги ривожланиши мумкин.

Цефазолин билан даволаш мобайнида мусбат Кумбс синамаси ҳамда сийдикдаги глюкозанинг сохта мусбат реакцияси олиниши мумкин (глюкозани қонда аниқлашнинг глюкоза-оксидазали усулларини ишлатиш тавсия қилинади).

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Препарат хомиладорлик даврида, унинг она соғлиги учун бўлган фойдаси, ҳомила учун бўлган хавфидан устун деб топилган ҳоллардагина қўлланади.

Лактация даврида эмизишни тўхтатиб туриш тавсия қилинади (кўкрак сутига ўтади).

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозанинг ошириб юборилиши

Симптомлари: ножўя таъсирларини кучайиши, тиришишлар, энцефалопатиялар (юқори дозаларда юборилганда, айниқса буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда), қалтираш, нерв-мушак қўзғалувчанлиги.

Даволаш: симтоматик даволаш. Специфик антидоти йўқ.

Чиқарилиш шакли

Флаконлар, контурли уяли ўрамларда 0,5 ёки 1 г дан. 1 та контурли уяли ўрамларда қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картонли қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°C дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365