Skip to main content

Три-Миг

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТРИ-МИГ

TRI-MIG

 

Препаратнинг савдо номи: ТРИ-МИГ

Таъсир қилувчи моддалар (ХПН): Парацетамол, кофеин, пропифеназон

Дори шакли: Таблеткалар

Таркиби:

Фаол моддалар: 

Парацетамол 250 мг

Кофеин 30 мг

Пропифеназон 150 мг

Ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, метилпарабен, повидон, магний стеарати, тозаланган тальк, натрий крахмал гликоляти, аэросил.

Таърифи: Оқ рангли, оч жигарранг киритмали думалоқ, бир томонида рискаси ва иккинчи томони ясси бўлган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Анальгетик-антипиретик 

6-yillik-qizil-jenshen

АТХ коди: N02BE71

 

Фармакологик хусусиятлари

Три-Миг уч фаол ингредиентнинг мажмуасини сақлайди: парацетамол иситмани туширувчи, оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади; кофеин умумий қувват берувчи (уйқучанлик ва чарчоқлик ҳиссини камайтиради, ақлий ва жисмоний меҳнат қобилиятини оширади, юрак қисқаришини тезлаштиради, гипотония ҳолатида артериал босимни оширади), препаратнинг оғриқ қолдирувчи таъсирини кучайтиради, пропифеназон оғриқ қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади.

Бу мажмуа синергик самара билан таъсир кўрсатади. 

Парацетамол – простагландин биосинтезини кучсиз ингибиторидир. У периферияга қараганда марказий нерв тизимида простагландин ферменти синтезига қарши самаралироқ, шу сабабли оғриқ қолдириш хусусияти бор. 

Кофеин марказий нерв тизимининг рағбатлантирувчиси ҳисобланади. У фосфодистераза ферментини ингибиция қилади ва марказий аденозин рецепторларига нисбатан антагонистик самарага эга. Кофеин мушак ишини енгиллаштиради ва ақлий меҳнат қобилиятини ошириши мумкин.

 

Фармакокинетикаси

Препарат перорал қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Дори организм бўйлаб кенг тақсимланади. У йўлдош тўсиғи орқали ўтиб ва кўкрак сутига чиқарилади. Парацетамол кофеин каби жигарда оксидланиш, метил гуруҳини йўқолиши ва ацетилланиш орқали метаболизмга учрайди. Преапарт сийдик орқали чиқарилади. Ярим парчаланиш даври – 3-6 соатни ташкил қилади.

 

Қўлланилиши

Кучсиз оғриқларни камайтириш ва бош оғриғи, синуситлар, шамоллаш, мушак оғриғи, хайз кўришдан олдинги ва хайз кўриш давридаги бузилишлар, тиш оғриғи, артритлар билан боғлиқ бўлган  мажмуавий оғриқларда қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар: 1-2 таблеткадан кунига икки марта буюрилади.

Препаратни оғриқ қолдирувчи восита сифатида 5 кундан ортиқ, иситмани туширувчи восита сифатида 3 кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас. Дозани ва қабул қилишлар орасидаги интервални ўзгартиришни шифокор белгилайди. 

 

Ножўя таъсирлари

Тавсия қилинган дозаларда препарат яхши ўзлаштирилади.  

Кўнгил айниши, эпигастрий соҳасида оғриқ, аллергик реакциялар (тери тошмалари, қичишиш, эшакеми, Квинке шиши) пайдо бўлиши мумкин. 

Жуда кам ҳолларда – анемия, тромбоцитопения, метгемоглобинемия.

Кам ҳолларда юрак қисқаришлар сонини тезлашиши, қабзият, уйқуни бузилиши, уйқучанлик ва бош айланиши кузатилиши мумкин. 

Препаратни тавсия қилинган дозадан сезиларли даражада юқори дозада узоқ муддат қабул қилинганда жигар ва буйрак фаолиятини бузилиши эҳтимоли ошади, бунда қон манзарасини назорат қилиш лозим.

Кофеинни узоқ вақт юқори дозаларда истеъмол қилиш айрим фармакологик таъсирларга толерантликка олиб келади. 

Препаратнинг барча ножўя таъсирлари ҳақида шифокорга хабар бериш керак.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Парацетамол, кофеин ва препаратнинг ҳар қандай бошқа ингредиентларга шахсий юқори сезувчанлик;
  • парацетамол сақловчи бошқа препаратларни бир вақтда қабул қилиш;
  • жигар ва буйрак фаолиятини яққол бузилишлари;
  • қон касалликлари (тромбоцитопения, анемия);
  • глюкозо-6-фосфатдегидрогеназани генетик йўқлиги;
  • глаукома;
  • нафас етишмовчилиги, бош мия жароҳатидан кейинги ҳолатлар, бош мия ички босимини ошиши;
  • ҳомиладорлик ва эмизиш даврларида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Микросомал оксидланиш ингибиторлари (шу жумладан, циметидин) гепатотоксик таъсир хавфини пасайтиради.

Метоклопрамид ва домперидон парацетамолнинг сўрилиш тезлигини оширади, колестерамин эса камайтиради. Этанол парацетамолнинг ярим чиқарилиш даврини оширади ва шу билан гепатотоксик таъсир хавфини кучайтиради. 

Кофеин эрготаминнинг сўрилишини тезлаштиради. 

Антихолинергик воситалар ёки опиоид анальгетиклар каби меъдани бўшалишини кечиктирувчи дори воситалари, препаратнинг сўрилишини кечиктиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Қуйидаги ҳолатларда препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш  лозим:

– агар Сизда астма ёки нафас тизимининг бошқа касалликлари  мавжуд бўлса;

– агар Сиз антидепрессантлар, кўнгил айниш ва қайт қилишга қарши, шунингдек қонда холестерин миқдорини пасайтирувчи дорилар қабул қилаётган бўлсангиз.

Препарат қабул қилинаётган даврда чой ва кофени кўп истеъмол қилиш тавсия этилмайди, чунки бу қўзғалувчанлик, уйқуни бузилишига, тахикардияга ва юрак аритмияларига олиб келиши мумкин.

Жигарнинг токсик шикастланишини олдини олиш мақсадида парацетамол билан бир вақтда алкоголли ичимликлар истеъмол  қилиш, шунингдек алкоголни сурункали истеъмол қилишга мойил шахсларга  препаратни қабул қилиш мумкин эмас.  

2 ёшгача бўлган болаларга, ҳомиладорлик ва эмизиш даврида, агар шифокор буюрмаган бўлса, қабул қилиш тавсия этилмайди. Агар уйқусизлик, қалтириш, бош оғриғи бўлса, препарат қабул қилишни тўхтатиш ва маслаҳат учун шифокорга мурожаат қилиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: биринчи 24 соатдаги белгилари бўлиб: тери қопламаларини оқариши, кўнгил айниши, анорексия ва қорин соҳасида оғриқ. Препаратни қабул қилгандан кейин 12-48 соат ўтгандан кейин жигарни шикастланиши пайдо бўлиши мумкин. 

Даволаш: ацетилцистеинни вена ичига юбориш ёки оғиз орқали бериш мумкин. Қабул қилгандан кейин 1 соатдан камроқ вақт ўтган бўлса 2,5 мл дан ҳар 4 соатда оғиз орқали метионин бериш мумкин.

 

Чиқарилиш шакли  

10 таблеткадан контур уяли ўрамда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: