Skip to main content

ТОРАМАТ

Улашиш:
  Reading time 15 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА: ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ

ТОРАМАТ 25 мг, 50 мг, 100 мг ва 200 мг таблеткалар

Топирамат плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

 

Ушбу дори воситасини қўллашдан олдин бу йўриқномани диққат билан ўқиб чиқинг.

  • Ушбу йўриқномани сақлаб қўйинг. Эҳтимол уни яна ўқиб чиқиш зарур бўлиши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар бўлса, шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат этинг.
  • Ушбу дори воситаси фақат Сизга буюрилган. Уни бошқаларга берманг. Ҳатто, агар уларда касалликнинг ўхшаш симптомлари бўлса ҳам, у уларга зарар келтириши мумкин.
  • Агар Сизда ножўя самаралар юзага келса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Ушбу йўриқноманинг мазмуни:

  1. Торамат ўзи нима ва у нима учун қўлланади
  2. Тораматни қабул қилишдан олдин Сиз нималарни билишингиз керак
  3. Торамат қандай қабул қилинади
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар
  5. Тораматни сақлаш шароитлари
  6. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

  1. Торамат ўзи нима ва у нима учун қўлланади

ТОРАМАТ – тутқаноққа қарши дори воситасидир (тутқаноқ хуружларини даволаш учун қўлланадиган дори воситаси).

У қуйидагиларда қўлланиши мумкин:

  • катталар ва 6 ёшдан ошган болаларда тутқаноқни даволаш учун алоҳида
  • катталар ва 2 ёшдан ошган болаларда тутқаноқни даволаш учун бошқа дори препаратлари билан мажмуада
  • катталарда мигренни олдини олиш учун

  1. Тораматни қабул қилишдан олдин Сиз нималарни билишингиз керак

Тораматни қўлламанг

  • агар Сизда топирамат ёки унинг компонентларидан бирига (6-бўлимда санаб ўтилган) аллергия (юқори сезувчанлик) бўлса.
  • мигренни олдини олиш учун, агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки ҳомиладор бўлишингиз мумкин бўлса, лекин Сиз самарали контрацепциядан фойдаланмасангиз (“Ҳомиладорлик ва эмизиш” бўлимига қаранг).

Агар Сиз юқорида таърифланганлар юзасидан ишонч ҳосил қилмасангиз, ТОРАМАТни қўллашдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

ТОРАМАТни қўллаганда эҳтиёткорлик чоралари

Топираматни қабул қилишдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан Сизда қуйидагилар мавжудлиги текширинг:

  • буйрак етишмовчилиги, хусусан буйрак тошлари ёки буйрак диализини ўтказиш
  • қон касалликлари ва организмда суюқликларни оғиши (метаболик ацидоз)
  • жигар билан боғлиқ муаммолар
  • кўриш билан боғлиқ муаммолар, хусусан глаукома
  • ўсишни секинлашиши
  • ёғларни кўп миқдорда сақловчи рацион (кетоген парҳез)

Агар Сиз юқоридагилардан биронтаси Сизга тааллуқли эканлигига ишонч ҳосил қилмасангиз, ТОРАМАТни қўллашдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Шифокорингиз билан маслаҳатлашмасдан дори воситангизни қабул қилишни тўхтатмаслигингиз муҳим.

Шунингдек Сиз ТОРАМАТга муқобил сифатида топирамат сақловчи бирон-бир дори воситасини қабул қилишдан олдин шифокорингиз билан маслаҳатлашишингиз керак.

6-yillik-qizil-jenshen

ТОРАМАТни қўллаганда озиш кузатилиши мумкин, шундай қилиб, агар Сиз бу дори воситасини қабул қилаётган бўлсангиз, Сизнинг тана вазнингиз мунтазам текширилиши керак. Агар Сиз ҳаддан ташқари тана вазнингизни йўқотсангиз ёки бу дори воситасини қабул қилаётган болада етарли даражада тана вазни ошмаса, Сиз шифокор билан маслаҳатлашишингиз керак.

ТОРАМАТ каби тутқаноққа қарши воситалар билан даволанган кам одамларда ўз-ўзига шикаст етказиш ёки ўз жонига қасд қилиш фикрлари пайдо бўлган. Агар Сизда шундай фикрлар пайдо бўлса, дарҳол шифокорингиз билан боғланинг.

Бошқа дори воситалари ва Торамат

Агар Сиз бошқа дори воситаларини, шу жумладан рецептсиз олинган дори воситаларини, витаминлар ва гален препаратларини қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, илтимос шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг. ТОРАМАТ ва айрим бошқа дори воситалари бир-бирига таъсир кўрсатиши мумкин. Баъзида Сизнинг бошқа дори воситаларингиз ёки ТОРАМАТнинг дозаси ўзгартирилиши керак.

Хусусан, агар Сиз қуйидагиларни қабул қилаётган бўлсангиз шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг:

  • фикрлаш қобилияти, диққатни жамлаш қобилияти ёки мушак координациясини сусайтирадиган ёки камайтирадиган бошқа дори воситалари (масалан мушак релаксантлари ва седатив воситалар каби марказий нерв тизими учун тинчлантирувчи дори воситалари).
  • ҳомилага қарши таблеткалар. ТОРАМАТ ҳомилага қарши пилюлаларнинг самарадорлиги камайтириши мумкин.

Агар ҳомилага қарши таблеткалар ва ТОРАМАТ қабул қилаётган вақтингизда Сизда ҳайз циклида ўзгаришлар юзага келса, шифокорингизга хабар беринг.

Сиз қабул қилаётган барча дори воситаларининг рўйхатини тузинг. Янги дори воситасини қабул қилишни бошлашдан олдин, шифокорингиз ёки фармацевтга бу рўйхатни кўрсатинг.

Шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлшишингиз керак бўлган дори воситаларига тутқаноққа қарши бошқа воситалар, рисперидон, литий, гидрохлортиазид, метформин, пиоглитазон, глибенкламид, амитриптилин, пропранолол, дильтиазем, венлафаксин, флунаразин киради.

Агар юқорида таърифланганлар Сизга тааллуқли эканлигига ишонч ҳосил қилмасангиз, ТОРАМАТни қўллашдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Торамат ва озиқ овқат маҳсулотлари, ичимликлар ва алкоголь

Сиз Тораматни овқат билан ёки усиз қабул қилишингиз мумкин. ТОРАМАТни қабул қилаётган вақтингизда буйракда тошлар ҳосил бўлишини олдини олиш учун кун давомида кўп суюқлик истеъмол қилинг. Эҳтиёторлик чораси сифатида Тораматни алкоголь билан бирга қабул қилманг.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Тораматни қабул қилишдан олдин шифокорингиз билан маслаҳатлашинг. Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, ҳомиладор бўлмоқчи бўлсангиз ёки эмизсангиз, шифокорингиз Сиз ТОРАМАТни қабул қилишингиз мумкинлиги ҳақида қарор қабул қилади. Тутқаноққа қарши бошқа препаратларни қабул қилгандаги каби, агар ТОРАМАТ ҳомиладорлик вақтида қабул қилинса бўлажак бола учун зарар етказиш хавфи мавжуд. Ҳомиладорлик вақтида тутқаноқни даволаш учун ТОРАМАТ ни қўллаш хавфи ва афзалликлари Сизга тушунарли эканлигига ишонч ҳосил қилинг.

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки ҳомиладор бўлингиз мумкин бўлса ва Сиз самарали контрацепциядан фойдаланмасангиз, мигренни олдини олиш учун ТОРАМАТни қабул қилмаслигингиз керак.

ТОРАМАТ қабул қилаётган эмизаётган оналар, агар болада одатдаги бўлмаган ҳолатлар кузатилса, иложи борича шифокорга хабар беришлари керак.

Ҳар қандай дори воситасини қабул қилишдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Автомобилни бошқариш ва машиналардан фойдаланиш

ТОРАМАТ билан даволаш вақтида бош айланиши, чарчоқлик ва кўриш билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Шифокорингиз билан маслаҳатлашмасдан автомобилни бошқарманг ва ускуналар ёки машиналардан фойдаланманг.

ТОРАМАТнинг айрим ингредиентлари ҳақида муҳим маълумот

ТОРАМАТ (фақат 25 мг, 50 мг ва 200 мг) лактоза (қанд) сақлайди. Агар шифокорингиз Сизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик мавжуд эканлиги ҳақида хабар берган бўлса, бу дори воситасини қабул қилишдан олдин шифокорингизга мурожаат этинг.

ТОРАМАТ (фақат 100 мг) Сариқ Шафақ азобўёвчиси (Е110) сақлайди. Аллергик реакциялар чақириши мумкин.

  1. ТОРАМАТ қандай қабул қилинади

ТОРАМАТни ҳар доим шифокорингиз кўрсатмаларига мувофиқ қабул қилинг. Агар Сизда шубҳалар бўлса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

  • ТОРАМАТни кўрсатмаларга мувофиқ қабул қилинг. Шифокорингиз даволашни одатда ТОРАМАТнинг паст дозаларидан бошлайди ва уни Сиз учун оптимал дозага эришилмагунча аста-секин оширади.
  • ТОРАМАТ таблеткаларини бутунлигича ютиш керак. Таблеткани чайнашдан сақланинг, чунки улар аччиқ таъмга эга.
  • ТОРАМАТни овқатдан олдин, овқатланиш вақтида ёки овқатдан кейин қабул қилиш мумкин. ТОРАМАТни қабул қилаётган вақтингизда буйракда тошлар ҳосил бўлишини олдини олиш учун кун давомида кўп суюқлик истеъмол қилинг.

Агар Сиз ТОРАМАТни Сизга буюрилган дозадан юқори дозасини қабул қилган бўлсангиз

  • Дарҳол шифокорга мурожаат этинг. Дори воситасининг ўрамини ўзингиз билан олиб боринг.
  • Сизда уйқучанлик ёки чарчоқлик ҳисси ёки танани нормал бўлмаган ҳаракатлари, вертикал ҳолатда бўлиш билан боғлиқ муаммолар ва ҳаракатланганда муаммолар, қон босимини пасайиши туфайли бош айланиши ёки юракни уришини ёки пульсни нормада бўлмаслиги юзага келиши мумкин.

Агар Сиз ТОРАМАТ билан бирга бошқа дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз дозани ошириб юборилиши кузатилиши мумкин.

Агар Сиз ТОРАМАТ ни қабул қилишни унутган бўлсангиз

  • Агар Сиз дозани қабул қилишни унутган бўлсангиз, Сиз буни эслашингиз биланоқ қабул қилинг. Лекин, агар кейинги дозани қабул қилиш вақти яқинлашган бўлса, унутилган дозани ўтказиб юборинг ва дори воситасини одатдагидек қабул қилишни давом эттиринг. Агар Сиз икки ва ундан ортиқ дозани ўтказиб юборган бўлсангиз, шифокорингизга мурожаат этинг.
  • Унутилган дозани ўрнини тўлдириш учун доза икки марта (иккита дозани бир вақтда) қабул қилманг.

Агар Сиз ТОРАМАТни қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз

Агар шифокорингиз кўрсатма бермаса, бу дори воситасини қабул қилишни тўхтатманг. Симптомларингиз такрорланиши мумкин. Агар шифокорингиз даволашни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилса, доза бир неча кун давомида босқичма-босқич камайтирилиши керак.

Агар Сизда ушбу дори воситасини қўллаш юзасидан қўшимча саволлар туғилса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган самаралар

Барча дори воситалари каби ушбу дори воситаси ножўя самаралар чақириши мумкин, гарчи у барча одамларда ҳам пайдо бўлмайди.

Қуйидаги кўрсатилган ножўя самараларнинг тез-тезлиги қуйидагича белгиланган:

Кенг тарқалган ножўя самаралар 10 истеъмолчидан 1 нафаридан кўпроғида кузатилиши мумкин

Тарқалган ножўя самаралар 100 истеъмолчидан 1-10 нафарида кузатилиши мумкин

Тарқалмаган ножўя самаралар 1000 истеъмолчидан 1-10 нафарида кузатилиши мумкин

Кам ҳолларда кузатиладиган ножўя самаралар 10000 истеъмолчидан 1-10 нафарида кузатилиши мумкин

Жуда кам ҳолларда кузатиладиган ножўя самаралар 10000 истеъмолчидан 1 нафаридан камроғида кузатилиши мумкин

Номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида тез-тезлигини баҳолаб бўлмайди).

Кенг тарқалган ножўя самаралар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Тана вазнини камайиши
  • Қўл ва оёқларда увишиш
  • Уйқучанлик ёки уйқу ҳолати
  • Бош айланиши
  • Диарея
  • Кўнгил айниши
  • Бурун битиши, тумов ва ангина
  • Чарчоқлик
  • Депрессия

Тарқалган ножўя самаралар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Кайфиятни ўзгаришлари ёки ҳулқ-атворни ўзгариши, шу жумладан ғазаб, асабийлик, қайғу
  • Тана вазнини ошиши
  • Иштаҳани пасайиши ёки йўқолиши
  • Эритроцитлар сонини камайиши
  • Фикрлашни ўзгариши ва ҳушёрлик, шу жумладан ҳовлиқиш, диққатни жамлашни, хотирани бузилиши ёки фикрлашни секинлашиши
  • Ноаниқ нутқ
  • Бесўнақайлик ёки ҳаракатланиш билан боғлиқ муаммолар
  • Қўл кафтлари, қўллар ва оёқларни спонтан титраши
  • Ҳид билиш ёки сезувчанликни сусайиши
  • Кўзларни спонтан ҳаракатлар
  • Таъм билишни бузилиши
  • Кўришни бузилиши, кўришни ноаниқлиги, диплопия
  • Қулоқларда шанғиллаш
  • Ҳансираш
  • Бурундан қон кетиши
  • Қусиш
  • Қабзият
  • Меъдада оғриқ
  • Меъда томонидан бузилишлар
  • Оғизни қуриши
  • Оғиз бўшлиғида увишиш ёки сезмаслик
  • Буйрак тошлари
  • Тез-тез сийиш
  • Оғриқли сийиш
  • Соч тўкилиши
  • Тери тошмаси ва/ёки тери қичишиши
  • Бўғимларда оғриқ
  • Мушак спазмлари, мушак тиришишлари ёки мушак кучсизлиги
  • Кўкракда оғриқ
  • Иситма
  • Кучни йўқолиши
  • Умумий ҳолсизлик
  • Аллергик реакциялар

Тарқалмаган ножўя самаралар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Сийдикда кристаллар
  • Қонни аномал таҳлиллари, шу жумладан лейкоцитлар ёки тромбоцитлар сонини камайиши ёки ацидофил гранулоцитлар сонини ошиши
  • Юракни мунтазам урмаслиги ёки юрак уришини секинлашиши
  • Бўйинда, қўлтиқ остида ёки чов соҳасида лимфа безларини катталашиши
  • Тиришишларни кучайиши
  • Нутқ билан боғлиқ муаммолар
  • Сўлак оқиши
  • Қўзғалган ҳолат ёки юқори ақлий ва жисмоний фаоллик
  • Ҳушдан кетиш
  • Ҳолсизлик
  • Ҳаракатларни секинлашиши ёки сусайиши
  • Уйқуни бузилиши ёки сифатини пасайиши
  • Ҳид билишни сусайиши ёки ўзгариши
  • Ҳусни-хат билан боғлиқ муаммолар
  • Тери остида ҳаракатларни ҳис қилиш
  • Кўришни бузилиши, шу жумладан кўзларни қуриши, ёруғликка сезувчанлик, спонтан тиришишлар, кўз ёши оқиши ва кўришни ёмонлашиши
  • Эшитишни сусайиши ёки йўқолиши
  • Овозни бўғилиши
  • Меъда ости безини яллиғланиши
  • Метеоризм
  • Жиғилдон қайнаши
  • Оғиз бўшлиғида таъм билишни йўқолиши
  • Миклардан қон кетиши
  • Қоринда оғирлик ёки дам бўлиши
  • Оғиз бўшлиғида оғриқли ёки ачишувчи ҳиссиётлар
  • Нафас чиқарганда ҳид келиши
  • Ихтиёрсиз сийиш ва/ёки ич келиши
  • Сийишга қистовлар
  • Буйракдаги тошлар чақирган буйрак ва/ёки қовуқ соҳасидаги оғриқ
  • Терлашни камайиши ёки тўхташи
  • Сийдикни рангсизланиши
  • Терини чегараланган шиши
  • Юзни шиши
  • Бўғимларни шиши
  • Скелет-мушак танглиги
  • Қонда кислоталикни ошиши
  • Қонда калий даражасини камайиши
  • Иштаҳани ошиши
  • Юқори чанқоқлик ва суюқликни аномал даражада кўп истеъмол қилиш
  • Турганда юз берадиган паст қон босими ёки қон босимини пасайиши
  • Қизиб кетиш ҳисси
  • Гриппга ўхшаш касалликлар
  • Қўл-оёқларни совуши (масалан қўл ва юзни)
  • Таълим олиш билан боғлиқ муаммолар
  • Жинсий функцияни бузилишлари (эректил дисфункция, либидони йўқолиши)
  • Галлюцинациялар
  • Гаплашиш қобилиятини пасайиши

Кам ҳолларда кузатиладиган ножўя самаралар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Терини ҳаддан ташқари сезувчанлиги
  • Ҳид билишни бузилишлари
  • Кўз ички босимини ошиши, оғриқ ва кўришни ёмонлашишини чақирувчи кўзларда суюқликни блокланиши билан боғлиқ глаукома
  • Буйрак-каналчалар ацидози
  • Оғир тери реакциялари, шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми, терининг юқори қавати пастки қаватдан ажраладиган терининг ҳаёт учун хавфли ҳолати ва экссудатив эритема, пуфаклар билан қопланиши мумкин бўлган бўртиб чиққан қизил доғлар
  • Ҳид
  • Кўз атрофидаги терини шиши
  • Рейно касаллиги. Қўл бармоқлари, оёқ бармоқлари, қулоқлар қон томирларини шикастловчи ва тўқималар кальцификациясини (кальциноз) чақирувчи бузилишлар.

Учраш тез-тезлиги номаълум бўлган ножўя самаралар:

  • Макулопатия – кўриш ўткирлиги энг юқори бўлган тўп пардадаги кичик доғ –макуланинг касалликлари. Агар Сиз кўришни ўзгаришлари ёки кўришни ёмонлашишини сезсангиз, шифокорингизга мурожаат этишингиз керак.
  • Кўз конъюнктивасини шиши
  • Стивенс-Джонсон синдромининг жиддийроқ шакли ҳисобланган токсикодермал некролиз (“тарқалмаган ножўя самаралар” бўлимига қаранг).

Агар ножўя самаралар жиддийлашса ёки агар Сиз ушбу йўриқномада санаб ўтилмаган бошқа бирон-бир ножўя самараларни сезсангиз, илтимос, шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

  1. Тораматни сақлаш шароити

Ушбу дори воситасини болалар ололмайдиган жойда сақланг.

Юқори зичликдаги полиэтиленли гуруҳ дозаси учун контейнер: Ушбу дори препарати махсус сақлаш шароитларини талаб этмайди.

25 мг, 50 мг ва 200 мг блистер ўрам: Ушбу дори препарати махсус сақлаш шароитларини талаб этмайди.

100 мг блистер ўрам: 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ушбу дори воситасини ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлламанг. Яроқлилик муддатини тугаш санаси кўрсатилган ойнинг охирги кунини билдиради.

Дори воситаларини канализацияга ёки маиший чиқиндилар билан ташлаб юборманг. Сиз энди қўлламайдиган дори воситаларини қандай утилизация қилиш усули ҳақида фармацевтингиз билан маслаҳатлашинг. Бундай чоралар атроф муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

  1. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

Тораматнинг таркиби

Фаол субстанция бўлиб топирамат ҳисобланади: 25 мг ли таблеткалар:

Бир таблетка 25 мг топирамат сақлайди

50 мг ли таблеткалар:

Бир таблетка 50 мг топирамат сақлайди

100 мг ли таблеткалар:

Бир таблетка 100 мг топирамат сақлайди

200 мг ли таблеткалар:

Бир таблетка 200 мг топирамат сақлайди

Бошқа ингредиентлар – лактоза моногидрати (фақат 25 мг, 50 мг ва 200 мг) ва бўёвчи агент сифатида, титан диоксиди (Е171), темир (II,III) оксиди (Е172) (фақат 200 мг), хинолин сариғи (Е104) (фақат 50 мг), сариқ шафақ (Е110) (фақат 100 мг) ва тальк (фақат 100 мг). Таблеткалар шунингдек қуйидагиларни сақлайди: микрокристалл целлюлоза, натрий крахмалгликоляти (А тип), олдиндан желатинланган крахмал, карнауб муми, магний стеарати, метилоксипропилцеллюлоза, полиэтиленгликоль 4000 (фақат 50 мг ва 200 мг), кросповидон, повидон, маннит, тальк (фақат 50 мг) ва пропилен гликоль (фақат 50 мг ва 100 мг).

ТОРАМАТнинг ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси:

25 мг ли таблеткалар: думалоқ шаклли, оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

50 мг ли таблеткалар: думалоқ шаклли, сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

100 мг ли таблеткалар: узунчоқ шаклли, тўқ-сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

200 мг ли таблеткалар: узунчоқ шаклли, пушти рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Ўрам ўлчамлари:

28 ёки 60 таблетка блистер ўрамда.

60 таблетка намютгич силикагелли фиксация қилинган пакетча сақловчи юқори зичликдаги полиэтилен контейнерларда.

Эҳтимол сотувда барча ўлчамдаги ўрамлар бўлмаслиги мумкин.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365