Skip to main content

Тонзипрет

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТОНЗИПРЕТ®

TONZIPRET

 

Препаратнинг савдо номи: Тонзипрет®

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун гомеопатик томчилар

Таркиби:

10 г (=10,9 мл) Тонзипрет томчиси қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар:

аччиқ қалампир (Capsicum Dil.D4)            – 4,0 г

гваяк дарахти (Guaiacum Dil.D4)               – 4,0 г

америка лаконоси  (Phytolacca Dil.D1)      – 2,0 г

Ушбу дори воситаси 55% алкогол (нисбий ҳажмда) сақлайди.

Таърифи: тиниқ, бироз сарғиш суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ҳалқумнинг яллиғланиш касалликларини даволаш учун гомеопатик дори воситаси.

АТХ коди: R02A.

Фармакологик хусусиятлари

Келтирилмаган, чунки гомеопатик препаратларининг фармакологик хусусиятлари тўғрисидаги маълумот гомеопатик даволаш концепциясига мувофиқ эмас, шунинг учун German Commission D монографиясининг бир қисми ҳисобланмайди.

 

Фармакокинетикаси

Тақдим қилинмаган.

 

Қўлланилиши

Оғиз ҳалқумнинг яллиғланиш касалликларини даволаш учун гомеопатик дори воситадир. Гомеопатик қўллаш доираси соҳаси ўз ичига: томоқ ёки бодомсимон безларининг ўткир яллиғланиши (тонзилит) ни ўз ичига олади.

Қўллаш усули ва дозалари

Агар шифокор бошқача буюрмаган бўлса одатдаги дозалари қуйидагича:

ЁшиЎткир касалликларСурункали касалликлар
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар5–10 томчидан ҳар 30 ёки 60 минутда, аммо кунига 12 мартадан кўп эмас5–10 томчидан кунига

1–3 марта

6-11 ёш бўлган болалар5–10 томчидан кунига 8 мартадан кўп эмас5–10 томчидан кунига

2 мартадан кўп эмас

1-5 ёш бўлган болалар5–10 томчидан кунига 6 мартадан кўп эмас5–10 томчидан кунига

1–2  мартадан кўп эмас

Томчиларни, ёки суюлтирилмаган ҳолда бир мунча вақт оғизда тутиб туриб, ёки оз миқдордаги сув билан суюлтириб қабул қилиш керак.

Болаларга препаратни сувда суюлтирилган ҳолда қабул қилиш тавсия қилинади.

Дозалашда флаконни вертикал ҳолда ушланг!

Қўллашнинг давомийлиги касалликнинг кечишига боғлиқ. Агар шикоятлар препарат 1-2 ҳафта қабул қилинганидан кейин йўқолмаса, илтимос, шифокор билан маслаҳатлашинг.

Ножўя таъсирлари

Барча дори воситалари каби препарат ҳам ножўя самараларга эга бўлиши мумкин, улар ҳар доим ҳам пайдо бўлмайди. Ножўя самараларни баҳолашда асос сифатида уларни пайдо бўлиш тез–тезлиги бўйича қуйидаги маълумотлар олинади:

Жуда тез–тез: Даволашни ўтказган 10 пациентдан 1 дан кўпида

Тез–тез: Даволашни ўтказган 100 пациентдан 1 дан 10 гачасида

Баъзида: Даволашни ўтказган 1000 пациентдан 1 дан 10 гачасида

Кам: Даволашни ўтказган 10000 пациентдан 1 дан 10 гачасида

Жуда кам: Даволашни ўтказган 10000 пациентдан 1 дан камида

Номаълум: Мавжуд маълумотлардан тез–тезлигини аниқлаш мумкин эмас.

Изоҳ: Қуйида санаб ўтилган ножўя самаралар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Кам ҳолларда кўнгил айниши ёки меъдада бузилишлар пайдо бўлиши мумкин.

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари жуда кам пайдо бўлади.

Гомеопатик препарат қабул қилинганида мавжуд бўлган бузилишлар зўрайиши мумкин (гомеопатик аггравация). Бундай ҳолларда препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Препаратнинг таъсир этувчи ёки ёрдамчи компонентларига ўта юқори сезувчанлик.
  • Ҳомиладорлик ва лактация.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ҳозирги вақтгача бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсир ҳоллари номаълум.

Махсус кўрсатмалар

Ушбу дори воситаси 55% (ҳажм нисбатида) алкоголь сақлайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг.

Болалар

Тонзипрет томчиларини 1 ёшдан кичик болалар қабул қилиши мумкин эмас, чунки бу ёш гуруҳида қабул қилиниши тўғрисида мувофиқ текширишлар йўқ.

Агар шикоятлар йўқолмаса, янгилари пайдо бўлса, шунингдек 3 кун давомида тана ҳарорати 39°С ва ундан юқори бўлса, шифокорга мурожаат қилиш керак.

Қандли диабети бўлган беморлар учун изоҳ: Тонзипрет® томчилари нон бирлигини (НБ) сақламайди.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юбориш ҳоллари номаълум.

Чиқарилиш шакли

Ичга қабул қилиш учун гомеопатик томчилар 30 мл, 50 мл ва 100 мл дан флаконларда.

 

Сақлаш шароити

Препаратни ёруғликдан ҳимоялаш учун оригинал ўрамида, 25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Флакон очилгандан кейин яроқлилик муддати: 12 ой.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептcиз.

Улашиш: