Skip to main content

Тонзипрет таблеткалар

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТОНЗИПРЕТ®

TONZIPRET

 

Препаратнинг савдо номи: Тонзипрет®

Дори шакли: шимиш учун гомеопатик таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка Тонзипрет® қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

Capsicum annuum (аччиқ қалампир) Dil.D3                     – 75 мг,

Guaiacum (Гваяк дарахти) Dil.D3                         – 75 мг,

Phytolacca americana (америка лаконоси) Ø                     – 50 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, магний стеарати.

Таърифи: оч-сарғиш, думалоқ, ясси юзали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: оғиз-ҳалқумнинг яллиғланиш касалликларини даволаш учун гомеопатик дори воситаси.

6-yillik-qizil-jenshen

АТХ коди: R02AН20.

Фармакологик хусусиятлари

Таъсири препаратнинг таркибига кирувчи компонентлар билан боғлиқ бўлган мажмуавий гомеопатик препаратдир.

Фармакокинетикаси

Тақдим қилинмаган.

 

Қўлланилиши

Оғиз ҳалқумнинг яллиғланиш касалликларини даволаш учун гомеопатик дори воситадир. Гомеопатик қўллаш доираси соҳаси ўз ичига томоқ ёки бодомсимон безларининг ўткир яллиғланиши (тонзилит) ни олади.

Қўллаш усули ва дозалари

Агар шифокор бошқача буюрмаган бўлса одатдаги дозалари қуйидагича:

ЁшиЎткир касалликларСурункали касалликлар
Катталар ва 12 ёшдан

ошган болалар

1 таблеткадан ҳар 30 ёки 60 минутда, аммо кунига 12 мартадан кўп эмас1 таблеткадан кунига

1–3 марта

6-11 ёшдаги болалар1 таблеткадан кунига 8 мартадан кўп эмас1 таблеткадан кунига

2 мартадан кўп эмас

1-5 ёшдаги болалар1 таблеткадан кунига 6 мартадан кўп эмас1 таблеткадан кунига

1–2 мартадан кўп эмас

Таблеткани оғизда тўлиқ эригунича аста-секин шиминг. Қўллаш давомийлиги касалликнинг кечишига боғлиқ. Агар шикоятлар препаратни 1-2 ҳафта қабул қилгандан кейин йўқолмаса, илтимос, шифокор билан маслаҳатлашинг.

Ножўя таъсирлари

Барча дори воситалари каби Тонзипрет® таблеткалари ҳам ножўя самараларга эга бўлиши мумкин, улар ҳар доим ҳам пайдо бўлмайди.

Ножўя самараларни баҳолашда асос сифатида уларни пайдо бўлиш тез–тезлиги бўйича қуйидаги маълумотлар олинади:

Жуда тез–тез: Даволанган 10 пациентдан 1 нафаридан кўпида.

Тез–тез: Даволанган 100 пациентдан 1 нафаридан 10 нафаригачасида.

Баъзида: Даволанган 1000 пациентдан 1 нафаридан 10 нафаригачасида.

Кам ҳолларда: Даволанган 10000 пациентдан 1 нафаридан 10 нафаригачасида.

Жуда кам ҳолларда: Даволанган 10000 пациентдан 1 нафаридан камида.

Номаълум: Мавжуд маълумотлардан тез–тезлигини аниқлаш мумкин эмас.

Изоҳ: қуйида санаб ўтилган ножўя самаралар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Кўнгил айниши, меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар ва аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин.

Тез-тезлиги номаълум.

Гомеопатик препарат қабул қилиш мумкин бўлган холатлардаги шикоятларни (дастлабки ёмонлашиш) ёмонлашишини чақириши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Препаратнинг таъсир этувчи ёки ёрдамчи компонентларига ўта юқори сезувчанлик.
  • Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ҳозирги вақтгача бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсир ҳоллари номаълум.

Умумий изоҳ:

Носоғлом турмуш тарзи, шунингдек таъсирловчи моддалар ва стимуляторларни истеъмол қилиш гомеопатик медикаментларнинг самарасига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Қўшимча препаратларни қабул қилганда шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Махсус кўрсатмалар

Доимий, ноаниқ симптомлар мавжуд бўлганда ёки янги симптомлар пайдо бўлганда, шунингдек тана хароратининг кўтарилиши уч кундан ортиқ сақланса ёки 39°С дан юқори бўлса, шифокорга мурожаат этиш керак.

Ушбу дори воситаси лактоза сақлайди ва шунинг учун айрим қандларни ўзлаштираолмаслиги бўлган пациентлар, препаратни фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин қабул қилишлари лозим.

Қандли диабети бўлган беморлар Тонзипрет® таблеткалари ўртача 0,3 г ўзлаштириладиган углеводларни сақлашини ҳисобга олишлари лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” га қаранг.

Болалар

Тонзипрет® таблеткаларини 1 ёшдан кичик болалар қабул қилиши мумкин эмас, чунки бу ёш гуруҳида қабул қилиниши тўғрисида мувофиқ тадқиқотлар йўқ.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Агар дори воситаси кўп миқдорда қабул қилинган бўлса, лактозани ўзлаштираолмаслиги бўлган пациентларда меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар ёки диарея пайдо бўлиши мумкин. Даволаш симптоматик.

 

Чиқарилиш шакли

25 таблеткадан блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

4 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептcиз.

Улашиш: