Skip to main content

Тиотриазолин

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТИОТРИАЗОЛИН

THIOTRIAZOLIN

 

Препаратнинг савдо номи: Тиотриазолин

Таъсир этувчи модда (ХПН): tiazotic acid.

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: тиазот кислотасини морфолиен тузи 100% моддага қайта ҳисобланганда – 200 мг, 133 мг тиазот кислотасига эквивалент;

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, повидон, қанд кукуни, микрокристалл целлюлоза, кальций стеарати.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, силлиқ юзали, думалоқ шаклли, фаска ва рискали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: кардиологик воситалар.

АТХ коди: С01ЕВ.

Фармакологик хусусиятлари

Тиазот кислотасининг фармакологик самараси ишемияга қарши, мембранани барқарорлаштирувчи, антиоксидант ва иммуномодуляция таъсири билан боғлиқ.

Препаратнинг таъсири анаэроб гликолизни компенсатор фаоллашишини кучайтириши ва Кребс циклида АТФ хужайра ички заҳирасини сақланиши билан оксидланиш жараёнларини фаоллаштириши ҳисобига амалга оширилади. Тиазот кислотасини молекуласининг таркибида оксидланиш-қайтарилиш хусусиятлари характерли бўлган олтингугурт тиолининг ва ортиқча водород ионларини боғловчи учламчи азотнинг мавжудлиги, антиоксидант тизимини фаоллашишини таъминлайди. Тиол гуруҳининг кучли қайтарувчи хусусиятлари кислороднинг фаол шакллари ва липид радикаллари билан реакцияни чақиради. Антирадикал ферментлар – супероксиддисмутаза, каталаза ва глутатионпероксидазани қайта фаоллашиши кислороднинг фаол шаклларини кучайишини олдини олади.

Тиазот кислотасининг таъсири миокарднинг ишемияга учраган соҳаларида липидларнинг оксидланиш жараёнларини тормозланишига, миокарднинг катехоламинларга сезувчанлигини камайишига, юракнинг қисқарувчанлик фаолиятини кучайиб борувчи сусайишини олдини олишга, турғунлашишига ва мувофиқ некроз ўчоғини ва миокарднинг ишемиясини камайишига олиб келади. Қоннинг реологик хусусиятларини яхшиланиши фибринолитик тизимини фаоллашиши ҳисобига амалга оширилади. Миокардда метаболизм жараёнларини яхшиланиши, унинг қисқарувчанлик қобилиятини ошиши, юрак ритмини нормаллашишига ёрдам бериши, юрак ишемик касаллигининг турли шакллари бўлган беморларни даволаш учун тиотриазолинни буюриш имконини беради.

Препаратни кардиологияда қўллаш билан параллел ҳолда, унинг юқори гепатопротектор хусусиятларини ҳисобга олиб, Тиазот кислотаси жигар касалликлари ва бошқа ички касалликларни даволашда қўлланади. Препарат гепатоцитларни парчаланишини олдини олади, ёғли инфильтрация даражасини ва жигарнинг марказий лобуляр некрозини тарқалиш даражасини камайтиради, гепатоцитларнинг репаратив регенерацияси жараёнларига ёрдам беради, уларда оқсил, углевод, липид ва пигмент алмашинувини нормаллаштиради. Сафронинг синтези ва чиқарилиш тезлигини оширади, унинг кимёвий таркибини нормаллаштиради.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилгандан сўнг препарат тез сўрилади, унинг тўлиқ биокираолишлиги 53% ни ташкил қилади. Қон плазмасидаги концентрациясига 200 мг дозада бир марта қабул қилингандан сўнг 1,6 соатдан кейин эришади. Ярим чиқарилиш даври деярли 8 соатни ташкил қилади.

 

Қўлланилиши

Юрак ишемик касаллигини: стенокардия, миокард инфаркти, инфарктдан кейинги кардиосклерозни; юрак аритмияларини мажмуавий даволашда қўлланади.

Келиб чиқиши турлича бўлган сурункали гепатитларни, шу жумладан алкоголли гепатитни, жигар циррозини мажмуавий даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Зўриқиш стенокардиясида Тиотриазолин суткада 3 марта 200 мг дан ичга буюрилади. Даволаш курси 8 ҳафтани ташкил қилади.

Зўриқиш ва тинч ҳолатдаги стенокардиясида, миокард инфарктида, инфарктдан кейинги кардиосклерозда Тиотриазолинни 20-30 кун давомида суткада 3 марта 200 мг дан ичга буюрилади.

Юрак ритмини бузилишларида Тиотриазолинни суткада 3 марта 200 мг дан ичга ёки тил остига буюрилади.

Жигар касалликларида Тиотриазолинни одатда суткада 4 марта 200 мг дан ичга 20-30 кун давомида буюрилади.

Даволаш курсининг давомийлигини касалликнинг оғирлиги ва кечишига қараб, шифокор шахсий равишда белгилайди.

Ножўя таъсирлари

Препарат, одатда, яхши ўзлаштирилади.

Юқори шахсий сезувчанлиги бўлган беморларда қуйидагилар камдан-кам ҳолларда юз бериши мумкин:

тери ва тери ости клечаткаси томонидан: қичишиш, тери гиперемияси, тошма, эшакеми, ангионевротик шиш.

Мажмуавий даволаш таркибида қабул қилинганида, айниқса кекса ёшдаги пациентларда алоҳида ҳолатлар келтирилган:

иммун тизими томонидан бузилишлар: анафилактик шок;

неврологик бузилишлар: бош айланиши, қулоқларда шовқин;

меъда–ичак бузилишлари: диспепсик кўринишлари – оғиз қуриши, кўнгил айниши, қорин дам бўлиши;

нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар: ҳансираш, бўғилиш;

умумий бузилишлар: иситма, умумий ҳолсизлик.

Пострегистрацион кузатувлар даврида шунингдек Тиотриазолинни қабул қилиш билан боғлиқлиги исботланган реакциялар кузатилган:

юрак-қон томир тизими томонидан: артериал гипертензия, тахикардия.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Тиазот кислотаси ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.

Буйрак етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Тиотриазолинни кардиопротектор восита сифатида юрак ишемик касалликларини даволашда базис воситалари билан мажмуада қўллаш мумкин.

Гепатопротектор восита сифатида препаратни гепатитларни анъанавий даволаш усули билан бирга қўллаш мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши.

Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги ўрганилмаган.

Болалар.

Препаратни болаларда қўллаш тажрибаси етарли эмас.

Автотранспорт бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти.

Айни пайтда хабарлар йўқ, бироқ бош айланиши ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганида сийдикда натрий ва калийнинг концентрацияси ошади. Бундай ҳолларда препаратни бекор қилиш керак.

Даволаш симптоматик.

 

Чиқарилиш шакли

200 мг дан 10 таблетка блистерда. 3 ёки 9 блистердан пачкада; №15 блистерда, 6 блистердан қутида.

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: