Skip to main content

Тиотриазолин

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТИОТРИАЗОЛИН

THIOTRIAZOLINUM

Препаратнинг савдо номи: Тиотриазолин

Таъсир этувчи модда (ХПН): тиотриазолин

Дори шакли: кўз томчилари

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди

фаол модда: 1 мл эритма 100% қуруқ моддага ҳисоблаганда 10 мг тиотриазолин;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, сувда эрувчи метилцеллюлоза, тозаланган сув.

Таърифи: бироз товланувчи, рангсиз ёки бироз сарғиш тусли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: офтальмологик восита.

АТХ коди: S01XA.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси.

Тиотриазолиннинг фармакологик самараси кўз тўқималарининг ишемияга учраган соҳаларида антиоксидант тизими ферментларининг фаоллашуви ва липидларнинг перекисли оксидланиш жараёнларини тормозланиши, нерв-трофик бузилишларнинг оғирлигини камайтириши, репаратив жараёнларнинг жадаллигини ва тезлигини ошириши, тўқималарда яллиғланиш реакцияларининг камайтириши, кўзнинг микроциркулятор қон айланиш ҳавзасида қон оқимини яхшилаши билан боғлиқ. Препарат шох парданинг сезувчанлигини эрта тикланишига, нозикроқ хиралашувларни ҳосил бўлишга, турли асоратларни сезиларли камайишига ёрдам беради, кўриш астенопияси кўринишларини камайтиради, аккомодацион мушак ва тўр парданинг марказий бўлимларининг функционал кўрсаткичларини яхшилайди, бу эса кўзнинг функционал қобилиятини яхшилайди.

Фармакокинетикаси

Текширилмаган.

Қўлланилиши

Кўз соққасининг жароҳати ва шикастланиши, шох парданинг яллиғланиш дистрофик касалликлари, вирусли конъюнктивитлар. Кўзни яллиғланишини олдини олиш, персонал комьютерларда ишлайдиган шахсларда кўриш астенопиясининг кўринишларини камайтириш учун қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат касалликнинг биринчи куниданоқ инстилляция кўринишида 2 томчидан кунига 3-4 марта шикастланган кўзнинг конъюнктивал бўшлиғига томизиш буюрилади.

Оғир шикастланишларда инстилляцияни 0,5 мл 1% эритмани конъюнктива ости ёки парабульбар инъекциялари билан суткада 1 марта 7-12 кун давомида бирга қўшиб қўллаш тавсия қилинади. Тиотриазолиннинг инстилляциялари 14-15 кун мобайнида амалга оширилади. Зарурати бўлганида даволаш курсини 30 кунгача узайтириш мумкин.

Персонал компьютер билан ишлайдиган шахслар учун препарат 2 томчидан инстилляциялар кўринишида бевосита иш бошлаш олдидан буюрилади, сўнгра ҳар 2 соатда.

Қўллаш давомийлиги шифокор томонидан индивидуал равишда белгиланади.

Флакон очилганидан кейин препарат 4-8ºС ҳароратда сақланиши лозимлиги туфайли, қўллашдан олдин уни хона ҳароратигача иситиш керак.

Ножўя таъсирлари

Одатда препарат яхши ўзлаштрилади, юбориш жойида реакциялар бўлиши мумкин. Юқори индивидуал сезувчанликда аллергик реакциялар, шу жумладан қичишиш, гиперемия бўлиши мумкин. Тумов ҳолатлари тўғрисида хабар берилган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Номаълум.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик даврида ёки эмизишда қўлланиши.

Қарши кўрсатмалар йўқ.

Болалар.

Болаларда қўллаш тажрибаси йўқ, шунинг учун препаратни бу ёш тоифасидаги пациентларга буюриш тавсия қилинмайди.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири.

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Тавсия қилинган дозаларга риоя қилинганида дозани ошириб юборилиши мумкин эмас.

Чиқарилш шакли

5 мл дан флаконларда, 1 флакондан қопқоқ-томчилатгич билан комплектда ўрамда.

Сақлаш шароити

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда оригинал ўрамида сақлансин.

Флакон очилганидан кейин +4-8ºС гача бўлган ҳароратда сақланганида яроқлилик муддати – 5 сутка.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: