Skip to main content

Тербизил

Улашиш:
  Reading time 14 minutes

Пациент учун илова-варақа

Тербизил® крем 1%

тербинафин

 

Диққат билан илова-варақани ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.

Препарат шифокор рецептисиз сотилади. Аммо энг яхши натижага эришиш учун Тербизил крем 1% ли препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

  • Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, Сизга уни қайта ўқиб чиқишга тўғри келар.
    • Агар Сизда қўшимча саволлар туғилган бўлса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
    • Агар симптомлар зўрайса ёки 2 ҳафтадан сўнг аҳвол яхшиланмаса, шифокорга мурожаат қилинг.
    • Қуйида келтирилган ножўя самаралардан бирортаси, шунингдек ушбу илова-варақада келтирилмаган реакциялар пайдо бўлса, даволовчи шифокорга мурожаат қилинг.

Ушбу илова-варақанинг мазмуни:

  1. Тербизил 1% ли крем препарати (қуйида Тербизил крем) ўзи нима ва у нима учун қўлланилади
  2. Тербизил крем препаратини қўллашдан аввал нималарни билиш керак
  3. Тербизил крем препаратини қандай қўллаш керак
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
  5. Тербизил крем препаратининг сақлаш шароитлари ва яроқлилик муддати
  6. Ўрами ва бошқа маълумотлар

  1. Тербизил крем препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланилади

Тербизил крем препаратининг таъсир этувчи моддаси тербинафиндир.

Тербизил крем препарати замбуруғларга қарши препарат бўлиб, у терини шикастланишини чақирувчи замбуруғларга таъсир кўрсатади.

Тербизил крем препарати рецептсиз сотилади, бу замбуруғли инфекцияни шифокорга мурожаат этмасдан даволаш имконини беради. Бироқ энг яхши натижага эришиш учун, препаратдан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш жуда муҳимдир.

Тербизил крем препарати қуйидаги касалликларни маҳаллий даволаш учун қўлланади:

  • Оёқ юзини замбуруғли инфекцияси (атлет оёғи ёки оёқ юзи эпидермофитияси сифатида маълум бўлган) – касаллик белгилари оёқ бармоқлари орасида, товонда ёки оёқ юзининг бошқа соҳаларида пайдо бўлади.
  • Тери бурмаларини, асосан чов соҳасини шикастланиши мумкин бўлган терининг замбуруғли инфекциялари – чов эпидермофитияси.
  • Тери юзасининг исталган соҳасида (юзда, бўйинда ёки танада) ҳалқасимон доғлар пайдо бўлишини чақирувчи юза жойлашган замбуруғли инфекция – силлиқ тери трихофитиясига киради.
  • Терининг бир-бирига тегиб турадиган соҳаларини ёки соннинг ички юзасини шикастловчи ачитқисимон замбуруғлар томонидан чақирилган.
  • Терида ўз рангини ўзгартирувчи доғлар пайдо бўлиши билан характерланувчи юза жойлашган замбуруғли инфекциянинг бошқа шакли (ранг-баранг темиратки).

 

Тербизил крем препарати қандай таъсир кўрсатади?

Сиздаги симптомлар юқорида келтирилган инфекциялар томонидан чақирилганини қандай билиш мумкин?

Оёқ юзининг замбуруғли инфекцияси (атлет оёғи)

Бу инфекция фақат оёқ юзини, асосан бармоқлар орасидаги оралиқларни шикастлайди. Инфекция хам бир, ҳам иккала оёқ юзини шикастланиши мумкин. У оёқ усти, товон ёки оёқнинг бошқа қисмларига тарқалиши мумкин. Энг кўп учрайдиган симптомларига ёриқларни ҳосил бўлиши ва терини қипиқланиши киради. Шунингдек шиш, ғўддалар, намланувчи яралар каби кўринишлар пайдо бўлиши мумкин.

Бундай инфекциялар пайдо бўлганида Тербизил крем препарати оёқ бармоқлари орасидаги тери соҳаларига, товон ва оёқнинг бошқа қисмларига ишлов бериш учун қўллаш тавсия этилади.

Агар Сиз тирноқларнинг замбуруғли инфекциясини (замбуруғлар тирноқ пластинасида ёки унинг тагида ўсади) тирноқни қалинлашишини ва рангини йўқолишини чақирувчи инфекцияни аниқлаган бўлсангиз, Сиз шифокорга мурожаат қилишингиз керак, чунки Тербизил крем препарати бундай турдаги инфекцияларни даволаш учун тўғри келмайди. Уларни даволаш учун фақат шифокор рецепти бўйича сотиладиган Тербизил таблеткалари препаратини қабул қилиш тавсия этилади.

Тери бурмаларининг (асосан чов бурмаларини) шикастланишини чақирувчи терининг замбуруғли инфекциялари

Бу инфекциялар асосан юқори намликка эга ва бир бирига тегиб турувчи тери соҳаларини, шунингдек тери бурмаларини шикастлайди. Уларга чов соҳаси ва сонларнинг ички юзалари киради.

Инфекцион шикастланишлар, одатда икки томонлама жойлашган бўлади, аммо бир томон бошқа томонга нисбатан кўпроқ шикастланган бўлиши мумкин. Инфекция думба ва қорин соҳасига ҳам тарқалиши мумкин. Шунингдек сут безлари ости тери бурмалари, қўлтиқ ости соҳаси ва тери бурмалари бўлган тананинг бошқа соҳалари хам шикастланиши мумкин. Замбуруғли инфекция аниқ чегарали қичийдиган яллиғланиш соҳасига эга бўлади.

Терида қизил ҳалқасимон доғларни пайдо бўлишини чақирувчи юза жойлашган терининг замбуруғли инфекциялари

Бу инфекция тананинг исталган соҳасини шикастланиши мумкин, аммо асосан бошда, бўйинда, юзда ёки қўлларда пайдо бўлади. Қизил ҳалқасимон доғлар кўринишида намоён бўлади, шунингдек терини қипиқланиши кузатилиши мумкин.

Тери бурмаларининг ачитқисимон замбуруғлари томонидан шикастланиши (кандидоз)

Инфекциянинг ушбу тури шунингдек терининг бир бирига тегиб турувчи соҳаларида, терлаш билан боғлиқ кўпроқ кучли намликка эга соҳаларда (масалан, кўкрак ости соҳаси, қўлтиқ ости соҳасида) хам пайдо бўлиши мумкин. Асосан кекса ёшдаги, тана вазни ортиқча бўлган шахсларда ёки бошқа касалликлар (масалан, қандли диабет) бўлган пациентларда учрайди. Инфекция терини қизариши, қичишиши ва қипиқланишини келтириб чиқаради.

Тери рангини ўзгаришини чақирувчи замбуруғли инфекция (ранг-баранг темиратки)

Бу инфекция терини қипиқланиши ва пигментни йўқотилиши оқибатида терида оқ доғлар пайдо бўлишига олиб келади. Доғлар асосан ёзда, тери қуёшда қорайганда кўпроқ сезилади. Улар асосан тана, бўйин ва қўлларда пайдо бўлади. Бир неча ойдан сўнг иссиқ оби-ҳаво ёки терлаш оқибатида инфекция қайталаниши мумкин.

Агар Сиз тери билан муаммолар сабабида шубҳалансангиз, Тербизил кремдан фойдаланишдан аввал шифокорга мурожаат қилинг, у Сизга керакли маслаҳатни беради.

 

  1. Тербизил крем препаратини қўллашдан аввал нималарни билиш керак.

Тербизил крем препаратини қуйидаги ҳолларда қўллаш мумкин эмас:

  • тербинафинга ёки препаратнинг бошқа компонентларига аллергияда (ўта сезувчанлик).

 

 

 

Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари

Тербизил крем препаратини қўллашдан аввал шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Тербизил крем препарати фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган.

Кремни кўзга тушишидан сақланинг. Крем тасодифан кўзга тушганида уни катта миқдордаги сув билан ювиш керак ва зарурат бўлса, офтальмолог-шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

 

Болалар ва ўсмирлар

Тербизил 1% ли крем препаратини 12 ёшдан кичик болаларда қўллаш тажрибаси чекланган, шунинг учун мазкур ёш гуруҳига мансуб пациентларда уни қўллаш тавсия этилмайди.

 

Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири

Агар Сиз бошқа препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, бу ҳақида шифокорга ёки фармацевтга хабар беринг.

Бошқа дори препаратлари билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.

 

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки бола эмизаётган бўлсангиз, шунингдек ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз, мазкур препаратни қўллашдан аввал шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорлик даврида препаратни, фақат агар шифокорнинг фикрича она учун потенциал фойда, ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.

Эмизиш даврида Тербизил крем препаратидан фойдаланманг. Болаларни препарат суртилган тери соҳалари билан, шу жумладан сут безлари билан контактда бўлишларига йўл қўймаслик керак.

 

Транспорт воситасини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Тербизил крем препарати транспорт воситаларини бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

 

Тербизил крем препарати таркибида цетил ва цетостеарил спиртларини сақлайди

Крем таркибида цетил ва цетостеарил спиртларини сақлайди, улар маҳаллий тери реакцияларини қўзғатиши мумкин (масалан, крем билан контакт жойида контактли дерматит деб аталувчи терини яллиғланиши).

 

  1. Тербизил крем препаратини қандай қўллаш керак

Препаратни доимо илова-варақада баён этилган тавсиялар ёки шифокор/фармацевт берган кўрсатмаларга қатъий риоя қилган ҳолда қўлланг. Шубҳа пайдо бўлса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Препаратни илова-варақада баён этилган тавсияларга қатъий риоя қилган ҳолда қўллаш жуда муҳимдир.

Агар Сиз тирноқни қалинлашиши ёки унинг рангини йўқолишини келтириб чиқарувчи тирноқларнинг замбуруғли инфекциясини аниқлаган бўлсангиз (замбуруғлар тирноқ пластинасида ёки унинг остида ўсади), Сиз шифокорга мурожаат қилишингиз керак, чунки Тербизил крем препарати бу турдаги инфекцияларни даволаш учун тўғри келмайди. Бундай инфекцияларни даволаш учун Тербизил таблеткалар препаратини қабул қилиш тавсия этилади, у фақат шифокор рецепти бўйича сотилади.

 

 

Катталар ва 12 ёшдан катта болаларда қўлланилади.

Инфекция қўзғатувчиси ва инфекцияни жойлашган соҳасига қараб, Тербизил крем препарати суткада бир ёки икки марта қўлланади.

 

Сиз Тербизил крем препаратини қанчалик узоқ муддат ва неча марта қўллашингиз керак?

  • Бармоқлар орасидаги оралиқларни шикастланиши билан кечувчи оёқ юзи инфекциясида (атлет товони, оёқ юзи эпидермофитияси) – Сиз кремдан суткада бир марта бир ҳафта давомида фойдаланишингиз лозим.
  • Товон ва оёқнинг бошқа соҳаларини шикастланиши билан кечувчи оёқ юзининг замбуруғли инфекциясида (оёқ юзи эпидермофитияси) – Сиз кремдан суткада икки марта икки ҳафта давомида фойдаланишингиз лозим.
  • Тери бурмаларини, хусусан чов соҳасини шикастлайдиган замбуруғли инфекцияларда (чов эпидермофитияси) ва қизил ҳалқасимон доғларни пайдо бўлишини чақирувчи тананинг силлиқ терисининг (юз, бўйин, қўл-оёқлар ёки гавда) юза инфекцияларида – Сиз кремни суткада бир марта бир ҳафта давомида қўллашингиз лозим.
  • Терининг бир бирига тегиб турувчи соҳаларида, асосан кексаларда, ортиқча тана вазнига эга одамларда ёки бошқа касалликлар (масалан қандли диабет) бўлган пациентларда учрайдиган ва терлаш оқибатида юқори намликка эга соҳада жойлашган тери кандидозида – Сиз кремни суткада бир ёки икки марта бир ҳафта давомида қўллашингиз лозим.
  • Тери рангини ўзгаришини чақирувчи юза инфекция деб номланувчи инфекцияда (ранг-баранг темиратки) – Сиз кремни суткада бир ёки икки марта икки ҳафта давомида қўллашингиз лозим.

Тавсия этилган даволаш курси, хатто терини шикастланган соҳалари эртароқ тузалса ҳам, тўлиқ тугатилиши лозим. Хатто жароҳат яққол тузалганда ҳам, крем номунтазам қўлланган ёки даволаш муддатидан олдин тўхтатилган ҳолларда, касаллик қайталаниши мумкин.

Тербизил крем препарати қўлланганда, инфекцияланган соҳани тузалиши бир неча кундан сўнг бошланади, бироқ тўлиқ соғайиш кўпроқ вақтни, хатто тўрт ҳафтагача қадар вақтни талаб этиши мумкин. Препаратнинг самараси хатто даволаниш тугаганидан сўнг ҳам сақланиб қолади.

Тери ҳолатини яхшиланиши, хатто кремни қўллаш тўхтатилганидан кейин ҳам давом этади.

Даволашдан икки ҳафта сўнг яхшиланиш белгилари кузатилмаган ҳолларда, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Қўллаш усули

  • Қалпоқчанинг ташқи қисмидаги учлик билан ёпувчи мембранани тешинг.
  • Кремни қўллашдан олдин қўллар тоза ва қуруқ бўлиши керак.
  • Бармоққа озгина кремни эзиб чиқаринг.
  • Тубани қалпоқча билан ёпинг.
  • Кремни юпқа қатлам билан шикастланган жой ва туташган соҳага суртинг.
  • Бироз ишқаланг.
  • Инфекцияни тананинг бошқа соҳаларига тарқалишини ёки бошқа одамга юқишини олдини олиш учун, қўллашдан сўнг доимо қўлларни ювиш керак.
  • Тери бурмалари соҳаларида инфекцион шикастланиш бўлган ҳолларда крем суртилган жойга, айниқса тунги вақтга дока боғлов қўйиш жароҳатни тезроқ тузалишига ёрдам беради. Бундай ҳолларда дока боғловни кремни ҳар гал қўллашдан олдин алмаштириш керак.

Даволашдан кутилган самарани сақлаш учун терининг шикастланган соҳасини тоза аҳволда тутиш керак. Терининг инфекцияланган соҳасини доимо тозалаш ва эҳтиёткорлик билан қуритиш керак. Қичишишга қарамай, терининг шикастланган соҳасини қашлаш мумкин эмас, қашлаш жароҳатни битишини секинлаштиради ва инфекцияни тарқалишига олиб келиши мумкин.

Инфекцияни бошқа одамларга юқиш хавфи борлигини назарда тутиб, Сиз фақат шахсий сочиқ ва чойшабдан фойдаланишингиз лозим. Умумий сочиқ ва чойшабдан фойдаланишга йўл қўйманг. Инфекцияни қайта юқишига йўл қўймаслик учун сочиқ ва чойшабни тез-тез ювиш керак.

 

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши

Тербизил крем ичга қабул қилинган бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг, у зарур тиббий ёрдам беради.

 

Агар Сиз Тербизил кремни суртишни унутган бўлсангиз

Агар Сиз Тербизил кремни суртишни унутган бўлсангиз, уни иложи борича тезроқ суртиш, шундан сўнг одатдаги суртиш тартибига қайтиш лозим. Агар одатдаги тартибга мувофиқ қўллаш вақти яқинлашаётган бўлса, дозани икки баробар ошириш мумкин эмас. Кремни аниқ бир вақтда суртиш керак, чунки айрим дозаларни ўтказиб юборилиши даволаниш вақтини узайтиради ва инфекцияни такрор ривожланиш хавфини оширади.

Сиз кремни йўриқномага қатъий амал қилган ҳолда ишлатишингиз керак. Препаратнинг айрим дозаларини ўтказиб юборилиши инфекцияни такрор ривожланиш хавфини оширади.

Агар Сизда қўшимча саволлар туғилса, даволовчи шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

 

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари

Бошқа дори воситалари каби Тербизил крем препарати ножўя самаралар чақириши мумкин, бироқ улар барча пациентларда ҳам юз беравермайди.

Агар Сиз аллергик реакцияларнинг қуйида келтирилган белгилардан бирортасини аниқлаган бўлсангиз, Тербизил крем препаратини қўллашни тўхтатиш ва тиббий ёрдам олиш учун мурожаат қилиш керак.

  • Нафас олишни ёки ютишни қийинлашиши;
  • Тил ёки ҳиқилдоқ шиши;
  • Қизил тошма ёки тугунчалар билан намоён бўлган кучли қичишиш.

Тез-тез учрайдиган ножўя самаралар (10 пациентдан 1 нафарида учрайди): терини қипиқланиши ва қичиши.

Тез-тез учрамайдиган ножўя самаралар (100 пациентдан 1 нафаридан камида учрайди): тери бутлиги бузилиши, терини шикастланишлари, пўстлоқ пайдо бўлиши, тери рангини ўзгариши, тери ҳароратини ошиши, терини қизариши, ачишиши, оғриқ, қўзғалиш ва суртилган жойда оғриқ.

Кам ҳолларда: асосий касалликни зўрайиши.

Жуда кам ҳолларда: эшакеми.

Айрим ҳолларда: ангеоневротик шиш, анафилактик шок.

Кўзга тушганида таъсирланишни чақириши мумкин.

 

  1. Тербизил крем препаратини сақлаш шароити ва яроқлилик муддати

+ 15°С дан  + 30°С гача ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати – 5 йил.

Тербизил крем препаратини ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.

Яроқлилик муддати тугаши санаси, ўрамда кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.

Дори воситаларини канализация ёки маиший чиқиндилар билан бирга ташлаш тавсия этилмайди. Фармацевтдан қабул қилиниши тугатилган дори воситалари қолдиқларини қаерга ташлашни сўранг. Бу чоралар атроф-муҳитни сақлашга қаратилган.

  1. Ўрам ва бошқа маълумотлар

Тербизил крем препарати таркиби

  • Таъсир этувчи модда: 1 г кремда 10 мг тербинафин гидрохлориди.
  • Ёрдамчи моддалар: натрий гидроксиди, бензил спирти, сорбитан моностеарати, цетилпальмитат, цетил спирти, цетостеарил спирти, полисорбат 60, изопропилмиристат, тозаланган сув.

Тербизил крем препаратининг таърифи

Оқ ёки деярли оқ рангли, кучсиз бодом ҳидли, сув билан осон ювиладиган крем.

 

Ўрам

15 г крем перфорацион учлиги бўлган оқ полиэтилен қалпоқчали муҳрланган алюминий тубада.

Бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Дорихонада бериш тартиби

Рецептсиз.  

Улашиш: