Skip to main content

Терафлю ЛAP

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТЕРАФЛЮ®ЛАР

THERAFLU®LAR

 

Препаратнинг савдо номи: Терафлю® ЛAP

Дори шакли: маҳаллий қўллаш учун спрей

Таркиби:

1 мл спрей қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 2 мг бензоксоний хлориди, 1,5 мг лидокаин гидрохлориди,

ёрдамчи моддалар: этанол, қалампирялпиз мойи, ментол, глицерин, хлорид кислотаси, тозаланган сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ялпиз ҳидли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун восита

АТХ коди: R02AA20

Фармакологик хусусиятлари

Бензоксоний хлориди – тўртламчи аммоний тузи (N-бензил N-додецил N, N-ди (2-гидроксиэтил) аммоний хлориди), ўзининг катион структураси туфайли мембранатроп фаолликка эга ва граммусбат ва камроқ даражада грамманфий микроорганизмларга қарши яққол антибактериал таъсир кўрсатади. Бензоксоний, шунингдек замбуруғларга ва мембранали вирусларига (шу жумладан грипп вирусларига, парагрипп ва герпесга) қарши таъсир кўрсатади.

6-yillik-qizil-jenshen

Лидокаин маҳаллий анестетик бўлиб, у яллиғланиш жараёнларида ютиш вақтида томоқдаги оғриқ ҳиссини камайтиради.

 

Фармакокинетикаси

Бензоксоний хлориди деярли сўрилмайди. Одамда юборилган дозанинг тахминан 1% сийдикда аниқланади, модданинг концентрацияси қонда аниқланмайди. Моддани организмнинг тўқималарида тўпланиши аниқланмаган.

Лидокаин спрей кўринишида қўлланганда оғиз бўшлиғининг шиллиқ қавати орқали сўрилади. Жигар орқали «биринчи» ўтишда метаболизмга учрайди, оғиз бўшлиғи ва томоқ чайилганида унинг биокираолишлиги тахминан 35% ни ташкил қилади. Метаболитлари сийдик билан чиқарилади, 10% дан камроқ модда ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Оғиз бўшлиғи ва томоқ инфекциялари: шамоллашда томоқ оғриганида, фарингит, ларингит, стоматит, ярали гингивит. Тонзиллитларда, шу жумладан ўткир (ангина) ва сурункали тонзиллитларда ёрдамчи воситалар сифатида қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Маҳаллий қўлланади. Баллончани вертикал ҳолатда ушлаб оғиз бўшлиғига пуркалади.

Катталар: ҳар бир муолажани ўтказишда 4 марта пуркалади (тахминан 0,5 мл), суткада 3-6 марта.

Болалар (4 ёшдан бошлаб) – ҳар бир муолажани ўтказишда 2-3 пуркашдан ошмаслиги керак, суткада 3-6 марта пуркалади.

Даволаш давомийлиги 5 кундан ошмаслиги керак.

Агар препаратни қабул қилиш бошланганидан кейин 5 кун давомида касаллик белгиларини енгиллашиши кузатилмаса, шифокорга мурожаат қилиш керак.

 

Ножўя таъсирлари

Баъзида Терафлю®ЛАР қўлланганида вақтинчалик характерга эга бўлган маҳаллий таъсирланиш кузатилади, у. Аллергик реакциялар кам кузатилади.

Препарат 2 ҳафтадан кўпроқ муддатда қўлланса, тилнинг ёки тишларнинг қайтувчи жигарранг рангга бўялиши кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Лидокаинга ёки аммиак бирикмаларига юқори сезувчанлик.

Препаратни 4 ёшгача бўлган болаларга, ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида ва эмизиш даврида ишлатиш тавсия қилинмайди.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бензоксоний хлоридининг анион-фаол агентларни масалан, тиш пастасини бир вақтда қабул қилинганда уни самараси пасаяди.

Алкоголь бензоксоний хлоридининг сўрилишини оширади (даволашни ўтказиш вақтида спиртли ичимликларни қабул қилишдан сақланиш керак).

Маҳсус кўрсатмалар

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўлланилиши.

Клиник олди тадқиқотлари (экспериментда) препаратнинг репродуктив фаолиятга ва ҳомиланинг ривожланишига таъсири аниқланмаган. Ҳомиладор аёлларнинг иштирокида назоратли текширишлар ўтказилмаган, шу сабабли Терафлю®ЛАР ни ҳомиладорликнинг айниқса I уч ойлигигача қўллаш тавсия этилмайди. Фаол компонентни она сутига ўтиши тўғрисида клиник маълумотлар мавжуд эмас. Шунга қарамай эмизиш даврида қўллаш тавсия қилинмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин мумкин эмас.

 

Дозани ошириб юборилиши

Терафлю®ЛАР ни бошқа аммиак бирикмалари каби катта дозаларда тасодифан қабул қилиш, кўнгил айниши ёки қусишни пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Заҳарланишда сут ичиш ёки сувда чайқатилган холдаги тухум оқини ейиш лозим.

Терафлю®ЛАР да лидокаиннинг миқдори оз бўлгани туфайли, унинг дозаси ошириб юборилишини белгиловчи жиддий симптомлари намоён бўлиши мумкин эмас.

 

Чиқарилиш шакли

30 мл дан препарат паст зичликли ва ҳимоя қалпоқли юқори зичликли полиэтилен флаконда полиэтилен пуркагич қурилмаси билан. Флакон комплектда полипропилен пуркагич учлик ва қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

300С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365